Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 4 » Мухаббатда энг омадсизи фотографлар(ми?)
00:58
Мухаббатда энг омадсизи фотографлар(ми?)

 

Ишонсангиз,  умримда нечта клип кўрган бўлсам, аксариятидаги бош қахрамон фотограф бўлиб ё уни ташлаб кетишади, ё унга хиёнат қилишади ва ёки у шўрлик кўзларини суйганига берворади. Ха, шунақасиям бўлган бизни клипларди. Адашмасам Фирдавс деган хонанда бўларди, ўша хонандани клипида шундай бўлганди.

 

Бизни шоу-бизнесда ё фотографларни рости хам мухаббатдан иши юришмаган, ё айнан фотографлар хонандага ўзини хаётини достон қиладими дейман. Нега энди (майли клипда бўлса хам) айнан шу касбдагиларни  қизлар “кидать” қилиши керак? Худдики бир омадсиз касб эгаларидек.

Мана ўзим тирик гувохиман, бизни сайтимиз фотографларини ошиғи олчи! Хар куни тўйи бор! Лойихаларимизга чаллаб, қизил гиламлар тўшаб ёлвориб чақирамиз.

Биронта артистни тўйда алиштириш ё унга рад жавобини бериш мумкину, бироқ тўй олган фотографни умуман мумкинмас! Осмон узилиб нақ ўша фотографни аппаратига тушади ва у ишсиз қолади. Ирими шунақа эканде)

Демоқчи бўлганим бу соха вакилларини касби зўрку. Нимасига уларни доим омадсиз сифатида кўрсатишга харакат қилишади, тушунмайман.

 

Бугун хам “Наво” телеканалини томоша қила туриб яна бир мухаббатдан сиқилган фотографни қисқача хаётини клипда томоша қилдим.

 

Ўзи бекор шу каналга кўзим тушди яна, бўлди энди тўхтаб бўлибман)))

 

У клипдан кейин бир йигит  Сардор Мамадалиев овозию, Шерали Жўраевга тақлид билан Шохжахондака манерада алланиманидир қийналиб куйлади.

Бу йигит хам камида Андижонлик бўлса керак, ва демакки камида яқинда Шерали Жўраевни навбатдаги ўғли сифатида миш-миш чиқишига тайёр тураверинг))

 

МУЗТВ, МТВ каби мусиқий телеканалларни гала-концерт ва тақдирлаш маросимини кузатарканмиз, мабодо “Наво” телеканали гала-концерт қилса залдаги томошабинлар учун  бу онлар “Ўйла, эсла, топ” ўйини билан ўтса керак.

Бу ким эди? ха, анави-чи))

“Наво” телеканалини “СоққаИмконНаво” деб номласа хам бўлаверар экан)) Истаган одам пулини тўлаб ўзини кўрсатишга имкони бор) Ё нотўғрими?)

Онда-сонда ретро чекинишларию Жахон мусиқасидан таништириб боришлари учунгина бу каналга  рости хурматим катта!

 

Хуллас фотографларни омадсиз кўрсатаётган ижодкорларга маслахатим :  клипларда хонандаларни хам хаётни қизиғи қолмаган тарзда кўрсатийлу)) Масалан олдинига қиз уни севади ва у йигит “Наво” каналида куйлаворганидан кейин  қиз уни ташлаб кетади. Ваув, супер клип бўларди бору))

Янада экшн тус олсин десангиз, у қиз ўша хонандани продюсери билан юриб кетадиде, кейин хонанда йигит ғазабда “Товбала қивордим бору, кечдим куйлашдан!” деворганида қиз уни ёнига қайтади. Худди хеч нарса бўлмагандек) Ана зўр ва бахтли якун!)

 

Хуллас, бу танқидий войдод мақоламас, шунчаки тв томоша қилаётиб келган фикрларни енгил рухда тақдим этдим холос.)

 

Фотографларга бўлган шахсий фикримни эса бир маротаба тадбирдан репортажда билдиргандим. Шуни эслатиб мавзуимни якунласам:

 

........ Биласизми, шунча вақт ичида қанча тадбирларда бўлиб кузатишим бўйича, нимаики тадбир бўлса, энг оғир ишни аслида шулар қилади. Бу йигитларга чексиз хурматим. Фақат ўзимнинг ишчимга эмас, аслида   биз билан ишлайдиган фотографлардан ташқари қолганларини  танимайман хам, аммо мана шу  ва бошқа барча фотографларга чексиз хурматимни билдиряпман хозир.

Исталган бир тадбир ё маросимни кузатинг-да, оёқ тагида ўтириб, урилиб-суртилиб, одамлардан гап эшитиб, тик оёқда югур-югури билан неча соат ишлаб кетишади. Аксарият холларда биров уларга ўтириб дамингни ол, чой-пой ичвол хам демайди. Улар мисли тадбирда йўқдек, одамларга кўринмайдигандек. Фақат фотоаппарат чироқларини сезамиз, ишшаямизу кетамиз. Уни ортидаги инсонни мехнати аслида жуда мураккаб ва керак бўлса, хамиша хам тан олинавермайди.

Кўпгина жойда репортаж муаллифи ёки машхур инсон "очко" йиғиб кетади, аммо унинг керакли ва унутиладиган  фундаменти хамиша хам эътиборда бўлмайди. 

 Барча фотографларга хурматим, сизлар борки машхурлар билан халқ дийдорлашмоқда, сизлар борки артистлар мақтанадиганини хам, кўз-кўз қиладиганини хам кўрсатиб олмоқда, сизлар борки уларда махоратингиз орқали чирой ва гўзаллик намоёнланмоқда... Ва нихоят... Сизлар борки онлар тарихларга мухрланажак!

Борингларга шукр!
 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 9876 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 20
1 Zulfiya_A   (05-Ноя-2014 01:53) [Материал]
lol

2 guli   (05-Ноя-2014 01:55) [Материал]
biggrin tongue zo'r klip bo'lardi rostanam sardor aka wow

3 Princessa   (05-Ноя-2014 07:27) [Материал]
Ohirida turkcha yozubsizmi)

4 Princessa   (05-Ноя-2014 09:28) [Материал]
Ohirida turkcha yozubsizmi Sayyod?

5 Kamola_5   (05-Ноя-2014 10:10) [Материал]
Klip to'g'risida bergan g'oyangiz yaqin kunlarda ekranda klip bo'lib chiqsa ajablanmang,hozir klipmeykerlar g'oyaga o'ch. Shunday ekan klipni kutamiz

6 ledy   (05-Ноя-2014 10:42) [Материал]
Фоторепортерлик энг хавас киладиган сохаку. Хам ижод килинади, хам одамларга кайфият багишлайди.

7 Фарход   (05-Ноя-2014 10:56) [Материал]
Бу гаплар асосан клипмейкерларга тегишли булса керак... Клипмейкерлар хакида хам клип ишлаш керак))

8 Hitch   (05-Ноя-2014 10:56) [Материал]
SoqqaImkonNavo, juda yaxshi tarif bu kanalga smile . Bitta savol, bilmadim mandan oldin so'rashganmi yo'mi, nimaga Navo kanalida xonandalani ismi va ashulasini nomi yozilmidi? Xar kuni yengi ashula, yengi xonandala, ismlarini lekin ko'pla biliwmidi

9 zaya   (05-Ноя-2014 11:37) [Материал]
Firdavs degan xonandaning klipini manam kurganman va esimda bor! 
Glav. Rol'da Sitora Farmonova edi)
yigit kuzini qizga beradi oxirida)
qushiq nomi adashmasam "Beguborim" edi.

10 гулноза   (05-Ноя-2014 13:54) [Материал]
у  йигит хам камида   Андижондан  булса керак  дебсизми. ха алам  килсин Андижон  зур  болса

11 Diora   (05-Ноя-2014 15:19) [Материал]
muhrlanajak

12 zaya   (05-Ноя-2014 18:11) [Материал]
Hech kimga alam qilgani yuq Gulnoza)
Andijonlik bulsa, qandini ursin)))

13 Bek8111   (05-Ноя-2014 18:35) [Материал]
Охирги русумдаги уяли алока воситалари бу касб эгаларини хам ишсиз колдирмокда аста секин.

14 Mr-MaX   (06-Ноя-2014 08:36) [Материал]
Фотограф энг яхши касб агар фотоапарати зур булса ёки идеаси кучли булса. Мана масалан Фаргонада битта туйни фотосессия килиш 100$ дан 500$ гача. Туйларга борсейиз хозир расмчилар шунака купайиб кетганки Нахорги ошга бориб хали столга утирмасиздан камерани тугрилаб туради. Сиз айтмасейизам сиззи расмга олиб чикариб 1500 ёки 2000 булади деб туради. Агар олмасейиз туйдан кейин туйбошиларга мажбуран сотади. Хуллас бу касб эгаларини хаммасини яхши деб булмайди. Манам бир пайтлар расмчилик килганман. Куп пул топасиз лекин БАРАКА йук. Осон топилган пул осон кетади. Бирорта расмчини курмадим зур булиб кучайиб кетганини

15 ledy   (06-Ноя-2014 11:59) [Материал]
Хозир кайси касб зур булиб кучайиб кетган?

16 Sardor Khamdamov   (06-Ноя-2014 16:27) [Материал]
Hammaga salom! (sobiq 'MTS' tarifini eslatvormadimmi,iwqilib) ))) Princessa, bu shakl (borajak, yakunlajak) nafaqat turk tili, o'zimizning o'zbek tilida ham bor. Faqat bu shakldan ko'pincha *yuqori uslubda foydalaniladi...
 
 
P.S.: badiiy/rasmiy va sh.k

17 Princessa   (07-Ноя-2014 11:50) [Материал]
Xa Tushundim Sardor

18 Princessa   (07-Ноя-2014 16:56) [Материал]
Xxa yahshi

19 Ғолиббой   (07-Ноя-2014 19:26) [Материал]
Расмчилани ошиги олчи-ку хозир Сардор ака.Тугри гаплани айтгансиз хакикатдан хам улар бор онлар тарихга мухрланади.

20 sabi   (14-Ноя-2014 17:00) [Материал]
bu yaxshi kasb. Menga yoqadi. Ularning öziniyam, texnikasiniyam, rasmlariniyam hurmat qilaman.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!