Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти Гемофилия ва қон тизими Депрессияси Марказида 17-апрель “Халқаро Гемофилия беморлари куни” хамда Тошкент шахар ногирон гемофилия беморлари Жамияти ташкил қилинганлигининг 15 йиллиги муносабати билан 16-апрель куни байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти хамда Тошкент шахар ногирон гемофилия беморлари Жамияти ташаббуси билан ташкил қилинди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган грант лойиҳасига асосан 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон гемофилия беморлари ўртасида компьютер саводхонлиги, шахмат, шашка, расм чизиш бўйича мусабоқа ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди. Шунингдек кўнгилли қон топширувчилар кўмаги билан беғараз донорлар акцияси амалга оширилди.
Мазкур тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбек Миллий академик театри актёрлари, Маҳмуд Исмоилов, Муқаддас Холиқова, Шарофиддин Музропов, шунингдек Sayyod.com интернет сайти жамоси хамда хонанда Каниза билан Имрон иштирок этиб ўзларининг ширин сўзлари, куй қўшиқлари билан беморлар кўнглини хушнуд этишди.
Беморлар учун дастурхон ёзилиб ўзбек миллий таоми ош тарқатилди. Касалхонада даволанаётган барча бемор болажонларга совғалар тақдим этилди.
Тошкент шахар ногирон гемофилия беморлари жамияти Республикамиздаги ногирон гемофилия беморларига кўрсатган эътиборлари хамда “Халқаро Гемофилия беморлари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этганлари ва ўз кўмагини аямаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбек Миллий академик драма театрига, Sayyod.com интернет сайти жамоаси ва хонандалар Каниза билан Имронларга ва ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатган барча барчага миннатдорчилик билдиради
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.