Бош сахифа » 2011 » Июнь » 27 » Машхурлар Sayyod.comдан интервью олишди
21:14
Машхурлар Sayyod.comдан интервью олишди
Бугун 27 июнь Оммавий ахборот воситалари байрами куни бир қанча машхурлар сайтимиздан интервью олишди


Сардор Рахимхон.

Савол: – Sayyod.com сайтига энг яқин бўлган 10та санъаткорни санаб берсангиз?

Тилаклар: – Ҳар доим сайт мана шундай энг зўр, энг кутилмаган лойиҳалар билан чиқадиган, ҳар доим мана шундай очиқ гапирадиган ҳолатини сақлаб қолишини ҳоҳлайман. Ҳар доим сайт жамоаси соғ-саломат бўлиб юрсин!

Sayyod.com жавоби: -Энг яқин бўлган? Масалан биринчиси аниқ сиз, ном тарафлама жудаям яқинмиз.))) Асл исмимни ўзингизга тахаллус қилиб олганингиздан кейин,  Сайёд бўлишга мажбур бўлдим. Бир ўрмонда икки шер бўлмагани каби, бир шоубизнесда икки Сардор бўлмай, майли бири овчи бўлиб керак бўлса ўша Сардорни хам нишон остига ола қолсин дегандим-да!))

Лекин саволингиздаги кинояни тушундим. Санаб ўтирмаймиз, баракаси учади. Инсон сифатида яқинлари албатта кўп, дўстона муносабат хам, қандай салом бўлса, шундай алик дегандек. Лекин ижодий тарафлама йўқ, муносабат ва дўстлик ўз йўлига, лекин иш ўз йўлига.

Ишимиз эса хақиқатни талаб қилади, у эса хамиша хам ёқимли эмас, шунинг учун сайтга яқин бўлган санъаткорлар сони хамиша ўзгариб алмашиб бораверади. Асосийси сайтга ташриф буюрадиган одамлар сифатида. Сонида хам эмас, сифатида!

Худди сайтга яқин бўлган санъаткорлар сифати каби! 


Шаҳзода

Савол: - Сайтингизда ёзиладиган ҳамма мақолалар ҳаммаси ҳақиқатми? Ўйлаб топилганлари ҳам борми? Ўзингиз ниманидир ошириб, қўшиб ёзганмисиз? Ёки ҳаммаси 100 фоиз ҳақиқатми?

Тилаклар: - Ҳар тонг уйғонганда, сизларда кўпдан-кўп янги хабарлар, янгиликлар бўлсин! Ҳеч қачон информация масаласида етишмовчилик бўлмасин! Ҳар доим янги қизиқарли мақолалар, ҳайратлантирадиган янгиликлар бўлсин! Сайтингиз рейтинги ҳар доим баланд бўлсин!

Sayyod.com жавоби: -Сиз тўғрингизда сайтимизда маълумотлар кўп. Буни хеч яширмаганмиз, шу ўринда ўзингизга хам савол беришим мумкин, аслида биздаги у маълумотлар хаққонийми ёки биз ўзимиз  мажбурлаб одамларни йиғиб, сизни клонингизни қўйиб, ёлғон клипдан репортаж тузамизми? Сизни ўрнингизга сайтимиз қўшиқ куйлайдими ва хоказо. Хаммаси оддий, мехнат қанча бўлса маълумоти хам шунча. Ўзингиз хақингиздаги маълумотларга шубха қилмас экансиз демак тўғри йўлдамиз.

 100 фоизга келсак, бундай кафолатни бандасидан сўраб хам кутиб хам бўлмайди. Биз ишониб берган тақдирда хам бизга у маълумотни ўзи хақида қасам ичиб айтган ўша санъаткор хам алдаши мумкин. Шунда ким айбдор бўлади? Албатта маълумотни халққа етказган биз.

Вахоланки биз оддий санъат ва оддий халқ орасидаги ЭЛЧИЛАРМИЗ ХОЛОС! Азалдан элчиларга ўлим йўқ дейилган, лекин журналистикадаги мана шу тушунчани халқ хамиша хам тушунавермайди ва айбдор қилиб журналистни кўради. Худди биз  уриб тепиб бўлса хам томошабин ишонмаяптику теб терговчи бўлишимиз керакдек. Лекин бизнинг жамоа ўзингиз биласиз шартта кўп нарсага ишониб кетадиганлардан эмас, керак бўлса таққослаб, керак бўлса журналистик суриштирув ўтказиб бўлса хам тагига етади. Саволингизга жавоб менимча тўлиқ Зилолахон Мусаева))).

Тилак учун ташаккур!
 


Гулсанам Мамазоитова

Савол: - Сизларни сайтингиз Sayyod.com ни ўзига хос жиҳатлари? Ўз ишингизни, бошқа журналистлардан, бошқа сайт вакилларидан фарқи нимада деб ўйлайсиз?

Тилаклар: - Доим бизни орамизда мана шундай аҳиллик бўлсин! Ҳеч ким совуқлик сололмасин! Фақат-фақат яхши нарсаларимизни сизлар билан ўртоқлашайлик! Орамизда, юзакилик, сохталик эмас, самимият бўлсин! Ҳамиша тўғри ёндошайлик ва ҳалол ишлайлик! Ўйлайманки, ўшанда ҳамиша бир-биримизни ёнимизда, юзимиз ёруғ бўлади! Ишончимиз бўлади ва бир-биримизни қадрлаймиз!

Sayyod.com жавоби: -Жонли сайт! Асосийси шу, кейингиси эса адолат нишони билан иш тутади. Бошқа журналистларга қараганда турфа муаллифлик лойихаларимиз кўп, бошқа сайтларга қараганда хам мана шу жихат, кейин кечирасизу бошқа сайт деганда қайси сайтни назарда тутганингизга боғлиқ.  Яна бир инкор этиб бўлмас фарқимиз бошқа журналист ва сайтларга илхом париси сифатида фаолият юритамиз))). Буни бир неча газеталарни варақлаб, ўша бир неча "сайтча”ларга кўз югуртириб билиш қийин эмас.

Тилак учун ташаккур!


Достон Убайдуллаев

Савол: - Агар мабодо сизларни танқид қилишса, бунга нисбатан муносабатингиз? Умуман, танқидга муносабатингиз?

Тилаклар: - Дунёда энг яхши тилаклар ва истакларни билдириб қоламан! Сайтга ва ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман! Негаки, доим санъаткорларни ҳаётимизни, ижодимизни, янгиликларимизни ёритиб борасизлар. Биз бундан хурсандмиз. Сайтингизда ҳамма нарса очиқчасига ёзилади ва ҳамма нарса очиқчасига ёритиб берилади, янгиликлар кўп. Ҳамма нарсани тўғри ёзишинглар, менга ёқади.

Sayyod.com жавоби: -Албатта ўринли бўлса хулоса қилиб у нарса устида ишлаймиз ва хатоликни бартараф этамиз. Бундай холатлар бўлган, керак бўлса сайтимизда биз нотўғри маълумот бериб ўзимизга шарманда деган мақола хам ёзганмиз. Адашмасам бу Ойбек ва Нигора клипи  хақида эди, буни хамма гапирган хам. Ошкора тан олиш нафақат бир ютуқ балки мухлисни ишончига хам ижобий таъсир кўрсатади. Лекин  сиз хақиқатни билиб турсангизу, сизни нохақ танқид қилишса унда узр, чидаш хам қийин, бош эгиш хам. Аксарият холларда сўнги пайтлар ахамият бермасликка харакат қиляпмиз, чунки ё ўзларига сайтимиз орқали пиар қилишга харакат қилишади ё сайтимизда ўзларини реклама қилмоқчи бўлгану лекин уддасидан чиқа олмаганларнинг аламзада харакатлари хам йўқ эмас.  Асосан кимнидир танқид қилган бўлсак хам аламидан  бўлар бўлмас гап қилганлар бисёр.

Тилак ва хақиқат тарафдори бўлганингиз учун рахмат.


Лола

Савол: - Нима деб ўйлайсиз бизнинг шоу-бизнесда сариқ-прессага  жой  борми ва у йўналишни ривожлантириш керакми? Ўзингизни ўша йўналишга хос деб биласизми?

Фикр:- Сайтингизда  демократия, хаққонийлик  ва  интрига меъёрида ва сайтингиз ўз йўналишида ягона деб биламан!

Тилак:- Битмас туганмас ижодий қувват, қайноқ янгиликлар ва хамиша биринчи бўлиб қолишингизни тилайман!

Sayyod.com жавоби:- Шоу-бизнес бор жойда сариқ-пресса бўлади албатта, бўлмаса шоу-бизнес вакиллари халқ эътиборидан қолиб ишсиз қолишади-ку.

Ахир аксарият шоу-бизнес вакиллари айнан сариқ-пресса маълумотлари диққат марказида ушлаб, шоу-бизнесдаги фаолиятини яшашига имконият яратяптганини инкор қила олмайсиз-ку тўғрими?)) Керак бўлса ўзингиз хам бу йўналишга мурожаат қиласиз, ёки адашдимми?

Ривожлантириш? Гап уни ривожлантиришда эмас, гап шоу-бизнесними ё санъатни ривожлантиришда! Агарда бизда санъат бирламчи бўлса ишонаверинг сариқ-преса ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади. Фақат шоу-бизнес билан бирга яна қанча хонандалар хам йўқ бўлиб кетишида гап.

Сайтимизни сариқ-прессага алоқаси йўқ дея олмайман, бор тан олиш керак, чунки бизда шоу-бизнес хам бор. Лекин сариқ-пресса тушунчасидаги миш-мишга асосланган хабарлар йўқ.  Сариқ-пресса тушунчасидаги жанжал, сенсация, интрига  ва шов-шувлар бор ва улар хақиқатдан йироқ деб бўлмайди.  Фоизда олсак сайтдаги хабарларни  25%да сариқ-пресса қўлланилади.  Бу хам бўлса ундаги"подача” қонуниятига асосланган холда!

Фикр ва тилак учун ташаккур!


«ШОД» гуруҳи

Савол: - Sayyod.com сайти ҳар доим ишлайди, янгиликлар чиқаради. Ана шу сайтда чиқаётган нарсалар ҳақиқатми, ёки ўзингиздан ҳам қўшасизларми? Ёки рейтингни ушлаб туриш учун ишлайсизларми?

Тилаклар: - (Самимий ҳазил билан) Сайтга роса кўп чиқайлик. Тилагимиз Тошкентда нечта сайт бўлса, биз биладиганимиз бу фақат Sayyod.com сайти! Доим шундай бўлиб қолинглар!

Sayyod.com жавоби: -Рейтинг борасида санъаткорларга савол берилса ўринли, биз санъаткорлар каби мақолаларимизни кўтариб тўйларда бирровга пул ишлагани бормаймиз, демакки рейтингни бир тийинли фойдаси йўқ.

Асосийси сифат ва мазмунда! Ўзимиздан шахсий фикримизни қўшишга хақлимиз холос.

Тилак учун ташаккур! Ижодингиз қанчалик сермахсул бўлиб, маъмурингиз янгиликларингизни ўз вақтида етказиб турса, керак бўлса хар куни сайтда кўринасизлар. Рахмат!)


"Божалар” Жаҳонгир Позилжонов

Савол: - Сайтни кўп кузатаман. Сайтда кўпроқ ўқиладиган нарса 90 фоиз танқидий нарсалар бўлади. Бундан кейин ҳам, танқидий нарсалар билан давом этаверадими? Ёки яхшилайдиган тарафлари ҳам бўладими? Мен ўзимни назарда тутаётганим йўқ. Бу фақат ўзимнинг саволим эмас. Кўп санъаткорлар фақат танқидга учраган. Сайт ўзи танқидий сайтми? Яъни танқид қиладиган сайтми? Агар танқид қиладиган сайт бўлса, бу ўзига жуда ҳам ярашади. Масалан, қўшиқчиликда ҳам йўналишлар бўлади-ку, реп, жаз, мақом, миллий эстрада дегандек. Масалан, хонанда бир йўналишни танласа, ўшанда ижод қилади. Агар шу тарафдан таққослайдиган бўлсак, танқид йўналишидами?

Тилаклар: - Сайтга янада ривож! Бундан ҳам катта ютуқларга эришиб, бутун дунё, бундан ҳам кўп ўқишини тилайман!

Sayyod.com жавоби: -Танқид... Уни натижаси-чи Жахонгир? Танқид албатта сизларга керакмас, лекин унинг натижасидаги нарсалар мухим эмасми? Кимдир гапириши керакку, гохида ўша санъаткорни хам хабари бўлмайдиган холатлар бор, танқиддан кўриб тан олиб рости хам хато эканлиги учун бартараф этади.

Унни хам элакдан ўтказиб хамир қориладику, худди санъаткор ўз ижодини нон пиширишдан аввал турли салқитлардан холи қилиб тайёрлагани каби. Тўғри пала партиш тайёрлаб шунчаки шакар солиб мазаси борми, бор кабилида бераётганлар хам йўқ эмас. Анаўша махсулотни балки текшириб натижасини очиқчасига эълон қиладиган лабороториядирмиз балки)))

Уни нонини фақат аслида шакари ушлаб турибди, турган битгани консервантлар деб айтиб турамизда))

Ўзи емайдику, фақат тайёрлайди, балки адашиб сода ўрнига туз солиб юборгандир. Хар бир журналист ва танқидчи аввало томошабин, у мухлис сифатида хам ўз фикрини билдиришга хақли.

Ёқмаса эшитма дейдиган санъаткорни ўзи санъаткор эмас, негаки сифатсиз махсулотни элга тарқатиб уни захарлашда ёқмаса ема дегани бўлмайди, билмай татиб қўйиш мумкин. Худди ўша журналистни оиласидан ўсмир билмай эшитиб қолиб ўша қўшиқдаги сўзни мохиятини  тушунмай қайтариб юриб ўша қўшиқ каби онги шаклланишида журналист ўз оиласига хам жавобгар.  Ёқмаса эшитма деб ўйдаги омборда сақламайсизларку, кези келса зўраки қилиб радио, тв хаммаёқдан жаранглайди-ку. Гапирса гап кўп!

 Нечта очиқчасига ёзадиган сайтни кўряпсиз? Ўғирлайдиган эмас ўзи ёзадиганни айтяпман. Хаммаёқ пуштиранг кўзойнак остидаку, хеч бўлмаса бизнинг сайт реал кўзойнак бўла қолсин. Хар ким ўз дидига хосини танлайди, кимга ширин ёлғонда яшаш қулай, кимга аччиқ хақиқатда. Асосийси эса халолликда!

Халолликни сиз ширин ёлғон тарафлардан пулга хам, машхурликка хам таниш билишга хам  ололмайсиз!

Сайт сиз келтирган аниқ бир йўналишда эмас, чунки биз хонанда эмасмиз. Керак бўлса радио ТВ ва бозорларда сайтимизни эшиттирмаймиз.

Бу жонли ва хаққоний сайт, мухлислар билан мулоқот, улар билан янгиликлар ва материаллар билан бўлишиш, фикр алмашиш, оператив ишлаш, ўз вақтида етказиш ва адолатли ёндошувдан иборат. Йўналишга келсак юқорида айтганимдек халоллик йўналишида, уни фақат хаққонийликдан топасиз, хақиқат эса кўпинча танқидда учрайди.

Тилак учун ташаккур!


Шербек Шодиев

Савол:-Навбатдаги фил ови қачон?(Сайёдга каттароқ овлар насиб қилсин дейман-да)

Тилак:-Сайёдликда давом этинг, фақат яхши нарсаларни овланг, шикорингиз бароридан келсин!

Sayyod.com жавоби:-Навбатдаги ўша фил ўзингиз бўлиб қолмасангиз бўлгани))). Билишимча Сизни интервью сўроғига тутсам филданда каттароқ нарсани овига чиққандек бўларканман.

Тилак учун рахмат.


Актер Адиз Ражабов.

Савол: – Sayyod.com сайтини ижодкорларига савол. Сайтнинг ижодкорлари ўзи ухлашадими ёки йўқми, чунки (бу пахта эмас) ҳар куни қайноқ янгиликлар, қизиқарли воқеалар, бир–бирига ўхшамаган репортажлар тайёрлаш жудаям кўп вақтни олиб қўяди.

Тилаклар: –  Ижодингиз бардавом бўлсин!

Sayyod.com жавоби: -Кам ухлаймиз бу хақиқат! Аксарият холларда бир сутка иккинчисига қандай уланиб кетганини билмай "автопилот”да ишлаймиз. Кейин эса навбат билан ухлаймиз. Хафтада камида  бир икки маротаба бир ёки икки сутка уйқусиз қоламиз.

Тилак учун рахмат.

 Шохруххон.

Савол: – Қачон Sayyod ТV ёки Sayyod FM очилади?

Тилаклар: – Sayyod ТV ёки Sayyod FM очилишига тилак билдирамиз.

Sayyod.com жавоби: -Қачонки яхши хомий топилса ва ТВ ва ФМ оламида хаққоний рақобат бўлса.

Тилак учун рахмат, сиз дуне миқиёсида хам танилиб кетадиган даражада бўлиб, зўр бойиб кетсангиз шу ўзингиз хомий бўлсангиз очармиз.)) 

Зиёда

Савол: - Сайтга яна нима янгиликлар киритмоқчисизлар? Яна нималар билан мухлисларни қойил қолдирмоқчисизлар?

Тилаклар:-Ҳамма яхши тилакларни билдираман! Ҳар доим янгиликлар билан мухлисларни қойил қолдиринглар!

Sayyod.com жавоби: -Содда қиздан содда савол))).  Қойил қолдириш зўр нарса, лекин хамиша хам унга интилсангиз натижаси шундай бўлмайди. Биз эса қойил қолдиришга уринмаймиз, қачонки санъаткорлар ўз ижоди билан қойил қолдирса уни халққа етказиб берганимизда қойил қолдира олсак керак.

Тилак учун ташаккур.


Шоҳ Жаҳон Жўраев

Савол: - Журналистни аксарият одамлар жамият табиби, дейишади. Сизнинг-ча, бугунги кунда журналист ана шу вазифани қай даражада адо эта оляпти?

Тилаклар: - Ҳар доим сайтлар ичида ажралиб, юқори бўлиб туринглар!

Sayyod.com жавоби: -Йўқ жамият табиби ўзига хос тарзда санъаткор бўлиши мумкин, халқни дардини етказиб бериб куйлаб малхам бўла оладиган. Журналсит эса оддий элчи холос.  Табиб эмас, элчи! Зўр мақола ёзиб халқни дилидагини ёзганингиз билан у овуниб қолмайди. Хонандани қўшиғидан эса йиғлаб олиб, хиргойи қилиб, хис этиб овуниши мумкин.  У мақолани эса узоғи билан икки маротаба ўқийди тамом, унутади.

Сиз менимча бошқа йўналишдаги журналистларни назарда тутдингиз. Биз санъат оламида фаолият юритамиз, лекин "Жума овози”, "Севганимга аталган нома”, "Мухлис минбари” каби лойихалар сиз айтган йўналишга яқинроқ бўлса керак.

Агарда танқидлардан ижобий тарафларга ўзгарган холатлар бўлса, демак табибликни хам гохида амалга оширган бўлармиз, энди бу нарсаларни ўзимиз эмас, одамлар билади, уларга сезилади.

Тилак ва ажойиб савол учун ташаккур!


Зоҳир Шоҳ  Жўраев

Савол: - Нима учун Sayyod бундай эгов?

Sayyod.com жавоби: -Хали эговланмасдан туриб шу савол бўлса))))


Зебо

Савол: – Сайтни очишга нима туртки бўлган?

Сайт ҳақида, турли хил танқидий фикр мулоҳазаларга муносабатингиз?

Тилаклар: –  Тилагимиз доимо омад! Энг севимли сайт бўлсин Sayyod.com!

Sayyod.com жавоби: -Сайт очилмаган, сайт бўлиб кетган. Бу хақида кўп ёзганмиз, аслида оддий фотожамланма, кейин эса шахсий шеър ва хикоялар сахифаси бўлган, кейинчалик эса одамлар кўп киришни бошлашди. Бунга "Фохиша ёки?...” хикояси сабаб бўлган.  Бу орада сайтдан редакцияларга материал ва суратларни етказиш учун "база” сифатида фойдаланилди, яъни газетада интервью, сухбатларни қандай кўринишда бўлишини истардим деган ниятда редакцияларга манбани бериб шаблонни кўрсатиш. Аста секинлик билан сайт даражасига шу тариқа етиб келди. Яъни одамлар сони ошди ва улар қулайлик талаб қила бошлашди. Талаблар ошаверди, ошаверди, ошмоқда хам, сайт хам ўзгармоқда.

Тилак учун рахмат.


 Каниза

Савол: - Мухлислар кириб, ўз фикрларини комментарий тарзида қолдиришади-ку, шу комментарийларда сизларнинг ҳам қўлинглар бор деб тушунаман. Шу гап ростми ёки?

Тилаклар: - Тилакларим фақат олға! Омад ёр бўлсин! Ҳар доим №1 бўлиб қолинглар!

Sayyod.com жавоби: -Саволингиз ғалатимасми? Сайт фаолиятини яхшилаб кузатсангиз, изохлар сони ва ташриф буюрадиганларни, айниқса сайт жамоаси аксарият холлларда ухлашга вақт тополмай, керак бўлса навбат билан ухлаб сайтга  репортажларни вақтида жойлашини инобатга олсак, нима деб ўйлайсиз сайтга изох ёзишга вақтимиз бормикан?

Оддий уларни ўқишгачи десангизчи.

Шахсан мен изохларни умуман ўқимайман, бунинг учун модераторлар бор. Камдан кам холатда кимдир нолиб қолса ёки модератор лозим топган изохни менга кўрсатишлари мумкин. Кейин шундоқ хам сайтда танқидларни очиқчасига ёзиб туриб нима фойда бор изохда яна қолдириб? Изохларда сизларнинг қўлингиз хам бор деб тушунаман деган гапингизга, мантиққа тўғри келмайдиган тушунчангиз бор экан узр дея оламан холос.


Динейра

Савол: - Эстрада, кино юлдузлари ҳасад, ғийбат каби муаммоларга дуч келишади. Сизлар-чи? Энг оператив, артистлар ҳақида ҳамма ҳақиқатни биладиган сайт ходимлари-чи, қандай муаммоларга тўқнаш келадилар? Таҳдидлар ва хафа бўлишлар бўлганми? Сизни сайтингиздан кўчирадиган рақобатчиларга қандай муносабат билдирасиз?

Тилаклар: - Ҳар доим энг оператив сенсацион, қизиқарли бўлиб қолишигизни тилайман! Янги бўлимлар ва лойиҳалар ўйлаб топинг. Сайтингиз мухлислари ҳар доим сиз билан бўлишсин ҳамда, уларнинг сони фақат кўпайсин!

Sayyod.com жавоби: -Оооо бу жуда актуал мавзу хозирги кунда. Аввал курашар эдик, хозир фақат уларга пиар бўлиб қолади холос. Бир сайтни танқид қилганимизда ишонасизми бир  кун ўтиб машхур бўлиб кетган, буни шоу-бизнес оламида аксарият одамлар билади ва ўзлари хам айтишган.

Муаммолар кўп лекин хамиша хал қиламиз.

Тахдидлар хам албатта кўп, лекин анойи эмасмиз, бугунги кунгача синмабмиз демак, нафақат фаолият балки уни химоя қиладиганлар хам кучли, ишонаверинг.

Рақобатчи? Ким экан? Кўчирди деганингизни ўзи уларни рақобатчи тушунчасидан етмиш икки минг километрга нарига суриб қўяди))).

Муносабат эса оддий сайтимиз ўзимизни бўлмаса хам қанчадан қанча сайтларни оиласини боқяптику.))) Савоби бўлса керак)).

Тилак учун рахмат. 


Ойбек ва Нигора

Ойбекдан

Савол: - Баъзи бир танқид қилиниши мумкин бўлган клиплар ва хонандаларни танқид қиласизлар. Лекин, ўзингларни сайтингизда танқид қилиниши мумкин бўлган нарсаларни ёзмайсизлар? Ёки  бировлар танқид ёзса, нима қиласизлар?

Тилаклар: - Келажакда омад тилаймиз!

Sayyod.com жавоби: -Тушунмадим. Бизни танқид қиладиганлар учун ана изохлар борку. Бировлар танқид қилишган, қилишмоқда ва қилишади хам. Танқидига яраша жавоби бўлади. Бу хақида юқорида батафсил жавоб бердим. Тилак учун рахмат.

Рухшона

Савол: - Деярли ҳамма тадбирларда, қаерга борсам сайт ходимларини учратаман. Бундан ташқари, бир кунда шоу бизнесда қандай янгилик бўлса, ҳаммаси сайтда ёритилади. Масалан, бир кунда 4 та жойда дейлик, премьера, кимдир клип олди, кимдир касал бўлди ёки соғайиб кетди, ҳаммаси сайтда ёзилади. Саволим, қаердан шундай қобилият, ҳамма нарсага улгуриш?

Тилаклар: - Бу сайтни жуда яхши кўраман. Ҳар куни кираман, бу сайтга. Санъаткорлар учун қизиқ бўлган нарсалар, ҳаммаси сизларнинг сайтингизда бор. Тилагим, Sayyod.com сайти ҳамиша биринчи бўлиб қолишини истардим. Чунки, маълумотлар чиндан ҳам, ҳамиша биринчи бўлиб етказилади. Ҳар доим биринчи бўлинглар!

Sayyod.com жавоби: -Чунки жамоа кучли ва энг асосийси фидоий! Феруза ва Саидадек яқин ёрдамчиларим борлигидан фахрланаман! Улар ўз ишини профессионал ва фидоийлари! Хар бирини биттасини юзта мухбирга алишмайман.

Тилак ва эътибор  учун рахмат.


Сирожиддин

Савол: - Сайтни доим кузатиб бораман. Иброҳим Тотлисасни ҳам, фақат сизлардан кузатдим. Сайтда бир нарсани жуда яхши кўраман, ҳақиқат, қўрқмасдан, шундоқ очиқ ёзилади. Буни жуда ҳурмат қиламан. Саволим, ижодини ҳурмат қилганим учун, Иброҳим Тотлисас ҳақида. Иброҳим Тотлисас ҳақида, Германияда бўлган воқеалар ҳам, Туркияда бўлган воқеалар сайтда ёзилди. Шуларни ким билиб, сизларга хабар беради?

Тилаклар: - Sayyod.com сайтига янада ривож тилайман! Жуда ҳам ҳурмат қиламан, қаерда нима бўлса, дарҳол хабар топиб, очиқ ҳақиқатни ёзишингизни ҳурмат қиламан. Сизларга омад! Нимани эшитиб қолсам, дарҳол шу сайтдан топаман. Келажакда яна ҳам зўр, сайт номини эшитганда кўзни олдига келтириб, кўзни юмиб топишларини тилайман!

Sayyod.com жавоби: -Туркияда махсус мухбиримиз бор Насиба Мамадалиева, уларни Турк шоубизнесига алоқадор тарафлари бор. Насиба сайтимизни Туркиядаги жамоамиз вакили.

Тилак ва эътибор учун рахмат.


Жасур Умиров

Савол: - Нимага сизларни сайтингизда, санъаткорларни фақат салбий ёмон тарафларини ёзасизлар? Яхши тарафлари ҳам кўп–ку! Яхши тарафларини, кам ёзасизлар, мени назаримда.

Тилаклар: - Бундан ҳам ривожланиб, сайтингиз, мировой сайт бўлсин! Санъаткорларни кўпроқ яхши тарафларини ҳам ёзсангизлар, яхши бўларди деб ўйлайман.

Sayyod.com жавоби: -Хамма гап мана шу назарингизда.))) Русларда бир мақол бор "Когда кажется надо....”))). Тушундингиз деб ўйлайман.

Тилак учун рахмат.


Паризод

Савол:-Сиз интервью олишни истаган юлдузингиз борми?

Тилак:- Эксклюзив янгиликлар сайтингизда кўпроқ бўлиб мухлислар сайтингизда  куну-тун бўлишсин, омад тилайман!

Sayyod.com жавоби:-Далер Назаров! Лекин нима савол беришни билмаган бўлардим, чунки уни ижодига нисбатан ўзимни кўпроқ журналист эмас, мухлисдек сезаман.

Тилак учун ташаккур.


 "Афрўз” гуруҳи

Савол: – Sayyod.com  ташкил топгандан бери, сайтда берилаётган маълумотлар ҳаммаси ҳаққонийми?

Тилаклар: – Sayyod.com га омад! Ишларда ривож! Бундан ҳам юксалишига тилакдошмиз!

Sayyod.com жавоби: -Юқорида айтганимдек унинг хаққонийлиги фақат бизни қўлимизда эмас, биз элчимиз холос. Биз фақат ўз фикрларимизга жавоб бера оламиз. Қолганини сурат ва видеолар кўрсатиб туради.

Тилак учун рахмат.


Шохрух рэпер

Салом! Саволим йўқ. Сайёдга омад!

Sayyod.com жавоби: -Рахмат)) Сиз хамиша сўзга чечанлик борасида оригиналсиз!))


Шоир Якзон.

Савол: – Sayyod.com сайти, шоу бизнес янгиликларини ёритиб берувчи энг зўр сайтлигини нафақат мухлислар билишади, ҳатто кўпчилик юлдузлар, ўзлигини билмаган ёки бефарқ тутишса ҳам, юрагида тан олишади. Сайтнинг қисқа муддат ичида ўз ўрнига эга бўлганлиги ва кўпчилик "звезда”ларимизнинг Sayyod.com дан қўрқиши сабаби, нимада деб ўйлайсиз?

Тилаклар: –  Сайтнинг барча ижодкорларига, уларнинг яқинларига ва сайт мухлисларига соғлик! Худди ҳозирги каби фақат ҳақиқатни ёзинг. Келажакда сайт "Бутун дунё шоу бизнеси, ҳақиқат нишони остида” шиори билан иш юритсин.

Sayyod.com жавоби: -Адолатда бўлса керак! Демак ўша хайиқадигани ўзига тоза эмас.

Тилак ва муносабат учун рахмат


Шоир Аҳад Қаюм.

Савол: – Sayyod.com сайти келажакда шоу бизнесга ўз таъсирини ўтказа олиши мумкинми? Мисол учун, қанақадир яхши тарафга ўзгартира оладими?

Тилаклар: – Халқимиз яхши кўрадиган инсонларнинг ҳаётидаги янгиликларни ҳар доим ёритиб боришда, чарчамасликларини тилайман. Чиройли кўнглимизни кўтарадиган маълумотларни ўқишни, билишни ҳоҳлаймиз, ўзимиз ҳам мухлисимиз.

Sayyod.com жавоби:-Хозир сизнингча нималар билан бандмиз?)) Асосий мақсадимиз хам аслида шу! Тилак учун ташаккур, бизга мухлис бўлганингиз биз учун шараф!


Шахноз

Фикр:-Журналистлар ичида энг ҳурмат қиладиганим, бу - Сайёд, яъни шу Сардор Комилов. Ўн беш йилдан ошиқ вақтдан бери профессионал саҳнада ижод қилаётган бўлсам  мени саволлари билан қизиқтирган, жонли суҳбатга торта олган биринчи журналист у.

Унга саволим - бугунгача бўлган фаолияти давомида ўзининг ўткир ва кутилмаган саволларига, худди шундай муносиб жавоблар билан уни қойил қолдирган суҳбатдош ким бўлган?

Sayyod.com жавоби:-Авваламбор эътибор ва илиқ фикр учун ташаккур.   Нокамтарлик бўлмасину мени жавоблари билан қойил қолдиргани бўлмаган, чунки улар расмий жавобда барибир нимадандир хайиқиб туришадигандек. Яхши сухбатдош, очиқ ва дангаллари сифатида хоним Ибрагимовна, Озода Саидзода,  Отабек Мадрахимовларни айтиш мумкин

Айнан Насиба Абдуллаевани кизик сухбатдош сифатида хам ажратишим мумкин.

Гарчан менга савол берган шоира ва бастакор Шахноз билан сухбат уюштирмаган булсамда, бир лойихада ва шунингдек "Джуманджи"  радиодастурида у билан сухбатлашганимда жавобларидан узим учун янгиликлар очганман дея оламан.

Бугунги шоубизнес оламидаги ёшлар орасида Шахнознинг дадиллиги кучлироқ.


Озода Саидзода

Савол:-Ўзбекистонда сизнингча хақиқий ўз касбига фидоий, хақиқат учун хаттоки ўз хаётини қурбон қиладиган журналист борми? Йўқ бўлса сабаби нимада?

Тилак:-Яхши жойлардан ато қилсин))))

Sayyod.com жавоби: - Бор бўлса керак дея умид қилган бўлардим. Йўқ бўлса унда бўлиб қолар деган умид қилардим.

Тилак учун роса рахмат)))) 

Бошқалардан фарқли сайтимиз учун эмас, сайтимиз орқали бошқа журналистларга мурожаат қилишни лозим топган Юлдуз Ибрагимовнанинг фикр ва саволлари;

-Sayyod.com сайти орқали бутун хамма журналистларга мурожаат қилмоқчиман! Журналистлар санъаткорлардан баттар носоғлом рақобат билан ишлашмоқда.  Одамларни диққатини тортаман деб тухмат хам қилишмоқда. Сизларга нима етишмайди? Бирлашиб ишлашга нима етишмайди? Хақиқатни ёзмай фақат пахта қўяверса халқдан нимани талаб қилиш мумкин? Саволим нима журналистларни айнитди? Нима учун соғлом журналист эмассизлар?

Журналистдан хақиқатни ёзиб юборади деб қўрқишарди. Хақиқат шунақа нарса, дод деворади, узволади-да. 50-100 доллорни деб истаган одамни мақтайвериш ишмас. Тирикчиликни айби йўқ, лекин журналист хақиқати билан журналист, бизни қўшиқларимиз ушлаб туради, журналистларни эса қалами.  


Насиба Абдуллаева

Фикрлар: - Sayyod.com сайти бугунги кунда, шоу бизнес демайман, ана шу Ўзбекистон санъат янгиликларини ва санъатда бўлаётган ҳамма ҳодиса, воқеаларни ёритаётган, ёритибгина қолмасдан кўпчилик томонидан жуда ҳам катта қизиқишга сабаб бўлаётган сайт. Кириб тураман бу сайтга. Ҳар доим форумларда шу сайт ҳақида  ёзилади. Энди танқидий бўлмаслиги мумкин эмас, иш бор жойда ҳар хил фикрлар билдирилади.

Лекин, кўпинча бу сайт ҳақида фақат яхши фикрларни эшитаман ва кўраман. Албатта, сайтни иши ҳар доим, мана шундай мухлисларга қизиқарли бўлиши учун, ҳар доим сайт устида ишлаш кераклигини, мен айтмасам ҳам ўзингиз биласизлар. Қилинадиган ишлар бор, аммо ҳар холда энг оммалашган ва энг инсонлар кўп кириб, ахборот ва фикр оладиган сайтлардан биттаси десам бўлади. 

Савол: - Sayyod.comни санъатда фақат саҳнага чиқаётган санъаткорлар учун эмас, санъатни қабул қилишда ҳам, томошабинлар учун саводсизликни йўқотиш учун қанақадир лойиҳалар ва рубрикалар қилиш нияти борми?

Кўпроқ талаб санъаткор ижрочидан бўлади. Томошабин эса, ўзига ёқмаганини очиқ-ойдин айтаверади. Масалан, санъаткорларимиз ундай, буниси қизиқарли, буниси эса қизиқарсиз, уни вақти ўтди, буни вақти энди келди, буни қўшиғи яхши, буники ёмон, деган фикрларни айтишади. Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Менимча, томошабинни ҳам қиладиган иши, телевизор қаршисида ўтириб, бизни санъатимизни тамоша қилиб, унга ёқди, ёқмади, қабул қилди ва қилмади, деган муносабатни билдириш эмас. Томошабин ҳам ўз устида ишлаши керак, назаримда. Томошабин ҳам санъатнинг паст-баландини тушуниб етиши керак бўлган вақтлари етиб келди, назаримда. Томошабин ҳам, санъатни тушуниш томонидан, ўзини саводини кўтариш вақти келди. Томошабин ҳам саводли ва дидли бўлиши керакки, санъаткорларни олдига қўядиган талаблари ҳам ўша ўзига яраша бўлиши учун! Санъаткорлар ҳақида кўп нарсалар ёзилади, санъаткорлар учун ва улар иштироки билан кўп нарсалар қилинади. Томошабинларнинг дидини кўтариш, санъатни қабул қилиш қобилияти ва саводини кўтариш учун, лойиҳалар ва рубрикалар қилиш ниятингиз борми?

Sayyod.com жавоби:-Ажойиб савол! Албатта бу жуда мухим нарса. Мана шу нарса учун хам оддий шаблонлардан қочишга харакат қиламиз. Масалан шунчаки интервьюни тақдим қилиб томошабинни зериктириш қайдаю унинг бошқа қирраларини намоёнлаш қайда. Нокамтаринлик бўлмасину айнан интервьюдаги мана шундай ёндошувимиздан сўнг аксарият инсонларни "Бу санъаткорга муносабатим ижобий ўзгарди” деган фикрларини оляпмиз. Яна ўша мусиқий саводдан ташқари санъаткорни мехнатига хурматни оширишда репортажларни максимал жонли қилишга харакат қиламиз. Ўша концерт олдидан репетиция жараёнларини видеога олиб кўрсатамиз, суратга олиш жараёнидан репортаж ва хоказо. Демоқчиманки, томошабин санъаткорни танқид остига олишдан аввал мана шундай машшақатларини хам сезиб   санъаткорнинг мехнати шунчаки оддий эмаслигини билади.

Хозирда "Кундалик-шоу” реалити сериалини йўлга қўйдик, илк иштирокчи Юлдуз Ибрагимовна, бу лойиха хам сизнинг саволингизга нисбатан жавоб бўлса керак.

Бундан ташқари биз қўллаб қувватлаётган "Марди майдон” жонли ижро фестивали гарчан бизнинг муаллифлик лойихамиз бўлмасада, интернет оламида фақатгина бизнинг сайтда бу лойихага катта тарғибот бўлиб, фақатгина бизнинг сайтда тўлиқ репортаж ва видеони кўриш мумкин.

Томошабинни санъатга бўлган саводини оширишда албатта сайтдаги материалларни аксарияти билан натижа олинади. Гарчан сайтимизни танқидий деб салбий фикр билдиришсада мана шунинг ўзи аслида мақтов! Негаки танқид бўлган жойда бахс ва фикр бўлади, саволлар пайдо бўлади. Томошабинга берилаётган махсулотлар аслида қандай ва унга бошқача назар билан солишга ундаймиз. Албатта бу томошабинни мусиқий савиясига таъсир кўрсатади. ТВни томоша қилиб ха зўр қўшиқ қилибди дейиши мумкин, лекин сайтимизга кириб у қўшиқ аслида кимга таалуқли деган нарсани хам топиб олиши мумкинку. Ёки бўлмасам, ТВларда анчадан бери кўринмаётган ва вахоланки шунга арзийдиган санъаткорларни бизнинг сайтда учратиш албатта мумкин ва бу бизга мухим. Балансни тўғри қўйиш шарт. Мана шунда томошабинда таққослаш хам бўлади.  Мени фикримча бизнинг сайт аудидорияси бошқа сайтлардан кардинал фарқи шундаки, аудиториямизнинг нафақат мусиқа балки бошқа тарафлама савияси нисбатан юқори. Буни аксарият билдирилган изохлардан хам сезиш қийин эмас.

Яқин келажакда томошабинни сифатли ва жонли мусиқадан бўлган савиясини оширишда янада кўпроқ урғу беришга харакат қиламиз. Бунинг асосида оригинал лойихалар хам ташкил қилишга ваъда берамиз.

Сайтимиз учун билдирган фикрингизга катта рахмат, айнан сизнинг фикрингиз ва ўринли саволингиз биз учун жуда мухим ва катта ахамиятга эга!

  

Лойиха муаллифи "Бекажон" газетаси журналисти Ситора Азизова
Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 11480 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 26
1 feruzachka   (27-Июн-2011 21:23) [Материал]
Agar Yulduz Ibragimovna bolsa albatta kutaman,nakonecta Sayyod sizga ham savolla berisharkan,gap yok! Horosho pridumali.

2 Toxir   (27-Июн-2011 21:26) [Материал]
exx shu loyihani man qilaman dib yuruvdimaa.(man mashhur inson emasman). KECHIKDIM! AFSUS!!! NUQUL SHU ARTISTLA BOSHQALADAN O'GIRLAB YURISHADIYAAA ))))) mayli boshqa narsa o'ylab topaman.

3 Hayot   (27-Июн-2011 21:41) [Материал]
Kutamiz

4 Dilnoza   (27-Июн-2011 23:55) [Материал]
Voy iyaaa ko'zim chiqib ketay dedi Sayyod inervyu beribdilarmi deb sayyod.com ekanku. Kutamiz biggrin

5 Зиёда   (28-Июн-2011 00:12) [Материал]
Байрам муборак.

6 anvarshox   (28-Июн-2011 00:17) [Материал]
Sayyod bugungi kun bilan chin qalbdan tabrikliman!

7 Zarina   (28-Июн-2011 00:38) [Материал]
Agar Yulduz Ibragimovna intervyu ogan bo'sala intizorlik bilan kutaman!!! Naxotki Sayyoddan ham intervyu olishsa? Qiziq ulaniyam shokka tushiradigan savolla berilganmikin:O

8 Anv@rbek   (28-Июн-2011 02:40) [Материал]


OAV kuni barcha shu kasb fidoiylariga muborak bo'lsin!

9 Roziya   (28-Июн-2011 02:48) [Материал]
shaxsiy fikr, sayyod samimiyatlikni yoqotmagan holda jurnalistdur!!!

10 Zuxraxon   (28-Июн-2011 02:58) [Материал]
Qoyil Sayyod savollarga xar doimgide zo'r mazmunli va o'rinli javob beribsiz. SAYYOD.com shunday xammani e'tiborida va birinchilardan b.b qolsin. Sardor aka sizga Feruza F.ga va Saidalarga va boshqa sayt ja'moasi a'zolariga xammalarizge raxmat va xar doim omad yor bo'lishini tiliman.

11 EL_Uz   (28-Июн-2011 04:52) [Материал]
Байрамлариз билан чин юракдан муборакбод этаман, сайт зу'р, яна МР3 ва видео поискларам киритилса ундан хам сара буларди, ишларизга омад!

12 Frenk   (28-Июн-2011 08:35) [Материал]
Yulduz Ibragimovna savoliga javob yozmabsizku yo bori ushami ?

13 SABINA   (28-Июн-2011 09:58) [Материал]
baeram muborak bulsin ijodlaringa barokat bulsin,saeyod saetining hodimlariga omad tilaeman.baeram arafasida sanatkorlar bilan qilingan bu loiha, saetingizda yangi loihalar kupayadi va sizlarni yanada mashhur qiladi,sizlarga hamisha omad yor bulsin.

14 ledy   (28-Июн-2011 11:08) [Материал]
жудаям кизикарли булибди, барибир энг диккатни тортгани бу Насиба Абдуллаева, юлдуз усмонова, Озода Саидзода, Динейра, Ш.Жураевнинг саволлари булибди. мухлис сифатида мен хам, сизларнинг ишларингига омад, доим шундай калами уткир булиб юришларингизни тилайман.

15 Muxlis   (28-Июн-2011 12:08) [Материал]
Tabriklaymiz bayram bilan,aytgancha o'zi bayramga vaqt bo'ldimi)))

16 FarhoD   (28-Июн-2011 15:26) [Материал]
Chin qalbimdan Tabriklayman Saytga Omad

17 Dilnoza   (28-Июн-2011 16:37) [Материал]
Nimaga yulduz Usmonova Ibragimovna deb murojat qilinayabdi? xozir birinchi eshtganimda kim ekan deb o'ylab qogandim

18 XULIGANKA   (28-Июн-2011 17:21) [Материал]
VA4A4 ENG ZO'R SAVOL SHOXRUX REPDAN BO'PTI SHOX RULEZZ

19 Kamola   (28-Июн-2011 19:03) [Материал]
Sardor aka suhbat judayam qiziq chiqibdi. Har doimgide javoblariz orginalligi bilan ajralib turadi. Doim hech kimga o'xwamas bo'ling. Sayyodga iwlariga omad. Umrlarizi uzoooq bo'lsin. Muhlislariyam ko'p bo'lsin. Omad yor

20 Farzona   (28-Июн-2011 20:57) [Материал]
Навбатдаги ўша фил ўзингиз бўлиб қолмасангиз бўлгани))). Билишимча Сизни интервью сўроғига тутсам филданда каттароқ нарсани овига чиққандек бўларканман.
vahaha dahshat Sayyod aka gapga rosa ustasizde loyihaga gap yo'q manga rosa yoqdi

21 SKomilov   (28-Июн-2011 23:56) [Материал]
Канизани саволлари ростанам галати, савол эгасига ухшабти. Шу жойдаям узларини пиар кимокчи буганла. Канизани куриб косез сураб куринчи узлари Зебо билан буган интервьюдан кейин сайтда узларини роса мактаб Зебони ёмонлаб комментарий ёзганмикинла или йук?

22 Anv@rbek   (29-Июн-2011 00:19) [Материал]
Marxamat qilib Fan-clubga a'zo bo'lila va ajoyib loyihalarda qatnashish imkoniyatini qo'lga kiritilar!
Batafsil info quyidagi @mail orqali

forumiston@mail.ru
anvarbek.tv@mail.ru

23 AFRUZA   (29-Июн-2011 00:52) [Материал]
zo'r bo'pti eng zo'ri AFRUZ VA YANA AFRUZ

24 oybek   (29-Июн-2011 21:19) [Материал]
biror marta saitda intervyularni bunchalik berilib uqimagandim.GAP YUQ ZURSILARE.......... hands hands hands thumb thumb thumb

25 mts   (30-Июн-2011 20:58) [Материал]
салом жуда зур укиб маза килдим сайёд сиздан бир илтимосим бор иложи борми "Фохиша ёки?...” хикояси ни мен укимагандим шуни каердан укиш мумкинлигини айтолмайсизми олдиндар рахмат
Ответ: Хаммаси мана бу ерда: http://webblog.ru/sardorio/20343/

Бек

26 Elyorbek   (03-Апр-2012 14:50) [Материал]
Sayyodga hamisha omad. smile

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!