Бу йилги мустақиллик байрами тантанаси нимаси билан ажралди? Қизиқ воқеалар билан қисқа тўхталар эканман, видеода хам айнан ўша қизиқ воқеаларни қирқиб йиғдим.
Афсуски, тантанани бошидан ёзишга улгурмаган уч холат, булар : Адиз Ражабов Дилноза Кубаева ва бир болакайнинг "Дадам мен ва ойим, мустахкам оилам” (адашмасам шундай эди) трио қўшиғи ва унга сахна кўриниши диққатимни тортди. (Адиз Кубаева ва болакайнинг бу суратини газета уз сайтидан олдим, узр ва рахмат)
Элдидо гурухи йигитлари "Белл” французча Нотрдам Де Паридан сахна кўринишлари...тўғриси менга (шахсан) ёқмади. Бу йигитлардан кўпроқ махорат билан куйланишни кутгандим шекил билмасам.
Ва яна учунчи ёзилмай қолган нарса, бу бир йигит ва қиз адашмасам испанча дуэт куйлашди, ўша бошроғида, жуда чиройлик қўшиқ экан.
-Зиёда жуда чиройлик кўринишда эди. Хаммаси ярашган!
-Гулнора твиттерда "Зиёда қизитди, лекин афсуски Жахонгир Позилжонов кўринмади” деди. Айғоқчиларимиз берган маълумотга кўра, Жахонгир Позилжонов тадбирда чиқиши керак эди, лекин 3-4 кун аввал репетицияга келмаган ва фақат фонограммаси қўйилгач, тадбирдан олинган.
Нима хам дердик, тартиб қоида барчага баробар! Хох у Шухрат медали сохиби бўлсин ва хох кимнидир суюкли хонандаси! Хаммаси хаққоний ва демократик тарзда!
Аслида шу "запретлар”ни хам тушунаман, бўлмаса бизнинг артистлар икта олқиш ёки кимнидир назарга тушиши билан осмондан коинотга сакрайман деб юборади. Яқиндагина бир хонанда билан боғлиқ можаро, бир тўйда хизматини тўлаб, қистирни 100 доллоридан қилиб, бир қўшиғини қайта куйланг деб илтимос қилинганида, рад жавобини бериб чиқиб кетган. Сандан нима кетди шу дискингни айлантириб, яна озгина турқингни бузиб берсанг? Ёлғонинг учун пулни оляпсанку, аслида мехнат аппаратникику. Эээ хулласде.
-Бойхонова Зулайхо! Қизиқ...нима учун давлат тадбирларида Абдухошим Исмоиловсиз?)) Как то не привычно однако))
-Твиттерда Гулсанам Мамазоитова хақидаги Гулноранинг изохи шунчаки хазиломуз бўлса керак, бу хақида гапирмасам барибир хамма кўрган, Гулноранинг твиттердаги анкетаси сайтимданам машхурроқ эканлигини инобатга олган холда, бунга тўхталдим. Балки ростан танимагандир. Яна билмадим, хар холда, хар ким ўз шахсий фикрига эга! Кимдир хаммага баб баробар ёқиши шарт эмаску, тўғрими?!
-Лазги-рулит! Барбири тантананинг энг рақсбопи яна Лазги бўлди.
- Уммон гурухининг тадбирдаги чиқишлари кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Ким ёмон кўрса кўрсину, лекин шу даражагача мутлақо промосиз, оддий интернетдан ёриб чиқа олдими, демак бекорга эмас!
-Озодбек Назарбеков нақ икки маротаба сахнани аввалига оппоқ бўлиб, кейин эса кўм-кўк бўлиб "безадилар”. Нақ икки либосда яъни. Озодбекка мени шахсий адоватим бордек кўпчиликка туюлади, йўқ, баъзи қўшиқлари рости менга жуда ёқади, сайтимда хам ёзганман премьера қилиб. Ижро махорати чиройлик. Шу фақат, нокамтардек туюлган нарсалари ғашимга тегади холос. Булар хақида айтганман, бу сафар хам тадбирда, бир артистни икки маротаба чиқаргандан кўра, бошқа артист таклиф қилинса бўлардику. Қирғин келмаганку артист зотига, ана кўчадаги хар иккинчиси ё гурух ё хонанда.
-Бу йилги катта фишка бу Гулнора Каримованинг байрам тантанасидан твиттерга бевосита репортажи ва Гулноранинг бу холатини твда намойиш қилишгани бўлди.
Айтиш жоиз, ОАВ оламида дадил демократик рухни киритишда Гулнорани хиссаси бор. Бу борада аксарият журналистлар консерватив ва қандайдир хайиқиши билан, халққа хам кўп нарсани қўрқинчли тарзда кўрсатиб қўйишгандек. У мумкинмасДИР, бу мумкинмасДИР...
Бу борада рости ОАВда "от крайности к крайностям”, яъни ё керагидан ортиқ пахталатиб юборишади, ё чет давлатга қочиб бориб, аламзада бўлиб мағзава қуйишади. Натижада ўша оппозиционерларга қўл келади.
Аввалига асабимга тегарди. Уларни асл ниятлари ва кимлар тарафидан ва нима учун қўллаб-қувватланишини тушунгач, ёзаётган нарсаларига ахамият бермай қўйдим. Атайин қўнғироқ қилишса бемалол интервью бераман, беравераман хам. Лекин улардан хеч бўлмаса берган интервьюни, ўша холатидек, борича хаққоний етказишни талаб қилиб адашибман...
Сўнгги вилоятлараро уч кун бўлган тадбиримда менга қўнғироқ қилишди, уни ўз сайтларида қай тарзда беришганини мухлислар айтишгач, кириб кўрдиму...бу сафар кулиб юбордим...
Яна чўзиииб, халиги ғийбатчи чайналиб қолди сахнасини намойиш қилиб гапиришига умуман "юмалаб қотдим”... уялииииб ердан кўзини уза олмадимиш))) товба. Қундуз бобо эртагини радио версиясини тинглагандек бўлдим.
Эй, спутникка чиқадурғон радио манга очиб берийлар илтимос! Майли тв сўрамайман, шунақа кенг кўламда дунё бўйлаб ўзбеклар эшитадиган радиоканал қилиб беринглар, кўрсатардим хаққоний ва адолатли радио қандай бўлишини! Бир тарафдан шукрки шу бошқа шахардаги Ватандошларни дархақиқат 90 фоизи сайтимни билишар экан. Афсуски дунё бўйлаб кўпчиликда радио бору, интернетни хамма хам тушунмайдиям қулай хам эмас..((
Тайёрга айёр бўлиб яшаб ўтса хам бўлардику тўғрими, номи хам чиқмай масалан.
"-Менга нисбатан шунчаки туғилди, яшаб ўтди ёки мана шундай фамилия сохибаси бўлди дея қарашларини истамадим. Ёмон кўришган тақдирда хам шу хаётда нимадир қилганим, ўзим эришган нарсалар учун фикр билдиришларини истардим. .............
-Худо менга хаётдан ниманидир олишга имконият берган экан, мен хам ўз навбатида уни бера олишим керак. " Гулнора Каримова.
Оддий нарсалар, вой Гулнорага пахта қўйвоссан дейишдан аввал, НИМАСИГА?-деган савол бериш йўқми?
Нима қиляпти ўзи у? Нима учун? Ким учун? Яна ким ўзи қиляпти аслида?
Ээээй, бу мавзуга хали қайтаман, аслида мустақиллик тантанаси билан боғлиқ нарсаларни ёзишим керак эди, мажбур бўлдим, чунки шу кунларга айнан тўғри келиб қолди.
Озодлик радиоси ишчилари бир нарсани унутишмасин, бу ёлғон дунё, қаердандир келаётган пул ва унга тикилган мақсад натижаларини жавоби бор! Ижарага берилган танангизни пуллар билан яйратяпсиз хозир, хаммамизни рухиятимиз керакли жойга йиғилганида ким бу пулларга хайрияни қоралаган, ким эса хайрия қилган хаммаси хисобланади.
Бу ёлғон бўлса хам дунёда, хаққоний қайтишлари хам бор. Фарзандларингиз ва набираларингиздан тешиб чиқмасмикан? Ким учун ва нима учун ишлаяпсиз? Ёлғон осон а? Шоу қилиш, диққат жалб қилиш? Гунохичи енгилми шу қадар?
Жангми? Хаққоний бўлсин! Ёритяпсизми? Шу ерда яшайдигани, хис қилаётгани ўз кўзи билан кўриб тургани ёритсин! "Дух”ингиз етса, тадбирга келиб юзма-юз саволни бериб жавобини олинг.
Гулнораку мақтовдан уялибди, сизлар эса кўришганда жавоблардан уялиииииб ердан кўзингизни ололмай қоларсиз! Хаммамизга хам мақтовлардан уялиш бахти насиб этсин!
Хуллас мана шунақа шахсий ва/ёки субъектив фикрларим бугун.
Ўша гапим: Ёққан бўлса рахмат, ёқмаган бўлса узр, борича хақиқатни ёздим. У эса хамиша хам ёқиши шарт эмас, асосийси тан олинса бўлгани!
21 йиллик мустақиллик байрамидан энг қизиқ видеолавхалар
Ziyoda ozgina "tikib" bitta qo'shiq qimabtida bayramga. Mustaqillik, xalq bayramida yangragan qo'shiq: "Buncha asal bo'lmasang,... buncha o'zing olmasang... So'rab olaman, o'rab olaman... ishqimni xali zori bo'lasan...". Nimaga o'zi "O'zbeknavo" yig'ilish qilib, tanqid qildiyu, nimaga bunaqa manoli, bunaqa so'zli qo'shiqlani O'zbekistonni eng katta bayramiga o'zligi chiqarib qo'yishdi???
Ziyodani ko'ynegi bo'yi baland qo'l oyog'i uzun qizlaga ko'pro yarashardi! Bu safar G'ulomjon Yoqubov ko'rinmadi! Ummon guruhini etgan awulasi manga yoqmadi! Keyn Esmeralda digan awulaga o'ynagan qiz yaxwi o'ynadiyu lekn kiymi bo'mapti unaqa kiyimi kiyib hadib oyoni o4vuriw xunu ko'rindi! Orqasida öynagan oqqush kiymidi qizla undan chiroyli körindi! Gulsanam Mamazoitovani kastyumi juda chirolikan yubkasini körib nima balo qib qöygan didim!
21yil kam mudatamas! Mustaqilligimiz abadiy bölsin!
Gulsanam Mamazoitovani ko`ynagi oteldagi gornichniylani kiyimiga o`xshab qobdi(faqat tepa qisminini ko`rsatishdi), xaqiqatdan Gulnora molodets!!! Olloh bahtiga otasini umrini uzoq qilsin! Otasini o`ynashini kameraga olayotganini ko`rib ko`zimga yosh keldi. Ey Olloh yurtimizaga doim tinchlik , osoyishtalini shunday ushab turadigan insonlani rahbar qigin, iloyim... Iroq, Liviya, Siriyaladan keyin ko`pchilini ko`zi ochilvotti
Bilmadim, mening fikrim boshqalarga qiziqmi-yo'qmi, ba'zi narsalarni qoralab o'tishga qaror qildim. Bu yilgi tadbir 2-3 avvalgi bayramdan deyarli farq qilmadi. O'sha-o'sha chehralar,o'sha-o'sha ohanglar,o'sha-o'sha bezaklar. Nafaqat, qo'shiqchilarnng ijrosida, balki, raqslaru sahna bezaklari ham shu jumladan. O'tgan yilgi tadbir diskini yana takroriy ko'rgandek bo'dim. Vatan mavzusidagi yurakni to'lqinlantiradigan yoki takror-takror tinglashga undaydigan qo'shiqlar deyarl yo'q ei. Ziyodaning chiqishi original va quvnoq bo'ldi. Ummon guruhi esa o'z yo'nalishidagi qo'shiqni kuylaganida Ummon ekanligi seizlar edi. Bayramning yagona xiti-Sardor Satimboev ijrosidagi "Askar maktubi" qo'shig'i bo'ldi. Va albatta, Alisher Navoiy nomidagi opera va balet katta teatri san'atkorlarining konsert dasturi yopilishidagi maadhiya yurakni jumbushga keltirdi xolos: "Dunyoda vatandan ulug'roq ne bor..."
Bayram kanserti boshqa yillaga qaraganda yaxshiro böldi,manga yoqdi.Shunaqa tinch totuv yurtda,shunaqa kansertlani körip yashavotganimizaga shukur))Sardoraka reportaj uchun raxmat))
Mustaqillik bayrami bilan hamma Uzbekistonliklani chin qalbimdan tabriklayman,Prezdentimizga uzoq umur ,mustaxkam soglik tilayman, Mustaqilliging abadiy bulsin,ona yurtim Uzbekiston.
Кечаги байрам зўр ўтди. Анчадан бери бунақасини кўрмагандим. Молодцы!:clap: Гульнораниям биринчи марта кўрсатишди (а так улар оилавий ҳар байрамни ўша ерда кутиб олишади), И это закономерно. Шамоооол эсяптииии Илтимос агар иложи бўлса Аскар макутби қўшиғини аплоад қилсангиз. Катта рахмат.
Xaaa... Boshqalarni bilmadim-u, men har yili davlat tadbirlarini zo'r bir ishtiyoq bilan oilam davrasida tomosha qilaman. Har yilgisi bir =-biridan betakror, o'ziga hos. Ziyoda va Ummonga keladigan bo'lsak, agar hammasi bir hil vatan haqida kuylasa zerikarli holat yuzaga kelishi mumkin. "Askar maktubi" qo'shig'ga gap yo'q!!! Mana shunday milliy bayramlarimiz qatori uzilmasin, bundanda shukhli , zavqli, sermazmun bo'lsin!
Avvalo hamma vatandoshlarimizani bayram bilan chin dildan tabrikliman! Komu kak manga bayram judayam yoqdi! Chunki haqiqatda bu kunlaga yetganla bor yetmaganla bor. Kecha bayram oldi istoricheskiy filmlarni qo`yishdi, kinoni o`rtasidan ko`rganim uchun aniq nomini etomiman. Qatag`on qilinganlar haqida, masalan paxta ishi, o`zbek ishi, quvg`in qilinganlar haqida judayam ko`p kitoblar o`qiganiz bilan o`sha qiynoqlarni ko`z oldingizga keltirib ko`rish... keyin yig`lamasdan ko`rish ne vozmojno!!! Bayramda o`tganlarni ruhini xotiralab she`r o`qishdi, ularni yodga olishdi Yurti uchun shahid ketganlar nomini eslash buyuk ishlardan biri desam manimcha xato bo`midi. Chunki buni haqiqatda his qilish, yuredan sezish...so`z bn tasvirlab bera olmayman. Chunki shahid ketganlar orasida nafaqat mani balki qanchadan-qancha yaqinlarimni qolaversa vatandoshlarimni ota-bobolari bor. Iste`dod egalarini o`zini emas, ikki yoshli bolasiyu, urug`-aymog`i bilan "tinchitishgan". Bu tarix sahifasini yig`lab varaqlaymiz. "Askar maktubi"qo`shig`i oldidan chiqish. Operator Prezidentimiz Islom Karimov tomonga kamerani aylantirganida, ta`sirlanvotganlarini ko`rish...bilmadim g`alati bo`p kettim to`g`risi. Ehhhh o`zbegim... nimala o`tmadi boshingdan... Rahmatli shoir Muhammad Yusufning, (Agar malol kelmasa she`rni o`qing!) Qushlar ham uyqudan uyg`onmay hali, Jovdirab bir safga tizilar bari. Mudrab yo`lga tushar tergovchi sari - Ikki yashar "xalq dushmanlari".Ularning gapi yo`q bo`rsildoqlarda, Ularning hayoli o`yinchoqlarda... O`xshaydi qorako`l qo`zichoqlarga - Ikki yashar "xalq dushmanlari". Qo`lchalarini qo`yib oyoqchasiga, O`ltirar kelishgandek bog`chasiga, Mo`ltrar tergovchi tayoqchasiga - Ikki yashar "xalq dushmanlari". Yo`q aybiga iqror bo`lib hammasi, Elning suyuk bolalarin bolasi, Elning buyuk bolalarin bolasi, Ikki yaxshar "xalq dushmanlari"... Alloh rahmatiga olgan bo`lsin... Yurtimiza tinch bo`lsin Ilohim, shundo tinch zamonda yashayotganimdan xursandman! Qancha insonlarni erisha olmagan orzulariga erishganimdan xursandman! Xudoyim o`zingga ShUKR!
Gulsanam opamiz eski qo'wularini 3yil etdila.nahotki yengi awulala etiwi iloji yo'q.to'g'ri tawkilot4ilar ham taqdim etilgan awulalardan wulani tanlagani galati.qan4a Vatan haqida yengi qo'wula bor.Ozodaka uyalmismi 2matta chiqani.yana 4xil awula etdila.ziyodani ko'riniwi zo'r.kiyimi uzun,awulasi eski,bayramga mosamas.ASKARI ONAMGA MAKTUB awulasiga gap yo'.nega bayram so'nggida UMMON YO'Q.
Bayram judayam zor bulibdi , vatanimiz mustaqilligining 21 yoshi muborak bulsin barchamizga aziz vatandoshlar ! Doimo tinch bulib prezidentimiz umrlari uzoq bulsin doimo sog bulib boshqarib yurinslar vatanimizni. Men pastga tushib barcha honandalar bilan qul berib surashib kurishyotganlarida judayam tasirlandim, barchalariga havasim keldi shunday bahtga erishganlaridan.
P.S Sayyod aka sizga ham rahmat beminnat hizmatlariz uchun sog bulign sizam !
voobshe ozodni lisenziyasini olishi kerak nima bu axvol na jonli aytadi na boshqalaga navbat beradi qanaqa vijdoni chideydi shu narsalaga qani ulmas olloberganov jaxongir otajonov yulduz farrux zokirov uzbek navo iltimos sanatdayam ayirmachilik manapoliya qimeyla shusizam shurlik sanatimizzi kuni 3-4 ta betayin bachkanalaga qogan
-Бойхонова Зулайхо! Қизиқ...нима учун давлат тадбирларида Абдухошим Исмоиловсиз?)) Как то не привычно однако)) Потому что уларга УЯТ :shy:... Анчагача чикишмаса кере энди улар.
avvalambor bayram bilan barcha uzbekistonliklarni chin dildan tabriklayman.mustaqilligimiz abadiy bulsin,ilohim.bayramga gap yuq.lekin sizlarga bilmadimu,shahsan manga YULDUZ USMONOVANI urni judayam bilinyapti.ochigi sogindim.ilgari esinglarda bulsa yulduz tugatardi konsertni.kuzimga yosh kelardi qushigini eshitib har yili vatanparvarlik ruhida yangi qushiq aytardi.yana shunday bulishini juda-juda hophlardim
ummon joy yo'q bunaqa tadbirlada fonogramist narmalni ashulasi bo'sayam maylidi. Ozodbekni nega tanqid qilasila rejisor sahnalashtirganku axir. Lekin Ozodbekni 5 marta chiqarishsa ham kam, u hozirgi eng yahshi sanatkor.
samiraxon oldin opamchalik bolib oling keyin gapiring xopmi agar ko'rgiz eshitgiz kemayotgan bo'sa ko'rmang eshitmang kimnidir orqasidan gapirish yaxshimas.!! xamma shunaqa orqasidan u bu deydida o'zini ko'rganga opajon opajon qilishadi inson ikki yuzli bo'lishi kerak emas!!!
Gulsanam Mamazoitovani kastyumi juda chirolikan yubkasini körib nima balo qib qöygan didim!
21yil kam mudatamas! Mustaqilligimiz abadiy bölsin!
Mustaqillik bachamizga muborak bo'lsin aziz Vatandoshlarim!
Mustaqilliging abadiy bulsin,ona yurtim Uzbekiston.
Гульнораниям биринчи марта кўрсатишди (а так улар оилавий ҳар байрамни ўша ерда кутиб олишади),
Илтимос агар иложи бўлса Аскар макутби қўшиғини аплоад қилсангиз. Катта рахмат.
Mana shunday milliy bayramlarimiz qatori uzilmasin, bundanda shukhli , zavqli, sermazmun bo'lsin!
Doimo tinch bulib prezidentimiz umrlari uzoq bulsin doimo sog bulib boshqarib yurinslar vatanimizni.
Men pastga tushib barcha honandalar bilan qul berib surashib kurishyotganlarida judayam tasirlandim, barchalariga havasim keldi shunday bahtga erishganlaridan.
P.S Sayyod aka sizga ham rahmat beminnat hizmatlariz uchun sog bulign sizam !
Bekhzod (Belgiyadan)
Потому что уларга УЯТ :shy:... Анчагача чикишмаса кере энди улар.
LOLA chiqganda yanayam fayzli bolardi