
"Авом халқ ва Туркия шахри" бу борада фейсбукдаги катта жанжал хануз тинмаяпти. Энди сайтимизга мурожаатлар кучайган.
"Нима учун Ойбек Рихсибековнинг Мустафа Сандалнинг "Туркистон" саройидаги концертида "Туркия шахри" ва халққа қарата "Авом" деганини ёритмаяпсиз?" деб мурожаат қилишмоқда. Тўғриси, Ойбекни фақат салом аликдан танийман, бошловчи сифатида мутлақо ёқтирмайман, жуда тез гапиради ва минғирлаб асабга тегадиган овозда гапираётгандек менга туюлади, шунинг учун унинг тарафини олмаяпману, ЛЕКИН:
Энди ўртоқлар, бу атайин эмас, инсон адашиб кетгани учун уриб, отиб, осиб ўлдириб ташлаш керакмаску. Шахсан ўзим хам Туркияни шахри деб юборганман, буни изохларда айтиб тўғирлатишган, хамма адашади. "Тем более" Ойбек хаяжонланган ва авом тушунчасини халққа синоним деб биладиганлар кўп бўлса керак, сабаби жуда кам ишлатиладиган эски гап.
Яна адабий китобларда Навоийнинг "Эй авом тинчлан!" деган гапни юзаки халқ тушунчасида қабул қилинишига сабаб бўлади. Аслида хамиша хам уни мағзи чақилиб, эй оми халқ тушунмаган нарсангга бош кўтарма-дейилганини кўпчилик тушунмайди ва бу ўша китобларда мисра кетидан аниқ таржимаси келтирилмайдику.
Омма, халқ ва хоказолар кўп ишлатилади, Ойбек у "авом"нинг аниқ таржимасини била туриб халққа қарата айтиши мумкинмиди?! Нима учун хаммамиз айнан ХАТО қилганини била туриб, яна уни жазолашни қўмсаймиз?
Бошқа тарафдан бу жанжалнинг ижобий тарафи яхши, аввал тушунмаганлар, авомни аниқ таржимаси оми деганини энди тушуниб етади.
Қўшимча: Бу мақолани чоп этиш пайтида нақ уч танишимга: медик, ўқитувчи ва бир қўмита хизматчисига "Авом нима дегани?" деб мурожаат қилдим, эътибор беринг, улар турли соханинг етук мутаххасисларидан. Ишонсангиз уччаласи хам ХАЛҚ деб жавоб бердию, жавобини айтганимда, учинчиси "Оми" деганимасми деб иккилангандим деб жавоб берди.
Lekin biz kechiruvchi xalqmiz. Hamma narsani kechiramiz.