Бош сахифа » 2012 » Сентябрь » 18 » Нишонда ўзбек радиоси!
08:23
Нишонда ўзбек радиоси!

     Радиоканалларни тинглаб туриб хозирда одамлар бир-бири билан телефон орқали эмас, радио орқали гаплашаяптимикан деб ўйланиб қолдим, Тоннги саломлар, кундузги саломлар, кечки саломлар... Радиолар ҳам асосий эътиборини шу саломлар, табриклар, қутловларга қаратишмоқда. Қачон радиони ёқсангиз бошловчилар хижжалаб СМС-саломларни ўқиб бераётган бўлади. Радиобошловчилар хар бир келган СМСни қандай бўлса шундайлигича ўқиб беради, қани эфирнинг хурмати. Қўшиқ кетаётган пайтда бирров кўз югуртириб олса бўладику. Жуда ромкасига тушмаган СМСларни эфир орқали ўқиб берилмасин, эфирда бу хақда огохлантириб қўйилсин: СМСни ким йўллаётгани, кимга йўлланаётгалиги аниқ ёзилсин, ортиқча хис-туйғуларсиз, эфирга тўғри келмайдиган ник-пикларсиз ва хаказо деб. Бўлди. Бир икки марта шундай қилинса пули куйганлар кейинги сафар ўйлаб СМС юборади. Йўқ, улар огоҳлантиришади, куйиб пишиб буни тушунтиришади, ва яна ўқиб бераверади пул ўлсин, пул ўлсин.

     Радиоўйинларда ғолиб чиққанларга ҳам салом йўллаш имконияти берилади. Худди бошқа пайт салом йўллаш мумкин бўлмагандай.

      СМС орқали табрик, салом йўллаш, умуман шу ва шунга ўхшаган дастурлардан мақсад нима? Зўр савол бердима, мақсад ...

      Тушунамиз СМСлар кўп келаётгандир, яна хар бири 99 центдан, бу дегани неча СЎМ бўлади, қизиғи 99 цент деб белгилашгани, 1 доллар қилиб белгилашса нима бўлади!? Лекин СМС йўлламаган тингловчиларчи? "Наврўз” радиосида 5 дақиқагача СМСларни ўқиб берар экан. Шу вақт оралиғида СМС юбормаган ким радиони тинглашда давом этади деб ўйлайсиз. Ўз-ўзидан бошка каналга ўтади-кетади. Бахтга қарши бошқа радиода ҳам СМСлар. СМСларни телефон рақамнинг охирги 4 та рақамини ўқиб бериш билан бошлайди, гўёки телефон эгаси эмас, сим-карта салом йўллагандай. Ана энди ўйланг қайси танишингизнинг телефон рақамини охирги 4 таси шундай эди. Ким юборгани номаълум саломларни кимга қизиғи бор-а!?

     Радиоларда хар соат бошида янгиликлар берилади, жуда бир янгилик эмасу хабарлар десак ҳам бўлаверади, чунки олдинги соатда ўқилган хабарлар яна такроран ўқиб бериш холатлари ҳам учрайди. "Ориат-доно”да ярим соатликда хам 60 сониялик қисқа хабарлар берилади.  

     Радиолардаги хабарларда қандайдир аниқ мақсад йўқдай. Изчиллик, тезкорлик етишмайди. Тахлилнику қўятурайлик. Негадир ихтисослик ҳам йўқ. "Аъло ФМ”да алохида "Music cola”  санъатга доир бир неча хабарларни ўқиб бериладиган сахифани хисобга олмаганда бошқа радиоларда шоу-бизнесга алоқадор янгиликни эшитмайсиз хисоби. Нега? Тушунмайман. Радиолар қўшиқчилик санъати билан "тирик”ку. Ким янги қўшиқ тайёрлади, ким ким билан дуэт куйлади, ким қаерда гастролда, ким клип ишлаш билан банд. Нахотки қийин.

     "Ўзбегим таронаси”да премьера лойихаси бор. Янги қўшиқни премьера тарзида эшиттиришади, ундан сўнг бир нечта тингловчилар қўнғироқ қилиб эфир орқали қўшиқни мақташади. Ха мақташади. Хар қалай бир неча марта эшитганимда шундай холат юз берди. Вахоланки ҳамма янграган янги қўшиқлар хит бўлавермайди.

     Севинчдан "Мени кечир”, М.Мирзабековдан "Ха-йўқ”, Ферузабонудан Юлдуз Усмонова билан яккахон концерти олдидан қаторасига бир неча кун бўладиган интервью, яқин орада эса "Жуманжи” яначи... Бўганми ўзи? Ўндан ортиқ радиолар учун бу жудаям- жудаям кам эмасми? Нега маза қилиб эшитадиган лойихалар йўқ. Радиоларни тинглаб туриб хозир радиоларда "ўлик мавсум”микан деган фикр келди. "Авто-Хамрох”да фақат қўшиқлар берилмоқда, "Гранд” радиосида бир-бир бошловчилар чиқиб қолмаса бошқа пайт "тинчлик”. Бошқа радиоларда ё шунчаки қўшиқлар кетма-кетлиги, ёки радиобошловчи чиқволиб СМС-ўқиб беради. Жуда бўлмаса радио ўйин, ёки шеър ўқиб беради.

 

     "Бидилдоқ” радиоўйини. Ўйин шартига кўра бошловчи қайсидир мавзуда савол берса, тингловчи умуман бошқа мавзуда жавоб бериши керак экан. Бу нима қулоғи оғирроқлар учун махсус ўйлаб топилган ўйинми? Уни олдида  Музаффар Мирзабековнинг "ха-йўқ” деган ўйини минг марта яхши ку.

     "Замин ФМ”да "Батартиб” лойихаси бор экан. Тингловчилар телефон қилиб эфир орқали ўзлари хохлаган қўшиқни буюртма қилар экан. Айнан шу қўшиқни яна бир телефон қилиб тушган тингловчи ҳам буюртма қилсагина, эфирда қўйиб берилар экан. Эфирдаги қўшиқларни тингловчилар истагига кўра қўйиб бераяпмиз демоқчими энди. Шуни эфирни банд қилмай эфир ортида тингловчилар буюртмасини ёзиб олсаям бўладику?

     "Ўзбегим таронаси”да хит-парад дастури учун эфирда қўшиқларга овоз йиғилар экан. Яна ўша юқоридаги гап ... эфирни банд қилишнинг усули.

     Умумий олиб қараганда "Аъло ФМ”нинг юмористик радио эканлигини ҳисобга олмаса, радиоларда ўзига хослик,бошқа радиолардан ажралиб турадиган жихатлари йўқ. Бир соат эшитинг агар қайси радио эканлигини эслатиб турмаса қайси бири эканлиги сезмайсиз ҳам.

      ТВда титрда хонанданинг исми фамилияси ёзиб қўйилади, хеч бўлмаса ким куйлаётганини кўрасиз, радиодачи? Яна бир-бирига ўхшаш овозлар, йўналишлар. Аъло ФМ радиосида  ҳар бир қўшиқдан олдин унинг ижрочисини таништириб ўтилади. Шунинг учун бу нарсани бошқа радиоларга ҳам тавсия қилган бўлардим.

     Қулоққа эшитилган гаплар: Аъло ФМ радиосида "Тошкентда соат 17 дан ЧАМАСИ 45 дақиқа ўтди. Аъло ФМда реклама” деган жумла қулоққа чалинди. Бутун бошли радиода вақтни аниқ кўрсатадиган саот йўқми? Бу нарса хар доим такрорланади. Демак жингл шундай ёзиб олинган, шунчаки "Аъло ФМда реклама” деб қўйилса нима бўлади. Вақтни тахминан эълон қилишни нима кераги бор.

     Радиога олдига тингловчиларни "мих”лаб қўядиган эшиттиришлар бордир, балки мен эшитмагандирман. Газетелардаги программалардан радиоларнинг эшиттириш тартибини билиб бўлмаса, ўзимизга маъқулини керакли вақтда тинглаб ололмасак. Авваллари "Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз” газетаси бўларди, шундан радиоларнинг эшиттириш тартибини билиб олса бўларди. Балки анонсларни кўпайтириш керакдир. Изоҳларда мухлислар ўзларига ёқадиган радиоэшиттиришларнинг номи ва вақтини ёзиб қолдиришсин, тинглаб кўрамиз ва яна бир бора бу мавзуга қайтамиз.

Хайрулла ХАСАНОВ

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 7445 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 27
1 FC_PAXTAKOR   (18-Сен-2012 08:36) [Материал]
Menga M. Mirzabekovni xa-yo'q o'yini yoqadi.
Fm101 ham yaxshi. Prmyera yoqadi.
Lekin anchadan beri eshitmay qo'yganim rost

2 Bek8111   (18-Сен-2012 08:53) [Материал]
Тугрисин айтсам камдан кам радио эшитаман. Пойтахтга бораётганда асосан купрок эшитиб коламан. Унда хам факат реклама каналлари! Бугунги кунда радиога эхтиёж жуда камайиб кетмокда! Ха яна бир марта эшитгандим. Далада хосил йигишга хашарга айтишганди. Ушанда далада эшитиб колдим. Машъал каналини. Лекин шу канал ёкди. Ортикча бачканаликларсиз. Реклама хам бору лекин хаммаси уз урнида экан бу радиода. Албатта нисбатан олиб караганда.

3 Jumpingjiang   (18-Сен-2012 09:21) [Материал]
radyolani kechga eshitsa yulda zurda,bazi vaqtla lekin

4 MARAT_89   (18-Сен-2012 09:44) [Материал]
xm manga umuman uzbdegi radiolar yoqmidi. Adashmasam oxirgi bor 2008 da eshtardim. Exo dalinani ushanda bu radioda zur zur qushularni quyishar edi. Reklamasi ham bor ediyu nu normalni radio edi. Xozirga kelib hamma hammasi jonga teydi undan bunga osen sms boshqasiga osen yana sms

5 azizmaftuna   (18-Сен-2012 10:05) [Материал]
zamin bn alo fm yaxshiroq nisbatan. alo darajada db bumaydi shundayam. 101 umuman eshitgiligi qomagan.
zaminda 3ta ashulani tanishtirib ushanga ovoz yigadigan loyihani eshitib qoldim 1kuni. qaysi qushiq golib busa usha quyib eshittilarkan kuni bn. endi 3-4bekorchidan ketma-ket ovoz kelyaptiiiiiiiiiiiii... dahshat, ketgan puliyu vaqti... kn 3ashulaniyam uz urni bor, 3lasi 3yunalishda 3 xil darajadagi xonanda kuylagan.. solishtirib bularmikan??? shuyam loyihamiiiiiii...

6 Shahnoza   (18-Сен-2012 10:33) [Материал]
телевизордаги рекламаларни айтмайсизми саёз ишланган рекламалар масалан кир совун хакида

7 Содир   (18-Сен-2012 10:50) [Материал]
Яхши мавзуни кутарибсиз. Мухлисла Жуманжини согинишган (тест куринишидагисини эмас). Сизга маслахатим хомий топиб, SAYYOD Радиосини очин. Ушанда Сиздан урганишади хакикий журналистика ва радиобошловчиликни.

8 ledy   (18-Сен-2012 11:58) [Материал]
Тугри. Фикрингизга 100 фоиз кушиламан. Тугриси радио эшитмайман. Хамма канал сиз айтгандака. Узим смс юбормаганимдан кейин, менга ким юборибдикан, деб кутиб утириш гирт ахмоклик. Мени бир нарса кизиктиради. Уша смсларни укиб бераётганлар маош олишадими? Кайси хизмати эвазига. Шунака килиб пул топгандан кура фаррошлик килиб пул топган маъкулрок. Чунки фаррошликнинг айби йук. Канча одамга ёрдами тегади.

9 MiSs_DiLfUzA   (18-Сен-2012 12:33) [Материал]
Men radioda faqat reklamani eshitib qolaman xolos! Boshqa payt eshitaman desam xam yana reklama ((( shuning uchun xam eshitmaslikga xarakat qilaman

10 Jumpingjiang   (18-Сен-2012 12:47) [Материал]
Ledy gaplariz superrrku.

11 QOQONUZ   (18-Сен-2012 12:51) [Материал]
MENGA DIYDOR 102.4 FM TOLQINIDAGI RADIO VA RADIO BOSHLOVCHILAR YOQADI NIMAGA ANA SHULAR HAQIQIY RADIO BOSHLOVCHILARDIR MEN HAM KOP RADIOLARNI ESHITGANMAN UNDA BOLMAGIR SMS KELSAHAM OQIYVERADI LEKIN DIYDOR RADIOSIDA UNAQA BOLMAYDI

12 bob5515   (18-Сен-2012 13:16) [Материал]
Хар қандай тв ёки радио канал ташкил этилганда унинг олдига мақсад қўйилади ва шу мақсадга эришиш учун маълум стратегия ишлаб чиқилади. Радио каналларда рекламани кўплиги хам шу стратегиянинг бир бўлаги. Чунки рекламасиз радио каналлар яшай олмайди. Молиявий жихатдан хатто ўзини таъминлай олмайди. Шунинг учун уларга давлат каналлари эмас тижорат каналлари мақоми берилган. Тўғри юқорида дўстимиз айтган фикрларига қўшиламан, радио эшитгандай бўлмайди одам, реклама, реклама, бир нарса шоулар. FM радио каналларимиз энди-энди чиқаётган пайтда хар бир канални ўз йўналиши бор эди, миллий, европа, реклама. Ҳозир ҳаммаси бир қолибда. Радио каналларимизда яна бир нарса ахборот хизмати умуман ишламайди. 8 ledy фикрига келсак, бу ерда хам анча одамга фойдаси тегади хар бир радио каналга қанақадур смс хизматини ташкил этиш учун алоқа оператори хам радио канал хам фойда кўради. Бу хам ўзидан ўзи бўлмайди бу хам мехнат. Пул топишни йўли кўп кимдир жисмоний мехнат қилади кимдир ақлий. Хуллас гап кўп.

13 Shamsi   (18-Сен-2012 13:17) [Материал]
SARDOR aka man so`zlaringizga 100000000000000 marta qo`shilaman birorta radioda hozir qiziq loyihalar yo`q har kuni bitta playlistni qoyishadi tomom yoki boshlovchilar chiqishadida allam balolardi gapirishadimiyey smslarni o`qish bilan efirni yakunlashadi misol qilmoqchiman masalan fm101 ya`niy O`ZBEGIM TARONASIDA har kuni bir hil playlist yangraydi na bir o`zgartirishadi Har soatning 10- yoki 15 - daqiqasida Shaxzodaning qo`shig`i kegin Lolani kegin Shahnoz Benom Jonim Alixan larning bitta qo`shig`i 3 soat davomida qo`yiladi ahir ular chiqargan oldingi xit taronalarham mavjudu nega ularni playlistga joylashtirishmaydi ahir 3 soat davomida bir hil taronani tinglash odamni medasiga tegadiyu kegin oldinlari fm101 boshqa radiolardan ancha ajralib turardi boshqa radiolarda uchramaydigan Loyihalar bo`lardi Shou biznes haqida kegin yulduzlar bilan har haftaning Shanba, Bozor kuni qiziqarli loyhlar bilan zerikmasdizham hozirchi faqat bir hil qo`shiqlar jongaham tegdi uje oldingiday emas uylab qolaman qaniydi SHOW NEWS loyihasi, DNEVNOY PRERPOLOX, BUTER na UTER, PRI POLNOM PARADE, YULDUZLI XIT PARADLAR Sabinaning loyihasi, SHERUSNING DJ JIMMI kegin WEEKEND MAGAZINE ALIYA OBDUNAIEVA bilan hozir ushbu loyihalarning birortasi radioda qolmagan agar fm101ning muhlislari o`qishayotgan bo`lsa ularham mening fikrimga qoshilishadi degan umiddaman kegin yanam bir gapni aytmoqchi edim fm101dagi xit parad nohaqoniy Hamma yuqori urinlardi TARONA kompaniyasining yulduzlari olishadi masalan ALIHAN, JONIM guruhi 4-5 o`rindi oladiyu lek bechora RAYHONnni biror marotaba ushbu radioda 1-2 o`rinni olganini eshitmaganman RAYHONdi faqat 10-o`rindan yuqoriga qoyishadi mana shundanham bilib olsa bo`ladi hit paradning nohaqoniyligini ALIHAN b-n JONIMNI ijodiga necha yil bo`ldiyu ular 4-5 o`rindi olishga haqli ahir RAYHONDI muhlislari qanchadan qancha manhohlardimki mayli hit paradni qnday tuzishsa tuzishsinu lek oldingi qiziqarli loyihalardi efirga yangi uslubda qaytarishsa shuni man hohlardim bu albatta mani fikrim kimki mani fikrimga qo`shilsa sizham o`z komentingizdi yo`llang balkim ushbu tilaklarimizdi radiolardagi hodimlar o`qib uylab ko`rishar yanam bilmadim

14 izzatbek (madaniyat)   (18-Сен-2012 15:16) [Материал]
м мирзабеков ха йук уйинини угирлаган. Бундан 2. 3 йил олдин АНДИЖОНДА ДИЙДОР радиёси буларди оша радйуда авазбек рустамов деган кучли бошловчи оборарди кейин уша радийо сирази угирлаган одамни асабига тегиб. Кейин эшитиришларга кесак сайёд сиз хам оппокмасиз радиода журналистли килдиз джуманжи лойихаси олиб бордиз адашмасам, ана шунда эфир хурматини саклаш деган нарса бумаган, канакадир мажмая русча тилни хам канда кимайсизлар. Хар шанба куядигон эфиризни ман тушунмиман тугриси гуёки узизни диялокларизни реклама килёткандей буласиз, мухлисларниям танкид килишга хаки бордир, радиоларга келсак собик ДИЙДОР радисига ухшага радио бундан кейин узбда булмайди булолмайдиям. Бу сайт Хаккони сайтлигига шубхам йук агар шу изохим чикса ишончим янаям кучаяди САЙЁД узур.

15 Arthur2010   (18-Сен-2012 15:33) [Материал]
Тугриси радиоларнинг СМС щоуси одамнинг жигига тегадиган даражага етиб келди. Лекин кейинги пайтларда 4-5 киши булиб Интернет радио очиб олишлар кенг оммалашмокда. Масалан, "Кувонч", "Согинч" ва хатто "Мусофир"гача етиб боришди. Улардаги "хомаки" бошловчиларнинг на истеъдоди, на овози бор.

16 Dilshod_A   (18-Сен-2012 21:38) [Материал]
Yaxshiyam radio eshitmiman

17 Sardor   (18-Сен-2012 23:03) [Материал]
Oldingi SEZAM radiosi zöridí loyihalariyam bowlovclariyam efiri yahwi oborardi

18 SHER   (18-Сен-2012 23:34) [Материал]
Манга НТТ каналининг "Хазина" телещоуси умуман ёкмади! Бошкдан оёк ёлгончилик, фирибгарликку! Нахот ушбу дастурларни (дастур дейиш мумкин булса) цензура киладиганлар йук! Биз качонгача шунаканги савиясиз, халк устидан куладиган дастурларни куришимиз мумкин!!! НТТ канали ижодкорларига: Сиз бундай тутуриксиз дастурларингиз билан маблаг йигаётган булсангизда, бирок кундан-кун олтинга тенг мухлисларингизни йукотиб бормокдасиз...

19 Fun Club   (19-Сен-2012 01:23) [Материал]
Assalomu alaykum baribir Internet olamidagi 1chi o'zbek onlayn radiosi bo'lgan Sog'inch Sadosi zo'rda. Omad shu radioga.

20 Fun Club   (19-Сен-2012 01:41) [Материал]
16 Arthur2010 uzr kechirasiz siz shu Quvonch, Sog'inch va Musofir radiosini tinglabsiz va ularni 4 5 kishi bo'lib radio ochganini ham bilibsiz, ularni na istedodi na ovozi borligigacha bilibsiz, demak siz oddiy muhlis emassiz, siz yo shu radioni shinavanda muxlisisiz yoki siz ham qaysidir internet radio boshlovchisisiz. siz bu yerga shantaj qilgani kelgan bo'lsangiz kerak hoynahoy. Uzr agar gapim sizga o'gir botgan bo'lsa, Haqiqat achchiq bo'ladi.

21 Dilrabo   (19-Сен-2012 12:48) [Материал]
Radio eshitmay qöyganimga ancha böldi...Rostiyam-da,nega 99 sent? Faqat,1 ta kamlar pulini shunaqa sovurishgani uchunmi?))) Avvalroq,radiodan Oybek Aliyevning dasturlarini eshitardim.Keyin öylab qarasam,men uchun eng ma'quli KITOB ekan.)

22 Shahruza   (19-Сен-2012 20:57) [Материал]
GAPIZ 100% to'g'ri radioga permidadagi akalaga salom wu bowqa insonga salom yo'q

23 Lyupem   (19-Сен-2012 22:42) [Материал]
Radio grand Fayzli Oqwom, A'lo FM Hajviyalar kutubxonasi superrr xaxaxaa

24 Donik   (19-Сен-2012 23:16) [Материал]
Eshtsamam faqat Zamin fm eshtaman, chunki otda Ozoda kuylaydi. Boshqa radiolarda nuqul quruq gapla,yo faqat yoqimsiz qöshiqla.

25 feruzaxon   (20-Сен-2012 09:36) [Материал]
fikrizga q6wilaman sayyod 6zbegim taronasida ewtiwga arzigulik loyiha umuman y6q hi t paradam haqoniy b6midi doyim birin4ilikni tarona yulduzlari oliwadi. Tak ne4esna.

26 Shahruza   (20-Сен-2012 16:46) [Материал]
Lady siz bilmasez gapirmen maosh masalasida,bu kasb juda qiyin kasb radioda ishlash uni mexnati judayam qiyin radio boshlovchilik bu farroshlikka tenglashtirilmaydi agar shunchali onson kasb mexnatiya onson bo'a nega xamma shu faolyatni tanlamaydi chunki radioda og'zi qiywu bo'sayam boyni bolasi gapirsin digan narsa ketmidi. Kere bo'sa pul beribam bolomidi radio boshlovchi. Oldin siz shundo bo'volin keyin gapiras bu faolyat egalariga.

27 Shamsi   (23-Сен-2012 20:57) [Материал]
XADICHA man so`zlaringizga 100% qo`shilaman hamma radiolarda hozir bir hillik mavsumi biror bir qiziqarli loyihalaar chiqarish niyatlariham yo`q ahir qoshiqchilardan reklamadan yahshigina daromad topishadiyu bu radiolar lek bitta qiziq loyiha va haqqoniy hit parad chiqargilari kelmaydi nima bo`liyapti o`zi radiolar bilan har kuni bir hil playlist ishonmasangiz har hafta shanba bozor kuni fm101ni tinglanglar bir hil playlist o`zbek efirida kegin hech qanday loyihalar yo`q oldinlari qanday shanba bozor kunlari qiziqarli viktorinalar yulduzlar bilan suhbatlar eh qisqasi oldin zo`r edi hozir afsus radio eshitgim kelmaydi rus efiridaham hozir bir hil qo`shiqlarni qaytarishadigan bo`lishgan afsus bunaqada bora bora hech kim radio eshitmay qoyadi yaqinda

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!