Бош сахифа » 2017 » Январь » 17 » "Мухлис-шоу" 2 ва 3 шартлари
23:56
"Мухлис-шоу" 2 ва 3 шартлари

 

14-январь куни Камолот ёшлар ижтимоий харакати қошидаги "Камолот-рекордс" студиясида "Мухлис-шоу"нинг 2-қисми ўтказилиб, сўнггида  3-қисми шартлари  эълон қилинди. 

 

 

 Ушбу 2-қисм шартларига кўра биз танлаган қўшиқларни "минус"и (мусиқаси) устидан студияда иштирокчилар қўшиқни биринчи куплети ва нақоротини ЁЗИБ ОЛМАЙ (қисмлаб хам ёзмай) биттада  куйлашди ва буни биз шундайлигича видеога мухрладик.

Қўшиқлар минусини топишда хонандалардан Райхон, Сардор Рахимхон ва Ботир Қодировларни ўзлари ва уларнинг маъмурлари, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси  хамда  "Камолот рекордс" ходимлари ёрдам беришди.

 

Шохрух рэпернинг мухлиси Сардор "Абадий" қўшиғини куйлади ва хозирда у энг кўп овоз олаётган хамда изохларда энг кўп мухокама бўлаётганлардан.

 

Райхоннинг мухлисаси Мунира "Халос эт" қўшиғини куйлади. 

 

Озодбек Назарбековнинг мухлиси Жасур "Мани севиб қолсайдинг" қўшиғини ижро этди. 

 

Сардор Рахимхоннинг мухлиси Сардор  "Омон-омон" қўшиғини куйлади

 

Гулсанам Мамазоитованинг мухлисаси Бахтигул "Келмадингиз" қўшиғини ижро этди. Гулсанамнинг овози Бахтигулдан юқори келгани учун студияда қўшиқ мусиқаси бир тонга пастга туширилган холда қулайлик яратилди. 

 

Ботир Қодировнинг мухлиси Сардор "Жим туринг" қўшиғини куйлади. 

 

Зиёданинг мухлисаси Солиха "Вой вой хаёлим" қўшиғини ижро этди. 

 

Жахонгир Отажоновнинг мухлиси Билол "Учрашмадик" қўшиғини куйлади ва унгача репетициясида энг кўп қийнаган хамда қийналган иштирокчи бўлди. Сабаби Жахонгир Отажоновнинг ижро махорати мураккаб ва овози хам юқори пардаларни олгани боис Билолга қўшиқ мусиқасини бир тонга туширган бўлишимизга қарамай уддалаши жудаям қийин кечди.

 

Шохруххонни мухлиси Самандар "Онамдек" қўшиғини куйлади. Аслида у "Эй сабо" қўшиғини куйлашги керак бўлгандию аммо Шохруххон ижодий жамоаси ушбу қўшиқни мусиқасини топиб бера олишмади... Натижада студияда мавжуд бўлган "Онамдек"  "минус"ига куйлашга тўғри келди.  

Шохруххон асосан фальцетда  куйлаши боис Самандарга хам  мусиқани  бир тон пасга тушириб беришга тўғри келди. 

 

 

"Мухлис шоу"нинг ушбу 2-қисмдан тақдим этилган видеода хечкимми овози студияда олдиндан ёзиб махсус эффектлар берилмади ва компютерда созланмади.

Хамма иштирокчиларни ижролари куплет ва нақороти биттада ёзилди!

 

ЮТУБда томоша

 

 

Кейинги 3-шартда хар бир мухлис ўз хонандасини репертуаридан севимли қўшиғини қоғозга ёзди ва улар аралаштириб хамма иштирокчиларга тарқатилди.

Натижа қўйидагича:

 

Райхон мухлисаси  Мунирага Зиёданинг "Севади ёрим мани" қўшиғи

Зиёда мухлисаси  Солихага  Ботир Қодировнинг "Эй одам" қўшиғи

Гулсанам мухлисаси Бахтигулга Райхоннинг "Юрагимдасан" қўшиғи

Озодбек мухлиси Жасурга Шохрух рэпнинг "Керагимсан" қўшиғи

Шохрух рэп мухлиси Сардорга  Сардор Рахимхоннинг "Санамжон" қўшиғи

Жахонгир Отажонов мухлиси Билолга "Шохруххон"га "Йиғлама" қўшиғи

Сардор Рахимхон мухлиси Сардорга  Озодбекнинг "Лола" қўшиғи

Ботир Қодиров мухлиси Сардорга  Гулсанамнинг "Тун" қўшиғи

ва Шохруххоннинг мухлиси Самандарга Жахонгир Отажоновнинг "Ёр-ёр" қўшиғи тушди.

 

Бир хафта мухлат берилган ушбу шартда иштирокчиларга шоира, бастакор ва хонанда Шахноз ёрдам беради. 

 

 

Асли мухлис бўлган иштирокчиларнинг хам мухлислари кўпайиб бораётганини изохлардан кузатиш қувончли.

Овоз беринг ва кейинги шартга ўтиш учун сиз махоратли деб билган иштирокчига ёрдам беринг!

 

ДИҚҚАТ!!! Келаси хафта кейинги шартгача овоз бериш рўйхатида ким энг кам овоз олган бўлса лойихани тарк этиб, 3-шартга қўйилмайди!

 

SAYYOD.COM/OVOZBER манзилига ўтиб ушбу 2-сондаги студияда ким махоратли ва аъло бўлган бўлса хаққоний тарзда овозингизни беринг!

Бу сафар фақат битта эмас балки бир неча иқтидорларни белгилаб овоз бериш имконини бердик.

 

Унутманг, лойихани ким тарк этиши ва ғолиб бўлиши СИЗЛАРНИ қўлингизда!

 

 

 

 

Шу ўринда ушбу видеонинг кадр ортида монтаждаги хатолик сабаб кесилмай қолган кадрлари ва ундаги ножўя сўзлари учун расман узр сўраймиз.

Хаётда барибир хаётий сўзлашамиз ва буёғи энди эркечилик-қўполчилик... дир... Барибир нима деганим билан хам хозир бахона бўлиб қолади шу сабаб узр сўрамоқдаман. Қолгани шунчаки кайфият учун "приколлар" бўлиб хечкимни бундан хафачилиги ёки норозилиги йўқ! 

Шунчаки мухлислар олдида ноўрин холатга тушиб қолдик ва у жуда бир хақоротли ва сўкиниш бўлмаса хам икки уч ножўя иборалар кетган кадрлар монтажда қирқилиши ва ёки уларни овози ўчирилиши ёддан кўтарилган. Шошилдикми...

Афсуски видеонинг "исходник"лари ўчиб кетгани боис ЮТУБдан бу хатоликлар кетган видеони олиб ташлаш ва бошқатидан монтаж қилиб юклаш имкони йўқ.

Узр!

 

 

Видео операторлар: Нодира Махмудова ва Шахло Қодирова

 

Ушбу сон ўтказилишида яқиндан ёрдам берган шоира , бастакор ва хонанда Шахноз, "Камолот-рекордс" -  Дилмурод Бакиев ва Шухрат Камаловларга, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими рахбари Одил Абдуқаххаровга ташаккур изхор этамиз.

Бўлим: Realiti shou | Кўрилган: 24509 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: muxlisshou, мухлисшоу, muhlis shou, muxlis shou

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Nargiza   (18-Янв-2017 09:35) [Материал]
Ovoz berish jarayoni boshqacha bo'lishini taklif qilardim. Chunki qo'shiqni yaxshi aytolmaganlar ko'p ovoz olayapdi.

2 Shaxzod   (18-Янв-2017 17:46) [Материал]
Shoxrux repni muhlisi N1

3 ledy   (19-Янв-2017 15:01) [Материал]
Овоз беришга кийналдим. Хаммаси яхши.

4 Hadicha   (20-Янв-2017 19:18) [Материал]
Shohruxxon muhlisi ga gap yoq eng zori ☺

5 сухроб   (21-Янв-2017 13:56) [Материал]
Жахонгир отажоновни мухлиси яхши куйлабди ,негаки кушик узи кучли эплапти омад!!!

6 Ihtiyor   (22-Янв-2017 13:08) [Материал]
Shoxrux repni muhlisiga omad uni 1chi bolishiga ishonaman

7 Abdumalik Sattorov   (28-Янв-2017 15:22) [Материал]
Jasurbekka ovoz yo‘qmi?

8 Boxodir FOTO   (02-Фев-2017 23:09) [Материал]
Shoxrux reperni muxlisi Sardor ga qoil

9 Sherzod   (07-Фев-2017 13:24) [Материал]
Sardor Rahimhonni muhlisi lolani kuylagan bola Sardorga tasanno omad.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!