09:04 Нега инсонга сажда қилмоқ фаришталарга буюрилган? | |
Аллох инсонни яратиб фаришталарга унга сажда қилишни буюргани негизида менимча жудаям кўп нарсалар бордек. Аллохнинг энг мураккаб ва мукаммал яратилган меваси аслида инсон эканлигида унга берилган турфа хиссиётлар ва танлов хуқуқида бўлса керак. Зеро фаришталар бу нарсалардан айро. Улар севиб севилмайди, оила қуриш, нафрату мехр, гунох қилмоқ ёки яхшилик каби танлов хуқуқидан айро. Улар фақатгина кузатувчи ва Аллохнинг хизматидаги хизматкорларгина холос. Шунча имкон яратилган бу дунёда яшамоқни ўзи қизиқ. Синовли дунё . Рости хам бу дунёни инсониятга хос равишда Аллох мураккаб ва хамда мукаммал равишда яратиб берган. Табиатидан тортиб яшаш учун кураш занжири тизимигача. Синов ва занжир... Муаллифлик шахсий шиорларим орасида кўп қайтарганларимдан: “Бошқа бир инсондан фариштани излагунча ўзингдаги шайтонингни аввал енга бил” ва “Сабабсиз гунох хам бўлмас, балки шу учун хам Аллох кечиримлидир” деган тушунчаларимни тахлил қилар эканман, инсониятга танлов хуқуқи бу дунёдаги КУРАШИ , синовию фариштадан устун тарафи эса ана шу курашдаги азобларни хис этиши билан боғлиқлигини англаб етаман. Фаришталардан устунлигимиз хам айнан танлов хуқуқидаги истаганимизни қилиб ялло қилиб яшаб хузурланишимизда эмас! ЯХШИЛИК учун курашдаги оғриқли нуқталардаги ғалабаларимиз бизга аслида қанчалар қийин кечиши билан деб биламан. Сабр, матонат... Мана шу хисиётлар хаётдаги шунақанги оғир холатларда рухимизни зирқиратиб турадики... ундаги чидам билан ўтишимизда рости хам фариштадан устун бўлсак керак. Ижарага берган тананинг оғриқлари аслида ана шу рухий оғриқларимиз олдида хеч нарса эмас, вахоланки фаришталардан фарқли инсониятга камига мана шу вужуд оғриқлари хам синовли дунёда инъом этилган. Онгли мавжудот... Афсуски аксарият инсонлар бир кунги капалакдек муддатда яшаб ўлим хақида нимадир эслатишса шокка тушишади. Онгли равишда ижарадаги тана билан хайрлашиб фаришталар билан юзма-юз келгувчи махал бу дунёдан ўзимиз билан бу синовли дунёдан қандай ютуқлар ва балки мағлубиятлар билан боришимиз хақида ўйламаймиз. Уларга хатто берилмаган имкониятдан биз қандай фойдаланамиз? Сабабсиз гунох хам бўлмас... Мана шу гунохкор бўлишдан умуман кафолотланмаган инсон бўлиб яшамоқдаги мантиқ нимадан иборат дерсиз. Кураш ва харакатда! Хеч бўлмаса курашдим, харакат қилдимку деган нарсаларда. У курашдаги азобни татиш ва енгиш хисси... Чин дилдан ва Аллох учун! Хар бир гунох ишнинг сабаби бўлаверади. Қайсидир жойида нафс деймизу, вужуднинг хам бундаги асосий роли бор. Сабр ва чидам... Рухий портлашларнинг хам роли йўқ эмас. Бу хамма сабаблар бир-бирига уланиб ўша гунох учун сабаб бўлган нарсаларнинг хам тубидаги бошқа занжирма-занжир уланиб кетаверадиган сабаблар охири бориб тақалган энг тубидаги асосий сабаб хам ўша гунохга ундаган асосий сабабга хамиша хам тўғри келавермас экан. Одамзот хечқачон шунчаки ёмон иш қилмаса керак. Шунчаки бировни дилини оғритсам ёки ўлдирсам демаса керак. Шундай маньяк бўлган тақдирда хам, ўтмишини (болаликдан экилган турли псиологик холатлар) кавласангиз чиқиб келаверади сабаблар... таъсирлар...занжирлар уланишлар...Уларни барида уни айблай олмайсиз хам. Атроф мухит, тарбия, таъсир в ахоказолар уни қандай инсон қилиб етишишида мухим роль ўйнайди. Харакат қилдимку, курашдимку, мана шу кураш азобини сездимку деган аниқ ва хаққоний ичимиздаги хақиқатларимиз аслида мана шуниси биландир Аллох олдидаги жаннат учун номзодликдаги асосий белги... Яшаяпмизки хамиша имкон бор. Синдикми, йиқилдикми, чидолмай портладикми, аммо тирикмизки у хатоларни тўғирлаш устида ва ёки янги яхши амаллар билан ички курашувимизда салбий тарафларни енггиш харакатлари билан Аллох буюрган фаришталар саждасига лойиқ бўлишимиз керакдир деб хисоблайман. Минг харакат қилманг ва шундай ўзингизни кўрсатишга харакат қилманг, бошингиздаги саллангиз ва ёки хижобингиз билан гунохсиз фаришта бўлиб қолмайсиз. Минг кўринишу кенг омма олдида яхшиликлар қилманг ички дунёингиз унга мос келмаса кимни алдаймиз? Ё сен аввал кетиб ташлаб кетадиган ва ёки улар олдинроқ кетиб сенга у ердан жой тайёрлаб турмас бир кунлик инсонларними? Бу ёлғон дунёдаги тарихда қолмоқ истагими? Хечким билмас ичимни, қилганим қолар тарих бўлиб деб а?) Сен кетдингу тарих қолди хам дейлик, ўзга оламда бўлган рухингга бу ердаги тарих кафолат бўлармиди? Ички тарихингда не гаплар? У ерда не излар бор? Не вайроналару не гуллар бор? Имом бўлиб хам авлиё бўлолмассан, хеч бир хатодан кафолатланмай хеч бир айб ишдан четлаб ўтолмайсан хам, барибир умринг давомида бир неча юзлаб бора адашишинг аниқ. Чунки инсонсан! Шу билан хам азобингу фаришталардан юқори бўлган тарафингдир. Хечқанақасига иложи йўқ, барибир инсонсанки гуноху айбларинг бўлмай илож йўқ...Бироқ уларни хажми қандай? Мукаммалликка интил деган жойни ўзи йўқ, бироқ нимани чин дилдан харакат қилиб азобини туйдинг? Харакат қилдингми? Харакат қиляпсанми? Кеча ўтди , бугун бор, эрта мавхум... шу бугунчи? Харакат қиласанми? Хаммаси ўз қўлимизда. Аллох тақдирни ёзиб бергани билан икки йўл-икки хаётдан бирини танлаш хуқуқини хам ўзимизга инъом этганку. Хикмати хам шунда!
Саййид-ул айём муборак!
Мақола шахсий фикрга асосан тузилган. (c) Sayyod | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 9829 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |