Манзуранинг қўшиқлари Кавказ, Қозоғистон ва Россия тарафларда оммалашмоқда. Лекин афсуски Манзуранинг овози орқали эмас.
Манзуранинг ЭЛДИДО гурухи билан куйлаган дуэт таронасини, рус тилида худди ўзиники қилиб қуйланган тури Россиянинг мп3 терма альбомларида чиққан. Бундан ташқари Анора деган қиз эса Манзуранинг "Я не верю" (сайтимизда премьера қилинганди) қўшиғини куйлаб Дербентда Йил қўшиғи номинациясида хам иштирок этган (видеога манба)Анора Манузарнинг бир неча қўшиғини қайта куйлашга улгурган.
Манба орқали ўтиб тингласангиз, у Манзурага куйлаш манерасигача тақлид қилиб куйлагану... лажа ва лажа босиб ётибди.
Энди авар халқидан хам Манзурани қўшиқларига кўз олайтирадурғонлар топилибди...
Манзуранинг яна бир қўшиғини, рус қизи, русча таржима қилиб, ўз ёри билан урушиб қолгани сабабли, унга куйлаб тақдим этган холатларидан хам хабардормиз.
Россия ва Қозоғистон радиоларида хам Манзуранинг ашаддий фанатлари қўшиқларини ўзлари номидан куйлаётганларини тинглаганлар хам, бу хабарни тасдиқлашмоқда.
Хуллас, бу холатдан ғурурланишни хам, ачинишни хам билмайсан...
|