Нурилло Зариповни илк маротаба "Марди майдон" жонли ижро фестивалидаги, Рислиғой Хотамова шеъри билан "Ёрим йўқдир энди" қўшиғи орқалик ўзимга кашф қилгандим. Хонанда учун бошланиш илк қадамлари аъло.
Бироз вақт ўтмай, бу қўшиққа клип тв орқали "айлана" бошлади. 5-сентябрь 2012й Мухриддин ва Хусниддин Холиқовларнинг хотирасига бағишланган гала-концертда, Нурилло хам қатнашиб, мархум санъаткор Мухриддин Холиқовнинг "Эй, нозанин" қўшиғини замонавий тарзда, янгитдан жонлантирган холатда куйлади.
"Эй, нозанин" қўшиғи 1989 йил яралган. Мусиқа хамда аранжировка мархум санъаткор Хусниддин Холиқовга тегишли. Матн муаллифи Эътибор Охунова.
Янги талқинда жонланган аранжировка бастакор Жасур Бадалбоевга тегишли.
Мазкур қўшиққа клип суратга олинди ва эътиборингизга ўтмиш ва келажак бирлашган нуқтаси бўлган видеолавха хамда мп3 кўринишида тақдим этамиз.
Нуриллонинг ижро махорати, унинг санъат оламидаги ёрқин келажаги бор эканлигини сездириши ажаб эмас. Ўзингиз хам бахо берарсиз.
Нурилло Зарипов 11-апрель 1990 йил Тошкентда туғилган. 2002 йил Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ўзбек халқ чолғулари, ғижжак бўлимига ўқишга кирган. Устози Бахтиёр Яминов қўлида 8 йил тахсил олгач, имтиёзли равишда гранд асосида Консерваторияга қабул қилинди.
Айни дамда у Халқ чолғулари бўлими 3-курс талабаси
Maylin kim kim shu Muhrni ashulasini qayta etishmasade ikki dunyoda ham unga o'hshab hech kim etolmasa kerak hali raxmatli Muhriddin Xoliqovga ohshab noqal yaqinlashgan artistni eshitmadim u qanaqadir ashulani erkalab etardi boshqacha hech kimga o'hshamagan ovozi bor edi Ozodbek o'hshatib etadi barbir Muhrni o'zidaka etomidi bilmadim qanaqadir ovozi juda yoqimli edi to'g'ri ovozi kuchli emasdi lekin odamga qanaqadir boshqacha ta'sir qilardi lekin uzr uni ashulasini etganlar mandan hafa bo'lishmasin lekin bu fakt!
Muhriddin Holiqov o'tganda farzandlari yosh edi oradan vaqt o'tip otasini halqqa qoshularini qanaqa bo'masin yana tanitvotti omadini bersin farzandlariniyam shu qoshiqni kuylagan honandaniyam
Yahshi, bu qo'shiq ancha esdan chiqqan. Hozirgi kun talabiga mos qilib qayta qilingan ekan, qo'llab quvvatlash kerak. Zero hozirgi kungi "shoir"larning be'mani she'rlaridan tinglab "vahshiylashgandan" ko'ra? bundan qo'shiq tinglab maroq olgan yahshi... ichi qoralar esa, tosh otadi otadi - vaqti kelib qo'lida toshi bilan, tosh teriibbb qolib ketadi..
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.