"Мен юлдузман" фильми жуда бир мураккаблашмашган енгил комедия бўлсада, унда қўлланилган шоу-бизнесга алоқадор киноя гаплар, гап тагидаги гаплар ва бир қатор юлдузлик касалига учраганларнинг хархашалари очиб берилган. Айнан аниқ бир персонажга аталмаган бўлсада, таниш хархашалардан томошабинлар орасидаги шоу-бизнес вакиллари юзларига табассум югурди.
Мусиқий каналлар хақида хонанда қизнинг фикрига қишлоқилик йигитнинг оддий табиатга қарата "Мана менинг хаққоний (!) экраним" сўзлари, хонанда қизнинг қулоқлари электрон мусиқага ўргангани, тв ва хаётдаги баъзи ёки аксарият хонандаларнинг фарқи хақидаги фикрлар яхши очиб берилган. Яна бошқа, аввал ким бўлганлик ва продюсерми у ўзи ё ....хуллас у нарсалар ёзувда нотўғри тушунилиши мумкин, фильмни кўрганлар тушунишар.
Динамика баъзи кичик сахналарда бироз бузилган, масалан қизнинг онаси бирдан қизишиб уришиб кетиши, фильм бошидаги хонанда ва продюсер жанжали ишончсизроқ.
Юмор ўрнида. Томошабинларни яхшигина қийқиратган холат қишлоқлик йигит, бугунги даврдаги ёш хонандалардан хеч қайсинисини танимай, Шахзодани севиши дегандаги холати бўлди. Шу сахнани етказиб бериш аъло. Фильм сўнггида бу холатдан чиқиб кетиш хам томошабинларни яна бир мартта қийқиратди)): -Мен эмас, Шахзодани Улуғбек Қодиров севади)))
Шу куни сайтимиз учун навбатдаги совғалар тақдимоти куни бўлди. Торт ва Samsung GALAXY S телефони)) Шунчаки ишлаш учун қулайлик сифатида деб топширишди. Телефон тушунарли, тортчи дерсиз? Ахир мия фаолиятига ширинлик жуда мухииииииим))))))))) Бу йил сайтимиз совғахонаси жуда файзли бўлди, профессионал фотоаппарат, ебук ва ноутбукдан, мана энди телефон аппаратигача)))) Зўр албатта...лекин....тўғриси, "уже" қўрқа бошлаяпман))))))))))))) Маъсулият нархи ошмоқда)))
Mayimcha osha qishloqi yigit Shaxzodani qoshiqlarinimas qomatini yaxshi korsa kerak. *********.Pul uchun odamlar insonlarni xaqorat qilishyapdi. Odnoraziviy kinoga oxshayapdi.
Wow Galaxy.... rostanam qurqishga arziydigan sovga, iltimos endi yanayam kamoningizni adolat nishoniga oling! ohirgi paytlarda adolat nishoni ostiga bormay qolyaptida
Тароначиладан Нилуфар Усмонова чета куринмётти. Кстати Жоним гурухи -надо везде успевать и песни петь и клипы снимать и на кино сходит, учитесь у Шахзоды она же вас курирует
Kinoni kordim. Girt maynavochillik.Maloxat Qurbonova Butun bi qishloqda uy qurib qoganday xotini yoq erkaknikida yashar ekanda. Bu musulmonchilikka togri kelmfqdi. Kinoda mantiq yoq. Faqat ayol sanatkorlarni ustidan qotilgan
Men xar xolda qishloqlarga borganman qishloqda xech qachon 2 ta uy bolmaydi. Orolmasku. qishloqqa bormaganmisiz deyman.Pista chaqqandan kora qishloqqa borib keling
Ахир бу киноку. Кинода керак булса битта уй хам булади пистачи!!!!!!!!!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.