11:04 Миллий театр 100 ёшда! +Видео | |
28 ноябрь куни Ўзбек миллий академик драма театрининг 100 йиллик тўйи ва таъмирлаш ишларидан кейинги расмий очилиши бўлиб ўтди. Унга Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ва Қорақалпоғистон автоном республикасидан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди.
Тадбирни ёритиш учун фақатгина расмий ОАВ таклиф қилинган бўлиб, интернет оламига норасмий сайтлардан фақатгина бизнинг сайт таклиф қилинди.
Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми расмий тарзда кечди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 27 ноябрдаги «Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги муносабати билан театр ижодкорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра ижодий жамоанинг бир гуруҳ ходимлари Ватанимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди.
Тадбирнинг бадиий қисмида тарихга назар солиш билан бошладик: экранда Ўзбек миллий академик драма театрининг ташкил этилишига сабабкорлар ва сабаблар ҳақида видеофильм намоиш этилди.
Видеофильм намойишидан сўнг, саҳнада Ўзбек миллий академик драма театри актерлари бобокалонларимиз Беҳбудий, Қодирий, Чўлпон ва Фурқатларнинг янги замонда ёшлар диний билимлар билан бирга дунёвий билимларни ҳам эгаллашлари учун қанчалар қийинчиликлар билан халққа тушунтирганликлари қамраб олинган қисқа ва тушунарли спектакль намойиш этилди. Албатта улар олдилигига қўйишган мақсадларига эришишди.
Буни суратдаги болакай Беҳбудий бобомизни қўлларидан китобни сўраб олганидан , қолаверса ҳозирги кунда биз нафақат диний, балки дунёвий билимларни бемалол эгаллай олаётганимиздан англаш қийин эмас.
Тадбирда Ўзбекистоннинг барча вилоят театрларидан келган меҳмонлар, Тошкент шаҳрининг бошқа театрлари актёр –актрисалари ва қўшиқчилари ўз табриклари билан чиқишди. Қизиғи, саҳнада жонли ижро билан бирга фонограмма ҳам ёнма – ён кетди, талаба ижодкор ёшлар саҳнадаги илк табрикни жонли тарзда ижро этганликларидан сўнг, барчамиз таниган Муножот Йўлчиева фонограмма орқали ўзларининг қўшиқлари билан томошабинларнинг кўнгилларини кўтардилар. Катта ёшли томошабинларнинг қўшиқдан сўнг “баракалла” деган мақтовлари ҳам қулоғимизга чалиниб ўтиб кетди.
Байрам постановкаси ажойиб тарзда тайёрланган. Хатто мархум актрисамизнинг машхур Фармонбиби образини экранда намойиши билан шу кунги сахна кўриниши уйғунлашган.
Бир қанча табриклардан сўнг Тошкентдаги “Ёшлар” театри табриги эътиборимизни тортди, менинг билишим бўйича, театр доим жонли тарзда бўлади, шунинг учун театр актёрлари доим жонли овозлари билан саҳнада ўзларини намоиш эта биладилар, аммо ушбу “Ёшлар” театри ёшларга ўрнак бўлиб, театрда ҳам фонограммадан фойдаланиш мумкинлигини ўргатишди. Улар табрик дастурларида фонограммадан фойдаланишдими, ёки ўз саҳналарида ҳам шундайми, билмадим... Бориб кўриш керак)
Шу кунги сахна кўринишлари турфа хиллиги чек-чегара билмади. Хар хил стиллар, жанр ва йўналишлар...
“Ёшлар” театридан сўнг саҳнага Муқумий номидаги ўзбек миллий драма театри чиқиб, жонли тарзда тайёрланган табриклари билан барчанинг кўнглини хушнуд этишди. Уларнинг чиқишларидан сўнг залда ўтирганлар “Браво” деб бир неча маротаба олқишлашганлиги сабабини тушунса бўлади.
Тадбирни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитоваларнинг биргаликда Ўзбек миллий академик драма театрига аталган қўшиқлари остида ушбу тўй эгалари саҳнага чиқишганида, саҳна эл таниган актёр ва актрисалар билан тўлиб кетди. Мана бизда энди театр хақида хам қўшиқ бор!)
Муножот Йўлчиева каби ушбу икки халқ артистимиз қўшиқлари хам фонограммада жаранг сочди.
Биласизми, гап хозир кимнидир танқид қилишда эмас, шунчаки театр деганда биз хаммасини жонли намойишини биламиз. Шу сабаб устоз саналган ва Халқ Артистларини хам театр сахнасидаги тадбирга жалб қилар эканмиз, хеч бўлмаса айнан мана шу жонли даргохнинг жонли сахнаси учун бир кун жонли ижрода куйлаш катта бир қийинчиликни туғдирмасди, назаримда. Хархолда бир асрлик тўй!)
Ўзбек миллий академик драма театри ижодкорлари халқимизни янги ижодлари билан ҳайратда қолдириб юришларини тилаб қоламиз)
ВИДЕО:
Дилобар Сухбатова тайёрлади. Сураткор Баходир Матёқубов. Видеокор Нодира Махмудова
| |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 10616 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 14 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |