София Ротару билан боғлиқ мавзу унинг расмий сайтидаги сентябрьда Тошкентга НИХОЯТ келиши билан тугади деб ўйласангиз адашасиз. Можаролар авжида, айниқса ундан аввалги ташриф буюрган Нюша масаласида хам.
Гап шундаки Нюшани Тошкентга олиб келган одам аслида ўша сохта обрўлар оғушида юрганлар эмас, бошқа бир содда тадбиркор бўлиб, бугун у биз билан учрашиб, гувохлар олдида хаммасини гапириб берди, диктофондаги сухбатларни хам исбот тариқасида келтирди.
Нюшани концертига боғлиқ барча харажатларни кўтарган ва ўша сохта ташкилотчини айби билан Нюша самолётга ўтираётган пайтида Тошкентга келмайман деб туриб олганида шу тадбиркор Москвада бўла туриб хаммасини тўғирлаган бу инсон, Нюшани концертига тиккан миллионлаб пулларини қоплаши тугул, қайтариб ололмай халак. На фойда кўрди ва на қоплади, камига айбдор бўлиб олишига оз қолмоқда.
Яхшигина чув тушган бу тадбиркор ўз яқинларидан пулларни йиғиб берган. Ана энди София Ротару Тошкентга келиши билан боғлиқ можаро бу тадбиркор инсонни бошида синишига оз қолмоқда. Ўша сохта ташкилотчи шу София Ротару концертидан Нюшага тиккан пулларингни қайтараман деб уни яна туширмоқчи.
Рози бўлмаса устидан хуқуқ тартибот органларига аризалар тайёрлаб қўймоқда. У ташкилотчининг хийлалари чек чегара билмас, нима бўлганида хам сувдан қуруқ чиқиб, София Тошкентга келиши учун тўлиқ пулларни ё ундан ундириб концерт қилиб қутулмоқчи, ё пулларни тополмагач, бу тадбиркор устидан ёзиб, аслида мана шу сабабчи деб қутулмоқчи.
Бу тадбиркор берган хабарига кўра, София Ротару ташкилотчилари Тошкентга келиш учун июнь ойидаги можаро сабаб керагидан каттароқ пул талабини қўйишган.
Ташкилотчи ё охиригача пулни тўламай бир неча одамларни бошини ейди ё шантаж билан пул ундириб яна чув тушириб ўзи четда қолади.
Воқеалар ривожини кузатамиз ва қонуний хужжат чиққач барчасини ёритамиз, хозир эса қонун бўйича номлар ва деталларни келтиришга хаққимиз йўқ.
Бу тадбиркор ва унинг яқин дўстлари, шунингдек у ташкилотчидан чув тушиб куйган яна бошқалар, оғир касаллик билан тўшакда ётган боланинг онаизори харакатлари хам зое кетмаслигига умид қиламиз.
Айни дамда ўша фирибгар ташкилотчидан куйган ва унинг офисидан бош олиб кетган барча гувоху жабр кўрганлар аризаларига исботларни илова қилган холда тегишли идораларга ариза топширишмоқда.
Қўрққан олдин мушт кўтарар қилиб, шунча одамни куйдирган у сохта ташкилотчи яна айбини ювиш учунам уларнинг устидан ёзиб қутулмоқчи бўлишига хуқуқ тартибот органлари бефарқ бўлмаса керак.
Бизда унақаси кетмайди, нохақлар албатта жазоланади!
Воқеалар ривожини кузатамиз!
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod |
| |||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |