ВИДЕО ЭНГ ПАСТИДАМухриддин Холиқов хотирасига бағишланган ижодий кеча концерти нихоят бўлиб ўтди. Концерт куни 5 сентябрьда Мухриддин Холиқовни таваллуд айёми эди.
Қизиғи Мухриддин Холиқовнинг катта ўғли Тимур хам айнан шу куни дунёга келган.

Концертга кираверишда ака-ука мархум санъаткорлар Мухриддин хамда Хусниддин Холиқовлар суратлари.

Отажоновлар оиласи.

Иброхим Татлисасни Тошкентдаги концертига хатто келишни истамагандим, мархум Мухриддин Холиқовга хурматим чексиз дейди Озода.
Кўпчилик негадир Озодани шу кун танимади.

Озода Мухриддин Холиқовнинг турмуш ўртоғи билан

Илк қўшиқни Мухриддиннинг акаси Шахобиддин Холиқов куйлади.
Аввал хабар берилгандек, санъаткорлар Мухриддин ва Хусниддин Холиқовлар ижодидан қўшиқларни ўз талқинларида куйлашди.


Шахсан менга энг ёққан ижролар бу сўзсиз Насиба Абдуллаева, Зиёда , Шахноз ва Достонбек Убайдуллаевларники бўлди.



Насиба опани ажойиб сўзлари кўпчиликка таъсир қилди. Қўшиқ сўнггида у таъзимни узоқ ушлаб турди...

Шахнознинг "Парирўй"идан кейин, бироздан сўнг у яна сахнага таклиф қилинди ва Хусниддин Холиқовнинг "Хаёл" қўшиғини куйлади.



Али Отажонов

Отабек Мадрахимовнинг чиқиши ўзига хос фишка бўлди, у сахнадан пастга тушиб Озода Саидзодани рақсга чорлади. Йўқ, рози бўлмади.

Озода Нурсаидова дея залга қарата айтганида халқ жонланиб, қийқириқлар хам эштилди. Халқ Озодани соғинган...

Анвар Санаев қўшиқ куйлашдан аввал мархум Мухриддин Холиқовнинг рафиқасига гулдаста топширди.

Дастурга табассумни Шукрулло Исроилов тақдим этиб турди. Тўғриси, янги дастур тузса бўларди, деярли хар тадбир ва концертда унинг ўша эски хазиллари қайтарилмоқда.

Концертда аксарият шогирдлар ва Мухриддинни ёнида узоқ вақт бўлган дўст санъаткорлар хотиралар билан бўлишишди.
Озодбек Назарбеков Мухриддин Холиқовнинг кенжа ўғли Одил билан дуэт куйлади, кейин Одилнинг ўзи "Ўшал сенму Наргис" қўшиғини куйлади. (афсуски фотоаппарат батарейкаси етиб келганди, шунинг учун суратлар йўқ, видеодан кўрарсиз)
Мухриддин Холиқовнинг Тошкентим қўшиғи янграганида сахнада хамма жам бўлди. Шу билан концерт ўз якунига етди.
КОНЦЕРТДАН ВИДЕО:
Тасиксдан кўчирмоқ 135мбМобил турини тасиксдан кўчирмоқ 77мб
Ютубда томошаМайтуб тасиксда томоша қилмоқСахна ортидан видеода Насиба Абдуллаеванинг халқдан яширган кўз ёшлари, Озоданинг интервьюси ва бошқа қизиқ холатларни кўрасиз
Тасиксдан кўчирмоқ 155мб
Мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 89мб
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ
Мухриддин ва Хусниддин Холиковларни Рухлари шод булсин!!!
ростанхам таниб булмайдия анча узгарибди Озода опа))))
Сардор ака фотоапаратни батарейкасини бекор тугатиб куйибсизда((( (хазл)
Ташаккур шунчали малумотлар берганиз учун..
Улардан қолган қўшиқларни бутун Ўзбекистон севиб эшитади. Мана шуни айтар эканда "Ўзинг ўлсанг ҳам, номинг яшасин" деб. Улар умрбоқий инсонлар эди...
"Ҳозиргилар" билан солиштириб ўтирмиман. Улар хатто Бу инсонлар билан бир қаторда исмлари туришга ҳам арзигулик иш қилишмаган. Узр. Буни "ҳозиргиларни" ёмон кўрганимданмас, ҳақиқатанам бунга арзимаганликлари учун айтаяпман.
PS: Sayyod, Ozodbekka kelganda shu batareykalariz doim tugab qoladi-a?