21:41 Машхурларнинг интернетдаги сохта обуначиларини фош этамиз! | |
Ижтимоий тармоқлардаги машхурларнинг “друзья” ва “читатели” яъни машхурнинг сахифасига (профили) обуна бўлганлар сонига ахамият берсангиз қизиқ сонларни кузатамиз. Бугунги даврда машхур ва оммабоп бўлганникига қараганда, кеча чиққан ва хали санъатда бирон нарсани қойиллатмаган, камига халқ тан олиши тугул, энсасини қотирган машхурларга шундай обуна бўлганларни сони реалликдан узоқда бўлган кўрсатгичда бўлса хайратлансангиз керак. Қизиғи, баъзиларининг обунадаги одамлар сони кўрсаткичи бутун бошли Ўзбекистондаги интернетдан кунига фойдаланувчилар сонидан хам юқори бўлишини ақл бовар қилмайди.
Хуллас, яқиндагина мобил аппаратимга юклаётган дастурлар орасида қизиқ рекламага кўзим тушди: инстаграм, твиттер вконтакте ва фейсбукда обуначилар сонини йиғиш, яъни сотиб олиш тарифлари кўрсатилган таклиф ва бунинг учун махсус электрон картангиз ёки электрон “кошелёк”ингиз бўлса кифоя экан. У ерда 30-дан 3000-тагача обуначиларни сотиб олиш тарифлари берилган. Албатта нархлари хам шунга лойиқ. Бундан ташқари ютубдаги клипларни хам кўрилганлик сонини сохта кўтариб бериш тарифларига хам кўзим тушиб...эх девордим... Мана шундан кейин, яқиндагина бир танишимнинг “Мана бу артистни ўзини танимасдим, фақат хаммани энсасини қотириб , танқиддан боши чиқмайдиган бу артистни адашиб профилига кирсам 20 мингдан зиёд обуначиси бор экан, қизиқ , уни хали халқ тугул санъат оламини ўзи яхши танимаса, қаердан шунча обуначиси бор экан? Шуниям сотиб олса бўларканде а?” деган гапи миямдан ўтдию , шундай обуначилари юқори кўрсатгичда бўлган артистларни шартта обуначиларини текшира бошладим.
Натижада, бир қанча аралаш қуралаш ва тушунарсиз номда бўлган, деярли икта ё нари борса учтагина расм қўйиш билан чеклангану, аммо минглаб одамларда обуначи бўлганлар эътиборимни тортди.
Мана бундай профилларга нима дейсиз: Умуман сурат қўймагану шунчаки рўйхатдан ўтиб , бир неча одамларга обуна бўлганлар. Фаолияти шунчаки номига очилган профиллар, соққасига исталган одамга обуна бўлиб, уларни обуначилар сонини кўп қилиб беради холос.
Ўзингиз бир қараб айтинг, ўзбек эстрадасидагиларга мана шундай обунадагилар мантиқан тўғрими? Халққа деярли нотаниш бўлганларнику айтмай қўя қолай.
Ишонсангиз, юздан ортиқ шундай профилларни ўша юқори кўрсатгичда обунага эга артистлар обуначилар рўйхатидан аниқладим. Кулгулик.... сохта обруга эришиб келишаётгани етишмагандек, сохта машхурликни интернетда хам болалатишаётгани , устилигисидан очиқчасига қах-қах отиб кулдиради))
Афсуски, ютубдаги юз мингдан зиёд ва миллионта кўрилганлик клипларига хам энди ишонч йўқ... Менимча уларни рейтингини “лайк” ва “дислайк” кўрсатгичлари аниқласа керак. Яна билмасам, яқин кунлар шундай кўрсатгичлар натижасидаги анти хит-парадни тақдим этиш режамизда бор.
Юздан ортиқ “фейк” (сохта) профилларни бу ерга қўйишга жой етмагани учун айримларини қўйдим холос.
Демак, бемалол инстаграмдаги истаган артистингизни обуначиларига бир назар солиб чиқинг. Мабода шундай “каша-малаша”, аралаш-қуралаш тушунарсиз номлилари бўлиб, улардаги фаолияти атиги 2-3 сурат билан кифояланган бўлса, ўша машхур шундай сохта обуначиларни сотиб олганини билаверинг.
Твиттердан хам шу тарзда, деярли ёзмаган ва номлари аралаш қуралаш тушунарсиз хамда инглиз тилларида бўлса кириб бир текширингчи, хаммасини тушунасиз.
Хуллас, артистларни номма-ном келтиришим шарт хам эмас, шунчаки ўзингиз бир қараб чиқсангиз тушунасиз. Балки изохларда ўзингиз аниқлаганингизни ёзарсиз хам) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 11508 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |