Бош сахифа » 2013 » Июнь » 29 » Мўмин қабри пиар ё қасос майдони? Вазирликни нима алоқаси бор?
16:25
Мўмин қабри пиар ё қасос майдони? Вазирликни нима алоқаси бор?
Инстаргамда рахматли Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипованинг, Мўмин хотирасига бағишлаб қаердадир , кимлардир концерт қилишаётгани ва бунда на уни, ва на Мўмин онаси  хабари йўқлигини айтиб, хайратланиб матн чоп этганди.

Бир кун ўтмай эса , рости хам кичик концерт ташкил қилиниб, ўтказилгани хабари тарқалди. Қизиғи, Камола Орипова ва унинг оиласисиз  ўтгани маълум бўлди. 

Камола Орипова аввалига умуман бу хақида гапиришни истамади:
-Агар бировни фожеасидан пиар қилиб кўтарилмоқчи бўлишса, омадини беришсин, хохламайман гапиришни, кейин хасад қиляпти деган гап керакмас.

Мўминни тириклигидаги ўзини танишлари ташкиллаштирдими ахир?
(Мана шу жойида Камола чидолмайди): Йўқ-да! Алам қиладиган жойи, "Биз Мўминни мухлисимиз" деган бахона билан қилишяпти, тушуняпсизми? Шундай бўлса, мозорда учрашиб қолганимизда, хаттоки онамга салом беришмаганидан ажабландим.

Тушунмадим, мозор? Ким ўзи улар, мозорда нима бор?
-Эй кўп нарсани очгим йўқ, лекин мана шунгача боришяпти. Тағин менга сен Мўминни ўлимидан пиар қилгансан дегани ортиқча.
Икки қиз "Божалар" гурухи репертуарини қайта куйлаб чиқиш фикридан бошанди, улардан бири хамма санъаткорлар йиғиладиган жойга тиқилиб юрадиган бир мухлиса қиз  эди. Унга шахсан ман ва мани оиламдан нарироқ юриш айтилганидан кейин, мени дилимга тегиш учун мана шу тариқа мозор бошигача бориб, мархум турмуш ўртоғимга атаб концерт уюштиришгача борибди.

 Қандай қилиб мен ва Мўминни уйдагилари ва хаттоки Жахонгир Позилжоновсиз бундай хотира концерт қилиш мумкин? У қиз билан уришганим сабабидан, то улар хақида чуқурлашиб гапиргим йўқ, нима бўлса шартта "разборка"га  кафега чақириб, орага санъаткорларни хам қўшишмоқда. Жанжалли холатлар мен учун эмас. Бунақа инсонлар мени атрофимда бўлиши хам, менга керакмас, тушуняпсизми?

Мен у икки қиз ва шу ишларга алоқадорларни умуман номини хам айтишни лозим топмайман, уларга реклама қилишни истамайман!
Нима қилишса қилишаверсин, концертми бошқами, лекин мени оиламдан четда туришсин! Шу мени истагим! Оиламга чанг солишмасин!

Мана шундай ғалати воқеалар...

Биринчидан Мўмин Орипов бу "Божалар" гурухи, яккахон хонанда эмас. Негадир тириклигидан кўра оламдан ўтганидан кейин бундай ғалати мухлисалар пайдо бўлиши янада ажабланарли холат.
Аниқ бир холатни билмайману, лекин нахотки Камола Ориповадан қасос олиш учун майдонни қабр  атрофини танлашяпти?

Мархум инсон ортидан қилинаётган нарсадан қўрқишмайдими? Бу пиар эканлиги тушунарли холат, бўлмаса айнан "Божалар" гурухи қўшиқларини куйлаб чиқмоқчи бўлган қизларга нима учун бундай нарсалар керак?

Войбўўў мухлисликдаям Мўмин Ориповгамас, ўзиям Майкл Джексон бўлиб кетди буёғи бору.  Адекват инсонни хаммасига гап Мўмин Орипов эмас, шунчаки у хонанда бўлганию, унинг ўлими орқали пиар кераклиги ва бахонада Камолани хам асабига тегиш керак бўлгани тушунарли холат.

Билмадим ким ва қаерда қатнашдию, лекин бу хаммаси пасткашлик ва  қабихликдан ўзгаси эмас.
Шахсий фикрим!

Это очень подло и низко!  


Қўшимча тахрир: (01.07.2013)
Маданият ва спорт вазирлигини нима алоқаси бор?!

Мазкур кичик концерт кўринишида Мўминга аталган тадбир, негадир ногиронлик уйида бўлиб ўтганлиги маълум бўлди. Бу хақида биз билан боғланган Халима айтиб берди.
-Мўмин Орипов билан хали у "Божалар" гурухида бўлишидан аввал таниш эдим. Бу тадбир ташкилотчиларида хатолик ўтгани тайин, лекин тадбир хақида Камоланинг хабари бор эди, демак улар ниманидир келиша олишмаган.
Нима учун ногиронлар уйида ва Мўминга атаб қилинганлигидан мен хам ажабланиб, ташкилотчиларга эътирозимни айтдим.  Ташкилотчи қизларнинг мухлислик ишига мени ишим йўқ бўлгани ва хайрия тадбирларида фаол бўлгани туфайли, ногиронлар уйидаги тадбирда қатнашдим.

Шоира Отабекова:-Ногиронлар уйида тадбир деб мени Наргиза исмли қиз чақирди. Уни азалдан танирдим, мени қўшним хам бўлган. Тадбирга ширинликлар кўтариб бордим, ашуламни айтдим, ширинликларни тарқатдиму қайтдим. Қолгани билан ишим бўлмади. Кейин сайтингиздаги бу мақоладан ажабландим. Сабаби, шахсан мени хамма артистлар келади, бу хайрия тадбири деганига боргандим, биз артистларни ишимиз шу-ку, чақирган жойга бориб хизматимизни қилиб кетаверамиз, яна бу хайрия тадбири бўлса. Лекин борганимда артистларни кўрмадим, фақат халим бор эди. Ташкилотчиларни дархақиқат айби битта шу Мўмин Ориповни суратини илиб қўйишгани бўлса керак, уни шу куни ўлган куни бўлганига айтиб ўтиб кетамиз дейишди. Лекин концерт сифатида чипталар сотилмади.  Хуллас, хардоимгидек чақирилган жойга бориб , хизматимизни қилдик, асосийси ногирон болаларга хайрия тадбирида қатнашдим, қолгани билан ишим хам йўқ, қизиқмадим хам, тўғриси.
 
Лочинбек: -Мени Наргиза ногиронлар уйидаги тадбирга деб чақирдилар, аввалига рози бўлмадим, кейин Шахноза опа қўнғироқ қилдилар. Борганимдан кейин Наргиза менга  Мўмин Ориповни хотирасига бағишланган тадбир дея тушунтирди, кейин Халима опа тадбирни фақат бошланишида Мўмин Ориповни эслаб ўтиб кетасан деб тушунтирдилар. Ташкилотчи қизлар бўйнидаги бейджикларда Ўзбекистон герб ва байроғи сурати билан, "Маданият ва спорт вазирлиги" деб ёзилганди.

Хонанда Ажнабий: Менга Шахноза опа деган аёл қўнғироқ қилди ва 29 июнь куни Мўмин Ориповни хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтади дедилар, лекин 27 июнь куни қайта қўнғироқ қилиб 28 июнь куни бўлиб ўтиши хақида маълум қилдилар. Тадбирда Божалар гурухи ва Мўмин Ориповни рафиқаси хам қатнашади даб айтгандилар. Лекин улар келмаганидан хайратландим. Ташкилотчилар бейджикида рости хам Спорт ишлари нимадири ёзилганди.

Камола Орипова:- Улар аввалига 29 июньга тадбирни мўлжаллаб, Мўмин Орипов оламдан ўтган куни дея шу кунга тадбирни режалаштиришганди.  Инстаграммда ёзганимда кўрган бўлсангиз (инстаграммда Камола 25-июнь куни бу хақида эълон қилганини тасдиқлаймиз)  олдиндан буни  билиб қолдим ва уларга "Мухлис бўлсаларинг, хаттоки Мўмин акани ўлган кунини хам билмас экансанларку, ахир у 28-июнь куни оламдан ўтган деганимдан кейин, қарангки шартта кунини хам ўзгартиришди. 

Қизиқ а? Ногиронлар уйида Мўмин хотирасига тадбир... Мўмин ногиронлар уйида яшамаганку...
Ғалати... яна ташкилотчилар бўйниларига "Маданият ва спорт" вазирлиги а  бейджиклар илиб олишгани янада ажабланарли...

Жиноят кодексини 228 моддасини иси келмоқдаку ахир))

 
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 21798 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 37
1 Regiwa   (29-Июн-2013 16:35) [Материал]
tavba, qabrda yotganlarni tin4 qoyiwsa bulardi, iloxim joylari jannatda bolsin! (konsert endi nimasi boldi, yana yaqinlari xabardorsiz a?) Bu haqiqatda pastkawlik.

2 $aLoXiDDiN   (29-Июн-2013 16:43) [Материал]
to'bba

3 GLADIATOR   (29-Июн-2013 16:45) [Материал]
Nimayam diymiz insof bersin xammaga!

4 JuJu   (29-Июн-2013 16:52) [Материал]
Vaybuuu owirvoriwiptii... ey insonla marhumlani tinc qoyila iymon bormi ozi? Muhlislikka davo qilsang konsert beriw wartmas uyingda otiribham 2kalima quroningni bagwida qiliwning ozi kifoya...oila azolarini konglini gaw qilib dilini ogitiw bu ayni paytda Momin Oripov xotirasiga nisbatan ham hurmatsizlik va sayyod aytganlaridek pastkawlik! Nma ham derdik bunday Maxluqlarga faqat insof tilaymiz!

5 Shaxnoz   (29-Июн-2013 17:02) [Материал]
jinnimi ula. piardan boshqa narsamas bu

6 Manzura2719   (29-Июн-2013 17:24) [Материал]
Xa ular ozlaricha raxmatli Momin okani xotirlab qabrlariga borib bir nimali bomoqchi. Bu mani shaxsiy fikrim. Ularga hamma etibor qlsayu yulduz bolishsa

7 Ahmad   (29-Июн-2013 17:47) [Материал]
Sayyod!!!
Aynan shu tadbir 28-iyun kuni mehribonlik uyida o'tgan konsert bilan bittami? U yerda "Baroness" - Halima honim bilan Shoira Otabekovalar bor!!!
Agar ular bitta bo'lsa, buni qanday tushunish mumkin???

8 FC_PAXTAKOR   (29-Июн-2013 17:48) [Материал]
Astog'firullo

9 Lochinbek   (29-Июн-2013 18:59) [Материал]
Lekin kecha soat 11 da Qoraqamish 2/4 da (Olmozor tumanida) 1-muruvvat uyida kichkina tadbir bo'ldi. Va mani boshlovchilikka chaqirishdi. Bordim o'zimam hayron bo'ldim nega Mo'min akani o'ila a'zolari yo'qligidan... Lekin unaqa piar bo'ladigan konsert bo'madi... Ishtirokchilardan Xalima "qiziq" va Shoira Otabekova va Merdan Metvaliyev, Ajnabiyla qatnashishdi. O'zi bormoqchimasidimu lekin nogironla bolla uchun xayria bo'ladi dip borgandim...

10 Abbosbek   (29-Июн-2013 19:39) [Материал]
Lochinaka batafsil ma'lumot bering. . . .

11 i m   (29-Июн-2013 20:23) [Материал]
anu ---- yozb chiqudi hayron boldm ozi nega johongir poziljonov yo momini oila azolari yo db       olganlani xotirlash bunaqa bomiydi uyiga kelb bir kalima quron oqib ketsa boldi

12 Madina0096   (29-Июн-2013 20:41) [Материал]
Товба, шунчалик хурмат киган бусен концерт нима киласан утказиб, ундан кура Куръон тиловат кил мархум хакига,шуни савоби боради, мархум учун концерт уюштириб нима кереги бор нариги дунёдаям безовта килиб уни...

13 Ruhshona   (29-Июн-2013 20:46) [Материал]
eeeee man etsamchi silaga aslan hotiraga bag'ishlap konsert berish manimcha bu musulmonchilikkayam tog'ri kemidi konsert berguncha hudoyi qigin marhumga foydasi bor ulganlani hotirasiga konsert berish degan narsa bu aslida u dunyoda unga azop beradiyu

14 Ruhshona   (29-Июн-2013 20:49) [Материал]
man Rayhonni misol keltirishim  mumkun u etkandi qaysi bir intervyularida muhlisla yana motami deyishvoti ekan deyishsa deyi verishsin man barbir onamga bag'ishlap konsert qoyaman dep.konsert berguncha hudoi qigin buni oneynga foydasi bor konsert berish bu ulgan odamga azobtan boshqa hechnarsa bermidi..lekin man RAyhonni muhlisiman man birinchi marta uni shu qigan ishini notog'ri dep bildim

15 umidshorofidinov   (30-Июн-2013 01:07) [Материал]
Xozirgi zamon odamlar kopincha o'zini o'ylaydigan bob qolyapti

16 Frenk-kent   (30-Июн-2013 04:06) [Материал]
Odamlani asabiga tegib nima qilarkan hamma uz ishini qisa bumaykanmi?
Olamdan utkanlani nima keray bunday bezovta qilib,Yo alamidan chiqqincha indi xotinini asabiga tegish shartmi?
Maqsadi uchun tuxmat qilishu asabga tegishdan, birovdi oilasini tinchini buzishdan boshqa narsani bilishmaydi chogi.Insof bersin xudo bundaqalaga.
Bu uyinu tuxmatlari aylanib uziga urib ketadi.
Utganlarni ruxi shod bulsin Amin!.

17 сора   (30-Июн-2013 09:29) [Материал]
астагфируллох тоба килдим

18 Izzat_I   (30-Июн-2013 09:41) [Материал]
avvalambor salom xammaga sayyodi gaplari togri bu pastkawlik bunaqa qilib otgan insoni xotirasini burkaw juda yomon narsa kamolaopa biladila uzlari kim muminakami asl muxlisiligini kop joyda ula tutawib qolamiza yaxwi ayol bolasini baxtiga omon busin kamolaopa bunaqa narsalaga axamiyat bermen odamzot wunaqa insoni qaygusida pul qiladi siz axamiyat bermen agar siz uwa kansertlada qatnawmasez xalq wundogam biladi sizi aloqez yulegini va ulani afiristligini eng muxim sabr tiliman sizga sogligiz kere biloli oyoqa qoyiwiz kere xali opa

19 MUSTAFO_2424   (30-Июн-2013 14:29) [Материал]
Аниқ бир холатни билмайману, лекин
нахотки Камола Ориповадан қасос
олиш учун майдонни қабр атрофини
танлашяпти? Jinnimu u basharenga devorging keladi odamni
eeeeee odamlare

20 MUSTAFO_2424   (30-Июн-2013 14:30) [Материал]
u qizdi tochna tomi ketibdi

21 T_Sardor   (01-Июл-2013 00:08) [Материал]
Avvalambor Mömin Oripovni Alloh rahmatiga olgan bösin! Keyin maqolani öqib turib ula sog'mikin digan savol keldi... Biröni ölgan kunida kansert???!! Sog'ni iwimas!

22 bek88   (01-Июл-2013 08:27) [Материал]
Oxiratni uylanglar.

23 bek88   (01-Июл-2013 08:43) [Материал]
U dunyoda ruxini bezovta qilmanglar.

24 ulukhan   (01-Июл-2013 14:33) [Материал]
tajub yamoni korib uzingdan yamonro xislat borligin korasan

25 Julia   (02-Июл-2013 00:53) [Материал]
Exxee ana bomasamm... biroga cog' qazima o'zin tuwasan db wunga etiwsa kk.dee... torisi hursan boldimm uzi qizdirgan yogda endi uzligi kuyiwadi! Davlat tawkilotlari nomidan no qonuniy tarzda..?! Da tocna jinoyat kodekisi 228-modda...!

26 xasanboy   (02-Июл-2013 03:15) [Материал]
Astaxfirullox nega unday qiladi Biron bir foyda koraman deganmikin

27 madow   (02-Июл-2013 08:22) [Материал]
Wunchaki.eslanib otildi.mominni digan gapga.qowilmiyman wunchaki eslab otiliw.niyat bolganda Mominaka surati tuwirilgan plakat tarqatilmagan.bolardi. muhlislik.bu.konsert bn.olchanmiydi. uyda quron tilovat qilib qoyiwning ozi katta.savob edi. Muhlis ekan avvalo ularni oilasini hurmat qiliwni organiwi kerak. Ularga hurmatsilik.qilib Mominakani.xotiralawning nima keragi bor.Maqsad.nima ekanligini.tuwunmaydi odam.insof bersin

28 madow   (02-Июл-2013 08:58) [Материал]
Ha yana anga tawkilotchi qiz Mominaka.xotirasiga duet kuylanayotganimi.aytdi duetdow esa shoira.otabekova.digandi. buyerda.esa woira.otabekovani qowiq.tugur xotira.konsertidan.ham.havari yuq ekan. Qiziq.))))

29 madow   (02-Июл-2013 16:59) [Материал]
Mani bitda yozganim chiqmiy qolibti. uwa tawkilotchini korib qolganimda wunchaki salom alik.borligi tifayli salomlawdim va u kelib bowlovchi nomerini soradi berdim nimaga disam wu xotira konseet qivomiza wunga didi komolapam.jeladlami disam yo bilmadim didi vay yooge komolapam.biladlami. ozi disam.yoq didi hayron qoldim. Chunki ulani havarlari yuq bobturib bula qanaqa konsert qivotfi dib oyladim. Eng qizigi manga ke sanam.artislani etgamiza rayhonla ken woira otabekova bilanam.duet boladi digandi. nega.kerak.boldi.wumcha yolgon haligacha tuwunmayman. Komola Aripovaning qanday Ayol ekanliklarini.biz judayam yaxshi bilamiz. Ulardaka kuchli matonatli sabrli va.ozini har qanday waroitda ham uwlab turaoladigan ayollar kam. Komolapa biza sizi yaxshi koramiza unaqa narsalaga etibir bermen siz. Sizni hatto vnimaniyezga arziwmiydi. Uwa qizni oziga ham etgaman.kop emas ozgina vijdon.insof va odamgarchilik kerak holos. Insof bersin.

30 Gogowa   (02-Июл-2013 19:36) [Материал]
E nimala divurasla  bula piar qigami bowqa narsa qigami glavniysi nogironlaga yordam berganku sovob qigan ku  uni ozilacha bilib bilmasdan t6qimella 29 iyunda qiliwmoqchikan mani adamam uwatta ow beervotidila keyin borib iltimos  qildila biza qimoqchidi iltimos sila bowqa Kuni qilila didila kn 28 iyunga kochiriwdi man ulani  xich qaysisini tanimiman lekin Nima. Qiliwsayam  sovob qiliwibdi xadibkolurmela xop

31 STEEL-J   (02-Июл-2013 21:17) [Материал]
Osish kere unaqalani ! ! !

32 JuJu   (02-Июл-2013 22:03) [Материал]
Gogowa har kim ekanini o'radi... bula bironi hayotiga aralawib ostun ustun qip kovlawtirgandi... mana endi bugun butun xalq ulani qigan iwini obsujdat qip kk bosa lanatlavotti!

33 Firuze Noor   (03-Июл-2013 17:45) [Материал]
OBBBBBBBBBOOOOOOOO!!!! E shoring qurigurla O'zbekistonda qanchadan qancha yaxshi odamla otadi Sovet davridan beri hizmat qilgan aktyor xonandalaga shunchali qilishmidi bilvogani hammasini Mo'min Oripov boldi ulani tinch qoyila yaxshisi sog' omon yurgan hali hayot faqat yoshi ancha otgan aktyor va xonandalaga yaxshili qiselachi!!!

34 Otabek94   (04-Июл-2013 00:55) [Материал]
Жиноят кодексини 228 моддасини иси келмоқдаку ахир)) unaqada jazolarini oliwlari kere bula...

35 Madina0096   (08-Июл-2013 21:49) [Материал]
228-мас 229-моддаси дисез тугри булади.

229-модда. Ўзбошимчалик
 Ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп
миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

36 farida qarshiyeva   (26-Авг-2013 14:34) [Материал]
astafurullox dep gapiraman raxmatli mumin akamni tirikligidayam tinch quyishmagandi endi qabrlariniyam tinch quyishmaydi xooy baraka topkurlar senam xammayam usha joyga boradi birkun kelib aylanib aylanib boramiz xammamiz usha joyga utkanlarni joyi jannatdan bulsin ruxlari tinch bulsin insofni sotmanglar nima bulyabdi uzbek xalqiga aa xamma uzbek xalqiga xavas qilardi xozir nafratlanadiku azizlar insof xam kerey.

37 maya   (05-Окт-2013 19:48) [Материал]
insaiga bersin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!