03:40 Нега тўй санъатни бошқармоқда? Тахлил ва ечим! | |
Ўйналмасди, тингланарди... Бугунги қўшиқларга бир назар солсангиз хаммаси оёқ учун мўлжалланиб ёзилаётгандек... Энди хориж эстрадасига, хусусан, ўша санъат билан кўпроқ яшаовчи Озарбайжон, Туркия ва Хиндистон каби халқнинг ижодларига қарасангиз улар айнан махорат ва кўнгилга тобе равишда ижод қилишади. Бизда хам шундай бўлганди... Юлдузнинг "Хамроз”и, Илхом Фармоновнинг "Онажонинг рози қил”и, Севаранинг "Юр мухаббат”и , Озоданинг "Ёр-ёр”ига рақсга тушишмаса хам ТИНГЛАМОҚ УЧУН тўйга чақира бошлашган. Бугун кимни қалби куйлаяпти? Жонинг омон бўлгур Юлдуз ўша "Хамроз”идан то бугунги кундаги "Девоналармиз”игача кўнгил пайванди. Унинг оёқ учун қўшиқлари камми? "Шахзод” гурухи хам шу давргача етиб келди ва гарчан рақсбоп тароналари кўп бўлсада, кўнгил учун сокин тароналари хам етарли. Таққослашмас, аммо нега Юлдуз, Озода ва Феруза Жуманиёзоваларни концертлари кўпроқ соғинилган? Фақат сахнада кўринмагани учун эмас аслида.. Очиқ гап, шу уч санъаткорда мужассам бўлган нарсалар бошқа хеч кимда учрамади! Бири олов, жайдари, халқоналик , чапанилик ва дард бир инсонда бўлган, бошқасида нолалар дард билан уйғунлашгани билан, яна бири хақиқий ўзбекона латофати узун тимқора сочларию нигохларида ярқ этган ва пластика сохибаси... Уларнинг ижодию санъати умуман тахлил қилишга хожат йўқ, айниқса Юлдуз- у феномен, универсал, у икки оёқда юрадиган тирик санъат.
Сахна бўш турмас, хонанда номи босилмас!
Дил етишмаяпти хозир, кўнгил йўқ эфирда... Сахнадаги оловлару кўнгиллар қани? Насибадек булоқнинг қиқирлашидек жилваланган овози каби куйланган қўшиқлар қани? Кумушнинг "Унутма мени” каби қўшиқларичи?
Карвон кўп , ризқи бўлак- бу алохида нарсалар, тўкислик барчаси борлиги биланку. Турфалик билан мужассам санъат! Даври келган Озодбекнинг куйлаш махорати чиройлик, санъати бор, аммо у хам борган сари кўнгилдан йироқланиб оёққа берилгандек. "Ёмғир”, "Жийда гули” ва "Онам бўлсайди” каби қўшиқлари йўқдек... "Сарсон” ва "Кимлар” қўшиқларининг бугунги даврда акс-садоси йўқ... Гулсанамнинг овози ва махорати жуда гўзал, тан бермай илож йўқ. Сўнгги сокин тароналаридан унинг "Ёр-ёрни айтинг” қўшиғини олинг, илк "Ошиқлар”у "Келмадингиз”ни олинг. Хаммаси бор, аммо у Юлдуз ва Озода бўлмайди, одамлар нотўғри ва ноўрин таққослаб ёмон кўришади. Бири чиқмагани билан бошқаси УНИ ЎРНИНИ БОСАЙ деб санъатга қадам қўймайдику. Озода ва Юлдуз мухлислари Гулсанам ва Озодбекни айнан ўша юлдузларимиз сахнада йўқликлари учун ёмон кўришлари катта хато ва катта адолатсизлик! Эртага Озода ва Юлдуз сахнага келиб, Гулсанам ва Озодбек сахнадан кетса уни соғинишмайдими? Унда айбдорни яна санъаткордан изланармикан? Гулсанам ва Озодбек кетса, Алишер Файз ва Зиёда даври келар, улар хам кетсин десанг, Шох Жахон ва Умидахон келар... Сахна хеч қачон бўш бўлмайди!!! Майдон хеч қачон бўш турмайди!
Одамлар келиб кетаверади, хаммасини ЎРНИ бор! Энг аъло қирол ва қироличалар деб тан олинганларни эса ўрнини сахнада босиш мумкиндир, аммо номи ва қўшиқларини эмас!!! Фаррух Зокиров, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева , Кумуш Раззоқова, буларга қарсаклар боқий! Санъатга хиссаси катта тирик афсоналар. Тирик афсоналар қаторига интилаётганлар хам йўқ эмас, аммо уларни хозир номини шу жараёнда деб келтиришга хам эрта. Сахна ва мухлислар вафодор эмас... ҚАРСАКЛАР вафоси шунга лойиқларга бир умрга боғланиб тураверади. Бошқаларники эса даври ё рейтингига қараб қарсаги ё сусаяди ё кучаяди.
Қизиғи... Бири кетгани билан бошқасига майдон очиғу аммо хануз майдонда "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон"чалик ватан хақида портлаган қўшиқ БЎЛ-МА-ДИ! Нима етишмайди?! Юқорида майдонда Ватанни мадх этаётган иқтидорли санъаткорлар шу қадар Ватанни хис эта олмадими? "ха у Юлдузда?" ?? У авлиё эмаску, у хам одам, у хам сенлар каби ижодкор, сенлар ушлаган микрофону сенлар босган сахнадаги оддий инсон! Нигохни оёқдан қалбга тик!
Давр талаби кимнинг қўлида гар холинг не деб сўрамаса хонанда...
Қўшиқларни абадий бўлиши эса хақиқий ижодга боғлиқ. Юқорида тилга олинганларни қанча хозирданоқ абадий қўшиқлари бор! Уларни аксарият қўшиқлари нима хақида эди? Улар қўшиқда асосий урғуни нимага қаратганди? СТРАТЕГИЯГА ЭМАС!
Қалбга, одамлар дардига, кўнгил оғриқларига, одамларни қалбини даволашга! Ким одамларни кўнглидан ижодан хол-ахвол сўрамоқда?! Бугунги санъаткор фақат юр рақсга туш дейди.
Дарди ичида, сирдоши йўқлар қанча оламда? Қўшиқ ахир бу кўнгилларни даволаш учун тилга кирган дардкашку. Нега буни хис этмайди бугунгилар? Нахотки хаётда фақат қувонч кўрди санъаткорлар? Атрофингга назар сол, қондошинг, қўшнингни нима дарди бору хамдардсан? Ана (ЯНА) Юлдуз, сенлар турган сахнадан мосуво ўша Юлдуз яна... оддий бир шифохонанинг қоровули дардини эшитиб қўшиқ қилди. Ха, ўшанчунам у Юлдузде...йўқ, бу бахона эмасде! Санъаткорнинг балки мажбуриятимасдир, аммо халқ олдидаги маъсулияти бор! Сен халқни тинглаб хис қилмас экансан, халқ хам сени тинглаб сенга қарсак чалмайди! Сўнгги ўн йил ичидаги қайси қўшиқ шлягер бўла олди? Қайси қўшиқ келажакка бериладиган бўлди? Тирик афсоналаримизнинг Шерали Жўраевдан "Гулбадан” у Юлдуздан "Санамгина” си ёдимда қолган холос. Озоданинг "Ёр-ёри”хам. Ёшларданчи? Халигача "Болалар” ва "Сахар”дек қўшиқлари келажакка ўтадигани йўқ. Нега бугунги кунда концертлар кўпайганда кўпайгану, аммо асосий пулни барибир халқ тўйларидан териб, ўша пулни концерт рекламасига тикилмоқда? Хаммаси мана шу пул берган буюртмасига қараб тушунчасида бўлмоқда. Сенга тўйга чақирганига пул беряптими, демак улар шу пулига рақс талаб қилишмоқда.
ТАЛАБ эса БОР НАРСАДАН келиб чиқмоқда!
Тўртта санъаткорнинг хити лакатум бўлиб турган даврда нимани талаб қилинади? Лакатумни-да!
Икта ойимчанинг ишваланиши бешта радиодан гипноз қилиб едирилиб турса, нимани халқ талаб қилсин?! Майли бизнесларингни қилларинг продюсерлар, аммо халқни зомби қилиб едиришам нотўғриде. Ўша едираётганларинг орасига халқ учун, шунча пулларинг халолига биронта асар хам яратларинг. Хар пулдорлар хаётида закот ва садақасини қилиб туради, сен ижодкорларники шу ижодий закотинг қалб қўшиқлари хам келажак учун бўлсинэй. Мана шу кимўзарга умбалақитон ва едирилаётган гипноз қўшиқлар даврдаги мухим ўзгаришларни бошқаради! Яъни халқ талабини! Ким оладиё шугинаниё!... Ким қиладиё...
Авваллари дилтортар қўшиғингга қараб тўйга таклиф қилишган бўлса, хозир ё брендингга қараб ва ёки ўйнатадиган қўшиғингга қараб чақирадиган бўлишди... Ўша брендини хам ярим яланғоч бадани билан эришган модница ва европача куйлаётган хонимчаларам , ана бугун миллийликка ётволишяпти!) Чунки уларни санъатга қадами асли негизи бизнес бўлгани сир эмас. Айрим миллийча "едира олмагани"ни эса этаги турсиги тараф шиддат билан интилаётганини тўю тадбирда кўрмоқдамиз. пул ўлсин...
Айримлардан ким бизнес учун, ким эр топишга, ким яхшироқ хаёт кечириш учун бизнесни шу осонроқ турини танлайди. Ойнага қарайди, ха фигураси бор, турқини сал-пал эпақега укол ва силикон билан келтирса кифоя, эт-бетини сал очса тамом, эфирда ўзингни сот! Энди жааа трассага чиқиб ўзини ерга урмайдику тўғрими?)))
Кимлар учун шоу-бизнес трассанинг ЭЛИТА туридек. Фақат жинсий эмас, маънавий... упс, йўғэ визуал алоқага киришиш турини. Ха нима, 17-18 ёшлик ёш ва қони қайнаган йигитлар эфирдан ярим яланғоч бадану, нозланиб зорланган, бахорги мушук мов бўлган даври овозини эшитиб , фантазиясида у ёнида бошига рўмол ўриб хотини бўлишию, боласини эмизиб ўтирганини тасаввур қилармиди?))) Эркаклар роса у кўкракларга қараб сут тўла деб тасаввур қиладида...силикон тўла хирс тарвуз-қовунни ғажисам дейдию)) пўчоқ-мўчоғи билан (силикон миликони билан) Тавба авваллари олмача-анор трендда эди...энди қовун тарвуз ва тапочка билан бир уриб шишиб кетган лаблар...иу как можно их целовать?
Эфир нимани тарғиб қилади ва нимани тасаввур қилдиради? Кўчага чиққаётган НОРМАЛ қиз эт-бетини ёпиб нарса ташаволади, ха булар бутун бошли кенг оммага, Республика ва интернет орқали бутун дунёга ЎЗБЕК хонандаси бўлиб (кўрсатяпти) чиқяпти. Нимани тасаввур қилайлик эфирга қараб? Ўзбегимними? Йўқ албатта, шунчаки давр ўзгариб миллийлик талаб қилина бошлагач, бошига рўмол ўриб хам эфирга чиқишга мажбур бўладиди. Ахир бу бизнес! Пулни кўпроғини шу ўзбегинг беряпти) Каттароғини бошқаси берар деб бошқа йўналишда куйлаб қийшонғилагани билан боргани қайгачаю, тан олинганинг негача бўларди)) Ижод бу кўринишинг эмас, бу кўнгил! Бу махорат! Бу одамни (мелодинсиз) қалбини ларзага келтиришинг. Ижод бу фақат ўйнатиш эмас! Балетмейстер хореографмисаней...
Йўқ эмас, бор ва кўп хаё-ибоси бирда эфирданам, кўришганда гаплашганингданам сезиладиганлари. Бугунги ёшлардан (хар тарафлама, ижодию сахнадаги кўринишида хам) Гулсанам (уям ёшку), Шахноз, Зиёда, Умидахон, Мадина Мумтоз кабиларни бир кўришганини ўзиданоқ маданият ва тарбияси сезилади. Канизани аввал ўша бир "Хис эт хароратим” клипи хатоси сабаб хануз кўпчилик кечира олмайди, вахоланки хаётда у билан мулоқотда бўлганлар хулқи ва муомаласини жуда яхши билиб хурмат қилишади. Кўнгли тоза...бундайлар шоу-бизнесда жуда кам...афсуски.
Зиёдадан кўп нарса кутардим. Халиям ижодида бир бошқача қўшиқлар билан портлашини кутаман. Аммо... Майли, қайта куйланган бўлса хам ўша "Сайдинг қўябер Сайёд” ва "Эй мухаббат” қўшиқлари каби ижод намуналарини сезмаяпмиз. Овоз махорати аъло бўлса... Охирги ёдимда қолиб таъсирлантиргани "Нега-нега” қўшиғи бўлган. Сўнгги "Севади ёрим мани” қўшиғи хам аъло, аммо бу ўша юқоридаги оёқ учун тоифасидаги қўшиқлар сирасига киради. Зиёдадан барибир қалб учун, кўнгил учун қўшиқларни кутаман. Кузатайликчи, хали унда хаммаси олдинда. Хулоса ва ечим Халқнинг талаби бугунги промо ва рекламага тобе бўлиб қолган. Тўйда халқ талаб қиляпти бахонаси негизида аслида аксарият хонандаларни куйлаган қўшиқлари промоси, реклама ва едиришига қараб бўлмоқда.
Хурматли санъаткорлар, юқорида айтганимдек, инсониятни кунлари фақат шодликдан иборат эмас, мухаббат ўчмас туганмас мавзу, у фақат ширин эмас. Одамларни холидан хам хабар олиш керак.
Сиз ижодкорларни ижодий хамдардлигингиз эса шундан иборат.
"Айрилдим” қўшиғини бир вақтлар фалончи куйлагану деб эътиборни бурганингиз билан, у қўшиқ промода эмас экан, демак долзарб хам эмас, демак халққа хам етиб бормайди. Бир хил санъаткорларнинг "ха бу мавзуда куйлаганману” дегани катта хатолик...даврлар оша мавзулар тўхтамайди, аудиториялар ўзгаради, ёшлар улғаяди, севгини билмаганлар сизни ижод давомингизда ўсиб уни хис этадиган пайти сиз куйлаганингиз, отасиниям, боласиниям, набирасиниям қалбига йўл топишингиз билан ўтади. Мана шу санъаткорни ўла ўлгунича сахнада туриши. Мана шу санъаткорни хамиша долзарб бўлиши. Мана шуниси бир пайтлар даври келиб кейин омадсизликка чўмиб нима қилишини билмай қолган санъаткорларга жавоби! Юлдузнинг юқорида келтирган бир воқеани қўшиқ қилиб куйлагани мисол ва намуна бўлиши керак фикримча. Унинг қўшиқлари хануз долзарб. У хануз мухаббат хақида хам куйлаяпти... "Сени дейман”, "Ёнингдаман”... Сен хам халқ бўлаги, сенинг дардинг унинг дарди, унинг дарди сеники! Сиз халқни тингламас экансиз, уни хис қилмас экансиз, у сизни тингламайди хам, хурмат хам қилмайди. Оёқ учун қўшиғингизга рақсга тушар хам, аммо асосий хурматни, унинг қалбига ёрдам қўлини чўзганингиз учун оласиз!
Нима фарқи бор оёқ учун қўшиққа пул тикиб реклама қиляпсизми ёки халқ чанқоғига кор қўшиқлар учунми? Тўй ўлсин, келади шу тўй! "Аср” гурухининг биргина "Қурбон бўламан” қўшиғи учун қанча тўйларга чақиришган?
Одамлар ликиллаш учун чақиртириб санъаткорни бетига боқмай ер тепгани қайдаю, ўтирган жойида сизга термулиб тинглагани қайда?
Хар иккисига хам пул беришади, аммо кўпроқ хурмат билан чиқиб кетишда фарқ!
Хозирча шу!
Sayyod-Сардор Комилов | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 13143 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |