26 сентябрь "Ўзбекистон” халқаро анжуманлар залида хорижининг машхур ва таниқли созандаси Крис Боттининг концерти Стайл уз хафталиги доирасида бўлиб ўтди.
Аввало у хақида Тошкент кўчаларида реклама баннерларини кўрганимда, умуман танимаслигимни билдим. Концертга таклиф қилингач, интернет оламидан у Стингнинг созандаси бўлгани ва махоратли трубачи эканлигидан воқиф бўлдим холос.
Жонли концерт, хусусан дунё миқиёсидаги хориж ижодкорларини санъатини кузатиш учун шахсан менда, албатта у хонанда хақида маълумот шарт бўлмаслигини инобатга олган холда, янада катта қизиқиш билан йўл олдим.
Аввал ўзимизнинг санъат асарларимиз билан бўлишсам. Яъни "Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройига илк маротаба кираётганларни хайратини кўрсангиз эди.
Дархақиқат, Ўзбекистондаги бинолар ичра энг гўзал ва мукаммал санъат асари номига лойиқ.
Концерт деярли соат 22-00ларда бошланди ва сахнага аввал қиздириш учун 4 қиздан иборат скрипка ва виоленчель ижросида ихтисослашган гурух чиқди. Менга жудаям ёқди, шунақанги зўр махорат билан турли машхур қўшиқлар мусиқаларини ижро қилишдики, залдагилар браво олқишлари билан уларни қўллаб қувватлашди. Энергетика, "подача” ва профессионализмни хис этасиз.
Крис Ботти сахнага чиққунча аппаратурани созлаш ишлари сахнада қай тарзда кечганидан, бизнинг концертларда асосан қизиқчи ишлатиладиган бўлса, улардаги бу созлаш ишлари кўриниши қизиқчи ўрнини босди.
Крис
чиқди... Тўғрисини айтайми? Қулоқларим труба наволарига мослашмаган
экан...афсус...(( негадир унинг кескин товушидан бир вақтлардаги тишим оғриғини
миямга уриш зарбаларини эслаб юбордим, чидолмадим, асабларим жунбушга келди.
Балки скрпипка ва виоланчель овози менга кўпроқ хуш келгани боисми, трубага
ўрганмаганманми билмадим, хуллас кетишга мажбур бўлдим. Лекин кетишдан аввал
Криснинг труба чалиш махоратини кузатдим, залдагилар мириқиб тинглашди. Махорати
эса "гап бўлиши мумкин эмас” даражасида...
Энди асосий нарсага эътибор қаратсам. Мазкур концертга асосан консерватория ўқувчилари, мусиқашунослар, санъат олами тушганидан, бу концерт бисзнес лойиха эмаслигини фахмлаш қийин эмас. Ўзингиз биласиз, пулини чиқариш керак бўлганидан хонанда ё таниқли бўлиши керак ё промаси ва рекламаси кучли бўлиши керак.
Стайл уз хафталиги доирасидаги бу концерт, санъатимиз ва халқимизнинг мусиқий савиясини ошириш йўлидаги ўзига хос хайрия концерт бўлди. Аксарият 500дан ортиқ чипталар мусиқа ўқув муассасаларининг иқтидорли ўқувчи ва талабаларига бепул тарқатилгани хам бунинг далолатидир. Шахсан мен санъат оламида фаолият юритиб, ўзимизнинг қанчадан қанча концертларда иштирок этаману, лекин мана бундай концерт умуман бошқа олам эканлигини таққослашда сездим. Мени хам мусиқий савиямга бу концерт албатта катта таъсир кўрсатди. Хеч қандай декорация, хеч қандай шоу... жонли мусиқа, профессионализм ва махорат. Уйга келиб, винампимда айланаётган қўшиқларни қайта тинглай олмадим... жонли ижродаги юқори сифат классик мусиқаларни интернет оламидан излай бошладим...
Концертда Муножот Йўлчиева, Азиз Ражабий, Исмоил Жалилов, Жасур Мирсагатов, Сарвар Рахматхўжаев, Асл хонанда лойихамиз финалисти Элмурод Тожиев, Жахонгир Позилжонов, Асал Шодиева, Абдухошим Исмоилов ва Зулайхо Бойхоноваларга кўзимиз тушди.
Эртароқ кетганимиз сабабли, кейинги воқеалар билан Интизор Очилова бизлар билан бўлишар экан, хонанда Лиза Фишернинг хонишлари кечанинг катта фишкаси бўлиб, Лиза хоним Муножот Йўлчиевага қараб куйлаганини хабар қилади.
Хуллас, Стайл уз доирасидаги ФондФорумнинг яна бир кучли мастер класс кўринишидаги , Санъат оламимизни мусиқий савиясига ижобий таъсири юзасидан қилган бу катта иши учун ташаккур билдирамиз!
Лойихаларни чўнтагидаги пулларини санаганлар, мана шундай савия, билим юзасидан мастер класс лойихаларини асл мохияти ва хайриясини хам санашса хаққонийроқ бўлармиди...
Гап эгасини топар.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Сарой хакидаги батафсил маълумотларингиз
мен учун катта тасурот колдирди.Узимни
концертга тушгандек хис килдим.Расмлар
жуда зур