09:13 Мажнунтол ўзига мафтун, олма дарахти олмаларини саунада ювади! | |
Ёдингизда бўлса, халқ қўшиқларидан "Сой бўйида" қўшиғини тахлил қилгандик. Гарчан у прикол бўлса хам, лекин аниқ хақиқати борлигини кўрсатгандим. Умуман халқ қўшиқларидан ўша "Олмача аноринг" ва хоказолардек қўшиқлар бугунги кунда яралса борми?.... Камида "запрет" бўлса керак а?)) Келинг, яна бир қўшиқни тахлил қиламиз: Мажнунтол! Бош ювай деб мажнунтол бир кун, чиққан эмиш булоқ бўйига..шу кундан у ўзига мафтун, кетолмайин қоПти уйига..туну кун у ўзига мафтун... Нимани тушуниш мумкин? Албатта мажозий, бўлмаса рухий хасталиклар шифохонасидан таралган ижод намунаси бўларди тўғрими?) Хўш..демак,мажозий! Қиз нарциссизм касаллиги билан оғриганлиги хақида қўшиқ бўлади шунда тўғрими? Яъни фақат ўзини севадурғон худбин қиз хақида қўшиқ...супер! Тасаввур қилинг, бугунги кун холатида шу каби қўшиқ яратяпмиз...ну, масалан: Олмаларин ювай деб олма дарахти, тушган экан сауналарга.... Биринчидан бадиий кенгаш тугул, халқни ўзи олмаларини юлиб, олмабўрон қилишади бу қўшиқни куйлаганни))) Лекин бошқа тарафдан эса, нима қилибди? Мажнунтол бошқа нимасини хам ювсин, фақат узун толлари бор, олма эса мева дарахти, илдизини ювгани бормайдику... Майли жа олма ёқмаса, анор дарахти, анорларини ювгани. Ё ноклариними?))) Ха ана майли, шафтоли дарахти, шафтолиларини ювгани а? Тағинам янада замонавий бўлиб, банан дарахти бананларини ювгани демадимку)))))))) Ёки картошками...бррр)) Хурмо, помидор..бодринг...ТАК СТОП! Буни "даже" халқ хам айтолмаган бўларди))) Ўзи шу халқ қўшиқларини тубидаги маънода қанақадир бир "суперпошлятина" ётадигандек...нима бўлса ё қиз сой бўйига югуради, билакузук билан шантаж қилишга, ё мажнунтол шартта илдизларини қўлга олиб булоққа чопади, ё дарёдан шода-шода марварид оқади, ё ариқда яна нималадир... тушунмиман эски замонда хамма эхтирослар фақат шу сув ва ариқ бўйларида кечганми? Ё уларда халиги хм...инанапопи борку))))нима десам экан?...хуллас дам олиш пароли сув билан боғлиқ бўлганмикан? Тағинам бугунги кундаги ижодкорларни тушунса бўларкан.))) Нима хам дердик, душанба-кафиятни кўтарамиз!))) Мазмун ва мохият бирла албатта! Зеро олдинда пайшанба..кимга мухаббат куни, кимга у...булоқ бўйи, сой бўйи, дарё...))) Кетдим мен хам булоққа, сочларимни ёймоққа...йўғэ, ювмоққа!)))))))))))) | |
Бўлим: Prikol | Кўрилган: 29624 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |