05:13 Уитнига бағишланган "Грэмми" қандай ўтди? | |
Уитни Хьюстон ўлимидан кейин бир кунни ичида "Грэмми" тақдимоти унга бағишланиши учун сценарийларни ўзгартириб юборишди. Шунинг учун 54 сонли "Грэмми" тақдимот маросими бошланиши айнан унга аталган дуо билан бошланди. ![]() ![]() Тақдимот маросими давомида Уитнини деярли барча артистлар эслаб фикрлар билдиришди. Унинг планета юрагига айланган мухаббат балладаси "I will always love you" маросим давомида иккинчи маротаба хам янгради. Жонли ижрода "I will always love you" қўшиғини Дженнифер Хадсон куйлади. ![]() Хар холда Россиялик Дима Биландек чираниб уввиллагани йўқ. Твиттерда Дима Билан Уитнининг "I have nothing" қўшиғини пианинода мусиқасини чала туриб сўзларини айтмай шунчаки уууввв ааавлаб яна охирида ау-лаб қўйганидан одамни ғазаби қўзиди. (манба) Худди қахратон совуқнинг -55 даражасига кўчага ит билан эчкини боғлаб қўйиб зорланишини ёзиб олиб, пианино мусиқаси садоларига микс сведение қилгандек...бр... Хеч бўлмаса ўлган одамга нисбатан унинг ёрқин хотираси хурматига бу ишни қилмаса бўларди. Тушунамиз, пиар учун хамма нарсага тайёр бўлиш мумкин, лекин ўз манфаати йўлида бировнинг мотамидан бу тарзда тахқирлаб фойдаланиш керакмаску. "Грэмми"га қайтамиз, ![]() Хайратланарлими? Албатта, хақиқат шу қадар биз учун ноёбки унинг бир ярқ этгани хам ажаблантиради. Хақиқий тақдимот бўлса шундай бўлсин, хаққоний ва адолатли ғолиблар керак бўлса йилига ва керак бўлса хамма номинацияда ғолиб бўлсин. Номинациялар орасида энг яхши жонли ижроси менга жудаям манзур келди. Тақдимот маросими жонли ижрони қай тарзда тарғиб этишини қаранг. Бу хонандаларга яхшигина туртки бўладику. Хозирда бизда ягона унинг тарғиботчиси "Марди Майдон" бўлиб турибди холос. Ва албатта бизнинг сайтимиз. Яна ўтланди..узр, чидолмайманда.)) Маросимга қайтамиз. Мухлислар томонидан асосий номзодлар бу Леди ГаГа, Адель, Крис Браун, Рианна ва "Фу файтерз" гурухи орасида кураш кечди. Ва 6 номинацияда ғолибликни (ўз қўшиқларини муаллифи) Адель ва "Фу файтерз" гурухи олди. Бу гурух хам 6 номинацияда ғолиб бўлди. Брайн хам мукофотсиз кетмади. Яқиндагина овоз пайлари касалланган Адель, операцияни бошидан ўтказганди, шунга қарамай овозини тиклаб, мана 6 номинацияда дунё миқёсида ғолиб! Мана шундай воқеаларни ёрита туриб...сайтимдаги ўзимизнинг аксарият(!) аритстларга кўзим тушиб... булар хам энди артистда дейман. Харқанча ўзбегимники, ўзимизники деганим билан, улар учун ғурурланишни(!) жудаям истайман. Ачиниш ва уялишни эмас. Хуллас, маросим: Ўлимдан кейинги тақдирлашдаги Грэмми мукофотини Стив Джобсга хам тақдим этишди, унинг мусиқани тарқатиш , етказишдаги ривожлантиришда катта хисса қўшган
iPod ва iTunes Music Store интернет-магазинлари муаллифи номидан Apple компанияси бош вице-президенти Эдди Кью (Eddy Cue) олди.
Маросимдан ВИДЕО: | |
Категория: Taqdimot | Просмотров: 6776 | | |