"Му5" Юлдузлардан кўнгил айнитди... Baxs| Tanqid | Janjal

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Му5 каналини кузатаётган нечанчи одамдан эшитишим...Намунча хамма лойихада машхурлар? Намунча эфирда машхурлар жудаям кўп?

 

Очиғи, халқнинг юлдузларга бўлган чанқоғи, бу канал таъсирида кўнгил айнишига олиб келаётгандек. Тушунамиз, машхурлар орқали  рейтинг кўтариш осон аммо бу қадар эмасда... 

Машхурларни умуман қизиғи қолмади, одамларни энсаси қотар даражага олиб келишяпти.

 

Нахотки янги каналнинг бошқа дозарб мавзулари йўқ? Ахир бу ТВку қанча имкониятлар мажуд! Хеч бўлмаса "Тошкент" канали каби "Сайёр камера" каби кўрсатувлар қилиб бундоқ ДОЛЗАРБ ХАЛҚ ДАРДИЮ муаммолариниям кўрсатийлик.

Майли мусиқий канал бўлсаям мусиқа оламидаги муаммоларни хал қилиш учунам дастурлар қилса бўладию.

Биронта танқидий ва муаммоларни бартараф қилиш йўлидаги сайъи-харакатлар йўқ!

 

"Имкон-шоу" каби емаган дастурларни ўғирлагандан кўра ана русларнинг  Гордонни кўрсатувларидан ўғирлай қолларинг сал бўлсаям янгилик ва нафи бор, мияни чархлаб фикрлашга ундайди.  Хаммаёқ масхарабозлик бўлиб кетдику!

 

"Наво" билан "Му5" канали бири олиб, бири қўйиб зўрма-зўраки бир-биридан ўтаман деб кунига хар бир артистни беш хил кўринишда кўрсатаверса одамни қўшиқниям эшитгиси келмай қоларкан.

 

Артистлар билан барьер йўқ эди, энди уларни хадеб кўрсатавериб, сирлилигиям қолмай, кўнгилни айнитадиган даражада хар бир кўрсатувдан чиқаравергач хурмат хам уларга сусаяди... Шунга яраша хеч бўлмаса анчадан бери эфир юзини кўрмайтганлар ёки халқ росмана соғинганлар бўлса хам майлийди.

Ўша таниш ва хамма ерда едириб емирилибла кетган бешта артист хаммаёқда хар хил кўринишда.

 

Очиғи, сайтимда умуман юлдузли лойиха хам қилгим келмай қолди))) Ўзим шу қадар улардан тв орқали чарчадимки))

 

Ўзи тв кўрмайман,уйдагилар уй юмушларини қилаётганда ва болаларни овутиш учун мусиқий каналга қўйишгани учун, хонадан хонага ўтсам хам, кирсам хам, хар бир машхурни 755 хилда 899та кўрсатувда кўравергач войдод девордим))

 

Айниқса янги йил куни шулардан қочиб  "Ёшлар"га қўйдиму,  у ердаги бачканаликнинг энг юқори чўққи кўрсатуви бўлган "Имкон-шоу"сида яна худди  шу машхурларни кўриб , канални Евронювсга алиштира қолдим. 

 

"Эътироф"-чи?! Хамма канал "Бизда тўлиқ ва бизда биринчи" деб халқни алдагани қолди! "МУ5" телеканали аввалига "Эътироф" маросимидан эмас, бир кун аввал массовка билан монтаж учун олинган турини қўйиб борди ва натижада халқни кулгусига қолди. Нега артистларни турмаги ўзгариб қоляпти? деган савол хаммаёқда кўпайди.

Тўлиқ тури дея бонг урган бошқа каналлар эса анча нарсаларни қирқиб намойиш қилди ва буни далил исботи сайтимизда эфирга кетмаган  видео турлари қўйилгани!

 

Хуллас, тв каналлари майли, аммо ўртоқ артистлар, сал обру ва хурматингизни билсаларингизчи. Халиги майда сайтчаларда емаган ва бачкана лойихаларида ўзларингни ерга уриб юрганларинг кам эди энди хар бир тв-каналдаги хамма дастурида хам кўринавериб одамни ўзларингдан безиллатяпсизлар.

Умуман қизиқиш сизларга сусайяпти тушуняпсизларми?

Яхшисини ози яхши, пиар ва рекламани кўпи энди кўпде... валааақде бору))

 

Одамлар артистни хурмат қилмайди, шартта сўрамай суратга тушади, ёки куйлаётганимизда овқатланиб ўтиради  деб кейин нолиб юрасизлар. 

Камтарроқ бўлинглар илтимос. Клип чиқариб ўзингиз сирлилигингизча қолганингиз нақадар гўзал. Ўша клип қахрамони образингизга ишониб интилиб одамлар қизиқаверади. Хеч бўлмаса икки ойда бир дастурда кўринсаларинг яхшику. Шундоғам кунига 5-7 мартта клипларинг "ёдла мени" бўлиб ётибди.  Буёдан гном бўлиб, уёқдан қизил шапкача бўлиб чиқиб келаверсаларингам бўмапти бору.

 

Каналларниям артистлардан бошқа мавзуси қолмабди. Халқ талаби? Унда халқниям бошқа мавзуси қолмабдида...

03-Янв-2015 07:36
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 sherxan   (03-Янв-2015 08:28)
Yulduzkor videosi qachon qo'yiladi qiziqib ketvomman

2 Shoh   (03-Янв-2015 08:40)
punk oma lekin qoyil !!))) qayoqqa qarama qizil shapkacha))) qayoqqa qarama bo'ri )))) biggrin

3 Iroda   (03-Янв-2015 09:36)
Juda tög'ri,yulduzlani qizig'i qomadi uje

4 Dono   (03-Янв-2015 10:17)
to'ppa to'ri wu artislani xayotta qanaqaligini ko'rganim sari ko'ynim qopketvotti artisladan

5 шахиня   (03-Янв-2015 10:32)
Согласна  с тем  что пишет   автор,показывают  непонятно кого ,я бы  с удовольствием наших классиков и мэтров послушала,а  их нет на каналах,узбек классик  кушиклари хам  одо булиб колган шекиллик,хамма  каналларда бир хил эстрада,миллийлигимиз каерда колди? канику уша курсаетганларнинг хаммасини таланти булса...овоз деган нарсадан хам дарак йук,нимага бизникиларнинг заммаси европа усулуда   факатгина узбек тилида булган ашулаларни айтишияпти?мен  бизнинг хакикий узбек классикамизни согиниб утираман,кегин борееее деб"дискавери" канали маъкулрок деб  овораман,такое  впечатление  что нашим  тивишникам кроме как бабки на рекламах делать и  песнях бездарностей больше и думать не о чем,халк  бир четта колиб кетган ,тв  уладан йирок,набодо гап тегиб колишдан куркишади,ачинарлик хол

6 ikrom   (03-Янв-2015 12:20)
My5 samarqanda omidi dp boshida hapa bogandim qarasam kabel tvda bzadayam ovottikan maza qb tomosha qvoman atak zor narsala bervotti xech qachon ozgarmasin my5

7 аброр   (03-Янв-2015 13:09)
ха сиз зор танкид киласиз сардор лекин  бу танкит но орин  узбекистонда канчалаб кааллар бор хаммаси хархил  аксарят каналар  факат ватан хакида яана касинисидир  ертамандан кечка такрор такрор мавзулар  чет эл киноларини аржима килиб беришади озимизни хам яхши киноларимиз коб койса боладию  чет эл каналига каранг бири факат кино ун болса яана бири  мусика ун шу каби "Му5" канали хам шов бизниес ун  менга бу канал ёокти ахир  саноткорларни хам кайсидир каналдан йоритиш керак факат ютибе попкорн сайтларида эмас горгиси кемаганлар  бошка канални кора веришсин  ёокмаса шартмас озини зорлаб кориш

8 UzProJoMik   (03-Янв-2015 13:39)
e sardor aka bula xalqni biladimi
Axir ozingiz xam yaxshi bilasizku xalq talabi reyting kotarish uchun piyar yoki alam balo loyihalar emasligini
qani birorta mardi bormi Sherali jorayevni tv ga qaytara oladigan
Nega hamma jim

9 Dj_Dostonbek   (03-Янв-2015 13:41)
Manashu Sardor akaning dov yurakligiga qoyil qolaman gap yo'q lekin yashang!!!

10 Miss Shahzoda   (03-Янв-2015 14:01)
Gapizga qo'shilaman! 8 ta shartli ko'rsatu tayyorlashibti faqat odamlani jinni qilish yoki telefon qilib yoki ko'chada. Buni ko'rib ertaga xalq haqiqatda shunaqa hodisa bo'sa ishonmidiku???! Kameraga olishvoti dip o'tib ketishmidimi???! Usha ko'rsatuga umuman chumadim...

11 папина доча   (03-Янв-2015 15:07)
сидела и смотрела несколько каналов... Наши звезды не умеют себя вести, Райхон, Лола, Шахзода у этих девушек есть все, и талант и грандиозность  ... остальным следует поучиться, Дело в том, что ВСЕВИДЯЩЕЕ око все видит, и наблюдает, все проекты были украдены у НЕЕ, народ ее помнит, а то что делается сейчас это просто показуха дешевая, кто первый покажет, все работают на количество а не на качество. Посмотрите Российские каналы, они не бояться показывать недостатки, а наши? ничего нельзя показывать выходить за РАМКИ,

качества нет, Сидят 4 девушки и берут интервью у Йигитали, Вопросы хорошие но посмотрите на остальное , подушка на коленях у девушки? из за короткого платья ? а зачем ты его надела? ,, или в чашке у девушек нет пакетика чая НО ТОЛЬКО у одной висит пакетик ЛИПТОНА,,,  они его обмакнули что ли и вернули ей? ПОЗОР!!... а во что одеты наши ведущие ? ,, некоторые похожи на ГОЛУБЫХ... костюмы КОНЧИТЫ!!! или не так ? волосы как у ПЕТУХА !! УЖАС .. куда катиться мир

12 Dostonbek   (03-Янв-2015 15:08)
Odamlagayam hayronsan ochilgunichaku qachon qachin deb tinch qoymadiyla. Endi qizig'i qomaganmish...naoborot biza har kuni ko'rvommiza oilaviy maza qilib. loyihalariyam qizu .Bayram bogani uchunam artisla rostanam kop chiqishtide. kanalli formati muammoli mavzula haqidamasu. Odam charchaganda koriladigan kanal. Zerikkanla bemalol boshqa kanallani koruvriyla, my5 koriw majburiymasu cool biggrin

13 shaxrizoda   (03-Янв-2015 15:48)
Xurmatli Sayyod.uz sayti hodimlari man yaqinda saytizda toshkentda yurgan ozini Dilshod dib nomlab ayollar kiyimini kiygan bola xaqidegi maqolani oqidim videosini kordim Osha kundan beri hayronman Vaqt otgan bosayam. Haliyam hayollimdan chiqmayabti. Korinishidan gapidan ozbedi bolasiga ohshadi yu lekin Ozbek qanaqa qilib bunday bolishi mumkin...... Maniyam 2 ogil 2 qizim bor. shuning uchunmi hayolimga sigdiralmayabman. Oylab oylab silardan soramoqchiman shu bolaniyam ota-onasi bormi shu judayam qiziq man uchun Bu malumotti silardan boshqasidan olalmiman Bu mavzuga oid bomasayam yozgim keldi. No orin savol bergan bolsam oldindan. Uzr. Rahmat

18 Dj_Dostonbek   (03-Янв-2015 21:10)
Kechirasiz!! Ota-Onasi bo'lmasa u o'zga sayyoradan tushganmi, ( balkim xayotmasdir ular ) ???

24 ledy   (04-Янв-2015 02:18)
Саволни тугри берди. Бола каердан пайдо булди дегани йук. Болани назорат киладиган ота-онаси борми булса нимага боласини шу ахволга тушишига йул куйган демокчи.

28 Dj_Dostonbek   (04-Янв-2015 15:10)
Buni tushundim ota-onasi bormi degan balki bordir.....

14 nazira0393   (03-Янв-2015 16:40)
cry cry

15 Superka_17   (03-Янв-2015 17:35)
реально юлдузларга кизикиш колмаяпти , тв юлдуз , радиода юлдуз , соц.сетларда хамма кузатиб бориябди ози шу юлдузлари ...реально уже тошнит ...

16 zvermusic   (03-Янв-2015 18:59)
hech qaysi kanal TVM chalik bo'lolmadi

17 Mister_uz   (03-Янв-2015 19:56)
Maqoladagi fikrlarga 100 % qo'shilaman. Lekin ! ! ! Bu "My5" kanali endi o'zini ishini boshladi. Har holda 1 chi yangi yili. winksanta  har holda uladan bunaqa unaqa ko'rsatuv qilishni talab qilishni o'zi noto'g'ri. Balki bo'lar. Muhimi yangi yilli 1 oy cho'zib tugatishar. biggrin  Keyin dam olib sleeping  bahorlaga chiqib asta sekin harakatti boshlashar.  showoff Lekin fakt shundaki yulduzlar haqiqattan judayam ko'p. Masalan bitta ko'rsatuvda chiqib keyin keyingi pavilonga o'tib ikkinchi ko'rsatuvga chiqib keyin muz saroyiga borib yana boshqa restoranga borib shu bilan tamom. Ochig'i ko'rsatuvlar o'ziga yarasha reytingini ko'tarmoqchikan nega hamma ko'rsatuvda chiqmidigan (o'zini qadrini biladigan) san'atkorlarni chaqirmidi. Masalan bir ko'rsatuv 4 ta san'atkorni chaqirdi va o'sha san'atkorlar boshqa ko'rsatuvlarda chiqmasligini faqat shu loyihada chiqishini shartnoma bilan kelishib qo'yib reytingini narmalniy ko'tarsa bo'ladi. Bu shunchaki misol. Masalan man shu yangi yilda narmalniy san'atkorlardan Toxir Sodiqov faqat 1 ta ko'rsatuvda chiqdi. U o'z obro'sini va qadrini biladi. Lekin kimmidir reklama qilish niyatim yo'q! Mayli "My5" kanalidan bundan buyog'iga kutilgan va kutilmagan narmalniy loyihalarni kutib qolamiz.

19 Ulugbek   (03-Янв-2015 22:13)
Ijodkorona yondashuvchi kadrlar masalasi muammo bo'lsa kerak.

20 Shox media   (03-Янв-2015 23:46)
Uzbekistonda bekorchidan artist ko'pu tv dayam faqat artist boladida Bu kanal nodavlat buganidan kn hohlagani quyadi hafa bulmana

21 Fakhry   (04-Янв-2015 00:22)
Nega ochildi o'zi bu kanal, hich qanaqa maqsadni ko'rmayapman. Bir to'da yoshlar o'zi nima divotganini o'zi bilmidi. Umid qilamanki tez orada bu kanalni yopishadi, ko'rishga asab chidamidiya

22 Белла   (04-Янв-2015 00:23)
Даа, янги йилни ТНТ канали билан кутиб олиб тугри кибман, факатгина 23:45 табрикни эшитдим холос.
MY5аналга хозир рейтинг керак. Машхурлар тезро кутаришга ёрдам беради ва машхурларга хам яхшигина пиар.   

Бир пайтлар 5-6 йил олдин Король и Шут (Рус Панк рок) группаси  интервьюсида "Биз МТВ да клип ротацияси учун хеч качон пул туламаганмиз" деганда тушунмаган эканман. (Алсу ва Децллар клиплари куйиладиган пайтда).
Халкни узи сурар экан, хаттоки 2-3 йил олдин чикган клип булса хам. 

ГордонКихотни кеча ютубда курувди.

23 Ramazon   (04-Янв-2015 01:38)
Salom Sardor aka O'kinch degan o'zbek kino filmini ko'rdizmi? Agar ko'rmagan bo'sez shu kinoni ko'rib bir fikringizi aytsangiz saviya jixatdan juda past bo'lganaktoyprlikdan xabari bo'lmagan bazi aktiyorlar o'ynagan shuni ko'rib saytingizda yoritib bersangiz

25 Nozima   (04-Янв-2015 07:36)
Boshqalani bilmadimu, lekin manga masalan artistlani hayotda o'zini qanaqa tutishi, harakteri, hayotdigi ovozi judayam qiziq. Klipda bu uncha bilinmidiku

26 Мусулманка   (04-Янв-2015 11:23)
Интернетда хам шу мавза, тв.да хам...........  Хамма юлдузларни хаёти билан кизикмидику, улардан бошка проблемаларимиз хам бор... Лекин узбек санъати каёкка караб кетаётганини кузатиш учун яхши булябди. Халк билябди уларни асл башараларини

27 Dilovar   (04-Янв-2015 13:35)
Sardoraka gaplarizga 100% qowilaman

29 sabi   (04-Янв-2015 15:30)
HOZIRDA ÖZI SAL QARMOQQA ILADIGANI SHU <IMKON SHOU>BÖLIB TURIBDI,TÖG'RISI! Boshqa köradigan ham peredacha ham qolmadi! Bilmadim dolzarb mavzular tugab bölganmi-yo?! :nado podumat: :xixikayu:

30 Umidjon   (04-Янв-2015 15:48)
MY5 kanali viloyatlarga ham translyatsiya qilinarmikin?

31 Камол   (04-Янв-2015 15:55)
Хамма халкни кунглини олий дийдиде...Уртоклар бу канал кунгил очаркууу!

32 Сарвиноз   (04-Янв-2015 15:57)
kanallar bir biriga o'xshagan ko'rsatuvlar qimasadee. karaokeni yoshlaram qiptimi endi

33 ramazon   (04-Янв-2015 16:39)
sayyod.com xardoyim xaqiqatni aytadi xechkim gaoirolmaydigan xaqiqatlar faqat sayyodda

34 jarariq997   (04-Янв-2015 17:53)
Пиар диган бало ёколмагунча халк бечора клиплани ёдлаб юрвуради. Сардор гапизга сал кушилмиман. имкон шоу борасида. Масалан биз оиламиз билан маза килиб курамиз. Сизга ёкмаса курмен нима килас хар икки гаппи бирида бачкана диб. Узи твда 2-3 та курсатув кураман заковат, имкон шоу,сайор камера. Антика мантик яхши бувотуди униям нимагадир тухтатишди.

35 Sherjahon   (04-Янв-2015 23:15)
1-yanvar kuni Vs ya'ni Vodiy Sa'dosi kanalida Sh Jo'rayev haqida ko'rsatuv bo'ldi.

36 Azamat   (04-Янв-2015 23:40)
"Man hicham ko'rmagandim bunaqa ko'o'p yulduzlani"

37 Inoqjon   (04-Янв-2015 23:58)
Sardor aka oziz aytingchi bizdaa muxlis bilan yulduzni ham nafas qiladigon kanal bormi ozi tvmarkaz bor edi yoqotildii endii bunisini tanqid qilish yarashmaydi .masalam sayyod.com ham oz faolyatini boshlagan vaqt istmolchilarni bu saytdan kongli tolmardi endi jonli saytga shakllandi hammasini vaxti bor .

38 Dilfuz   (05-Янв-2015 02:09)
SARDOR AKA DOIM SIZNI YOZGANLARIZNI MUNTAZAM ÖQIB KUZATIB BORAMAN BA'ZAN YOZGANLARIZGA VOY DEB XAFA BÖLSAM BA'ZAN TÖPPA TÖG'RI YOZIBDILAR DEBÖYLAB QÖYARDIM.
LEKUN BU MAQOLANI ÖQIB 100% EMAS 200 % HAQSIZ DEB AYTGIM KELDI, RAHMAT SIZGA KATTAKON AKA

39 Санжар   (05-Янв-2015 13:42)
"Овкатланиб утиради" ёмон едирибсиз.

40 bahor   (05-Янв-2015 14:55)
MY5 kanali bizda kursitmopdiyu qanaqa antena ulaw kere uni kuriw un 7dan 7gacha faqat yulduzlarni kursatsa bu zuru qanney ulawni etilaaaa iltimos oldindan raxmat))))

41 санжар   (05-Янв-2015 16:04)
ака ёзсам чикмаяпти-ку?

42 Intizor   (05-Янв-2015 18:04)
hamma kanal qiziqarli  nimaga endi 2oyda 1 marta chiqishi kerak (har hafta chiqsa nimasi yomon) bu xalq uchun ham juda qiziqarli siz noto'g'ri fkrlavossiz

43 Хилола   (06-Янв-2015 15:03)
Нимага мавзу тополишмётган булишса Мехрибонлик уйларидан репортажлар тайёрлашсин. Майли 10 тадан 2 таси курса хам шундан биттасини виждони уйгониб майли асраб олмасаям хайрия килса хам буям НАТИЖА

44 NALIMOVA   (06-Янв-2015 16:03)
har doim bir xil kilpla bn rossa jonga teydi bu kanal. 1ta narsani qayta qayta qoyvurishadi. bizada artistla kopayib ketgan. odamlani ashula etishdan boshqa ishi yomi?!

45 azam   (06-Янв-2015 19:21)
Э канака халк талаби? 10 15 та ахмоклар хохлар битта мавзуни сал узгартириб берилишини, уша уша одамларни хар куни куришни. Шахсан манам З... булдим шулардан тугриси. MY5 дан купрок нарса кутгандим рекламаларига караб. Туфта. Хатто Дийдор ширинниям энасини курсатишипти Муслимбек Йулдошевни урнига битта ёш болани куйиб, олдин курардим шу сафар бирпас курдиму бошка каналга олдим. Яна бир нарса нафакат бу канал бошка каналларимизам нол, 15 та кинони хамма каанал навбатма навбат айлантиряпти, бир узбекчасини бир урисчасини килиб. Уятей, уйда 15 та канал буб туриб бирортасида кизик курсатув ёки янги кино тополмасанг ёмон алам киларкан. Uzdigital урнатиб россияни кураман шекилли энди.

46 munisxon   (09-Янв-2015 23:00)
Qoyil maqolaga gap yoq. Kanallar saviyasi tuwip ketvoti

47 Bebejan   (11-Янв-2015 05:52)
Gaplarizga qoyilman. MY5 kanalida ne hamma narsani qayta qayta qoyvuradi?! Torisi yoqmadi! Yoshlardi imkon shou korsatuvidi anu tez gapiradigan bogirsoni jinim yoqtirmidi,yetmagande anu gap yodigi kishini chiqazip qoyishadi nimanidur chuntirgani toba galatimi bula!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 17
Мехмонлар: 17
Рўйхатдагилардан: 0