Видео қўйилмайди!
Шунчаки умумий фикрим ва воқеага нигохим билан кифояланиб бу мавзуга сайтимизда нуқта қўяман.
Йўқ, соққа оганим йўқ, хечким қўрқитмадиям, 7 йиллик фаолиятимда бунақа нарсаларга иммунитетим жа зўр ва қўрқитиб ё пулга алдашга харакатни ўзиям кулгулик бўлган бўларди, буни бизни сайтни билганлар жуда яхши билади. Бўлмаса суратлар хам анонс хам ва бу давомий воқеага назар фикрим хам чиқмасди.
Гап оила аъзоларида!
Мазкур юзлаштирув ўтказилгач, Муниса ва Жасур бу видеони чиқишига қаршилик билдиришмади, аксинча Муниса хама сабабларни кенг омма билиши вақти келганини видеога дангал гапирди хам.
Оила аъзолари тарафидан илтимос бўлди. Ким тарафидан шартмас, кунларни бирида медиа марказимизда гувохлар иштирокида улар одамийлик нуқтаи назаридан, хар икки ижодкорни балки пиари, балки ўйлаган режаси ва балки росмана муносабати ўз йўлигаю, аммо ОИЛА ШАЪНИГА буларнинг иккисини ўзаро воқеаси путур етказишини инобатга олиб видеони қўймасликни илтимос қилиб, ўзимни фикрим билан кифояланишимни сўраб келишди.
Хар иккиси хали оила қуриши керак...балки биргадир, энди буёғи Худодан.
Оила қуришда фақат келин куёв эмас уларнинг ота-оналари, қариндош уруғлари хам тургани ва бундай можаролар аввало уларни хурматига путур етиши тўғри.
Юзлаштириш пайтида хаммаси аралаш қуралаш бўлиб кетди, очиғи. Ижодий жамоамиз калаванинг учини тополмай қолди. Рости хам, агар видеони қўйсак, хар икки тараф кулгулик холатга тушгани етмагандек, оила аъзоларига катта минус бўладиган гаплар кўп бўлганди. Жахлдадир балки.
Шахсий хаёт ва артист тушунчаларида, артистни шахсий хаёти хам кенг омма олдида деган тушунчада бўлсам хам, аммо уларнинг оила аъзоларига таъсири бўладиган гапларда, уларнинг рухсатисиз чиқаришга хаққимиз йўқ хам. Монтажни хам иложи йўқ, сабаби бевосита кўп нарса боғлиқ бўлиб кетди.
Хўш тўй бўлармикан? Ё бу пиар?
Аввалига Жасур Ғойипов билан сухбатда у шунчаки тўй югур-югурлари билан шошиб қолгани ва тўй кунини суриш хақида ўйлагани, ўзаро муносабатга хам бироз танаффус бериш фикрида бўлганини билдирди.
Шу гапларни устига кириб келган Муниса эса Жасурдан диққат эътибор бўлмагани ва тўй кунига оз қолган бўлсада деярли икки маротабагина кўришганидан, буни у пиар учун ўйлаб топган деб хисоблаб ранжиди.
Тўй кўйлаги хақидаги бекор гап экани, хар икки тараф хам молиявий тарафлама ўзига тўқ оиладан ва бу нарсалар улар учун майдалик экани эътироф этилди.
Орада дидидиди-лар кўпайиб, маъмурлар ва тансоқчилар хам аралашиб, у ундай дегану, униси бундай тушунган каби кашамалаша холатларам кўп.
Мунисани ранжитган холат халқдаги гўёки Жасур уни ташлаб кетти деган миш-мишлар тарқалгани бўлган, аслида хаммасини тўхтатган Мунисани ўзи бўлганини айтди.
Хуллас менга иккисини воқеасини айтиб бераётганида, аввалига кузатиш қизиқ кечган бўлса, бора-бора кулгулик туюлаверди. Тўғрисиде... Шахсий фикрим, бу уларнинг ўзаро муаммоси, балки рости хам иккиси хали бир-бирини тўлиқ ўрганмасданоқ, шошиб қолиб тўй эълон қилиб юборгандир. Балки рости хам бўлар, балки йўқ.
Чунки юзлаштиришда Жасур асосан жим холатида бўлиб, саволларга аниқ ва жўяли жавоб бермади. Муниса эса аксинча, эмоцияларга берилганда берилди, хаттоки кириб келганиданоқ тоби қочди хам.
Бу холатга шахсий фикрим йўқ. Чунки умуман тушунмадим. Хафа бўлишадими йўқми, бу холатда хар иккисига хам ишонмадим.
Жасурни билмадиму, аммо Мунисни ижодкор сифатида ва хаётда инсон сифатида хам хурмат қиламан ва буёғига хам шундай муносабатда қолавераман, сабаби мен учун Мунисанинг бу холатида, асосийси уни ижоди ва инсон сифатида қандайлиги мухим!
Ижодда махоратли хонанда эканлиги факт бўлса, қиз бола бўлсаям хаётда эркакдек мард эканлиги менга аён. Буни кўпчилик билади хам. Ман учун мана шу факторлар уни хурмат қилиш ва муносабатимни ўзгартирмаслик учун етарли!
Ким биландир муносабати, пиарими, рекламасими бу уни шахсий иши ва муаммоси! Умуман пиар бўлган тақдирдаям айблашга молик нарсамас, тўй қиладиган бўлса сизлардан пул йиғиб қилмайдику. Пиарми рекламами, аввало ўзини пулиям кетади, вақтиям ўша керакли атрофидаги одамлар олдида хурмати хам.
Танқид қиладиган ёки айблайдиган нарса йўқ. Алдашсаям кимни алдашарди? Фақат ўзларини. Тўйи бўлса рост бўлса бахт, бўлмаса захмати бизгамасу. ШОУбиз!)
Кейини(ўрнида)га: Чайналиб сийқаси чиққан тарқалган суратлари хақида одамлар аллақачон ўзларини босволишса бўларди. Ўзи тарқатмадим деб турибтими, тамом, фактингиз йўқми, шартмас айблаш. Тарқалган суратларда хам мухокама қилиб айблайдиган даражадаги нарсалар йўқ. Хаммани шахсий телефонида ўзининг шахсий суратлари бўлишга хақли. Факти билан энг жирканч видео ва суратлари тасдиқланганларни қанчаси эл ардоғида юрибди қандини уриб! Даври келибди деб Мунисга ёпишволишам адолатданмас!
Оила тушунчаси шахсан ман учун жуда муқаддас ва қадрдли! Муниса ва Жасурга хам шундай хиссиёт сохиблари бўлишларини тилайман. Биргами ё бошқаси биланми, аввало бахтли бўлиб, қўша-қўша фарзандлик бўлиб, тошдек қотиб, ували-жували бўлиб, қўша қариб хақиқий ва хаққоний оилавий бахтдан сармаст умр кечиришларини чин дилдан тилайман!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |