15-январь куни сўнгги пайтлар хонандалар альбом тақдимоти "Дискавери" дўконидан "Мармарис" ресторанига кўчган манзилда хонанда Манзуранинг "Тингла фарёдим" альбоми тақдимоти ва икки клипи премьераси бўлиб ўтди.
"Тингла фарёдим" қўшиғига клип ва "Мени қалбим" саундтреки.
Яна бир сабаб туфайли шоу-бизнес оламини бир ерга тўплаган Манзуранинг мехмонлари орасида кутилган ва кутилмаганлари хам бўлди.
Масалан Райхон ва Муниса Ризаева...ахир улар билан Манзуранинг муносабатлари бироз таранг кечганди ва бу хақида хеч қайси тараф сабаблари хақида тўхталмаганди хам. Нафақат Манзура билан балки Райхонни Муниса билан хам. Демак арзимас аразларга бархам берилгани қувончли холат.
Мехмонлар сўзга чиқиб Манзурага илиқ фикрлар билдиришди. Манзуранинг ижодий қайнонаси Мавлуда Асалхўжаева хам ташриф буюрди.
Бироз аввал Манзурага яна қайнона келин сериалида иштирок этиш таклифи тушганида у рад этганини билдирганди. Сабаби хақида эса яна тўрт келин орасида бўлишни у истамагани ва режиссерларга янгилик қилишса қайтиши хақида айтганини бизга маълум қилганди. Режиссерлар Манзура учун сериалга унинг турмуш ўртоғи ва отасини киритишганини айтдию аммо хали сериални давомида иштирок этишга розилик билдирганича йўқлигини билдирди.
Худди шундай холат "Севгинатор" фильми давоми билан хам бўлганида унга янгилик киритишганида Манзура рози бўлганини хотиралаб айтади.
Ўзлари... "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоров.
Манзуранинг инстаграмидаги "Ўзбекнаво"ни севиши хақидаги сўзлари ёдингиздами?)) Ана унинг фото кўриниши
Эшиттилами?))
Рая ва Муня)
Шоу-бизнес оламида муносабатлар илигандек... Айрим манфаатдор хонандалар сабаб бир-бирлари билан оралари бузилган Райхон, Муниса ва Манзуралар илк маротаба бир жойда йиғилишди .
У сабабчилар эса бу тадбирда кўринмади...кўрина олмайди хам зеро уларо фақат гурух гурух бўлиб муносабат қуришади. Фақат "ўзлариники" тадбир ва концертларида фаоллар.
Муниса Райхон ва Манзуралар эса айнан мана шундай гурух бўлмай, худа-бехуда йиғилавериб ортиқча гап билан бошқаларни муносабатини бузишгача бормайдиган даражада алохида турли фитналардан ўзларини четда олиб юришлиги сир эмас.
Шоу-бизнес оламида 10 йилдан бери бу нарсаларни ичидан билишим бу фикрларни баён этишга хуқуқ берса керак.
Нигохлар юмшади...
Муносабатлар тикланди... Ижодий дуэтлар хам йўлга қўйилди. Қизиқ ва кутилмаганлари...
Муниса: -Сочми бу ё.... Райхон:-Мочалка!
Клипдаги икки кўриниш...қай бири Манзурага яқинроқ? Чап тарафидагиси Манзурани ўзига ярашган имидж бўлса, ўнг тарафдагиси унинг сўнгги пайтлардаги фикрлари ва дунёқарашига мос...дек
Альбом тақдимотига Манзуранинг оила аъзолари хам ташриф буюришди. Отаси таниқли рассом Муборак Йўлдошевга хам сўз берилди...Аммо онаси гапирмади.
Манзура ўзи асли отаси хақида кўп гапиради. Бироқ "оням" приколи билан кўпчиликка мурожаат қиладиган Манзура онаси хақида индамайди. Муборак Йўлдошев рассом бўлганига фақат отаси хақида гапирадими деган саволимизга Манзура қўйидагича жавоб берди:
-Назардан қўрқаман, онам узоқ вақт бетоб бўлди. Ёш боладек бўлиб қолганлар.
Репортажни Нодира Махмудова ва Гулсум тайёрлашди.
Суратлар Нодира Махмудовадан
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |