Шарқ телеком компаниясининг бир неча йиллик абоненти бўлиб келмоқдамиз, қизиғи шоу-бизнес оламидан бир қанча вакилларга бу компания ва унинг қулайликларини айнан биз тавсия қилиб шартнома туздирганмиз.
Тан олиш керак бир қанча қулайликлари интернетга кирмасданоқ текинга файл сақлаш, фильм кўчириш, сурат сақлаш ва дастурлар кўчириш сайтларини тақдим қилишган.
Шулар қаторида myfolder сайти.
Айнан мана шу ТАСИКС сайтида Ўзбекистонлик мухлисларимизга осон бўлсин деб файлларни қўйиб бормоқда эдик.
Лекин бир неча кунлардан бери ғалати ишлар бўлмоқда.
Дилдора Ниёзова билан бўлиб ўтган Джуманджи лойихаси ўзиям 17 маротаба қайта қайта қўйилганига қарамай мазкур сайт тарафидан ўчириб ташланмоқда.
Сайт рахбариятига битилган хатлар эса жавобсиз. Форумдаги бўлим эса нима учун тушунарсиз, у ерда хам жавоб йўқ. Вахоланки Джуманджи лойихаси менинг шахсий муаллифлик дастурим эканлиги хеч кимга сир эмас.
Шарқ стрим компанияси борган сайин айнимоқда, бунга фақат бу сабаб эмас, лекин айнан мана шу тасикс файл сақлаш сайти ва майтуб билан хам хамкорлиги туфайли бир қанча интернет провайдерларига қулай тарифга ўтишдан бош тортгандик.
Афсус шарқ стримни бу ғирромликларидан улар билан хайрлашсак керак.
Дилдора Ниёзова ва Жахонгир Отажоновлар билан бўлган сухбатлар яқин кунлар янги файл сақлаш сайтларига қўйилиб, манбалар тўғирланади.
Юқорида провайдерлар тарафидан келтирилган ноқулайликлар учун эса биз узр сўраймиз!