МТС янги тарифини рекламаси ғалати туюлмоқда.
Албатта биринчи кўрганингизда мантиқни тушуниш қийинроқ, кейин
эса яхшилаб кузатсангиз маъно тушунарли.
Лекин айнан рекламанинг
асосий принципига бу зид қоида, чунки реклама енгил ва бир кўришдаёқ нафақат
қизиқтириши, нафақат асосий маълумотга урғу балки осон тушунарли бўлиши керак. Буни реклама ва маркетингдан дарс олганлар
жуда яхши билишади.
Балки шунинг учун кўпчиликнинг ёдида МТСнинг янги тарифи
номи эмас (мана, мени хам ёдимда йўқ),
балки НАРГИЗА қолган.
МТСнинг
янги Наргиза тарифи-а?)))
Бу
рекламага эътибор қаратишимнинг асосий сабаби бу хам эмас.
Асосийси бу Наргизанинг овози эркакларникидекми?-деган савол.
Наргизани
номерини излаган реклама қахрамони телефоннинг нариги тарафида эркак оладими аёлми фарқи йўқ, Наргиза?-лайверади.
Эркак кишини овозини эшитиб туриб яна Наргиза дейиш.
Билмадим, балки реклама
қахрамони Наргиза бас ёки тенор овозли десак охирида нихоят топилган Наргизанинг овози
ундай эмас.
Афсуски
бизнинг рекламаларимиз хориж ва Россия рекламаларидек ажаблантириш ва
хайратлантириш омили оригинал, сифат, креатив, ажойиб ва аниқлик билан эмас, таржимаси ва ғалатилиги билан ажаблантириб
хайратлантиришда ўз имиджини ушлаб турибди.
Балки бу
хам ўзига хос оригиналликдир?)))
Лекин
қойил қолиб кулиш бошқа, "устидан қотиб” ташлаш бошқа)))
|