21:05 Манзура йилни иқрорликлар билан якунлайди! | |
Манзура ўзига хос қиз. Уни нафақат шоу-бизнесда, балки оддий хаётда хам кўпчилик тушуниши қийин ва аксарият холларда "ғалати қиз а?" дейдиганлар кўп. Санъат ахли аслида ўзи ғалатироқ бўлади дейишадию, аммо Манзурада шу хислат кўпроқдек. У ўзини галлактикасида яшайдиганлар тоифасидан. Лекин хали биронта одамдан уни ёмон хислатлари хақида эшитмаганман. Болаларча приколлари, сўзлашиш услуби ва қилиқлари хақида, хаттоки, у атайин шундай ниқобда юради деганлар хам бўлган. Манзоля, "урряяя", Бейби... Инстаграм оламидаги Манзура билан боғлиқ сўзлар!)) ИнстаБейба! Бейбилик бўлиш орзуси.. Шоу-бизнесда бўлган давримда уни четдан ва яқиндан хам кузатиш , ўрганиш, менинг шахсий хулосаларимга етарли бўлди. Бироқ, бугунги у билан бўлиб ўтган интервьюда барча саволларга жавоб олган бўлсам-да, нахотки бу ғалатилик мохияти аслида шу қадар оддий эканлигидан хайратландим. Манзура билан сухбатимиз "Sayyod-media" марказида кечди. Илк саволим шахсийдан бошланди, зеро у билан сўнгги пайтлар боғлиқ мавзулар айнан шахсий хаёт билан боғлиқ эди. Артистнинг шахсий хаёти хамиша қизиқ. Сизнинг
шахсий хаётингизга сўнгги пайтлар эътибор кучайгандек -(кулади)
Хамма тенгдошларим турмуш қуриб бўлишди ва ўйлайманки, уларни турмушлари омадли
. Мен қолиб кетдим (кулади) шунга урғу менга бўлаётгандир. Аввал суйганингиз бўлиб, айни дамда бўш
эканлигингиз хақида... -Муносабатларда
бўшман, лекин хар сафар қаердадир бўлиб,
ким биландир суратга тушиб инстаграмга қўйсам, дарров менга уни жуфт қилиб
қўйишади. Аввалига бу Шохруххон бўлди, кейин Шерзод Бин... Росмана севги изхор қилганларам бўлди... Биз хам бунинг гувохимиз ва Шохруххон билан
ижодий жараённи кузатган бўлсак, Бин (Шерзод Бин назарда тутилди-муаллиф) билан
эса жудаям кўп жойда, бирга овқатланаётган ва хаттоки метрода хам
айланганингизни кўрганмиз. Бу энди
ижодий эмас, кўпроқ шахсийроқ кўринмоқда. Сизларни бирга кўп учратаётган
шоу-бизнес вакиллари хам шу хақида айтишади. Истаграмдаги бир-бирингизга жудаям
илиқ изохларни хам кузатамиз... -(кулади)
Энди бу изохларимиз хазил бўлган. Биз фақатгина дўстмиз, ўзи кўпроқ ўғил
болалар билан тез чиқишиб кетаман. Бин
(Шерзодни назарда тутади) мени яқин дўстим.
Хар тарафлама хақиқий инсон! Ички дунёси гўзал. Бирга тушлик қилгани
борамиз ёки ўша ижодий жараён кетаётган студияда бирга овқатланамиз. Ростини айтсам, бир 5-6 йилдан
бери метрога тушмагандим, адашмасам ўша
"Вой-дод сумалак” лойихасида метрога тушган эдим. Шу метрога бир тушиш ниятим
бор эди. Бир куни хизматларимиздан бўшаб, иккимиз бирга метрога тушдик.
Бир-биримизни расмга олдик, бу хаммаси
дўстона кечди. Метродаги одамлар хайрон, биз билан суратга тушиб дастхатлар
олишди. Хуллас, Шерзод билан дўстмиз.
Дўстмиз, дўстмиз деб тап этиб тўйимизга
мархамат!-деган холатлар кузатилади. Мана шу тарафлама уни умр йўлдош сифатида
тасаввур қила оласизми? -Шерзод жудаям яхши умр йўлдош бўлса керак, чунки хар тарафлама тўғри инсон, мехрибон ва жонкуяр. Мени уйдагиларим хам унга нисбатан илиқ муносабатда. Санъаткор санъаткор билан турмуш қуриши қийинроқ масала бўлса керак деб ўйлайман. Негаки, масалан ман эрталаб 4-5 ларда уйга келсам, у хам санъаткор бўлса, шу тариқа бўлади. Биз санъаткорлар кичкина болакайлар каби, уйимда ўзимни икки хонам бор ва ювиниш хонаси, мана шу жойларни йиғиштираман холос, қолганига вақтим етмайди, холим хам қолмайди. Уйдаги катта гўдакдекман. Шунинг учун хам инстаграмда "Ляля, бейби” дейман, тўғри катта ёшдаги қизману, аммо ичимдаги холатим ғирт ёш боланики. Болаликни ўзидан, улардан ижобийлик уфуриб туради, тозаликда, шунга интиламан. Уйга ёш болалар келса улар билан ўйнаб кетаман. Ғирт "лялечка” бўлиб ётибман (кулади). Ахамият бераман , хамма санъаткорлар худди катта гўдакдек, шунинг учун мен ва бошқа санъаткорларни турмуш ўртоқлари сал тартибга соладиган ва тушунадиган инсон керак. Шахсан мен учун саъаткор билан санъаткор турмуш қуриши ноқулай бўлса керак, аёл киши бўлганим учундир, чунки уйни эплаб қўйишим керак, бундоқ олиб қараса! Кун тартибим қийин, шартта 3-4 кунга гастрольга чақириб қолишлари мумкин, у ердан кела солиб , 2-3 соат дам оламизми йўқми, тез ювиниб, дарров яна хизматларга ёки яна бошқа вилоятларга чиқиб кетамиз, ишимиз жудаям қийин. Шунинг учун, Шерзод Бинга тўхталадиган бўлсак, уни жудаям бахтли
бўлишини хохлайман, унга уйни эплаб
ўтирадиган аёл керак. Эркак кишими у,
аёлми санъаткорга тушунадиган инсон керак.
Мен билан
хам турмуш қурадиган инсон, "уйландим энди бу уйда ўтириши керак”- тушунчаси
билан эмас, мени Манзуралигимча қабул қилиши
керак. Чунки бу ёшга киргунча қанча ижод қилиб, халққа хизмат қилдик, халқни дуосини олдик. Ухламасдан,
гастролларга бориб, яна хизмат қилишга тайёрмиз, шу уйдан йироқ кетиб. Яхши хамки катта опам бор, кетганимда у ота-онамга қарайди, хамма ишни у қилади. Бизларга ижодкорлигимизни тушуниб қабул
қиладиган умр йўлдош керак бўлади. Хар
кимни ўз йўли бор, агар хамма қизлар турмушга
чиқиб уйда ўтираверса, кимдир ашула хам айтиши керакку. Кимларнидир қора қозони қайнашига сабабчи хам
бўламиз ва ўзимни ишимни жудаям яхши кўраман,
шунинг учун эл хизматида завқ билан ишлаймиз. Шерзод Бинга "Худо хохласа уйлансанг, сени
уйда кутиб оладиган хотин бўлади” деб
яхши ниятлар билан, хавас қилиб ўзаро фикр алмашамиз.
Демак Шерзод Бин билан оила мавзусидан гап
очгансизлар? -Ха энди балки.... шунақа хазил-хузуллар бўладику. Шерзод Бинни менга муносабати жудаям илиқлигини биламан, балки аёл киши сифатида хам ёқтирар... Лекин ундан анча ёшим катта, адашмасам 10 ёшларча фарқ. Мени унга нисбатан опалик ва дўстона бурчим, бу тўғри маслахат бериш... Лекин санъат оламида турмуш қуриш учун ёш фарқ
қилмаслигини биламизку, намуналар хам
кўп. Уйда кутиб олишга келсак, нафақат санъат олами, балки оддий оилаларга
хозир уй ишларини бошқарувчи одам ёлланишни биламизку. -Оилалар хар-хил, келин хамма ишни қилиб, уйни эплаши керак деган тушунча аксарият оилаларда мавжуд. Бир хил европалашган оилаларда эса, аёл киши ишлайди , пул топади ва уй ишларига одам ёллайди. Кимда қандай нормалигига боғлиқ. Хамма ўзини ишини қилиши керак, масалан мен хонандаман ва давлат тадбирлари бўладими, эл хизматими, шу микрофон билан мана шу ишни қилишим керак. Мен ўзимми ишим билан оила тебратаяпман, уй ишларини қиладиган ёлланма ишчилар эса шу ишлари билан ўз оилаларини тебратмоқда. Кимни тушунчалари қандай ва уларнинг хам ўз хақиқатлари бор. Келин уйда ўтириши керак ва фарзандларига қараш керак дегани бу хам ўзича тўғри, ниманидир ажратиб, қайси бири тўғри ёки нотўғри дея олмайман, шунчаки, хар ким ўзига мос ва қулайини танлайди.
Бир мавзу анчадан бери шоу-бизнесда очиқлигича қолмоқда. Лекин хеч ким на сиздан ва на
ундан шу савол билан мурожаат қилиб,
аниқлаштиришга ботина олмаётгандек. Райхон билан муносабатингиз бузулганлиги
хақида. -Мен
хаммага бир хил қарайман, ўғил болами, қизми, санъаткорми бошқами, тенгдошим ва
хоказо. Хаммани бирдек хурмат қиламан. Рақобат дейишадику, ростини айтсам
санъатга катта бир гўзал нарсадек қарайман. Тўғри, рақобат бордир, лекин Худо
хар биримиз учун Худоку! Хар биримизда Худонинг бир зарраси бор ва у хар биримизда
кўринади. Хар бир санъаткорни гўзал нотаси бор, гўзал оханги бор, шунинг учун нафақат санъатда, балки, умуман бу яхши, бу ёмон деб ажратиш нотўғри. Гохида шу ёмон одамдан
хам яхшилик кўрасиз. Худо кимни кўнглига
солади сиз билмайсиз. Хаммани бирдек кўраман, Райхон билан хеч қачон "ур-пичоқ”
бўлмаганмизку. Ижодий тарафлама эмас, нахотки тўйидан кейин Райхон
сиздан хафа бўлгани хақидаги мавзуни эшитмагансиз? Унинг тўйи билан боғлиқ
холатни айтаяпман, бу нарсани очиқчасига хеч ким айтмаган бўлсада, мана бугунги
кунгача шоу-бизнес олами яхшигина мухокама қилди ва қилмоқда хам. Шу нарсага
аниқлик киритишни истадик, балки ноўрин хафачилик бордир, нуқта қўйиш керакку. -(хайрон
бўлади) Тўйдан кейин хафа бўлган? Ростини айтсам биринчи маротаба эшитаяпману, аммо
тушунмадим. Нима сабабдан?
Айтишларича Райхонни тўйи куни , Сиз Йигитали
онасини табриклаб туриб, "Нима учун
ўғлингизга Райхонни олиб бердингиз?” деган эмишсиз. -(Ажабланиб:
" Я, что идиотка?!) Мен ахмоққа ўхшайманми?! Ким бу нарсани ўйлаб топди? Умуман
бунақа нарса гапирмаганманку. Ёшни назарда тутилган бўлса, бу ахир
суннатку! Хадича она турмуш ўртоқларидан
15 ёш катта бўлганлар. .. (ажабланиб яна қайтаради) Нима мен ахмоққа
ўхшайманми?! Умуман бу нарсаларни энди эшитиб турибман, худди шундай холатни
бошқа одам билан боғланганини эшитгандим, яъни Райхонни тўйидан кейин , уни
бошқа бир санъаткор билан муносабати бузулиши ва сабаблари хақида, лекин бу
хақида хозир гапириш ниятим йўқ, хаққим хам йўқ , чунки тепасида
турмаганман. (жахли чиқади) Биринчидан мен ундай гапни гапирмаганман, иккинчидан мен таъкидлаб айтаманки, Райхонни турмушини нотўғри деб гапиришга хам хеч кимни хаққи йўқ! Онаси билан беш минут хам гаплашганим йўқку, ўғлим клипингизда чиқибди , ижодингиз менга ёқади-дедилар. Ёш, замонавий ва ажойиб она сифатида кўз ўнгимда намоён бўлдилар. Бундай она билан хаммага хам қулай бўлган бўларди, шахсан менга хам, очиғи! Умуман олганда, Райхонни турмуши идеал, иккисига хам
қулай, ўзаро мавзуси бир, сохаси бир.
Кейин уни ёшлиги фақат яхши тарафлама, ёшлар билан юриб, фақат ижобий энергия
оласиз. Ёшимиз ўтган сайин сокинроқ қўшиқ тинглай бошлаймиз, ёқадиган ритм хам ўзгаради. У Райхонни янада креативга чорлайди, ўзини
аудиториясига хам тортиб туради. Кейин, аёлни ёши катта бўлса бу суннатку, юқорида айтганимдек Хадича она 15 ёш катта бўлганлари бу норма!
Исломда мумкин экан , демак, бемалол! Мен Райхон турмуши хақида бундай гап қилишим мумкин эмас, чунки бу мени тушунчам, хеч кимни хаққи йўқ бировни турмушини
мухокама қилгани! Ёш борасида эса ана
фикрларимни билдингиз, бу суннат! Балки сизни нотўғри тушунишгандир... -Биринчидан , тўйда шовқин бўлади, баланд овозда
гаплашиб турилади, хамма эшитадику. Исмларини сўрадим, ва ўзларини ёшларини сўрадим, сабаби она
сифатида олдимда ёш, гўзал ва замонавий аёл турганди, тушуняпсизми? 42 деганларини эслаб қолганим сабаби, опам
билан тенгдош эканлар. Райхон яхши
дедим, улар эса "Вой жудаям яхши” дедилар, бахтли бўлсин дейилди, шу! Очиғи, хеч ким билан бу мавзуни хам мухокама
қилишни истамайман. (нафрат билан) "Анави унақа деди, манави бунақа деди”...
Менга кимдир ким хақида нимадир деган тақдирда хам, югуриб бориб чақимчилик
қилмайман. Кўп холатлар бўлади бунақа,
ким хақидадир менга келиб айтишади, аммо югуриб бориб уларни уриштириш учун
харакат қилмайман. У киши эртага бориб фикрини ўзгартириши мумкин, кейин ман энг ёмон одам бўлиб қолишим
мумкинку. Хаётида энг ёмон деган одам, унинг хаётида келиб энг яхши нарса
қилиши мумкин. Икки уришган тараф хам
келиб, менга ўз фикрини билдирганида хам, тинглайману, ха сенга омад, унисига
хам сенга хам омад дейману, бўлди , кетаман. Менга нима кераги бор бировни
орасига тушиб? Осмоний
никох тушдими, бўлди, хамма жим бўлиши керак! 40 ёш катта бўладими, 80 ёш катта
бўладими, осмоний никох тушдими, шуни Худо хохлади! Буни мухокама қилмоқ бизга
эмас! Улар бирга қанча яшашини хам Худо хал қилади, биз эмас! Кўнглига нима
солса шу бўлади, кўнглига солибдики, бориб никох қилиб яшаяпти ва кўнглига
солганича бирга яшашади. Хаммаси Худодан! (бироз
тин олиб)..Жуда баланд овозда гапириб юбормадимми? (кулади) Узр сўрайман. Шунчаки ўзимга келолмаяпман, мана менга хозир
бирон ким хақида ёмон гапирсангиз хам,
яхшиси жим тураман тўғриси. Уриштириб,
"разбор” қилиб нимага керак? Жим туриб эшитаману, бориб ўзимми қўшиғимми ёзиб
ишим билан банд бўламан. Демак, кимдир
Райхон билан уришишимизни истагандирда! Демак, "дўстлар” ёнимизда!
Райхонни тўйидан кейин у билан кимлардир атай
уриштириб қўйилгандек. -Демак,
унинг "дўстлари” хам ўзини олдида! Биласизми, Райхон фарзандли бўлишини жудаям
истайман, мен хам фарзандли бўлишни
истардим, Худо хохласа у фарзандли бўлса, уни бу бахтидан жудаям чин дилдан
хурсанд бўлган бўлардим. Хамма уни
бахтидан хурсанд, тўйи жуда чиройлик ўтди, Фаррух акалар, Юлдуз опалар , хуллас
хамма келишди. Хамма уни бахтига хурсанд бўлди. Майли кимлардир ўзини ўзаро
муносабати биландиру, аммо тўй борасида хамма хурсанд бўлди деб
хисоблайман! Бугунги кунда унинг оиласи
идеал деб хисоблайман, Мадина Мумтоз ва
Зиёдаларнинг хам оиласини шундай деб биламан.
Ўзингизга қайтамиз, юқоридаги Шерзод Бин билан
боғлиқ майли, хозирча "балки” тушунсчасида ушлаб турамизу, аммо севги изхор
қилганлари хақида айтиб ўтдингиз. Билишимизча, бриллиант узук тақдим этиб, турмушга чиқиш таклифини билдирган актерлар
хам бўлган экан -(кулади) Ха! Бизнинг бир пахлавондек инсонимиз, Азиз Раметов севги изхор қилиб... Ёдимда, у Тюменьда суратга олиш ишларида, мен эса "Бер имкон” қўшиғига клип суратга олаётгандик. Вацапда жуда бир ёзишдик ўша пайтлар. 18 ёшли қизалоқ эмасман, уни ўзига хам шундай деб вацапдан овозли нома юбордим, балки сал қатъийроқ айтгандирман. (ўйланиб) Очиғи унча-бунча гапга ишонмайман. Ишончсизлик хисси менда бор, борган жойимдами , атрофимда йигитларни гап сўзларига эътибор берсам, энди шахсий хаётлари хақида гапириб қолишса, улар кўпроқ бир икта гап ортиқча айтишни яхши кўришларини биламан. Хуллас шундай унча-бунча гапга ишонмаслигим, ва қулоққа лағмон осмаслигини Азизга айтгандим. Кейин Бобур Умаров орқали "Бриллиант узук олдим, менга ишонсин, Дубайда тўй қиламиз, онам билади” деб айттириб юборибди. Энди билмадим, она биладиларми йўқми . Хуллас, ишонмадим. Кейин менга эртак айтишни бошладими, демак, натижаси хам худди шундай "басни Крылова” бўлади.
Режиссер Рустам
Саъдиев сизни продюсерингиз эдилар. Адашмасам, бугунги кунда бирга эмассизлар,
нима учун? -Рустам ака жудям яхши продюсер
бўлгандилар. Бу инсон сифатида нимадир
ёмон гапирсам катта гунох ва ношукрлик бўлган бўлади. Кўплаб яхши фильмлар, кўплаб яхши маслахатлар ва хамиша яхши
йўналишларга чорлаганлар. Рустам ака нафақат Манзурани, балки, кинобизнесимизни ривожланиши устида
турибдилар, кассабоп фильмларни илк қалдирғочи бўлганлар, улардан кейин
бошқалар қўллашди. Рустам ака орқали томошабинлар кинотеатрларга қайтишди. Мана
шуларнинг ўзигаёқ , уларга хайкал қўйдим
хисоб. "Мухаббат синовлари”дан тортиб барча фильмлари уларнинг бекаму
кўстлик билан ёндошилган рахбарлигида
ўтган. Керак бўлса, фильм бастакори Дониёр Ағзамовга фильмда қўлланилаётган хар
бир нотасигача маслахат бериб турганлар. Мана бундай фильмларни кўриб, мана
бундай товушларни қилгин, ўсгин деб нафақат менга , балки, бастакор
Дониёр Ағзамовга хам катта туртки бўлган инсон! Холатлар юзасидан хам бахслашиб, фильмдаги хар
бир сахнасига ўзига хос ва монанд мусиқаларни танлашда бош-қош бўлганлар.
Шогирдлари Абдувохид Ғаниев ака ва Шоира опаларга хам маслахатларини
аямаганлар, булар бизни ижодий гурух бўлишган, улардан жудаям миннатдорман.
"Севгинатор” фильмини суратга олиш жараёнида ўзимни жудаям ёмон хис қилганман,
улар бутун мани инжиқликларимга чидашган.
Ўзиям жудаям совуқда суратга олингани сабабли хам, жараён менга жуда
оғир ва дахшатли кечган. Лекин натижада жуда чиройлик фильм бўлган. Рустам ака
билан ишлаган давримда фильмга таклифлар бўлган, энди буёғига Худо хохласа,
яхши ният қиламиз, лекин Рустам ака билан ишлаган давримда фильмдаги иштироким
хам ва умуман жуда кўп қизиқ нарсалар бўлган.
Мен ундан жудаям миннатдорман!
Нега бирга эмасмиз...(жим қолади) демак хаётимдаги бир бўлим бўлган, ва балки
энди бошқа ва мустақил бўлим
бошлангандир. Низолар йўқ... -Низолар йўқ, бошқа тўлқинга ўтилганидан
кейин, бошқа одамлар, бошқа эшиклар ва бошқа одамлар пайдо бўлишади. Ижод хам
ўзгаради, изланасиз, менинг хам ижодимда қандайдир ўзгаришлар бўлди, лекин
Рустам ака билан ишлаган пайтим менга хаммаси манзур бўлган. Ижодий оламим ўзига хос равишда гўзал
бўлган. Худо хохласа бошқа бўёқлар излашга харакат қиламиз.
Диктофон ўчирилгач... (жахл
билан) Мана шунинг учун хам , қизлар билан дўст бўлгим келмайдида, кўрдингизми
мингта гап. Қаердан олишади бунақа гапларни? Нимага керак мана шу нарсалар?
Умуман хаёлимга келмаган нарса ва хабарим хам йўқ қизиғи. Сўнгги пайтлар Муниса Ризаева билан яқинроқмиз, у бошқача. У ўз иқтидори ва бошқалардан ярқ этиб ажралган йўналиши, ўзлиги билан порлаб чиқди. Уни жудаям хурмат қиламан, кўнглида кири йўқ қиз. Манзура билан сухбатни йил сўнггида тақдим этарканмиз, барча хафаликлар эски йилда қолиб кетишини тилаймиз. Айниқса нохақ айбловлару, сабабсиз хафаликлар хам. Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази иқтидорли фотографи Абдурахмон Содиқов.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 34743 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 38 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |