Бош сахифа » 2018 » Ноябрь » 9 » Ноябрь-2018 қахрамонлари!
07:23
Ноябрь-2018 қахрамонлари!

 

2-ноябрь куни, ноябрьнинг илк муборак жумаси ва демакки муборак ишлар билан банд бўлишга ФАХРЛИ ИНСОН акциясини навбатдаги сонини  ўтказдик. 

 

Доимгидек, репортажимизнинг бошиданоқ қон топширган ва  ноябрь-2018 қахрамонлари бўлган фахрли инсонларимиз   билан таништирамиз:

 

 

 

 

 

Қон топширганлар руйхати:
1. Умирзоқов Бобомурод
2. Бекматов Руслан
3. Мамажонова Гуллола
4. Шарапов Шахзод 
5. Рихсихаджаева Севарахон
6. Бахтияров Тилак
7. Турғунбоев Дилшод
8. Сафаров Бунёд
9. Шарипов Бахтиёр
10. Маликова Холида
11. Насимов Бехзод 

                                                      Умумий 11 та донор қон топширди.

 

 

Акциямизнинг шу кунги мехмони футбол юлдузи Одил Ахмедовнинг рафиқаси Замира Ахмедова бўлди. 

 

 

«Бар» хомийлари:  Аломатхон, Ахмедова Замира, Нозима

 

 

Бу болачаларни ота-онасига хурмат!

Мана шу тариқа муборак кунда муборак ишларни амалга оширишдек хам маънан тарбияни ўтаб ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасида иштирок этаётган шундай болачаларни кўриб, насиб фарзандларимни хам сал каттароқ бўлганидан бошлаб акцияга бирга олиб келишни ният қилганман.

Улар катта бўлганида болаликдан жума куни хайрли амалларда хам банд бўлганлик ёдида бўлиши мен учун жудаям мухим. Хотираларига фундаментни шу тариқа амалида хам қуриб бориш ниятим. Зеро, жума куними бошқами,  ўзимиз учун қилинадиган намоз ибодатлар ўз йўлига аммо, инсоният ва жамиятга нафи тегишдек ишлар билан банд бўлиб,  хаётда мухим из қолдиришни билиб яшамоқ ўтаётган умрни нечоғлик мазмунлик эканини сездирса ажабмас. 

ФАХРЛИ ИНСОН бугунги кунга келиб савоб қилишга имкондан ташқари маънавий,  эзгулик  ва яхшилик  тарбиясини хам ўтаб, одаб ва ахлоққа ижобий таъсири кучли экани сир эмас. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Моддий хайрия: 
Лия, Малика, Мафтуна Хикматова, Рахматова Гулноза, Шерзод, Аломатхоним, Акмалов Мухаммад Али-Улуғбек, Гулямова Дилфуза, Ахмедова Замира, Гулбахор

Умумий (+карталарга тушган пуллар билан) йиғилган сумма:  8.508.000 сўм

 

Сиз хозирнинг ўзидаёқ ушбу карталарга моддий хиссангизни ўтказиш имконига эгасиз, бефарқ ўтманг! "Фахрли инсон" учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 9095 7487

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

3 . Сбербанк Россиядаги картамиз:  4276 4000 1831 7561  Liya Ladygina номига очилган
 

 

Йиғилган пулларга дорилар сотиб олиниб, шу кунги топширилган қонлар хужжатлари ва Анжелика Эдуардовна келтирган бемор болалар учун кийимлар билан шифохонага бориб хаммасини мухтожларни шахсан қўлларига топширилди хамда  бу хақида фото ва видео хисоботларимизни тақдим этмоқдамиз. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ютубда 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева, видео Шахло Қодирова ва Сарвар Қамбаров. 

 

Қон топширган, моддий хайрия қилган ва тадбирда ўз хиссасини қўшиб мехнат қилган барчага катта ташаккур изхор этамиз! Аллох ўз даргохида қабул қилиб, рози бўлсин. Авввало бари соғлиққа хизмат қилиб, беморлар соғайиб кетсин. Ўйлаган ниятларингизга Аллох етказсин.

 

Келаси акциямиз 7-декабрьда бўлиб ўтади!

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 2756 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!