06:29 Ёшлар ажаблантира олди. "Марди майдон"дан тахлил+ВИДЕО | |
25 февраль соат 17-00 Ўзб.Дав. Консерваториясида навбатдаги, лекин бу йилдаги илк концерти бўлиб ўтди. Нима учун энди бу ерда бўлиши хақида эса видеодан билиб оларсиз, чунки, мен барибир ўз фикримда қолдим. Шунинг учун у сабабда ортиқча тўхталгим йўқ. Гап баландпарвоз маънода эмас, қулайликда бўлгани яхшироқ эди. Консерватория зали кичкина, қанча одам тепада тик турди. Бу лойихани яхшилаб олға ривожлантириш йўлида қайтангига орқага кетиш ғалати бўлса керак. Шахсий фикр. Асосан ёшлардан ташкил топган бу галги концертда, урғу анъанавийликка қаратилган бўлиб, бошидаги қўшиқлардан томошабинлардан кимлардир "Хозир ош тортилса керак" деган бўлса, қўшиқлар сифати ва ижросидан бир зумда фикрлар ижобий тарафга ўзгарди. Концертнинг кейинги ярмида эса, эстрада ва хаттоки жахон эстрадасига хам бир қиё боқилди. Боқилганда хам пародия билан. Назаримда! Бир бошдан: Муроджон Рўзматов. Яхши ижрочи, хеч нарса деёлмайман, "Хорош в своем амплуа". Шахло Салаева, овози жарангдор хонанда. Қувончбек Алмурадов. Тўғриси, шу йигит хали ижрони бошламасидан зал қийқиради. Кутиб олинишдан хозир бир камида Озодбек ёки Иброхим Тотлисос бўлади дегандим... Разочарован. Билмадим балки видеодан кўриб, нимасидир ёқар, шахсан ман хеч нарса сезмадим, оддий овоз, оддий куйлаш махорати... Курсдошлари қўллаб-қувватлагандир. Менимча куйлаб бўлгандан кейин хаққоний олқиш-артистни келажагини аниқласа керак. Хафа бўлиш йўқ, бир миллионлик аудитория номидан эмас, ўз номимдан билдирган фикрим. (ИМХО) Малохат Набиева, яна бир анъанавий хонанда, дуторда бошладилар. Негадир овозлари бир икки жойида (асосан авжида) бўғиқ овоздек туюлди (санъаткорлар тилида "петух кетди" дейишади) балки бу хам бир ўзига хос йўналишдир, худди "с хрипотцой" овоздек (Руслан Шарипов). Адашмасам аёл хонандаларда Гулбахор Эрқуловада шу каби овоз, яна билмадим. Албатта Гулбахор опада махорат жуда кучли. Малика Эгамбердиева, қўшиқ мусиқаси ва айниқса сўзлари (муалл.Ахтамқули) жуда ёқди. "Нега нолиб яшайсан, берганига шукур қил"... Ижро, билмадим, Муроджон Рўзматовга айтган фикримдек: "Хороша в своем амплуа". "Нихол" мукофтои совриндори эканлар, дастурда мехмон хонанда сифатида иштирок этдилар. Муниса Ризаева....хм... Сахнага чиқишлари билан залдаги томошабинлар "Аха, ўхў"лаша бошлашди. Йўқ, Муниса "Кўзларим"ни куйладилар. Менимча охири (авжида) ўзи истагандек куйлай олмади, буни видеодан мусиқачиларга бир икки бор бошини сарак қилгани ва микрофонни жойига қўйганидаги бошини аттанг дегандек холатидан билсангиз хам бўлади. Марат Содиқов. Камтар бўлинг илтимос, яна шундоқ овоз билан пародист ёки масхарабоз бўлиш истагингиз бўлмаса керак? Овоз зўр, жарангдор ва кучли. Лекин... Артистизмда пародия билан чегара бузилган. Куйлаётган қўшиқлар муаллифи образига кириб, уларни қилиқларини қилиш эриш туюлди. Кийиниш услуби хам шу ахвол. Яна охирида инглиз тилида рахмат дейиш хам ортиқча менимча. Ўзбек бўлиб жахон классикасини зўр этдим-деб фахрланиб рахмат дегани менимча бошқачароқ бўлса керак. Хуллас, бу йигитга камтарлик ва ўзликни топишни тилаб қоламан. Овозга эса гап йўқ, бемалол жахон сахналарида, жахон юлдузлари билан ижодий кураша оладиган махорати бор. Нохида Нурмухаммедова... аввал хатти-харакатларидан (либосдан хам) Райхоннинг мухлисаси деб ўйладим. Куйлаш махоратига келсак...Билмадим бақиришмас, куйлаш мухимроқ бўлса керак. Шахсий фикр. Овоз махорати бошқа йўналишга мосроқ тушар, лекин бу қўшиқда ўзларини намоён қила олмагандеклар. овоз бор, махорат хам лекин бу қўшиқда очиб берилмаган ва мос тушмагандек. Ойбек Тўхтаев! Мана бу йигитга алохида урғу билан, алохида тўхталаман! Қўшиқ куйлашининг илк онлариданоқ унинг келажаги яққол сезилди. Олови ва дарди борлигини бирдан сезасиз. Камдан кам санъаткорда бор бўлган ўзига хос салобат, ўша санъаткор аураси (харизма) шу йигитда бордек. Мана айтди дейсизлар, хали бу йигит ўзини шунақанги кўрсатадики. Бу гапларимни аниқ эслайсиз, (албатта харакат қилса) хали шунақанги залларни аншлаг қилиб йиғиб концертлар берадики. Куйлаш махорати жа бир Иброхим Тотлисас бўлмаса хам, ўшаларни нафасини сездирди, ўзимизнинг Жахонгир Отажоновни хам эслатди. Ўша юқтирилган нарсаси борлигини хис қилдира олди. Фақат бир эътироз! Илк қўшиқ мусиқа муаллифи сифатида Нодир Хафизов келтирилибди, аслида бу Далер Назаровнинг "Чор жавон" қўшиғидан олинган мусиқа! Яхшимааааас! Кейинги иккинчи куйланган қўшиқда мусиқа муаллифини ўзлари деб кўрсатибдилар, йўқ, у хам Далер Назаровники, қўшиқ номи "Ай ёрам биё" эди. Далер Назаровни болаликдан мухлисиман, унинг барча қўшиқ ва мусиқаларини ёддан биламан)) Албатта Ойбек Далер қўшиғига бирга-бир кўринишда эмас, ўзбекона ва ўзига хос ўзлик махоратида куйлади. Хуллас, Ойбек Тўхтаев, эслаб қолинг бу номни. Хали кўп жаранглайди! Янги ижод намуналари бўлса сайтимизда ўзим шахсан қўллаб-қувватлайман. Кейинги сўнгги мехмон сифатида "Сато" гурухи ва унинг солисти Тоир Қўзиев иштирок этишди. Юз фоиз жонли деб гапира туриб, негадир мусиқада (оооозгина бўлса хам) фонограмма ишлатилди. (войдод, ғирром!)) Майли, халиги "Думбыц дыцн-дыцын"га холос)) Қўзиев! лекин юз фоизли мусиқа турини хам тақдим этсангиз, балки бошқачароқ бўлармиди?)) Яъни жонли интерпретация турига хам бахо берилмармиди дейман-да. "Сато" гурухи "Тановар" мусиқаси ва "Кўз тегмасин" қўшиғини куйлашди. Сахнага "Марди майдон" лойихаси мухлиси ва мехмони сифатида актер, Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев таклиф қилиниб, уларга сўз берилди. Юлдузлик онларидан унумли фойдалана билишни билган Ёдгор ака жонли ижродан бир парча куйлаб "Минута славы" файзли онларидан бахраманд бўлдилар)) Айтганча, бу сафарги концертдаги "Ўзбекнаво"чиларнинг тартиб-интизом йўлидадаги хатти-харакатлари хурматга лойиқ даражада бўлди. Шу! Видеони сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 234мб Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 45мб | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 15231 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 28 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |