06:24 Манзуранинг диний фикрлари кўринишига мос эмасми? | |
Шоу-бизнесимизда экстравагант хонанда сифатида танилган Манзуранинг сўнгги пайтлар инстаграм оламидаги сўзлари диний фикрлар билан тўйинган. У хаттоки хамкасбларини табриклаётганида хам "Икки дунё саодати"дан келадиган бўлиб қолган. Бу албатта яхши, аммо охирги пайтлар кўплаб китобларни мутоала қилаётган хонанданинг ёзувларига санъат оламидагиларни айримларини "Ха, Манзура хожи она бўлиб қолиптими?" деган пичингларигача қулоғимизга чалинганди.
Мухлислар эса хонандани гап-сўзлари унинг кўринишига мутлақо зид бўлаётганини изохларда билдиришмоқда.
Sayyod: Кўп китоблар мутоала қилмоқдасиз, тушунчалар ўзгарган, фикрлар ўзга. Борган сари санъатдан кетиш фикри бўлмадими? Манзура:- Нега энди?! Кетмайман! Исмимни Хизр бобо қўйган. Одамни тақдири ёзилиб бўлган бўлади ва мени тақдиримда шу касб ёзилган. Бу мени синовим, тўғри юриш керак, тамом. Ишим менга жудаям ёқади. Хар бир касбда йўлдан ургувчи нарса бор, одам нафси деб айнияпти.
Sayyod: Диний фикрларингиз шоу-бизнесдаги ўрнингизга зид деган фикрлар билдиришмоқда. Масалан "Ромео" янги клипингиз хақидаги хабар ва сурат изохларида "Охирги пайт диний гапирадию аммо кўриниши шунга мосмас" деб кўп ёзишмоқда. Манзура:-Қандай кўринишда бўлишим керак экан унда? Доимо кичкина қизлоқ кўринишидами? Доимгидек кўринишдаман, шунчаки ёшимга ёш қўшиляпти. Шоу-бизнес хам мусулмонку. Худога шукр, хаммаёғим ёпиқ бўлса. Ундай бўлсанг хам ёқмайсан, бундай бўлсанг хам. "Ромео" клипида эса яланғоч эмасманку, хаммаёғим ёпиқ бўлса, тавба одамларниям тушуниб бўлмайди. Клипдаги имиджим "дерзко" (дағал) бўлса бу дегани Худони унутди деганимаску. Бундай ноўрин танқид қилаётган одамларни эса очиғи тушунмадим.
Одамлар у деди, Манзура-бу! Сиз нима дейсиз?
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 34486 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |