Бугун Тошкент вақти билан соат 11:08да яна зилзила содир бўлди. Бу сафар 3-4 балл атрофида, ва икки мартта. Шунингдек 24 май тунидагисидан сал узоқроқ силкиниб турди. Фарғона ва бошқа вилоятлардан хабар беришларича, у ерларда хам турли 2дан -5 баллгача силкиниш сезилган.
Бу сафарги зилзила эпицентри Жиззах тарафлардан дейишмоқда ва у ерда 6,2 баллни ташкил этган.
Бир зумда вацап ва интернет оламида 1-июнь куни 1966 йил куни Ўзбекистондаги вайроналарга сабаб бўлган кучли зилзила кутилаётгани, МЧС хозирда чоралар кўриш устида иш олиб бораётгани хақида хабар тарқала бошлади.
Бу масала бўйича МЧС билан боғландик: -Бу тарқалган гап-сўзлар асоссиз, хабаримиз бор. Олдиндан башорат қилиб бўлмас нарсаларку.
Сейсмологик марказлар мавжудку -Албатта, лекин бундай аниқ маълумот хақида хеч қандай хабар йўқ. Асоссиз миш-миш бу. 1-июнь куни хеч қандай кучли зилзила хақидаги огохлантиришлар мавжуд эмас.
24-майдан 25 майга ўтар кечасидаги зилзиладан бироз аввалги, Хайвонот боғи тарафда кузатилган НУЖ хақида нима дея оласиз? -Булар хақида маълумот хам хабаримиз хам йўқ.
Икки кунлик ораси яқин бўлган кетма-кет зилзилалар сабаби нимада? -Оддий табиат ходисаси, ер тагидаги унсурлар харакатланиши натижасида бўлмоқда.
|