Бош сахифа » 2016»Март»19 » Манзура: Ўлим билан "табриклаганлар" жанозада қайда эди?!
08:08
Манзура: Ўлим билан "табриклаганлар" жанозада қайда эди?!
Сўнгги пайтлар фалсафий китоблар мутоала қилиши инстаграмдаги изохларида хам билинаётган Манзура Шахнозабонунинг жанозасидан қайтиб хамкасбларидан ранжиб энсаси қотганини маълум қилиб, умумий бир мавзу сифатида кўтаришни сўраб бизга мурожаат қилди.
Манзура:- Инстаграмда "Опажоним"лаб уни ўлими билан кенг оммага "табриклаган"лар биронтаси жанозага келмади. Фақатгина Даврон Кабуловни кўрдим, рахмат унга. Шу йигитдан сал хафа эдим аммо шу куни хурматим ошди. Мен, Ирода Дилроз ва радиобошловчи Ширин Ғофуровалар бор эдик. Майли давлат тадбири билан банддир десанг шу куни давлат тадбири йўқ эди, тўй десанг хам хозир у даражада тўй мавсуми эмас. Эт-бети оғриб қолгандир десанг, нахотки хаммасиникини ёппасига бирдан айнан шу куни оғриб қолган бўлса?! (жахли чиқади) Эстрададаги хаммаси айнан шу куни бетоб бўлиб, гастрольда ва ёки тадбирда бўлмагандир?! Ўзимча минг хижолат билан кеч бордим шекил деб , хозир хамма ўша ерда деб борсам...эстрада оламидан хеч ким йўқ! Дуторчилардан бор дейишди. Уни "гап"чиларичи қайда қолди? 2-3 кун ўтиб Мавлуда опа Умида опани олиб борганини эшитдим. Аммо қолганлар қани? Шунча одам инстаграмда қўйганини кўрдим шулардан қани энди биронтаси келган бўлса.
Бухоро хадисларини мутоала қилишга киришгандим, Шахнозабону ўлимидан бир кун аввал ўша ерда ўқигандим, одам ўлганидан кейин уни кўмилгунича борсангиз энг баланд тоғдек сизга савоб ёзилар экан. Хеч нарса ўқимаймиз, хеч нарса билмаймиз , одамлар кўпроқ ўқиб Худони билса , бир-бирига яхшилигу савоб қилса... Шу нарсаларни ўқиб хабари бўлганида хеч бўлмаса ўзимга савоб деб югуриб борармиди жанозага. Аср пайти илойим хамма гунохлари тўкилган бўлсин деб сўрадик .
Биласизми...бир рейтинги баланд хонандани онаси ўлганида хаммаси ўша ерда эди. Машхур бўлсанг шу ўлимга хам "понт" учун хамма борар экан. Яхшиям ўша хонандани ўзи ўлмабди, онаси ўлибди. Умри узоқ бўлсин ўзини, бахтли бўлсин иймонда бўлсин. Шунчаки факт сифатида таққослаш учун хам бир мисолда бу, лекин Шахнозабону соғлиғи туфайлидир ё пули йўқмиди, майли энди йўли шунақа экан бироз вақт санъатда кўринмай қолганига биронтаси сўнгги манзилига кузатгани бормадия. Хаммаси хўжакўрсинга инстаграмда табриклагани қолди. Одамларга яхши кўринганида бу. Лекин юракдан муносабат йўқ! Қолмаган! Мана шу энг дахшатлиси, шу учунам бу мавзуни кўтаришларингизни истайман.
Нима учун бунақа бемехр бўлиб кетишяпти? Инстаграмга қўйгунча бориб жамоа билан сўнгги манзилга кузат, омин қилиб юборсанг ўзинггаям Шахнозагаям савоб ёзилар. Урф-одатларимизку.
Биз артистларни хаммаси фақат "понт"да, ўзга брендларни кийиб олиб реклама қиламиз, эрталабдан кечгача қаерда овқатланаётганимизни кўрсатамиз ва кимнидир туғулган куни хамда ўлими билан табриклаш билан кифояланамиз холос! Лекин одамни сўнгги манзилига кузатиш учун бир жойингни кўтариб боришга эса ярамаймиз! Узр албатта, балки мен нохақдирман, шунчаки бу нарсалар мени миямга сиғмагани учун чидолмадим. -дея куюниб сўзларига хотима қилади хонанда.
Haqiqatni gapiriptila lekin Tuyga borolmasangam Janazaga bor deyiwganu Joylari jannatdan busin illoxim oxiratlari obod busin .Mayli hammani insofini uziga bersin.Sayyod.com qanday bunaqa narsalarga etiborsiz qopsila.Silaga bir ikkita maqolam bor edi qanday taqdim qisam buladi telegramda busa yaxwiro bulardi nomer
Бир сахифада укиб колгандим. Айтишларича улим деган нарса биринчи инсонни исмини олиб куяркан. Масалан: Инсон вафот этиши билан унинг исмини айтиб эмас балки Мархум деб аталиш бошланаркан. мархумни ювиш учун келган гассол айтаркан Майит каерда?деб. Мана шунинг учун хам мол дунё амал бойлик хаммаси уткинчи. Мен Манзурани сузларига кушиламан. Инсонгарчилик йук экан шоу бизнес оламида.
Ushbu satrilarni oqib yana bir bor ishonch hosil qildim insonni kimligini uni yuziga chiroyiga kiyinishi vaholanki mashina uyiga qarab emas ichki dunyosini gozaligiga etibor bilan qarasang u inson goyoki farishtadek korinadi.Manzura dan kutmagandim mana ichki dunyo gozzaligi mana haqiqiy Musulmon qizi rahman vijdonan kuyunib haq gaplarni yozibdi.
Manzura opani gaplariga 100% qo'shilaman. Ba'zi bir xonandalarga faqat instagram kere bo'p qogan, instagram orqali muxlislani qalbini zabt etishadide, Shahnozabonu opani rasmlarini qo'yib o'zligicha taziya bildirishgande. To'y marosimlada bittasiyam qomidi.
To'g'ri bu juda yomon. Vaziyatga qarab odamga munosabattada bo'lish achinarli. Manzura opa bu holat bitta san'at olamida emas boshqa sohadayam mavjud... Misol uchun: 2 oy oldin biz bn ishlaydigan tanishimni otalari vafot etti(joylari jannatdan bo'lsin) shu soha vakillaridan 10-15 tasi keldi, mart oyining boshlarida shu sohada ishlaydigan hamkasbimizni (1 lavozimda ishlardilar)o'g'illari olamdan o'tti ana odamni ko'ring hattoki tashkilotimiznig elikrtigidan tortip shu sohaning resbublika raisigacha shu kunu jam bo'lishdi hayron qoldim....
Men Sanotkorlarimizni, odamlarni yaxwi yomonga ajratolmiman...Lekin wuni aniq bilamanki, Kimdir bu olamdan koz yumdimi sen buni ewitdingmi albatda sen uni songi manziliga kuzat. Yaqinlariga xamdardlik bildir deyiwgan...
S pontom nashla povod propiarit sebya! Pro neyo nikto ne pishet, vot i reshila o sebe napomnit'. Komu idti ili net eto lichnoe delo kajdogo, shodila, nu shodila, molodets, teper nujno ukazat, pokazat platsem na drugih, videlitsya?!
Бир бойнинг яхши куриб миниб юрган тулпори улиб колипти. Шоиру-машойиклар келиб, тулпорга атаб шеърлар, касидалар укиб кетипди. Тулпорни улими куни жуда хам бойни кунглини олиш учун одамлар роса келишипти. 1 ой утар утмас бойнинг узи вафот этса хеч ким келмапти. Бу хам бир Манзурани айтганидек гапде. Шоу бизнесда умуман окибат булмаган. Булмеди хам.
MANZURA BRAVO SIZGA !!!!! SANAT OLAMIDA SIZ KABI FIKIRLIYDIGANLAR JUDAYAM KAMAYIB KETISHGAN !!!O'SHA HAMMA TANIGAN BIR BOSHQA YULDUZLARIMIZ INSTAGRAM OLAMIDA O'ZLARINI AQILLIY QILIP KO'RSATIB FALSAFIY MANOLI SO'ZLAR BILAN 5-6 QATOR ROMAN YOZISHADIYU,LEKIN AMAL QILISHMIYDI,BUNI O'QIGAN SODDA PODPISCHIKLAR BU SAMIMIY AQILLIY,MEHRIBON,TUSHUNADIGAN VA BOSHQA BIR NIMA EKAN DEB O'YLASHADI,BILISHMIYDIKI ULAR HAYOTTA UMUMAN BOSHQA BOSHQA...EEEE HULLAS GAPIRSA GAP KO'P !!!!!!!
Salom urtada mehir yuqligi bu qiyomatni alomati.Iloyim Shahnoza bonu degan artist ohiratiga chiroyli tugun qilgan busin. Ohirati obot busin bizi qulimizdan shu keladi halos va ulgan odamni gapirib bulmedi endi tinch yotsin kim keladi janozaga kim kelmedi buni nima qizigi bor biz ham boramiz usha yerga shu muhim.
Shu maqolani anu kuni o'qudim. Nimaga maqolani nomi "tabriklaganlar" diyilvotti hichcham chunmadim. "TA'ZIYA BILADIRGANLAR" diyilmidimi? Umuman Manzura to'ri gapirganlar uladan munaqa so'zlani eshitishi kutmaganidik.Malades.
хафа бўлманг.ўлим ҳак ҳаммани бошида бор. Ўзи ошикча кибрга берилиб кетди кўп кўшикчилар. Буларга ҳам навбат келиб коллар.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.