23:10 Навоий навомиди ё санъатга қарши? | |
Мазкур танқидий мақола почтамизга Акбар Фатхуллаев тарафидан қай тарзда юборилган бўлса, шу тарзда қўяман. ЛЕКИН! Муаллиф фикрига тўла қўшила олмайман. Менимча умумий тарзда эмас, баъзилар хақида айтиш мумкин бўлган жуда қўпол тушунчалар олға сурилган. Мақоланинг мохиятида анчагина хақиқатлар мавжудлигини инобатга олган холдагина, сизларга тақдим этаман. Ўзингиз бахо берарсиз.
·Диққат! Хонандалар ўқимасин! Чунки бу уларнинг кайфиятини туширади!
АЛИШЕР НАВОИЙ ВА... ШОУ-БИЗНЕС
Ушбу
сарлавҳа шунчаки қўйилган деб ўйламанг. Яхшиси, "сенсацион мақола”ни охиригача
ўқиб чиқинг! Ўшанда Навоий бобомизга таҳсин ўқиб, беихтиёр қарсак чалиб юборсангиз
ажаб эмас!..
Яқинда бир гап
тарқалди. "Жонли овознинг душмани” ва "фонограмманинг ошноси” бўлган машҳур
хонанда тўй хизматига борибди. Аммо у ерда дарвозадан ичкарига кирмай, тўй
эгасидан хизмат пулини олдиндан беришни талаб қилиб туриб олибди. Жаҳли чиққан
тўй эгаси унга ҳамма пулни тутқазибди-да, бироқ тўйхонага киритмай, дарвозанинг
олдида қўшиқ айттирибди. Бу лавҳа
"сотка”ларда суратга олинган, дейишади. Ким билсин! Аммо гап ҳозир бунда эмас.
Балки айрим хонандаларнинг ўта сурбетлашиб кетаётганида! Навоий бобомиз беш юз
йил муқаддам айнан шу каби қўшиқчи ва шоу-бизнес корчалонларини назарда тутиб,
қаттиқ танқид қилгандир балки?
·
Дарвоқе, 9 февраль – Алишер Навоий
туғилган кун "ПАСТКАШ ВА ТИЛАНЧИЛАР” Кўпчилик,
Алишербек болалигида хушовоз булбулнинг
сеҳрли навосига ошуфта бўлиб, ўзига Навоий тахаллусини танлаган деган
ривоятни эшитган. Балки бу тўғридир, балки... хуллас, бу бошқа мавзу... Навоий ва Бойқаролар
давлат раҳбарлари даражасига етишгач, саройда мусиқа базмлари ташкил қилибгина қолмай,
темурий шаҳзодаларнинг мусиқа борасидаги
билимларини юксалтиришга ҳам эътибор қаратишган. Шу каби Навоий
ўзига тутинган ўғил сифатида асраб
уйидан бошпана берган Шоҳқули ҳам ғижжакчи бўлгани маълум. Шунингдек, бошқа
созандалар ҳам Алишербек хизматида бўлиб, нафақат Бойқаро саройидаги, балки
Навоий ҳазратларининг уйларидаги базмларда ҳам мусиқа оқшоми ташкил қилардилар.
Хондамир «Хулосат-ул ахбор» асарида ёзганидек,
«Олийҳазрат амир Алишер мусиқа илмида ҳам
шу қадар маҳорат ҳосил қилган эдиларки, агар муаллими соний Абу Наср Форобий ҳаёт бўлганларида унга шогирдлик
сирғасини қулоғига тақиб оларди. Қонуну удда зўр таълим олган. Бинобарин,
созанда аҳлининг кўпчилиги ҳамиша олийҳазратнинг мулозаматида бўладилар». Хуллас, Навоий
мусиқа илмидан хабардор, эътиборли шахс бўлган. Аммо, нима учун Навоий мусиқа аҳлини танқид қилган? Бу шоирнинг хонандаю,
созандалар феълини яхши билганидан, мудом уларга диққат қаратиб юрганидан эди. Мана,
Алишер Навоий ёзганларига эътибор беринг: «Аммо хонанда ва созандаларнинг саёқлари, гарчи ғамни
тарқатувчи, шодлик таратувчи бўлсалар ҳам, лекин ҳақиқатда пасткаш ва
тиланчилардир. Бундай ашулачи ва чолғувчилар зорланиб ва ялинчоқлик билан пул
топадилар. Агар буюрувчидан инъом-эҳсон
бўлса, унинг хизматини бажарадилар. Суҳбатда ноз-неъмат тўкин бўлса, улар ҳар
қандай амр-фармонни бажаришга тайёрдирлар. Агар базмда маишат кам бўлса, улар ноз-истиғно ва инжиқлик билан қилиқ
кўрсатадилар. Ва агар ноз-неъмат деган нарса тамом йўқ бўлса, уларнинг
кўнгли сендан узилди ҳисоб. Улар агарчи йил
бўйи сенинг эҳсонингдан баҳраманд бўлган эсалар-да, ёнингдан танимай ўтиб
кетаверадилар. Оз олсалар – ерга урадилар; кўп олсалар – қадрламайдилар.
Уларнинг кўпчилиги ахлоқсиз; бадфеъл;
қолганлари ҳам ўлгудай қайсар ва дағал сўзли бўладилар. Ҳаракатлари ҳаддан
ташқари тутуриқсиз сўзларидек, гаплари эса бемаҳал қилган нозларидек, улар вафо деган фазилатдан бенасиб
қолганлар, шунинг учун вафодорлар улар олдида қадрсиз ва хароб. Вафосиз
муғанний – ҳаёсиз муттаҳам. Агар йиллар
бўйи иззат-ҳурмат қилиб, унга едириб-ичирган бўлсанг ҳам бир гал уни қуруқ
қўйсанг, сендан кечади, танимайди-қўяди. Булар эркак сувратидаги таннозлар
ва башанг кийим кийган уйбузар ахлоқсизлардир. Улар қўшиқ айтиб ва соз чалиб, баъзиларни таловчи, йўлтўсарлардир. Ҳеч
кимга бу фитна дуч келмагай, чунки овозидан нажот қуши учиб кетади, қуш қўнмоқчи
бўлса, доим довул уради, бу билан ўша қушни узоқ муддатга ҳуркитиб юбориш
мумкин...» Хуллас, Навоий
баъзи навокашларнинг феъл-атворини кузатиб юрганидан шундай хулосага келишга
мажбур бўлган. Умид
Бекмуҳаммаднинг "Навоийнинг
армонлари” китобидан Мақола муаллифи Акбар Фатхуллаев | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 7468 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |