05:42 "Муқимий" театрида жанг даври! "Ёз-ёз" авжида! | |
2010 йилдан бери "Муқимий" театрида рахбар лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов жорий йилнинг 3 мартидан лавозимидан бўшади. Бунга сабаб ўзаро ички низо бўлиб, Мурод Ражабов билан ўтказилган сўнгги мажлис унинг рахбарлигига якун ясади.
Бу билан боғлиқ ва ундан кейинги можаролар қайнаганда қайнаб, аризалар кетма-кетлиги турли мутасадди идоралару хуқуқни химоя қилувчи органлар эшигини "тақиллат"моқда.
Икки гурухга бўлинган театр ходимларидан бири ва айтишларича яна бир Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов бошчилигидаги тараф , айнан Мурод Ражабовни кетишига сабабчи бўлди дейишмоқда. Уларнинг бунга етарли асослари бўлиб, улар орасидаги важларнинг айримлари хаттоки Мурод Ражабовнинг шахсий хаётигача тақалаётган эмиш.
Мирза Азизовнинг шу йил февраль ойида "Хордиқ" газетасига берган "SOS! Комедияни оёқ ости қилиб бўлдик!" номли интервьюсидан театр ходимлари ўзини хақоротлангандек ва театр шаънига доғ туширишдек қабул қилишмоқда.
Бошқа гурух, яъни Мурод Ражабовнинг тарафкашлари эса, хусусан яна бир халқ артисти Наима Пўлатова хам, аксинча, Мурод Ражабов давридаги театрнинг режасини 148% гача ўсганлик исботларию , ахлоқсизлик, бузуқчилик ва хаттоки ичкиликбозликка хам чек қўйилганлигини эътироф этишмоқда.
Хозирги даврдаги театр холатини ачинарли дейишмоқда, актерлар истаган либосларида сахнага чиқиб кетиш ва сценарийдан хам четлашиб, оғзига келган нарсаларни айтиб юборишаётганини айтишмоқда.
Айни дамда хар икки тараф хамда нейтрал ходимлардан фикрлар олмоқдамиз.
Яқин кунлар батафсил бу мавзуда тўхталамиз.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 16661 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |