Бош сахифа » 2012 » Декабрь » 19 » Охир замон келиб бўлган!
04:08
Охир замон келиб бўлган!

21 декабрь куни атрофидаги шоулардан кулгинг келади. Бунча одамзот ўлимдан қўрқмаса? Бунча унга ишонмаса?

Нима фарқи бор 21 декабрь куни охир замонми ё шу кунга етмай тўсатдан ўлиб қолишингми?

Ким кафолат шу кунгача соппа-соғлом тирик бўлишингга?

Автохалокат? Тиқилиб қолиб ўлишчи?

Айни шу сўнггисига эътибор қаратинг... Инсониятни қорин ғами ўлдиради аслида. Яшаш учун кураш нахотки фақат шу қориндан бўлса? Кам муддатли вақтда РУХИЯТНИ боқишда эмасмикан?

 (2011 йил 21 май куни "отмен" қилинган охир замон хақида қотмадром қилиб ёзгандим Манба)

21 декабрь ШОУси деб бежиз айтмадим. Аслида ўша европа ва айниқса бу шоу ШОУЛАР мамлакати АҚШда... Хамма шоу шу ердан чиқади.

Президент сайловидан шоуси то ўлимгача.

Бизда бирон каттароқ тадбир қилсанг, вой увол қилиб, халқни пули деб айюханнос солинади. АҚШдаги исрофгарчиликчи? А это нас не касаеться, моя хата с краю?

Йўўўўқ, улар хам сизу биздек ОДАМЛАР! Ўша одамлар қилаётган ишлар БИЗ одамларгача таъсир қилмаяптими?

Диктует лучшие! Не так ли? Равняются на кого?

Куни кеча қисқа анонсимдан одамлар дод солди, вой АҚШда ўлдирилган болакайларни сен шоу деяпсан, одамларни қиришни хам шоу қиларканми деб?.... исботлайми?

Қўйинг, хозир катта одамларни катта бизнеси ва катта ўйинлари хақида гапирмай... керакмас, мен сиёсатчимасман, лекин... ўша 11 сентябрь воқеалари юзасидан чиққан хужжатли фильмларни факти билан кўрсангиз нима деркинсиз?

Майли, мен хозир бу хақида эмас, кўпроқ ШОУ ва унинг таъсири хақида гапирмоқчиман.

Экран, радио, сахна бу хаммаси гипноз тури эканлигини кўп айтаман.

АҚШда одамларни шартта  қириб ўзини отиб ўлдириш бу нечанчи маротаба бўлмоқда? Шунчаки сўнггисига эътибор қаратманг, ЙИЛ ДАВОМИДА УЛАРДА ХУДДИ ШУНДАЙ ЖИНОЯТЛАР ҚАНЧА БЎЛДИ?

Нега онгимизни ишлатмаймиз? Сабаб қурол сотилишими? Ох, нақадар юзаки сабаб...

АСЛИДА ҚАХРАМОНДЕК ЎЛИМ ПИАРИ САБАБ!

Нима учун  эфир орқалик бу жиноятларни тафсилотигача дунёга кўрсатишяпти? Соғ одамлар орасида қанча рухий касаллар бор?

Қайтармаслигига қани кафолат?

МАНА ИСБОТЛАР! Жиноят тақлиддек қайтарилмоқда, бу бор ва аниқ сабаб!

Хамма нарсада тақлид бор, хар бир  соғ ва носоғлом фикр сохиблари ўша даражаси ва алоқадорлиги юзасидан тақлид этади.

Оддий ўсмирлик, ўзи бу ёш носоғлом, ён атроф, дўстлар орасида ўзини кўрсатиш жудаям юқори,  бир-бирига занжирдек уланган ва узиб бўлмас алоқадорликлар оддий психология! Хамма нарсани модаси хам мавжуд, ўша яна фикрлаш ва рухий соғ ва носоғломликдан келиб чиққан холда.

Ўлим турлари сувга ташлаш ёки тепаликдан ташлаш, ёки вена кесиш буни хамма бирдек кашф қилмайди, қачондир кашф қилинган, твларда бу хақида айтилгач МОДАГА кираверади. Яна тв фильмлари кўпроқ тарғиб этади.

Хамиша мавзу кўтарганимда ечим бериш одатим, бўлмаса бошқалар  нега мавзу кўтаришади гохо тушунмайман.

УМУМАН КЕНГ ОММАГА ОАВ орқалик жиноятлар ва унинг тафсилотларини эълон қилишни таъқиқлаш керак!

Тақлид ўзи нима? Нега кийим, куйлаш, яшаш турида тақлид бору салбийсига бўлмайдими? АЛБАААТТА бўлади, яна икки карра кучлироқ кечади.

Ақш шоу диёри...

Барак Обамани кенг омма олдида кўзи ёшланди деганида видеони кўриб энсам қотти... биринчидан кўз ёшланса четинимас, кўз ёш қуйилиб келган жойи артилмайдими? Кўзни таги, ёки бурунга яқин жойимасмишде, кўзни четига намойишкорона қўл теккизиб қўярмиш.. кўз ёшни ўзи қани?

Майли, гап бундамас, шунчаки бу диёрни шоу тарзидаги яшаш турмуш тарзига сингиб кетганидан хайратланаман. Шу ўлимни хам қай тарзда қилишаётганини кўряпсизми? Вой анави гўдак шу ёшда эди, уни яхши кўрарди, буни яхши кўрарди. Буёқда отаси камераларга ишлаган; Болам уйга кирса қуёш чиққан бўларди.

Юракларинга шу нарса сиғяптими а? МАНА САБАБ АСЛИДА ҚАЁҚДА! РЕКЛАМА ва ШОУДА!

Нега олдини олиш хақида қайғуришмайди. Ўзини ўлдирган бу охирги йигитни рухий носоғлом деб бахона қилиниши... Нега айнан мактабга кириб хаммани қириш бошқа давлатларда мода эмас? Нега улар шундай ўлимни ўзларига раво кўришмайди?

Қон қонига шоу сингиб кетганлар шу ўлмоқчи бўлса ҚАХРАМОН сифатида ўлишни исташлари уларга тарғиб қилинган кўринишда бўлишини исташи психология тарафидан нахотки бахоланиши қийин?

Қахрамон эмасми? Бутун дунёга расми ва у хақида ёйилди, салбийми бошқами МАШХУР ЎЛИМ! Бир умр қилинган орзуси.

Тўғри калласи жойтидагиларга бу ғалати лекин, ўша ўтиш давридаги ёшлар, рухан соғ бўлмаганлар учун бу қандоқ ўлим? Уларнинг наздида!

Шу қотил йигитча хаммадан ажралиб туриши, умуман билинмаслиги хеч кимга қўшилмаслиги айтилади.  Нима натижа бўлиши мумкин? Унинг подсознаниесидаги катта орзу хаммани кўз ўнгида зўр бўлиш! Яккаликдан сиқилиб рухий синиш пайтида қотилликка боради, онасини ўлдиргач мактабга чопади. Нега?

Чунки унга шунчаки онаси ўлими машхурлик келтирмайди, умирать так с блеском, бу пайт калласига келарканми дейсиз? Ия, келганда қандоқ! Ахир тв орқалик унга сингдириб бўлинганку!

Йил давомида қанча шу тариқа ўлдирганларни пиар қилиб кўрсатишган? Онгига сингимаганми?

Очиқчасигами?

Бирон нарса бизда содир бўлса, хааа твда кўрсатмайдииии дейишадику.

ТЎППА ТЎҒРИ ҚИЛИШАДИ! Нима беради бу? Ана юқоридаги фактлар, йил давомида худди шуни қайтарилиб содир қилинишлар.

21 декабрь охир замонмишде... АҚШда гугуртдан то шамларгача сотиб олишяпти...тавба охир замон бўлса, ўлиб кетсак ГУГУРТ ВА ШАМНИ ҚАТИНГГА ТИҚАСАН ОМИИИИ?-десангда. Охир замон бу хаммаси тамом деганику, дыш-шыбыдыш бум ва капец! Гречка ва шамларга қум борми? тавбаааа...

Охир замон асли ўзимиз, қалбимизга етиб келган! 21 декабрьда нима бўлади билмадиму  лекин, ёш болакай катта инсонни бошини қилич билан кесса, ёш болакайларни мактабга кириб отиб ташлаш урфга кирган бўлса, мана шулар охир замонмасми?

Сириялик ёш болакайни кап-катта кишини калласини олаётгани видеосини кўриб, хануз ўзимга келолмаяпман.  Ўша болакай кошки нима қилганини билса? Катталар сан зўрсан-деб   турса, қилади албатта, хозир у дўстлари олдида қахрамон! Қани эртага шу каби нарсаларни бошқа эшитмаслигимизга кафолат бормикан?

Сайтимга кунига турфа хатлар ва эътирозлар оламан, улар орасида умуман менга алоқаси бўлмаган сиёсий арзлар хам мавжуд...

Дунёга назар сол ўзбегим! Юқоридаги фикрларим нотўғрими? Тан олиб айтинг, нотўғримикан?

Вилоятда у йўқ, вилоятда бу йўқ дейсану ТИНЧСАНКУ! Бунча ношукурмиз? 

Мени машинам йўқ, миллионларим йўқ, сўнгги 7 йилдан бери дам олишга хорижга борганим йўқ,  зима-лето кондиционер хонамда йўқ, хонам совуқ лекин ўраниб олиб ёзяпман, супер компютерим йўқ, виртуал кучи умуман етмай компим қотиб қоляпти, амаллаяпман,  интернет провайдерим асабларимга ўйнаяпти, амаллаяпман, қишга янги кийимлар ололмадим, бир бошим икта энди янада кўп харажат, .... у йўқ, бу йўқ, анависи хам йўқ.. ЙЎҚлар хаммада бор! Яшаяпманку! 

ЯШАЯПСАНКУ! Бу дунёга келибоқ яшаш учун курашни бошдан ўтказамиз, қорнинг учун курашяпкан экансану, умринг учунмас!  Ха ток бўлсин, газ бўлсин, қоринни ғамига тушасан. Тўқмисан? Яхши кийинишга тушасан. Кейин машина, давлат, машхурлик ...чеки йўқ аслида хохишни! Жа хаммаси бўлгани кейин Худони ишига аралашишни бошлайди! Пластик операциядан то умр узайтириш ва керак бўлса Пайғамбарман дейдиганларам бор , Астағфируллах!

Мехнат ва интилиш нима учун унда? СИНОВЧИ?

Етишмоқни хам чегараси бор, қанча кўп нарсага эришган саринг, шунча Худодан узоқлашасан, шунча орзулардан, шунча қувончлардан узоқлашасан. Яшашни хам завқи қолмайди. Чунки яшашни завқи ЖАРАЁНДА! Интилиб яшаётганингдаги жараён!

Талаб қилиш-бера олишдан бошланар деган гапимни яна қайтараман. Четда туриб бер бер дегандан кўра ўзинг нима қиляпсан? Ўша вилоятдаги институтга кирмай Тошкентга ошиқасан, майли омадингни берсин, кириб битирдинг хам, қишлоғинга ишлагани боряпсанми? Кўтаряпсанми қишлоғингни? Тошкент хам торлик қилади, шоулар мамлакати АҚШга ошиқасан, ўшалар шоуси билан яшайсан, улар учун ишлаб мехнат қиласан, ток ва газ йўқ бўлган қишлоғинг равнақига нима хисса қилиб қўйиб, талаб қиляпсан инсон? (Бу гаплар вилоятдаги хамма учун эмас, айнан менга нолиб ёзаётган баъзи ношукрларга таалуқли!)

Хаммага тегишли эмас, шу нолимбек инсонларни тушунмайман. Собиқ иттифоқ давридан қолган танбаллик, заводга борсанг бормасанг ойлик олаверардинг, мехнат шарт бўлмаган. Ўзим ўша даврда туғилиб ўсганман, биламанку. Танбаллик сингиб кетди бизларга. Мустақиллик ўзингга ишла деганида эса, ишлашни истамаймиз.

Нолиш, нолиш, нолиш...охир оқибат маърашгача борадиган нолиш! Ишла! Шу қадар ишла-ки нолишга вақтинг бўлмасин! Хар бир мехнат ва изланишни самараси бор!

Ёмон яшаяпсанми ўзбегим? Тагингдаги мошинанг қаттиқ ботмаяптими?! Ўша собиқ иттифоқ даврида кимда бор эди мошина? Хозир ишлаганга мошина уже давно понт эмас!

Сиқиляпсанми? Кундан кунга кенгайиб кетаётган кўчаларга сиғмаяпсанми?

Уйқингни нима бузяпти?  

Тинчсанку! 

 Уйингда электр токи йўқми? Шукр қил, демак тв ва интернет олами орқалик дунёда қандай жохилликлар бўлаётганини кўрмаяпсан! Бахтлисан!

Уйингда тв йўқми? Хурсанд бўл, фарзандларинг ЗОМБИ бўлиб, онгига керак керакмас нарсаларни сингдирмаяпти.

Мана бу манбани кўр, ёки айниқса (!)мана бунисини! 

Хамиша хамма нарсадан яхшилик кўра олган одамга яшаш осонроқ. Хар нарсадан яхши нарса олиш мумкин, оддий чиқиндилардан экологик тоза махсулотлар қайта ишланиб олинмоқда, қалбимиздаги ахлатларни яхшиликка сублемировать (қайта ишлов бериб) қилсак охир замонга вахима қилмасмидик?

Ким жахлда сўкиб кимгадир жарохат етказиб жиноят қилади, ким эса мешок уриб мушакларини чиқаради... вахоланки хар иккиси хам ховуридан тушади. Шунчаки бири ғолиб, бири мағлуб! натижалар эса уланиб кетаверади, судланган жахлга тобе ва яна судланиб, мешок урганга медаллар, жа бўлмаса тансоқчилик ишлари ва ёки оддий хамма гўзал қизлар атрофида парвона!))

Пастга сакраган юқорига учмайди, у тушиб бораверади... Юқорига қанот қоққан осмонларни забт этади!

Хамиша икки йўл бор... йўл хамиша бор!

Охир замондан қўрқдингми?

Тайёрмисан?

Йўқ холодильнигингни очма, рухиятингга назар сол, тайёрми?

Нималар билан тўлдиргансан?

Хар бир инсон учун аслида хар бир сония охир замон! Бир минутдан кейин нима бўлишини билмайсан кафолатланмагансан хам.

21-декабрь? Нима фарқи бор қачон ўлиш? Барибир хамма бирдек қачондир  ўлади!


Хар доимгидек, ўз фикрларимга узр сўрамайман! Қаттиқ ботдими, ачитдими, манга барибир, бу мани шахсий фикрим!

Чоршанба-ФИКРистон учун.

Sayyod

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 19096 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 551 2 »
1 DilshoD   (19-Дек-2012 04:33) [Материал]
Man hali bozor qimadim!!

2 Guli   (19-Дек-2012 04:38) [Материал]
vay qoyilman hatto ko'zimga yosh keldi ))
qiyomatdan o'lim yaqinroq
rahmat Sayyod hamma o'ziga keraklisini oladi dib uyliman manam o'zimga kerakligisini oldim ))

3 Vallomat   (19-Дек-2012 04:40) [Материал]
.....

4 Мадина   (19-Дек-2012 04:57) [Материал]
Катта рахмат сизга! Худди мени юрагимдаги гапларни айтибсиз, тугриси дунёда булаётган вокеаларни кузатаману шу эмасми Охир замон дейман... Нахотки инсонлар шу даражага бориб етсаю, яна узини оппок тутиб мен хали яшашим керак деб гугурт, шам, ертула излаб юрса... Узга юртда юриб уз юртингни кадрига етаркансан... Эри ишдан чарчаб келиб кушни эркак билан ичиб утирган хотинига хеч нима деёлмай овкат тайёрласа, Lady Gaga деган мавжудот учун 1 хафта кучада туриб билет олиб концертга сочига бутилкаларни бойлаб, сочини буяб, йигитлар куйлак кийиб келса... шу эмасми охир замон! Бизни юртда хам оз коляпти шу вокеалар булишига... 21-декабрьми ундан кейинми хаммасига жавоб беришимиз керакку!!! Факат Аллохни айтгани булади, нима булса хам хаммамизга яна имконият берсин фарзандларимиз хакки учун...

5 Man   (19-Дек-2012 05:35) [Материал]
Shu amerika shoulari odamni xit qivordide. Shou mag'zavasini hamaga ichirib zaharlab...eee. Islom bor joyda bunaqa shoula bo'meydi. Allohning qadariga ishonch bo'ladi

6 Astahfrullo   (19-Дек-2012 07:39) [Материал]
Balki oxiart zamon hozir kelsachi?? Allohu Alam!!
Bu jinoiy ishga kelsak hama boshiga gapirdi hattoki o'qituvchilarim, Aytishlariga qaragandi mening maktabimga xam 4 5 yil oldin shunaqa bo'lgan, tinchib ketikuuuuuu odamlar Shunaqa gaplarni muhokama qilish o'rniga KELINGLAR ALLOHGA ISTIHFOR AYTIB GUNOHLARIMIZNI KECHIRISHINI SO'RAYLIK.....

7 Hilol   (19-Дек-2012 07:52) [Материал]
bazida gazeta yo u bu nashrlarda davomli hikoyala chqsa oqimayman.
Keyingi soniga pulim yetmasligidan qorqib emas,keyingi soniga umrim yetmasligidan.
Chetda yurgan o'zbeklarning kopi ham shu taxlikada yurishibdi.
O'lim kunini sanaaab.
Ayanchli hol Xudoga peshonaga bitilgan o'limga ishonmey,qayodagi uydirmalaga ishonishvotti

8 :)Jassy   (19-Дек-2012 08:13) [Материал]
Man bu Amerikadan chiqmagan 21 dekabr...

9 JamshiD   (19-Дек-2012 08:43) [Материал]
21-dekabrdan avval qiyomat bo'ladi deb yurgan bittasini qamawgan edi. U millionerga ega bo'b olgandi. Waxsan men bunaqa xabarlarga umuman iwonmiman. Sayoddga esa TASANNO!

10 lilo   (19-Дек-2012 08:48) [Материал]
Amerikalilaga shamam, gugurtam kere... chunki ula etgan paytiga kotta shou qiberadiyam... qattidir portlatvorish, aganatvorish, uchirvorish, odamlani oldirvorish hich narsamas ulaga...

11 milawka   (19-Дек-2012 09:36) [Материал]
Vooy gaplarizzi uqib qurqip ketdiiim cry

12 Dilrabo   (19-Дек-2012 09:51) [Материал]
Allohim yurtimizni öz panohida asrasin.Tinchlik-xotirjamlik eng totli ne'mat.Har kimning ig'voyu-fitnalariga uchmasligimiz kerak.Jamiyatimizdagi illatlarga qarshi har birimiz fikr-munosabat bildirishimiz va loqayd bölmasligimiz lozim.Obod turmush yilida xalq farovonligi qay darajada böladi? Albatta,buni vaqt körsatadi! Tög'risi,ba'zi holatlarda eskicha fikrlarga nisbatan,qaysi asrda yashayapsan?,deb iddao qilishadi.Özbekistonimiz boy davlat,lekin aholini kundalik zaruriy ehtiyoh hisoblangan gaz va elektr energiyasi bilan ta'minlay olmasligi 21 asrda achinarli holat emasmi?! Bu haqda gapirsa gap köp! Noshukurlik yomon albatta,lekin kundalik zaruriy ehtiyojlarni talab qilish menimcha,har bir fuqaroning haq-huquqi! Töqlikka shöxlik qilayotganlarning emas , oddiy xalqning turmushini farovon qilish kerak!Noroziliklar qayerdan kelib chiqadi? Masalaning bu tarafini ham öylashimiz kerak.

13 Dilshod_A   (19-Дек-2012 10:18) [Материал]
Ollohga shukur Bizni yurt tinch....

14 xasan_uz   (19-Дек-2012 10:18) [Материал]
Просто суперь.
Qoyil.....
Lekn bir narsaga xayron qolaman!
Xo'p, o'sha, kakoyta bir jisim yerga tusharmush.
Nega buning alomatlari xozirgacha sezilmadi?
Bular xammasi oddiy gap.
Agar xaqiqat bo'lsa. Amerikani o'ziga tushadi!

20 ledy   (19-Дек-2012 13:30) [Материал]
Ха, албатта уша учар жисм ростдан хам тушадиган булса, Мексикага тушади, буни уларни узлари хам билишиб, хужжатли фильмлар ишлашган.

15 JamshiD   (19-Дек-2012 11:10) [Материал]
wunday aqlli gap bor "qiyomat qa4on bo'ladi? Qachonki odamlar qiyomat haqida o'ylay bowlab, unga iwona bowlaganda"

16 ledy   (19-Дек-2012 11:45) [Материал]
Ха, бу хакда мен ъхам тинимсиз Гарбнинг шов-шувли ахборотларини укирканман, аваало муслима булиб тугилганимга шукурлар килдим. Куръони Каримнинг Киёмат хакидаги оятларини минг маротаба укисангизда калбингиз тинчланади. Гарб булса, нукул одамларнинг юрагига гулгула солиш, ёки узига рухан буйсундиришми? Тушунмайман. мен хам Конец света деган бир катастрофага бутун Европа тайёргарлик кураётгани, имкон кадар шамлар сотиб олиб, Она Ердан хавфсиз деб топилган гостиницалардан жон бронь килаётганини укиб бир таажублансам, Купгина сайёхлар Конец света маркази Мексикага бориб уз кузлари билан бу жараённи кузатишга иштиёкмандлигию, Мексикада сайёхликдан миллиардлар пул ишлашётгани укиб ёка ушладим. Нахотки, бутун олам шоуларга махлиё.

17 87-91   (19-Дек-2012 13:10) [Материал]
shu gapni chiqarganni 22-dekabr kuni kallasini olish kerak
Sayyodni gaplariga qo'shilaman, kim gapirsa gapirar, o'zbeklaga balo bormi buncha shuni ustiga tortishib?

18 Muhsina   (19-Дек-2012 13:24) [Материал]
AQSHni bilmadimu, ammo Yevropada 21 dekabrda oxir zamon bo'larmish degan gap bilan hech kimning ishi yo'q. Men buni O'zbekistondagilardan eshitib hayron qoldim - shunaqa gap bor ekanmi, deb. Men asli juda vatanparvar odamman, xorijda o'qish bilan yuribman. G'arbning o'ziga yarasha salbiy va ijobiy taraflari bor, hamma joyda bo'lgani kabi. Shunchaki odamda milliy immunitet mustahkam bo'lishi kerak.
Noliganlar xususida esa - bir tomonlama yondashuv bo'libdi. Bildirilgan fikrlar bahsli, to'g'rirog'i o'ta subyektiv.
Odam o'z haqini bilishi kerak, talab qilib olishni ham bilishi kerak.
Noliganlar sizga jurnalist deb, xalqning nomidan so'zlaydigan shaxs deb murojaat qilgandir, ijtimoiy ahvolni yaxshilashga intilish noshukrlik sifatida baholanishi qanchalik to'g'ri?

19 nicole   (19-Дек-2012 13:29) [Материал]
sad mdaaa eng yomoni "NAFS" balosidan o'zi asrasin!!! Hama narsa noshukurlidan kep chiqadi. O'lim haq undan hichkim qochib qutilomidi!

21 ledy   (19-Дек-2012 13:36) [Материал]
Айрим клиплар, голливуд фильмлари ва улар чикараётган докуманталний материалларни куриб Америка хакида баъзида шунака хаёлга келаман: Улар яшашдан зерикишган, шунчалик зерикишганки, севги деган нарсани узи йук. Факат узига каратиш. 100 йиллар олдин тв.га хайвонларни гапиртириб, болалар учун мультфилмлар яратиш канчалик кувончли хол булса, бугун одамлар хайвонлардан андаза олиб, узини Cat-wuman, monstr-wuman деб номлаб пластик операция килдиришмокда. Хайвонлар хам уялиб колишди чогимда. Инсон хайвондан андоза олишини куриб.

22 RaVsHaNBeK   (19-Дек-2012 13:48) [Материал]
Yurakda Xayajon bilan uqidim !!! ofarin !!!

23 papay   (19-Дек-2012 14:08) [Материал]
Sardor aka gapizga 100% qo`shilaman.

24 Samir   (19-Дек-2012 16:13) [Материал]
Mooldes

25 RaVsHaNBeK   (19-Дек-2012 16:54) [Материал]
21-dekabr xaqida uylashni uzi Iymonni sindiradi !!!

26 sardor   (19-Дек-2012 19:47) [Материал]
ofarin to'g'ri sardoraka, yasha mazza qilib tinchlikda ey inson

27 Shahnoza1990   (19-Дек-2012 20:37) [Материал]
Мени машинам йўқ, миллионларим йўқ, сўнгги 7 йилдан бери дам олишга хорижга борганим йўқ, зима-лето кондиционер хонамда йўқ, хонам совуқ лекин ўраниб олиб ёзяпман, супер компютерим йўқ, виртуал кучи умуман етмай компим қотиб қоляпти, амаллаяпман, интернет провайдерим асабларимга ўйнаяпти, амаллаяпман, қишга янги кийимлар ололмадим, бир бошим икта энди янада кўп харажат, .... у йўқ, бу йўқ, анависи хам йўқ.. ЙЎҚлар хаммада бор! Яшаяпманку!
MANA SHU JOYIGA KEGANDA KULVORDIM SARDOR AKA biggrin Juda zor fikrlarni yozipsiz! Qoyil siz haqiqiy jurnalistsiz! Ko'z tegmasin! Siz bu saytni tark etsez bizani kim bunaqa kuldiradi? Kim bunaqa ADOLATLI HAQIQATLANI QO'RQMASDAN YOZADI? ??? KETMEEEEN....

28 CarsonClay   (19-Дек-2012 21:34) [Материал]
22.12.2012da Muxim imtihonim bor, tayyorlanimi yoki yo'q!))))) biggrin

29 CarsonClay   (19-Дек-2012 21:36) [Материал]
22.12.2012da muxim imtihonim bor, tayyorlanimi yoki...!!! biggrin

30 maftuna   (19-Дек-2012 21:57) [Материал]
Vse amerikansi jivut na trankvilizatorax! Da oni vse uje psixicheski nenormalnie! Nikakogo konsa sveta ne budet!

31 Azamat   (19-Дек-2012 22:45) [Материал]
Maqola yaxshi chiqqan mehnat qilingan buni ustida. LEKIN ................. BUNISI ORTIQCHA SHU JOYIGACHA MAZZA QILIB BIR NIMA OLSA BO'LADIGAN MAQOLADAY O'QIDIM LEKIN BUGAPLARDAN KEYIN MAQOLA MUALLIFIDAN RANJIDIM. KERAK EMAS EDI BUNAQA GAPLAR
{Ўша вилоятдаги институтга кирмай Тошкентга ошиқасан, майли омадингни берсин, кириб битирдинг хам, қишлоғинга ишлагани боряпсанми? Кўтаряпсанми қишлоғингни? Тошкент хам торлик қилади, шоулар мамлакаи АҚШга ошиқасан, ўшалар шоуси билан яшайсан, улар учун ишлаб мехнат қиласан, ток ва газ йўқ бўлган қишлоғинг равнақига нима хисса қилиб қўйиб, талаб қиляпсан инсон?
O'ZINGNIKINI O'ZING O'ZINGCHA SHUNAQA RANJITOVUR ZUR BULADI OXIRI....
EY!!!! MAQOLA MUALLIFI BILASANMI CHOR ROSSIYASI BIZDAGI XONLIKLARNI BOSIB QAMAL QILGANIGA HAM HUDDI SHU SANDAQA FIKRDAGI JOY AJRATADIGANLAR SABAB BO'LGAN..SAN TOSHKENTGA XO'JAYIN BO'P QOLDINGMI O'ZINGCHA, BU POYTAXTBU XOLAGANI XOLAGANICHA KELIB O'QIB YASHAYDI CHUNKI U HAM O'ZBEKISTON FUQAROSI GAPINGNI UYLAB YOZGIN...SHUNCHA ALAMING BOR EKAN BOSHQA GAP BILAN RANJITISHING KERAK EDI O'SHA SANGA YOQMAGAN ODAMNI.. MUAMMOYINGNI USHA ODAMNI O'ZI BILAN HAL QIGIN UNGA BOSHQALANI ARALASHTIRMA... QAHRAMON SHAHARLIK JURNALIST!
OGOHLANTIRISH !!! BUNDAN KEYIN KIM BO'LISHINGDAN QAT'IY NAZAR, MAQOLANGNI O'YLAB YOZGIN, BO'LMASA SAYTING BILAN KIRIB KETASAN...
Ответ: ўзиям монитор тупукка тўлгандир а?)))))))))))

38 Bek8111   (20-Дек-2012 09:22) [Материал]
Азамат. Каллангиз жойидами, маколадан яхши хулоса чикоролмабсиз шекилли. Буерда регион регион хакида гап кетмаяпти. Одамнинг каерда тугилиб усганлиги унинг кимлигини белгиламайди. Хар бир инсоннинг узига боглик. Аурангни тоза саклагин мана шу энг мухими.

44 Мадина   (20-Дек-2012 17:35) [Материал]
Iye... maqolada umuman bunaqa ma`no yo`qkuuuu, bizi davlatimiz shuncha katta.. nechta qishloq, nechta tuman shaharlar boruuuu... O`shalardan shaharga borib o`qiganlarni hammasiyam qaytgan yo`q qishlog`iga... Masalan men tug`ilgan tumanda men bilgan tanishlarim bor Toshkentda o`qib kelib zavod ochaman degan sinfdoshlarim hozir Toshkentda ishlidi, uyida sog`inib kutgan onasini 1-2 yilda ko`rgani keladi, keladiyu horijdan kelgan sayyohdek yuradi tug`ilgan shahrida , biri o`qib Malaziyada mehmonhonada ishlidi, biri AQSHda ishlidi, tug`ilgan joyi uchun fidoiylik qilgani yo`q. Mayli ularni omadini bersin hasadmas, lekin kindik qoning to`kilgan joyni kimligingni unutmaslik kerakku... siziyam ayrim gaplariz to`g`riku Sayyod yozgan gaplarda ham ancha haqiqat booor..

32 SAODAT   (19-Дек-2012 22:52) [Материал]
Bu vapwe bo`magam gap wu paytkacha nechchimata qiyimqt, qiyomat db vohma qilishdi qani qiyomat? qiyomatti qachon bo`lishi faqat OOLOHga ayon.

33 Doston   (20-Дек-2012 01:40) [Материал]
21-dekabrda hayotimdi en muhim voqealadan bitasi böladi uyam bösa öqwka dokument topwiraman. INWAALLAH boxorda ketaman öqwka. Na s4et konec sveta ni4e bez svetam yawuramz biggrin

34 Doston   (20-Дек-2012 01:45) [Материал]
э азамат лучше к,айтп крма бо'тка индейс именно о'ша сан эткан жойини то'ри йозганла. Хм тейп кетими санга йозганлари? :d

35 profi7717   (20-Дек-2012 03:34) [Материал]
maqola yaxshi lekin biz uzbekmiz digan fikirda bolishi kerak man Toshkendaman san qishlodansan odam qayta xoxlasa osha yerda yashedi sad yana svet yo bizi bolaramiz jirkanch narsalardi kormayabtikan deyish xozirgi zamonda girt ahmoq odamdi gapi tv radio neta faqat yomon narsalardi bermedi. maqola kmgadur achiq qilib yozilgandek huddi avval qishloqlardegi sharoitlarni korib kere bosa yashab keyin biror bir fikir bildirsez yaxshi bolardi sad
p.s: man qishlodanmasman

36 barno   (20-Дек-2012 05:20) [Материал]
Sayyod com.maqolangizni uqidim huddi birovga acchiq qilib yazilgan viloatlarda qanchadan qancha odam yashaydi ohirgi zamon buladima yoqmi men unga ishonmayman keyin ham qisloqdagilar ham odam bir kun bulsa ham yahshi yasagisi keladi okam

37 Sokin_Qalb   (20-Дек-2012 08:15) [Материал]
Мени машинам йўқ,
миллионларим йўқ, сўнгги 7
йилдан бери дам олишга
хорижга борганим йўқ, зима-
лето кондиционер хонамда
йўқ, хонам совуқ лекин
ўраниб олиб ёзяпман, супер
компютерим йўқ, виртуал
кучи умуман етмай компим
қотиб қоляпти, амаллаяпман,
интернет провайдерим
асабларимга ўйнаяпти,
амаллаяпман, қишга янги
кийимлар ололмадим, бир
бошим икта энди янада кўп
харажат, .... у йўқ, бу йўқ,
анависи хам йўқ.. ЙЎҚлар
хаммада бор! Haqiqati yozibsiz nowukurliginichi wu narsalani ko'ngliga sig'dirvotganakan nomini bilvotganakanu nowukur. Uyatsiz. Nasib qilar yawawda davom et bölar hammasi wukur qil. Allohga wukur qil qalbdan. Körla nogiron insonla wukur qivotganda hamma jismi sog' odam wunaqa disa uyat. 21-dekabri qiyomat dib yurgan odamla man uchun axmoqla. Odam köriniwdigi waytonla.
Хамиша икки йўл бор... йўл
хамиша бор!
Hammasini iloji bor ölimdan bowqa. Faqat wu iloji qanaqa topiliwi muhim. Soatiyam yugurib ketiwimas tög'ri yuriwi muhim.
Хар бир инсон учун аслида хар
бир сония охир замон! Бир
минутдан кейин нима
бўлишини билмайсан
кафолатланмагансан хам.
Mawi fikrlariz hammasidanam yoqti. Insonga ölim judayam yaqin. Umuman hich kim oldindan nima böliwini bilmiydi. Alloh hohlasa hamma narsa böliwi mumkun.

39 nilushka   (20-Дек-2012 10:34) [Материал]
Yashen barno qishloqda yashap korish kere gapirishdan oldin ayniqsa qishda

40 Toronto   (20-Дек-2012 11:26) [Материал]
я не согласен с вашим мышлением, я думаю, что все имеют свой собственный выбор где хотят, учиться и жить. не в обиду, но это чисто мое мнение. каждый человек решает для них самих то что хорошо для них и что будет на самом деле сделать их счастливыми. если они хотели бы жить в роскоши, или нет. если они хотят цивилизации для своих детей или нет.[/color][size=13][b]

41 Uzka   (20-Дек-2012 11:32) [Материал]
Xamma yaxshi yashayman deydi farzandlari uchun xamma sharoit bo'sin deydi. Omi deysiz siz gapirvotgan gaplarizchi tc ko'rmasin svetsiz o'tir. Bu omi bo'lishmasmi. Siz ko'nikarsiz intilishiz yo'dur no i mojet sizzi shu ustraivat qilar pechkasiz s starim kamyuteri kak vi gavarite. Odamda intilish bo'ladi. xammani o'z fikri bor sizga prosta fakt yoqmayapti shto qishloqdan kelgan o'quvchilar. sizga nima tor bo\lib qoldimi? sig'mayapmizmi? ularni vibiri qayerda kim o'qiydi. atkritiy mustaqil sayt bo'lgani uchun shu gaplarni yozdim sizam jaaaa oboribsizdeeee. Shuda odammi ustidan kulishi yoqtirasiz azaldan shu odatiz qompatide.

42 Sarvar   (20-Дек-2012 12:47) [Материал]
кофирларни ғимирлашларини кузатинг

Калифорнияда одамлар охир замондан сақланиш учун бункерларни харид қилмоқда эмиш....

Калифорниянинг бомбадан сақловчи бункерларни тайёрлаш билан шуғулланувчи компанияси барча хоҳловчиларга 21 декабрь кунига режалаштирилган охир замондан сақланиш учун элита ер ости бункерларини таклиф этмоқда,

Одатда у ойига бир-иккита букерни сотади, аммо охир замон арафасида сотувлар ҳажми кескин ўсиб кетган.

яхшиям мусулмонлар Оллохдан сал бўсаям хаё қилишади

дунёга масхараомуз назар ташлаб тураверинг

“”””мен 19 декабрь куни ер остига тушиб, ундан 23 декабрь куни чиқишга қарор қилдим, - дейди Хаббард.””””

худди шу материални тагида бизи ўзбеклардан бири коммент ёзибди

Аноним 08:49

bugun mts ni sudimi

43 bek88   (20-Дек-2012 13:24) [Материал]
Bunaqa gapla shu yoshga kirib necha marta eshitganman. Lekin xaligacha tirikmiz. Oxirgi zamon xaqida nechta kinolar ishlangan, yaqinda xam yaponya ijodkorlari tomonidan ishlangan kinoni ko'rib xayratdan yoqa ushlaysan. Kim biladi qachon bo'lishini . . . ? Hechkim yolg'iz olloh. Nasib qilsa 22_dekabr kuni forumda izox qoldiraman. SARDOR AKANI GAPLARINI BIR o'ylab ko'rarmiz a...

45 dilnoza   (20-Дек-2012 18:02) [Материал]
Ajoyib.

46 nozi   (20-Дек-2012 18:11) [Материал]
Sardoraka ancha oshirvoribsiz,noliganlar xato qilibdi sizga yozib...viloyatdagilardan kora toshkent aholisini 3 dan 1 qismi balki undanda kopdir chet ellardaku,ayniqsa amerikada...qishloqlarda istiqomat qilayotgan odamlar sharoiti bilan yaqindan tanish bolganizda bunaqa yozmas ediz afsus...

47 Aziz   (20-Дек-2012 18:53) [Материал]
Bo'magan gap!

48 NiraLight   (20-Дек-2012 19:03) [Материал]
Imoni ku4li odam bu foldan q6rqmidi.

49 noza   (20-Дек-2012 20:53) [Материал]
Tavba odamla qanqilib qo'rqishmidi shirk keltirishdan
Astafirullox

50 murodDJjon1920   (20-Дек-2012 22:45) [Материал]
21 декабрь охир
замонмишде... АҚШда
гугуртдан то шамларгача
сотиб олишяпти...тавба охир
замон бўлса, ўлиб кетсак
ГУГУРТ ВА ШАМНИ ҚАТИНГГА
ТИҚАСАН ОМИИИИ?-десангда.
Охир замон бу хаммаси тамом
деганику, дыш-шыбыдыш бум
ва капец! Гречка ва шамларга
қум борми? тавбаааа...
Гаппиям йиртворасизда...

51 Erkatoy   (21-Дек-2012 07:38) [Материал]
Doim haqiqatni gapiras maqola juda yoqdi.

52 Фарангиз   (21-Дек-2012 13:43) [Материал]
Ростанам охри. Замон нима узи уни Аллах билади дунйо качон яралган качон тамом булади Бу аллахгагина айон халос

53 maftuna   (24-Дек-2012 16:07) [Материал]
shu 5 kunlik dunyoda togri yoldan yuraylik

1-50 51-52
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!