Бош сахифа » 2011 » Октябрь » 14 » Масжид гунохдан суғурта офисими ё хаммом? Жума овози-21
07:44
Масжид гунохдан суғурта офисими ё хаммом? Жума овози-21

 Жума намозида бир танишим билан кўришиб қолдим. Шу пайт биз ўтирган жойни ёнидан унинг жияни дўстлари билан ўтиб қолди.

Қизиғи танишимга салом хам бермади,  танишим эса истехзоли кулиб қўйди.

-Тинчликми?

-Мен билан ярим йилдан бери гаплашмайди.

-Хеч бўлмаса салом берса бўлардику нари борса 16-17 ёшда бўлса..

-Ўзини онаси билан бир ойдан бери гаплашмаяптику...

-Унда нима қиляпти жума намозда?

Ғалати савол бердим а? Тўғри ғалати савол...балки ахмоқона. Лекин ўз онаси билан бир ойдан бери гаплашмаётган ва тоғасига жума намозида алик бермай ўтган одамни шу масжидга келишини ўзи шахман мен учун ғалати ва мантиққа зид..

Нима учун масжидга келди тушунмадим.

Фарз? Мажбуриятми?

Саломчи? Фарзмасми? Онаси билан гаплашмаслик хамми?

Ундан кўра онангни рози қилиш учун вақт кетказиб шу Жума намозига чиқа олмасанг мантиққа тўғрироқ келармикан?

Келинглар бир тахлил қилиб кўрсак, жума намозига ўзи нима учун борасизлар? Нахотки бу хам бора бора "понт” турига кирмоқда? Гунохларни ювганими?

Тавба тасаввур қила олмаяпман Худодан масжидда гунохларини ювишини сўраб туриб гунох қиляпти. Тоғасига салом бермай онаси билан гаплашмай туриб...йўқ тушуна олмаяпман барибир. Мантиқ онгим билан шок терапиясида дам олмоқда.

Мана шу савол кўп қийнайди, нима учун ўзи масжидга келишаркин? Масжид гунохлардан суғурта офисими?

Намоздан чиққан бир амақи мошинасига ўтирдию, ёнидан мошина чиқдимией, нимадир бўлиб бошқа хайдовчини бўралаб сўкиб кетди. Яъни Лут қавми шуғулланган иш билан ўша хайдовчи билан оғзаки шуғулланиб қўйди.

 У хайдовчи эшитмас масофага етганида эса унинг онаси  билан  шахвоний фантазиясида беникох зино хам қилиб бўлди.

Хооозиргина жума намозидан чиқдилар дейилади бу ўртоқлар...

Бугун Жума! Муборак кун! Жумага отланаётганда у ерга хаммомга отлангандек гунох ювиш маросимига эмас, ўшаларни бартараф этишдан бошласак мантиқан тўғри бўлармикан?

Сендан кимнидир дили оғриб турганида Аллохга мурожаатингдан не фойда? Аввал ЎЗИНГни қўлингдан келадиган нарсаларни қил кейин эса Аллохга мурожаат қилсангчи.

Жума намози фарз, лекин Аллох инсониятга онгни бекорга бермаган, ва ўша икки йўл берилиши хақида фикрласак, дейлик сизда икки йўл бор: жума намозга бориб Аллохдан гунохни ювишни сўраш ёки жума намозга келишдан аввал бориб ўша гунохларни бартараф этиб, яқин инсонни дилини оғриқдан халос қилиб кўнглини кўтариш.

 Хулоса ва жавоб сизлардан, зеро Жума намоз борку деб йўл-йўлакай истаган гунохларни қилиб бораверсак унда намозга не хожат?  Барибир Худо кечиримли, жума намозга бориб турсам бўлгани деб истаган нарсани қилаверсак...ғалатимасми..

Ундан кўра умуман масжидга бормай, шу хўжа кўрсинликни бажармай, лекин хаётида ХАРАКАТИ билан яхшилик қилгувчи, ёмонлигини Худодан кечир деб эмас, харакатда бартараф қиладиган одам балки Аллохга яқинроқдир?

Дўзахга тушасан нималар деяпсан...

Ээээ сан қаттан биласан? Бир банда бўлсанг.

Худо билади сен эмас. Банда айтгани бўлмайди. Аллох учун сен қоида туза олмайсан хам башорат хам қила олмайсан. Хамма ўзи учун жавоб беради. Айнан мана шундай бонг уриб гапирадиганларни харакатига қарасанг...эх..

Яхшилик ва ёмонлик ўз номи ва тушунчаси билан яхшилик ва ёмонлик!   

Ўзимиз ёзиб, ўзимиз ишониб бошқаларга хам сингдирадиганимиз эмас! Нима бўлса хам одам аввало ОНГига қараб иш тутса бўлди, мана шу  билан хайвондан ажратганку бизни.

Биласизми хаётда икки нарсани бахсида поёни йўқ: дин ва сиёсат.

Шартми бахслашиш?

Иккиси хам қонун ва бир бирига ўхшаш. Ёзилганини қил бўлди, шартми чуқурлашиш?

Оддий онгли нарса, иккисида хам ўғирлик қилма, жарохат етказма, номусга тегма ва шунга ўхшаш яхшиликни химоя қилгувчи ёмонлик учун жазолаш хақидаги қонун ва қоида.

Яхшилик ва ёмонлик ўз номи ва тушунчаси билан яхшилик ва ёмонлик!  Фарз ва мажбурият дегани эса бу энди шу нарсалар мохиятидаги иккиламчи нарсалар бўлса керак.

Ишхонангизда бирор бир ходимни уриб тепиб уни ўзидан узр сўрамай, бошлиқ олдига кириб узр сўраганингизда қани мантиқ? Яна бошлиқ олдидан чиқиб, у ходимни олдига қайта келиб яна бир икки уриб тепиб, ха бошлиқни олдига кириб узр сўрайман-деганда қани мантиқ?

Мана шу тушунчалар хақида эди бугунги фикрларим. Чайнаб бўлинди, ютиш қолди.

Шахсий фикр. Шунинг учун унинг учун жавобгарлик хам, унинг гунохи хам ўзимнинг зиммамда.

Саййид-ул айём муборак!

 

(Нега жума овози рукни кам ёзасиз дейдиганлар учун бирда жавоб: узр ман сўфи,  имом ёки дин пешвоси эмасман, ўзим хис қилган мавзуни ёрита оламан, буюртмани эмас. Бу энди хаётимдаги воқеа ва учрайдиган ходисалар, таъсирланганларим ва озгина ижодий илхомга боғлиқ. Булар устидан назорат қилиб буйруқ берилмайди. Хар қанча ўзимни уриб тепиб мажбурласам хам уддасидан чиқа олмайман! )

 

Бўлим: Din | Кўрилган: 20971 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 46
1 Nk   (14-Окт-2011 08:09) [Материал]
Olloh rozi bo'lsin.

2 Muzzy   (14-Окт-2011 08:09) [Материал]
Qiyomatda birinchi bo'lib namozdan so'raladi inson, namozdan o'tsa inshaAlloh Allohning rahmati ila qogan savol javoblardan ham o'tib ketadi.
Ota-onani rozi qilmasdan Vallohu alam jannatga kirib bo'lmaydi!

3 sherzod   (14-Окт-2011 08:24) [Материал]
Жуда тугри гапларни айтдиз Сардор ака.
Барчамизга жума муборак

4 Dilrabo   (14-Окт-2011 08:50) [Материал]
Astag'furulloh ming bora,million bora...!!!

5 Somsachi...   (14-Окт-2011 09:17) [Материал]
Saytnign eng bezaklii va eng chiroyli kuni , chunki sayyid ul ayyom kelganini har doim his qilasan...Juma muborak!!!

6 Dilnoza   (14-Окт-2011 09:24) [Материал]
Juma namozga borganam bormaganam bir xil. Òzini kòrsatish u.n boraydigan bir nechchi kishini taniman. Salom bermasligi bu tog'ayam oppoqmasdir. Endi bilmadim. XUDO bexabar tog'a ammalar borda.

15 Muzzy   (14-Окт-2011 17:10) [Материал]
Juma namoziga borganam bormaganam bir hil? gapizni o'ylab gapirvosmi?

19 Dilnoza   (14-Окт-2011 22:24) [Материал]
Borgan bormagani bir xil degani. Bozorda odam ko'p xar xil fel atvorga ega. Ularni Ikki og'iz gapirganidan kim ekanini bilsayiz bo'ladi. Shunday odamlar bor. Juma namozga gunoximni yuvay Farzimni bajaray deb emas. Juma namozga bordi degan nom uchun boradi. Siz bilmiman qanchalik odamlarni yaxshi bilasiz lekin men ko'rib lol qolaman. Gapimni juda o'ylab yozdim.

26 Muzzy   (15-Окт-2011 06:31) [Материал]
To'g'ri etasiz, man bilmiman odamlani ichidegisini! lekin siz ham bilmisiz! Faqatgina Allohgina inson qalbini o'qiy oladi!

37 Dilnoza   (16-Окт-2011 04:48) [Материал]
Beshta barmog'imday ko'rib turmiman ichini to'g'ri. Faqat XUDO ko'radi lekin bilaman qanaqaligini. Nima siz yomon odamni bilmaysizmi? Bilasiz albatta.

16 Muzzy   (14-Окт-2011 17:13) [Материал]
"XUDO bexabar tog'a ammalar borda" qattan topas bunaqa gaplani!!! Hudodan behabar deng. Hudo behabar emas

18 Dilnoza   (14-Окт-2011 21:25) [Материал]
Topmiman ko'rgan bilganimni, manashu ikta ko'zim bilan ko'rib qulog'im bilan eshtganimni aytaman. Xozirgi zamonda topaman deb axtarish shart emas. To'g'rida tab tortmay qasam ichsa, XUDONI bo'lar bo'lmasga qo'shsa men rost gapimga qasam ichmiman. Bunaqa narsalarga XUDONI aralashtirmayman deb. Ular yolg'on gapigayam qasam ichadi. Qasamxo'rni qasami yolg'on. Ularda jiyanim degan xissi yo'q. Og'ziga keganini gapiradi. Xayotdan kelib chiqib aytayabman.

27 Muzzy   (15-Окт-2011 06:33) [Материал]
mani gapimni tushunmabsiz shekili. Hudo behabar emas, Hudodan behabar dib yozin!

7 Dilnoza   (14-Окт-2011 09:26) [Материал]
Juma muborak musulmon ahli. Samiymilik sizlardan xech qachan ketmasin.

8 Zarina   (14-Окт-2011 09:31) [Материал]
Olloxdan bundaylarga Insof sòrab qolamiz.

9 LUTFULLO   (14-Окт-2011 09:44) [Материал]
Judayam Ibratli Mavzu Ekan...

10 NOZI   (14-Окт-2011 10:13) [Материал]
Ха, одамзод тубанлашиб бораётгандек. Жума намозига келиб оёк кийим угирлайдиганлар хам бор. Хаммани инсофини Оллох узига берсин, деймизу, шу одамлар билан бир жамиятда яшаётганимизга тавба киламиз.

Хаммамизга жума муборак булсин!

11 shamol   (14-Окт-2011 12:56) [Материал]
Juma muborak ahli musulmon!bu gaplaga qushilaman juma namozi modaga aylanib ketganday,shu odam boryapdi manam borishim kerak ruknida,uzi tahorat olishni bilmaydi....

12 БЕК   (14-Окт-2011 16:26) [Материал]
ДУНЁ СИНОВЧИ,АЛЛОХ УЗИ БАРЧАМИЗНИНГ БИЛГАН-БИЛМАГАН ГУНОХЛАРИМИЗНИ АВФ ЭТСИН.ОМИН

13 dilfuza   (14-Окт-2011 16:29) [Материал]
Азизим Сардор!Биринчидан Жума муборак. Сизга кеча булган вокеани этиб бермокчиман.Сиз тугри этвос, Жума намозга гунохлардан форик булиш учун борилса, Хаж сафарига нима учун борилади.Кеча соат 10 лар чамаси Онам йиглаб титраган холатда,битта халатда оекларида тапочка билан кириб келдилар нима булди десам келининг манга "кечгача уйда нима иш килиб утирибсиз битта овкат килиб куймабсиз" деб роса бакирди.десалар шокка тушдим.укам каерда эди у сизга бакирганда десам,енимда эди хотинига хеч нарса демасдан хуфтон намозига чикиб кетди. Кейин мани кадрим шу булдими деб саникига келдим дедилар. Шу укам билан келиним бир хафтадан кейин Хаж сафарига кетишвотти.Оллох кукрагини босармикан бу нонкурларни.Бу кечагина булган свежий ,реальный вокеа.Онам бир неча бор умра ва Хаж килган эл-юртни обрусида юрган ЗУР ОНАЛАР.Дардимни кимга айтай

22 NOZI   (15-Окт-2011 02:48) [Материал]
Нахотки битта келинни урнига қўйиб қўя олмабдилар? Сиз хам қайнагачи бўлиб келинни йўлга сомасела, бу кетишда онажониззи холларига войку.

23 Dilnoza   (15-Окт-2011 05:18) [Материал]
Ukayizni tushurmadizmi bir ikta o'ziga kesa toba. O'le jinnimi? toba. Xafa bo'lmang boshqa gap kemadi.

28 N-Gi   (15-Окт-2011 09:33) [Материал]
тавба килдим бир солмайсизми укангизни бошига караб? Э ургилдим боришмасин пулни исроф килиб утмайди.

14 ORIGINAL   (14-Окт-2011 16:47) [Материал]
ХАР КИМ ҚИЛГАН АМАЛИГА ЯРАША ЖАВОБ БЕРАДИ.ЮҚОРИДА ЭТИЛГАН ВОҚЕА ХАМ ШУНИ МИСИСОЛИДА.

17 bek88   (14-Окт-2011 20:59) [Материал]
xar kimni insofni uziga bersin.

20 Nikki   (15-Окт-2011 02:04) [Материал]
yozgan maqolangiz manga juda ham yoqdi odamni o'ylashg majbur qilarkan. Kuni bo'yi o'ylab yurdim o'zi ham.
Bu yerda yozilgan savollarga manimcha faqat bitta javob bo'lishi mumkin. U ham bo'lsa imonimiz sust deganidir. Namoz o'qishdan oldin imon nimaligini o'rganaylik. Kimki o'zini odamlarga yaxshi qilib ko'rsatish uchun namoz o'qisa bu uni zarariga hal bo'ladi. Yaxshi amalni faqat yolg'iz Olloh uchun ixlos bilan qilish kerak.
Jum'a muborak!

21 деми   (15-Окт-2011 02:21) [Материал]
хар хил одам бор. Бир куни ман пешин намозини укиш у.н КУКАЛДОШ масжидига кирдим чорсудаги, кулимда ругзагим бориди, телефонимни соб куйиб, фарзни жамоат б.н укиб, сунги 2 ракат суннатини укиб б.б карасам ругзагим ёк, ички томонга ташаб соткамни угирлаб кетишибди, хайратга согани худони уйида шу ишни килишгани. ТАВБА.

24 Dilnoza   (15-Окт-2011 05:20) [Материал]
o'g'ri bilan zino qilgan odam XUDONI uyini biladimi? U o'g'irlikni maqsad qilib kelganku o'zi.

25 polatbek   (15-Окт-2011 06:04) [Материал]
be ayib parvardigordur nomozni qoldirib bolmaydi har qanday uholdaham boshliq mantiq nima deyapti bu gunoh qilmasang kegin nomoz oqi demoqchimi?

31 TRISTAN   (15-Окт-2011 20:48) [Материал]
Polat siz beayb parvardigor deb gunox qilaverish kere demoqchimisiz xop shunday xam deylik lekin qiyomat kuni Alloh Taolo nega bu gunoxni qilding desa siz xamma gunox qilyatudi menxam qilaverdim diysizmi? otamiz alkash bo'lsa bizxam ichishimiz mumkin demoqchimisiz? adashasiz qattiq adashasiz!

32 TRISTAN   (15-Окт-2011 20:53) [Материал]
Boshliq deganda Sayyodni nazarda tutgan bo'lsez (Alloh rozi bo'lsin u zotdan) u kishi oldin iymon keyin namoz demoqchi smile

29 маруфхон   (15-Окт-2011 18:28) [Материал]
ОЛЛОХ иймонингизни саломат сакласин ОМИН!

5 vaqt namoz kunli gunohga kaforat juma esa xaftalik gunohga kaforat siz qonun, islom tuwuncasini tenglawtromisiz cunki quron mukammal isbot talab qmidgan xaqiqat. Qonunda esa kamcli juda köp.

33 TRISTAN   (15-Окт-2011 21:17) [Материал]
Шундай диний мавзуларни эринмай халк эьтборига хавола этиб яхши килябсиз Чунки биз шунака ёмон булиб кетябмиз бизга шу нарсалар керак жуда зарур.
ишларизга омад ва кууупгина илхом тилайман!

34 TRISTAN   (15-Окт-2011 21:25) [Материал]
Яхши гапираётгадиз лекин "Фарз ва мажбурият дегани эса бу энди шу нарсалар мохиятидаги иккиламчи нарсалар бўлса керак." деган жойига етганизда хато килдиз менимча агар шу жойини ёзмаганизда охирида (((Шахсий фикр. Шунинг учун унинг учун жавобгарлик хам, унинг гунохи хам ўзимнинг зиммамда.)) демаган булардиз то фарз ва мажбурият хакида тулик билимга ега булмас экансиз асло ёза курманг.

35 TRISTAN   (15-Окт-2011 21:27) [Материал]
дин мавзусида БУЛСА КЕРАК хам деманг! smile

36 ShurikUZZZZ   (16-Окт-2011 02:20) [Материал]
Sila sal uylab gapirila, Hudoyim bekorga JUmani va namozni farz qilmagan. Sizlarni eshitgan usha odamlar nima qiladi deb uylaysizlar, Jumaga bormay ona rizoligini oladimi?? Namozga bormay ona rizoligini oladimi??? Yoq bu gaplarni uqisa umuman ikkovini ham tashaydi. Ammo masjidga borib turgan odam bir kunmas bir kun Hudo qalbini tugirlashiga umid bor. Juda bulmasa kupchilikni kurganda kelgan joyini anglaganda hatolarini kuradi, inshaAlloh. Uzilaham oppoq emassilaku, Allohning makoni silani yaxshi va yomon haqaida uylashga majbur qilmadimi?? Bunga ha uylantirdi deyishizga aminman.! Shuning uchun nasihat qilila ammo hech qachon Alloh buyurgan ishni urniga.. deb gapirmeyla! Qilgan hatosini kursatseyla bugani!

Bu yozgan maqolez hurmatli Sayyod dunyo ilmiga berlb islomdan uzoqlawgan odam fikriga öxwidi. ollohning rosuli etb ketgan iwonarli saxix xadislaga suyanadgan bösö masjid faqat ollohning uyi gunohlar ucun maxfirat söraladgan joy? Uni bowqa narsaga tenglawtrb bömidi.[

45 Bakhtisher   (05-Июл-2012 20:12) [Материал]
Sizni gapingiz esa g'irt bema'ni va tuturiqsiz chiqibdi! Kabani buzsang ham buz, lekin boshqa mumin qalbini aslo buza ko'rma degan gapni eshitmaganmisiz? Agar men onamni norozi qilib qo'yib namoz o'qiydigan bo'lsam, jannat menga harom bo'lsin. Men tangrim oldidagi burchimni juda yaxshi bilaman. Diniy bilimim ham o'zim uchun yetarli. Ma'lumotingiz uchun shuni aytishim kerakki, namoz o'qiyotgan paytingizda onangiz chaqirib qolsa, namozni buzib bo'lsada ha deb javob berishga majbursiz. Jannat onalar oyog'i ostida degan sahih hadis ham yodlarida bo'lsa ajab emas. Sizga boshqa gapim yo'q.

39 Nikki   (16-Окт-2011 13:51) [Материал]
Биласизми хаётда икки нарсани бахсида поёни йўқ: дин ва сиёсат.
Шартми бахслашиш?
Иккиси хам қонун ва бир бирига ўхшаш. Ёзилганини қил бўлди, шартми чуқурлашиш?
Shu gaplardan keyin ham baxslashyapsilami? Manimcha farz va majburiyat ikkilamchi deganda birinchi o'rinda imon nazarda tutilyapti.

Shunday yozilgan: Toki qilgan yomon ishingizni mazlum kechirmas ekan Olloh ham kechirmaydi. Shunday ekan birinchi bo'lib o'sha dilini og'ritgan odamdan uzur so'rashimiz kerak. Bu namoz o'qish kerakmas degani emas. Namoz farzimiz uni ham bajarishimiz kerak lekin bitta farzga amal qilgan bilan ish bitmaydi axir boshqa farzlar ham borku.
Salom berish ham farz onani rozi qilish... Hayron bo'laman qaysi narsa o'z onasi bilan gaplashmaslikka va salom bermaslikka sabab bo'lishi mumkin?
Birovlar uni yaxshi inson deb uylashi uchun va namoz o'qishini ko'rsatish orqali obro' oladigan insondan oxirat kunida nega namoz o'qiding desalar u Olloh uchun deb javob berarkan shunda: yo'q sen o'zingni odamlarga yaxshi ko'rsatish uchun namoz o'qigansan deyilarkanda...
Shuning uchun namozlarni xolis Olloh uchun o'qishimiz kerak, undan oldin esa qilgan xatolarimizni tuzatsak yomon bo'lmasdi.
Dilfuza yozgan gaplari esa... Birinchi ona rizoligini olib keyin hajga borish to'g'rimasmikan...?
Ona rozi xudo rozi deganlar.

40 satuz   (16-Окт-2011 17:32) [Материал]
Balki salom bermaganini sababi tog`adanam yaxshigina birorta xunar ko`rsatilgandir ! Onasidan qandaydir bilib -bilmay qattiq xafa qilgandir. Masjidga nomozga borayotganikanmi demakki ko`nglida ezgulik bor. Hidoyat nuri bor. birxil odamlar bor umrida peshonasi sajida qo`ymay o`tayotgan... shulardan nima kutish mumkin ekanini o`ylash kerak. Faqat birtomonlama o`ylamasdan BU MANI FIKRIM.

46 Bakhtisher   (05-Июл-2012 20:19) [Материал]
Namoz o'qiydigan yaxshi odam bo'lishadi degan fikr yuz foiz ham o'zini oqlamaydi. Men bir rivoyat eshitgan edim. Qiyomat kuni Olloh o'z bandalarini adli bilan yoki fazli bilan savol-javob qilar ekan. Qiyomat kuni bir o'g'rini Olloh o'z fazli bilan so'roq qilishni istab qolibdi. Farishtalarga: Qaranglarchi bu bandamning birorta bo'lsa ham savobi bormi deb so'rabdi, farishtalar har chand tekshirib ko'rishsa ham bu bandaning birorta ham savobi yo'q ekan. Shunda Olloh: bu bandan bir kuni tundan uyg'onib ketib meni eslashga, men haqimda fikr yuritishga qaror qildi, lekin shayton g'olib kelib uxlab qoldi. Men uning anashu kichik o'yi uchun ham gunohlarini kechib jannatimga kirgizaman degan ekan. hatto Ollohning adli bilan savol javob qilishidan payg'ambarlar ham cho'chib qolar ekanlar. Xulosa o'rnida aytmoqchimanki, benamozning gunohi o'z bo'ynida, lekin hammasini oxirida hal qiladigan zot bu yagona OLLOh! Eng muhimi niyatni poklaylik, iymonimizni salomat saqlaylik, shunda hamma hammasi yaxshi bo'ladi.

41 Afzalxon   (16-Окт-2011 19:23) [Материал]
Yaxshi yozilibti

42 Tohir   (18-Окт-2011 22:40) [Материал]
Onasi bilan gaplashmayotgan bo'lsa bu IYMONI sustligidan ona muqaddas har qancha yahshilik qilinsa ham qarzini ado etolmaydi ahir HADISLARNI eshitganmizku onasini yelkasida ko'tarib haj qildirib kechayu kunduz hizmatini qilgan odamga ham onang bir kecha turib sanga sut berganini ham ado qilolmabsan ammo sen yahshi farzandsan deyilgan ekan shunday ekan onani dilini og'ritishdan juda ehtiyot bo'lishimiz kerak JANNAT ONALAR OYOG'I OSTIDADIR...

43 blaze   (20-Окт-2011 00:16) [Материал]
Dilnoza man tushunmadim siz gaplarizdan huddi 70,80 yoshli keksa buvilaga o'xshab gapirvossiz. Huddi hayotda hamma narsani ko'rib qo'ygandek. Kotta buvi yoki buvalar gapirsa ham mayli ha endi ula bir nimani bilmasa gapirmiydi haqiqtdan ham yaxshimasdirde deymiz. Lekinchi birovlani man yaxshi bilaman deb, o'zidan kotta yoshlilani gapirish, bilamadim endi. Keyinchi odamlani tashqi ko'rinishiga yoki bo'masam bir marta gaplashib uni yaxshi yoki yomonligini umuman bilib bo'midi. Mani oyim ko'p aytadila 40 yil tanigan yaqin odamingni ham ichini bilib bo'miydi deb. Kim nima o'ylidi buni faqat ALLOH biladi. parihonlayam, hayotda ko'p narsalani ko'rgan odamlaram xatto o'ta tajribali psixologlaram odamni niyati qanaqa, u nimani o'ylayotganligini bilishmidi.
Endi yuqoridagi tog'a va jiyanlaga kelsak, bu bola tog'asi bilan salomlashmiy, onasi bilan gaplashmiy juda katta XATO qilibdi. Man ham shu bolani yoshidagi qizman. O'zi bizzi yoshimizda bo'ladi saldan salga asabiylashish, odamla bilan chiqisholmaslik, huddi uni hech kim eshitmayotgandek. buni hamma biladi. Man hamma kichkinala yomon, kottala aqlli deb bilmiyman. To'g'ri yomon tog'alar, ammalar, holalar va o'qituvchilar ham bor. (hudoga shukur mani hamma tog'a, hola va ammalarim yaxshi ko'z tegmasin) Lekin o'sha bola bilib qo'yishi keri problemani bunaqangi araz yoki bo'masam salomlashmaslik bilan hal qilib bo'midi. agar tog'asini yoqtirmasa, agar tog'asi rostdan ham yomon bo'sa, umuman gapga tushinmidigon bo'sa unda iloji boricha gaplashmaslikga harakat qilishi keri. bu degani ko'chada ko'rsa salomlashmasdan huddi begonademas, ko'rishsa salom ali qilsin tamom. Mandayam bo'ladi ba'zida o'qituvchilarim bilan kelisholmiy qolaman. ula man yo'qligimda bilib bilmiy har xil gapla gapirvorishadi keyin maniyam jaxlim chiqib: ertaga o'qishga chiqib, u diyman-bu diyman deb uyda rosa javriyman. Shunda oyim mani urushadila: o'zindan kattaga unaqa dema. mayli nohaq bo'sayam gapirsa gapiraversin. san salom ali qiginde unga hich narsa dema gapirsa gapir bo'masam o'zingni bilmaganlikga sovol. qancha kam gapisen shunda san yutsan deydila. o'rtoqlarim bilan hafalashib qolsam ham shunaqa. mani miyya miyyamga singib ketgan yoshligimdan ota-onam biror kishi bilan urushib qolsang, yoki u sanga yoqmasa salomlashginde, keyin undan uzoqroq yur deyishadi. man doim shunaqa qilaman va doim yutganman.(hudo hoxlasa bundan keyin ham) bu bolaga ham shuni maslahat beraman. Lekin o'zini dunyoga keltirgan onasi bilan ham gaplashmiy, zarda qilib yurgan bo'sa, unda bu bola G'irt AXMOQ bolekan. yana bir marta aytaman araz bilan hech narsani hal qilib bo'miydi. agar onasi uni tushinmayotgan bo'sa unda onasiga shartda hamma narsani aytishi, tushintirishi kerak. Ona ham tushinadi ahir farzandiku. agar o'zi tushintira olmasa yoki jasorati yetmasa unda buvisi, holasi, ammasi, qo'shnisi yoki do'stiga aytsin ula onasi bilan gaplashadi. endi agar buniyam qilolmasa unda psixolog bilan uchrashsin. o'zi kallasini ishlatib biror yo'lini topishi keri. har holda 10 yoshli bolamasku. Shu o'rinda kottala ham befarq bo'masdan, biroz tushinishlari, nima sababdam o'gillari, qizlari yoki jiyanlari bunaqa bo'lib qoganligini o'ylashlari kerak. va u bilan albatta gaplashishlari lozim.

44 998911941717   (30-Окт-2011 23:26) [Материал]
Xar kim uzi qilgan gunoxlari uchun javob beradi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!