03:57 "Миллион"чилар нишонда! | |
"Миллион" жамоаси 2013 йил ноябрьдаги концертига таклиф қилингандиму аммо, ўша пайт айнан "Сайёд-медиа" маркази очилиш маросими ва Юлдуз Усмонованинг альбом тақдимотига тайёргарлик ишлари билан бандлигимиз боис боролмагандим. Бироқ сайтимиз жамоаси репортаж ўтказиб келишганди манбаа). Ўша кунги дастурдан видеолавхалар кетма-кетлиги сайтимизга қўйилгач, бир маълум шубхали сайт махаллийчилик мавзусига ёндошиб, мақола чиқарганди. Улар менга хам қўнғироқ қилишиб фикр билдиришганида, гарчан концертда бўлмаганимни айтсам хам, ўзлари истаган йўсинда номимдан фикрни мақолага қўшишганди. Нима учун айнан хозир шунга тўхталиб ўтаётганимни ёдда қолдиринг. Мақола давомида бу нарса калит сифатида роль ўйнайди.
Мақола чиққан куни "Миллион" жамоасининг бадиий рахбари Даврон Кабулов боғланиб, ўша сайтлар бундай ёндошилганликдан ажабланди ва уларнинг жамоасида хам вилоятлик йигитлар борлиги хамда танқид қилганлар исталган тарздаги нуқтадан назар билан ўз фикрини оммага сингдириш нотўғри эканлигини айтганди. Рости, ўша видеони қўйгандиму бироқ, ўзим юқорида айтган бандлик юзасидан тўлиқ кўрмагандим. Шунчаки лавхаларни улаб монтаж қилиб сайтга қўйдим холос. Мабодо шундай ёмон бўлса, олиб ташлайман деб, уйга келиб видеони кўриб чиқдим. Очиғи, интернетда кўтарилган вайвуй фожеасини кўрмадим ва видеони ўчирмасликка қарор қилгандим. Бироздан кейин эса кўпчиликдан мазкур концерт хақида фақат аъло фикрлар эшитдим.
2014 йилги концертда хам иштирок этмадим. Бугунги кунгача ушбу концерт хақида атрофдаги шов-шувлар тинмаётгани боис, хар тарафлама ўрганиб, бугун бунга тўхталишга қарор қилдим.
Ўзим кўрганим: Бозорларда ва турли дўконларда кўпчилик қизиқиш билан "Миллион" жамоасининг 2014 йилги концерт дискини кўришяптганини гувохи бўлдим. Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда шу концертдан сахна кўринишларидан парчалар қўйилаётганигача хам кўрдим. Эшитганим: Чипталар кассага чиққан куниёқ тугаганини бир икки танишим чипта сўраб қўнғироқ қилганидан. Мурожаат қилаётганлар: Ооо.... почтаю, ижтимоий тармоқлару ва хоказо ва хоказо. Камига манбаа хам беришибди, анави газета ва манави сайт ёздики, неки сен Сайёд ёзмадинг деб.
Тавба, ман кимнидир кетидан эргашганмидимки? Ўзимни шахсий фикрим бор. Берилган манбаага ўтиб, ўша газетадаги мақола билан танишдим... Ўзиям танқидда қизиқчилик санъатидан келишгану югуриб бориб тарбияга бош уришган. Ютубдан "Миллион" жамоасининг шу йилги концерт дастурини топиб, томоша қилдим. Мана хозир кўриб бўлдим.
Ижобий: Кўпинча сайтимиз бадиий кенгашига тақдим этиладиган ва ўтмаган клип ва қўшиқларни 10-20 секундигача эшитиб тинглайману, шартта тўхтатардим. Бу концертни томоша қилаётиб минутлар рақамига биринчи маротаба қараганимда 20 минутлар чамаси ўтганди, иккинчи ва учинчисида қараганимда мусиқий танаффусларга тўғри келди, охирида албатта рекламаси кўрингунича кўрдим)) Психология нуқтаи назаридан, бирон нарса одамни диққат марказида 10 минутгача ушлаб тура олишини инобатга олсак, илк чалғиганим 20 минутдан ошган, демакки, йигитлар (ва битта қиз) эътиборни тортиш уддасидан чиқишган. Кейинги диққатни бузгани бу мусиқий ва реклама танаффусларини инобатга олсак, "Миллион"чилар томошабинни тўлиқ ўз домига торта олган. (Монтажчиям ўзиям ишини севиб, пулини халоллабди)) Динамика супер! Залдаги томошабинларни бир неча маротаба(!) ўрниларидан туриб қарсак чалганларидан, уларни кулдириш ва атрофдаги долзарб мавзуларни оригинал аниқ нишонга олишганини тушуниш қийинмас ва бу тахсинга сазовор. Умуман олганда 90-95 фоиз концерт натижаси ғалаба бўлса керак. Янги нафас, дадиллик! Адолат нафаси сезилган, атрофда деярли хаммага маълум бўлган прикол нарсалар, бор бўлган нарсалар, шов-шувли ходисалар, долзарб ва оғриқли мавзуларга хам эътиборни қаратиб, маза қилиб кулдирган. Яна нима керак? Эътибор қилинг, "Миллион" жамоаси қизиқчилик борасида ўз аниқ вазифасини уддасидан чиқди: хамма маза қилиб кулди. Туриб кетиб хам, сакраб хам, ёнидагиларга беш уриб хам, кулишди. Чунки бор ва атрофдаги билинган, сезилган нарсалар. Менга айниқса тарихий шахсларга боғлиқ театрлаштирилган приколари ёқди. КВНдаги Гарик Харламов ва Миша Галустянни шундай чиқишлари ёдимда, ёрворишарди ўзиям рольга кириб. Биздаги ёшлар орасида хам шундай ролига киришиб кулдира оладиганлари бор эканку.
Салбий: Тўғри, дастурда хаддан ошилган жойлари йўқ эмас, бор! Шуниси билан хам мувозанат шарт, тўкислик идеалликда эмас, у фақат Тангрига хос, тўкисиликда озгина мурчи ва тузи хам керак. Йигитлар атайин бир икки жойида чеградан чиққан дея олмайман, хар нарсада ўз хатолиги бор ва керак (кейинги иши учун), олдиндан айнан қайси сахна қандай қабул қилинишини билиш мушкул. Гурух жамоасига тўғри ва зўр кўрингани билан, минглаб томошабинлар дунёқараши ва кайфиятига тушмаслиги мумкин, бу хам бир таваккаллик, шу сабаб улардан идеалликни излаб ёндошиш нотўғри. Ха, бир-икки чегарадан чиқиб, бошқа сахна кўринишлари каби силлиқлаб, шамадан чиройлик ўтиб кета олинмаган жойлари бор аммо, келинг умумий фоиз билан натижани бахоласак. Мани фикримда бу концерт натижаси 95 фоиз омадли десам, ўша у бир икки хаддан ошилганини умуман ювиб юборадиган катта кўрсаткич демак. Ижодий жамоа ахмоқ эмасдир, концертдан кейин бугунги кунгача бўлган фикрларни эшитишар, кейингисида бартараф қилишар.
Тахлил: Қизиқчилик ва аскияда хамиша "пошлость" (уятсизлик) БЎЛГАН, бор ва бўлаверади! Айниқса аскиячиликда бу асосий мавзу! Факт! Бундаги махорати эса, айнан уни иккиламчилик жавоби билан, томошабинни эътирози бўлган тақдирда хам иккинчи варианти билан, бор ва билинган нарсаларга шама тарзида кулдириб, юзаки эса бошқа варианти билан беркитиб кета олиши мумкинлигида. Мана шу иккинчи тури билан "Миллион"чилар ёпа олинмаган (мантиқан оқланмаган) жойлари бор ва лекин кам. Яъни мантиқан сабаб ва икки вариантига жавоб бера оладиган реаллик йўқ бўлган жойлари бор ва шу сабаб хам очиғи хаддан сал ошилган. (Уларини лозим топишса ўзларига айтарман) Аммо юқорида айтганимдек, умумий кўрсатгичда бахоланади, ва бу борада камлик бўлгани билан оғири кўпликни босмаслиги мухим.
Мана шундай нейтрал ва реал баходан четлашиб примтив тарзда қилинган танқид муаллифларига: Матн фаррошлигию қолоқ танқидлардан чарчадикде. Кўриб турибсан, "Миллион"ни миллионлаб одамлар қабул қилди. Ахмоқми хаммаси? Бузуқми хаммаси...хаммамиз? Нега бор нарсага кўз юмишга ундайсиз? Тегиб кетдими ё? Ё атроф мухитдан хабардормасмисиз? Редакциядан ташқаридаги холат, ходиса, хаёт ва МУАММОЛАРданам хабардор бўлиш керакдир журналистлар?
"Миллион"чилар тақдим қилишган сахна кўринишларидан бирида аския санъатидан парча бор... Очиғи ўзи аслида энг бузуқ шамаларни мана шу аския санъати чиқарган: "Ха, сизни кимга ўхшатдим, унда бундай қилардим"... "Миллион"чилар менимча атайин шунга эътибор қаратишди, "Мана, аслида кулгу санъатидаги бор мавзу ва ёндошиш, биздагиси янгилик эмас"-дегандек.
Биласизми, "Ёшлар" канали орқали намойиш қилинган мана шу каби аския кўриниши давлатимиз рахбари олдида хам бўлиб ўтганини эфирда кўрсатишгани аниқ ёдимда. Хамма кулганди...
Албатта ахир у аскиячилар кап-катта одам а, стажга эга, аския деган НОМи бор, аския САНЪАТИ деган жарангдор номи бор а, уларни танқид қилишга хам шунақа жарангдор ва стажга эга дух керакдир а?))
"Миллион"чилар янги, ёш, амбициоз, креатив ва янги нафас, уларни оёғига болта уриш осонроқ-ку, тўғрими? Бу кимга керак? Кимлар ўзи танқидни ёзяпти? Тепада айтган калитим: Тегиб кетганлар(дир?) !)) Кимларга тегиб кетаётгани тушунарлидек гўё. Ўзини комплексидан азият чекадиганлар, ё рости хам ўзи махаллийчилик қиладиганлардир балки?
Намуна ким? Хожибой Тожибоев...шўрлик ўлиб қахрамонга айландия. Ё нотўғрими? Қўйсангизчи сафсатани, касал бўлганида ким эслади уни? Тириклигида асосан Мирзо театри ва Обид-шоуга югурганлар, бугун қизиқчилик санъатини Хожибой Тожибоев билан ўлчашяпти. Ўзи қахрамон бўлиш учун ё ўлиш керак, ё бирдан сирли равишда йўқ бўлиб қолиш ё қандайдир видеоингиз тарқалиши керак экан.
Твдаям юмордаям деградация сабаби ёшларга имконият йўқ! Бизникилар ўрганиб қолишган-да, твда тўртта галстукли амақилар қоп-қора хонада бир-бири билан гаплашиб ўтирганини томоша қилиб, "мана шу шаблон шарт нормаси!"- дейишга. Шунинг учунам тв бизда ортга қараб кетиб, деградация бўлмоқда. Янгилик ва янги нафас йўқ! Хамма янгисини ёппасига бўғишмоқда ёки мана шунақа қолоқ танқид ёзадиган журналистлар уларни оёғига болта урмоқда. Нима бу, ёзилмаган қонун кимнидир буйруғи асосида кечяптими? Балки жойини ёшларга беришни истамаётганлар сабабдир? "Кимга қанақа" ва "7дан 70гача" каби кўрсатувларни кўряпмизми? Борми, ё бошқа яна бўлдими ўзи? Ёшлик-бебошлик учунам бироз нарса бўлсин эй. Умр дарс плантациясида ўтмайдику. Тв бу аввало хордиқ, хамма нарсани ўз номи ва вазифаси борку. Институт ва мактаб нима учун , агар твга шундай шарт қўяверсак? Чарчаб келиб твни ёқсанг хордиқ топа олмайсаней. Нима бўлса тарбия, дарс , маънавият... Ўзида бўлмаса бошқалардан талаб қилиш ва масъуллар уддалай олмаётган бўлса бошқаларга юклаш нотўғрику!
Бугунги давр журналистикаси 4 тушунча шаблонида ишлайди: Тарбияни рўкач қилиб, сиёсий фохшиабозликни харфларда безашни тўхтатларинг хой журналистман деганлар! Бор нарсани инкор қилиш керакмас! Нима бўлса, ўрганиб қолишган баландпарвоз сўзлар ортига яширинган матн тузиб, оддий бир кичик нарсадан сиёсий ва долзарб муаммо яратишга. Қулай-да а, диққат қаратиш? Нақадар примитив (қолоқ) ва ахмоқона усул. Фу!
Агар одамни ўзида (негизида) тарбия бўлмаса, минг тарбиявий ахамитга эга нарсани эфир ва сахнадан қилма БЕФОЙДА! Тарбияни уйдан олинади! Нари борса махалла ва мактабу институтдан! ҚИЗИҚЧИЛИКдан қум борми тарбия излаб?!
Томошабинлар залида кап-катта одамлар, оиласи билан ва хоказоми? Туриб кетсин ёқмаса. Ким зўрлаб михлаб қўйибди? Мана шу нарсани тушуна олмайман, нима бўлса, занглаб кетган журналистларни ўз рамкасида ўзини осган онги қайтарверган нарсаси: 1. Нима тарбия беради 2. Нима маъно бор? 3. Залда кимлар ўтирибди? 4. Оиласи билан кўриб бўлмайди.
"Маънавиятим, мафкурам, маданиятим ва хоказо бла бла блалар билан сени пойингда бошимни кесиб қонимни чиқаришсин!" тоифасидан бўлсангиз, умуман қизиқчилар концерт дастурига тушманг ва "Оталар сўзи ақлнинг кўзи" билан кифояланинг. Тарбияни қизиқчилик, қўшиқ, клип ва фильмлар бериши шарт эмас! Бу ижод! Қўпол қилиб айтганда: ундан спрос фақат қалб, фикрлашга ундаш, кайфият ва рақс. Ижод олами хамиша хам маъно беришга мажбур эмас, маъно бўлса бу плюс аммо мажбур эмас, ижод бу инсонни хиссиётлари учун бирламчи бўлади, кулдиради, йиғлатади, ўйнатади ДАРС БЕРМАЙДИ! Мажбур эмаску! Томошабинлар залида қаерга келганини билиб келганлар ўтирибди. Ёқмаса хам ўтирибдими, демак, айб сахнадагилардамас. Хар кимни туриб чиқиб кетиш хуқуқи ўз қўлида. Оилавий кўриш учун махсус дастур ва каналлар сероб. Хеч қайси концертда "оилавий кўриш учун тавсия қилинади" деган ахмоқона ёзув бўлмайди. Шундоғам "Фонограмма орқали ИЖРО ҚИЛИНАДИ" ахмоқона ва кулгулик ёзувни ўзи етарли хозирги даврда.
Потолокдан осмонгача ёрилган каллалар: Тарбия, маъно, томошабин, оила.... Мана шундай шаблон билан танқид қиладиган журналистлар умрини охиригача менимча шу саволни қайтариб, жавоб тополмай ўлиб, мозоридаги мармар тошига шу саволлар битилади хамки, бошқа шу вирусдан захарланаётган журналистларга ўрнак бўлмади. Ё бўлмасам шу тўртта нарсага тўрт деворга урилгандек онгини уравериб янада тупойлашгани қолаверади. Хар бир танқид остига олинадиган нарса индивидуал ёндошувни талаб қилади, шаблонни эмас! Хар тарафлама нейтрал ва чуқур тахлил хамда ўз ечими мавжуд бўлган холда у тўкис танқид хисобланади.
Ёш ва ўсиб чиқаётган аниқ ИСТЕЪДОДларни оёғига болта уриш билан умри ўтадиган бир шаблондаги истеъдодсиз журналистларга ачинаман.... Истеъдоди йўқлиги сабаб ўзи машхурликка эриша олмай, аламзада, танқидий мақола номи остида шу арзон ва ахмоқона харакати билан ўзига диққат қаратиб, бит босиб кетган дипломини оқлаши ёки "куним ўтсин, қорним тўйсин"и учун арзимаган гонорарини оқлашига битган мағзаваси билан стажи кетмоқда.
Истеъдодинг бўлмаса шартми паразитарлик билан бошқаларни истеъдодини бўғиб ном чиқариш? Духин етса шу аския қилиб бўлса хам сахнага олиб чиқилган долзарб мавзуларни қани газетангда бир кўтарчи! Қатта ўтираркинсан кейин, хехе)) Хақиқат юморга ўралган бўлса хам, сенга ва сени редакциянг рахбарига керак бўлмаса, халққа керак!
Тарбия, маъно, томошабин ва оила. "Миллион"чилар саломлашганидаги танқид остига олинган қарздорлар приколида шу залда кимдандир қарз бўлиб қочаётганлар ўз айбига бир эътибор қаратмади дейсизми? Тарбияга таъсирми? Ниятга боғлиқдир? Кулишми? Унда кимни устидан кулинди? Чув тушганлар дейилмадику, қочиб қолганлар айтилдику. Яна шу танқид қилинган саломлашганидаги ичкуёвлик майлию, аммо отасини даврида яйраб, талтайтирилиб, бели оғриб топмаган пул эвазига кўчани чангитиб ўсаётган ёшлар шу куни томошабинлар залида оиласи билан ўтирган бўлса уларни ўйлантирмадими?
Томошабинлар орасида қизлар бор, ота-она бор деганлар... Болалик, ўсмир, ёшлик, қарилик, йигитлар учун, қизлар учун, эрга текканлар, уйланганлар ва хоказолаб хаммаси учун алохида дастур тайёрлаб чақиришсинми? Нега танқид қиладиганлар адекват тахлил хам қилишга фикрлари ва илми хам саёзлик қилгани етмаганидек, ечимини хам бера олмайди? Мана ечим учун савол шу: Хар бир ёш, давр ва оилавий ахвол учун алохида мавзуда концерт дастури тайёрланиши керакми? Биринчи концертиданоқ "Миллион"чилар асосан ёшлар учун, ёшлар приколлари асосида улар дунёқараши ва кайфиятини кўтариш учун мослашганини билиш мумкин эди. Иккинчи концертида хам бошқа ёшлардагилар хам билиб тушдими, демак бу "Миллион"чиларни айби эмаску. Умуман оилавий кулиб кўриладиган нарсадан, мазза қилиб қотиб кулиш фарқи катта! Хар бир оила аъзосининг ёши ва жинсидан келиб чиққан холда битта оилада хамма кўриб (!)МАЗЗА ҚИЛИБ куладиган мавзу жудаям кам! Мана юқорида мархум Хожибой Тожибоев тилга олинди. Уни хазиларини оилавий томоша қилса бўларди дейишади. Балки... аммо неча мартта уни хазилларини кўрган бўлсам, биронтасига маза қилиб кулмагандим, очиғи. Машхур иборалару, маъноли приколлар ўз йўлига ва бу плюс, аммо мазза қилиб кулдирмаса хордиққа нима наф? Кўриш мумкиндир аммо маза қилиб кулиш учун балки йўналишлар хам керакдир. Кимдир оилавий, кимдир умумий, "Миллион"чилар ёшларку, ёшларга хам мазза қилиб куладигани бўла қолса нима қилибди? Кўчани гапи уйга тўғри келмайди дегандек, ёши катталарни ёшларга умуман кулгулик бўлмаган ўзини приколлари бор, ёшларни эса уларга кулгулик бўлмагани бор. Оилавий мазза қилиб кулишса унда ёшларга дўстлар нимага керак? Танқид қилганлар худди ёш-бебош бўлмагану бирдан қариб туғилиб қолгандек.
Бир мақолада ёзгандим, ва ўзида истеъдодни сезмагану, журналистикада фақат харакат билан эришаман деганларга қайтараман: Истеъдодинг чегараси потолок бўлса шартмас у ерга урилавериш. Тепага интиламан, тепадагиларга ёқиб назарга тушаман деган мақсад билан фақат потолокка урилавериб томинг кетгани қолади, осмонга интилма - керакмас. Осмондаги жойлар хақиқий истеъдодлар учун, улар асосан бир кўринганидаёқ сезилади! Истеъдод ва иқтидорга ўқилмайдиям, йиллар мобайнида ўрганилмайдиям, унга дипломинг хам кафолат бўла олмайди! У Худо тарафидан берилган бўлади, бирдан ярқ этиб сенда кўринмадими, бировларни жойни банд қилиб, реал танқидга жасорати , адекват ёндошуви ва фахм-фаросати етарли журналистларни жойини ушлама. Бор арава торт, сувоқ қил хуллас потолокка урилгандан кўра росмана бориб том ёп, халол пул ва натижа топ...
Хотима: "Миллион"чилар битта концертдаёқ эътиборга тушди, иккинчисида чипта йўқ ва хозир эса хаммаёқда шу концерт дисклари кўрилмоқда. Бу истеъдод натижаси учун ошиғи билан етарли натижа бўлса керак. Зеро, шу сахнада 10-15 йиллаб юрган хонандалар халиям хит қила олгани йўқ, шу қадар олқиш насиб қилмади, 10-15 йиллаб омади юришмай кимлардир сахнадан кетгани сабаб, сахнада йўқларни йўналишида куйлаб, даври келди хисоб бўлганлариям шу сахнадан олқиш йиғяпти, кимлардир 10-15 йиллаб номини чиқара олмай, бировни қўшиқларини ўғирлаб танилиб, "шу халол омадим" деб юрган бир пайтда , "Миллион"чиларники анчайин халол ва машхурликка шунча йил керак бўлмади.
Сўнгги концертларида долзарб ва бор мавзуларда хақиқат билан кулдира олишган. Оғриқли мавзуларга хам эътибор қаратишган. Манаман деган журналистлар ботина олмайдиган мавзуларни дангал, кулиб ва кулдириб кўрсатишган. Юморни долзарб ва шу давр приколида зўр кўрсата олишди. Шу учунам балки халққа тез танилишди. Мухим ва мажбур бўлишмаса хам, тарбиягаям ижобий таъсир кўрсата оладиган нарсалар қилишган. Энг асосийси: Хаммани яхшилаб кулдиришни устидан чиқишди. Уддаланди!
Уларга тўсқинлик қилиш нотўғри, агар нохақ бўлишса , қандайин оз муддатда танилишган бўлишса, шундайин оз муддатда йўқ бўлиб кетаверишади. Асосийси салбий тарғиботи йўқку. Нафақат уларга балки умуман бу сохадагилар ижодий натижасига бу қадар жиддий ёндошиб танқид қилишни ўзи нотўғри. Жиддий бўлмаган нарса сифатида бизни кулиб кайфиятимизни кўтариб хордиқ чиқариш учун қилинар экан нега жиддийлашамиз?
Машхурликни ушлаб туриш рости хам қийин ва "Миллион"чилар олдида хозир жудаям катта маъсулият ва аслида энг қийин онлари турибди: Оқлаш ва бир маромида кетиш! Чекинманг ва асосийси айниманг! Талтайманг хам албатта. Олға!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 23364 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 39 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |