Бош сахифа » 2020 » Ноябрь » 27 » Ноябрь-2020 қахрамонлари
08:00
Ноябрь-2020 қахрамонлари

 

6-ноябрь, навбатдаги ойнинг навбатдаги илк жумаси ва ФАХРЛИ ИНСОН фонди қон топшириш акцияси бўлиб ўтди! Зўр бўлиб ўтди))

 

 

Пандемияга хам қарамай, карантинда хам тинмаган фонд хайрли ишлари бу сафар анчайин чекловлардан холи бўлгани учунам жуда файзли ўтди. Аввал, доимгидек қон топширган шу кунги фахрли қахрамонларимиз суратлари билан бошлаймиз:

 

 

 

 

 

Қон топширган қахрамонлар рўйхати:
1. Муслимов О
2. Жумаев Ф
3. Джалилов Б
4. Усмонбеков Ш
5. Шукурбеков И
6. Абдушамаев С
7. Мирзахметов И
8. Алимов Д
9. Абдурахмонов И
10. Зокиров Ж
11. Джураев О
12. Рихсибоев Н
13. Абдугафаров К
14. Файзуллаев С
15. Анваров Ш
16. Вохидов Н
17. Абдуллаев А
18. Хушбаков Ш
19. Махамаджанов О
20. Нурмухамедов Д
21. Мамадалиева Н
22. Эргашева С
23. Мирсалиев У

 

Интервью олгани келган Му5дан Нурзод хам акцияга хисса қўшиб қон топширди. #Молодец!

 

"Миллий телеканал"идан хам маъмурларидан бири (суратда ўртада) Жавохир Зокиров хам қон топширди. 

 

 

Шу кунги акциямиз санъатдан мехмонларимиз актриса Зухра Солиева ва хонанда Имрон бўлишди.

 

 

Хамшираликни "кифти"ни келтирадиган ва бу сохада анчайин тажрибага эга Зухра шу куни бемалол мезбон тариқасида хизматда бўлди.

 

 

 

 

Имрондан жонли "акапелла"

 

 

Шу кунги қон топширганларга дармон: Торт шоколадли- Ёдгора ва фондимиз логотипи туширилган торт эса - Мохирадан бўлди.

 

Фанфорум аъзоси ва акциянинг бошидан бери фаол иштирокчи Дилшод Алимов.

 

 

 

Моддий хайрия:
1. Дилбар
2. Ирода
3. Азиза
4. Нодира
5. Зилола
6. Хамидулло
7. Шерзодбой
8. Нилуфар +картага тушган пуллар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Доимгидек, топширилган қонлар хужжати қонга мухтожларни хар бири  ёки ота ва онасига шахсан қўлига топширилди. Йиғилган 6.390.000сўм пулларга эса қимматбахо дорилар сотиб олиб улар хам мухтожларга ёки ота ва оналарига шахсан топширилди.

Фото хисобот эътиборингизга хавола:

 

 

 

 

 

 

 

Видеохисобот келаси жума куни.

 

Яна бир ой яхшилик ва савобларга тўла ўтди. Акцияда иштирок этган хар бир инсон хаёт давомидаги бир озгина муддатлик бандлигу аммо бутун умрга етгулик буюк яхшиликни ўз тарихига киритди.    Барча қон топширган ва моддий хайрия қилганлардан Аллох рози бўлиши, ўйлаган ниятларига етказиши ва энг асосийси бари соғлиққа, умрга хизмат қилишини тилаймиз.  

Унутманг, сизлар борки кимдир яшамоқда!  

 

Насиб этса кейинги қон топшириш акцияларимиз карантин тугагач бўлади, аммо унгача эса бемор болаларга моддий хайрия йиғиш тўхтамайди:


-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:
Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор. Пулларни жамоамиз ходимлари  йиғади. +99894 6952121

Сиз хозирнинг ўзидаёқ ушбу карталарга моддий хиссангизни ўтказиш имконига эгасиз, бефарқ ўтманг! "Фахрли инсон" учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 9095 7487

2 . Сбербанк Россиядаги картамиз:  4276 4000 1831 7561  Liya Ladygina номига очилган

Келаси акция 4-декабрь куни!

Болажонлар кутишади...ноумид қилманг. Яшашдан умидни сўндирмайлик...

 

Аллох бизларни хамиша нимагадир ёки кимгадир  сабабчи қилиб юборади. Кимларнидир эса бизга...ушбу сатрлар балки сизга бежиз учрамагандир...Балки Аллох сизга ушбу акцияга хисса қўшиш имконингизни билиб нишона бераётгандир?

Яшаш учун улгуришга интилаётганларга ёрдам бериб, савоб қилишга улгуринг...

 

Барча иштирокчилар: қон топширган ва моддий хайрия қилганлардан Аллох рози бўлиб, ўз даргохида  қабул қилган бўлсин ва  иштирокчиларимизни ўйлаган ниятларига етказсин. Энг асосийси барчаси соғлиқ учун хизмат қилсин.

Мана шундай қахрамонларимиз борки яхшилик бардавом, болалик соғлом ва яшаш учун имконият бор!

Хар бир сонимиздан репортажларимиздаги чехраларни яхшилаб эслаб, таниб олинг, улар атрофга бефарқ бўлмаган ва оламдаги яхшилик  учун хисса қўшаётган фахрли инсонларимиздир. Булар юртимиз ғурури ва инсон сифатида бу хаётда ижобий из қолдираётган шахслардир!

Сизлардан фахрланаман! Ўзгача бир юксак мехр билан хурматим чексиз!

Аллох рози бўлсин!

 

Саййид-ул айём муборак ахли яшилар!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1882 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!