Маньяк ва жинлар. "7 инсон чангалида" ва "Ўхшаш ўзгалар" фильмлари TV | Teatr, Kino.uz
Маньяк ва жинлар.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

«7 инсон чангалда»

 

Фильм номи – 7 инсон чангалда,

Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи – Шавкат Жайрон,

Оператор – Нозим Толипов,

Фильм жанри – Триллер,

Ролларда  - Толиб Хожиев, Санжар Шодиев, Шерзод Нуралиев, Лейла Саидмамбетова, Бобур Турсунов.

 

«Рух5-13», «Гумон», «Ойсиз тунлар» каби катор фильмларнинг режиссёри Шавкат Жайрон яна киномухлисларига янгилик тайёрлади. «7 инсон чангалда» деб номланган янги кинокартина тез кунларда мухлисларга такдим этилиш арафасида. Триллер жанрида жадал ижод килиб келаётган Шавкат Жайрон бу сафар хам триллер жанрига мурожаат килди. Ушбу фильм вокеалари яна томошабиннинг хаяжонга солиши, юрагига гулгула солиши, хаттоки куркитиши табиий. Ушбу фильм хам Европанинг ужсларидан колишмайдиган даражада куркинчили ва вахимали лавхаларга бой. Хар галгидек Шавкат Жайроннинг фильмида бош ролларда машхур актёрлардан Улугбек Кодиров еки Фаррух Соиповни курмайсиз. Аммо фильмни томоша килгач эса режиссёр янги чехраларни ишлата олганлигига ва актёр сифатида кашф эта олганлигига койил коласиз. Ушбу фильм Баркамол авлод йилига багишланган булиб, бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммоларидан бири булмиш гиёхвандлик окибатида дунёга келган акли заиф фарзанднинг жамиятга кай даражада тахдид солиши курсатилади. Фильмда комик актёрлардан Санжар Шодиев ва Толиб Хожиевларнинг иштироки шундай жиддий фильмда хам томошабинларни юзига табассум югуртиришга ундайди. Энди фильм вокеаси хакида кискача тухталиб утсак…

                Олийгохни тамомлаб, диплом олган талабалар дипломни ювиш учун юртимизнинг энг гузал табиат куйнида дам олишга боришади. Ва ушбу саёхат уларга жуда кимматга тушади. Бир гурух талабалардан иккитасигина омон колади. Дастлаб ушбу тог тизмасида эр хотин геологлар гойиб булишади. Сунгра, талабалар. Кандай килиб дейсизми? Буни фильмни кургач билиб оласиз. Энг кизиги шундаки режиссёрнинг айтишига караганда фильмда вахший инсон образини ижро этган актёр аслида хаётда жудаям рахмдил ва мехрибон инсон экан. У уз ролини ижро этишга жуда кийналибди. Аммо режиссёрнинг махорати туфайли шундай вахший образни талкин эта олган. Фильмнинг суратга олиш ишлари Зомин тог тизмаларида булиб утади. Шунингдек фильмда Шавкат Жайрон узининг севимли шогирдларидан Шерзодбекни бош роллардан бирига хечиккиланмай олди. Колаверса Шерзодбек фильмда бош роллардан бирини махорат билан ижро этиш билан бир каторда фильмда  «Майхона»     номли кушик хам куйлади. Ушбу кушик фильмнинг саундрейкика айланади.  




 

«Ухшаш узгалар»


Фильм номи-Ухшаш узгалар

Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи-Ахрор Кушматов

Фильм жанри-Мистик драма

 

Ушбу фильмнинг ишчи номи купчилик кино мухлисларини уйлантириб куйиши табиий. Фильм мавзуси нима хакида экан дея ажабланаётган булсангиз керак? Хали бизнинг узбек киномизда кул урилмаган жанрлардан бири мистик драмага сузамол радиобошловчилардан Ахрор Кушматов кул урди. Ушбу мавзуга кул урдию, аммо лекин узининг шахсий хаётида хам гайритабиий ходисаларга дуч кела бошлади. Чунки фильм узга оламдаги бизга номаълум булган мавжудотлар хакида эди. Яъни бизга сирли булган жинлар, уларнинг олами, сирлари, уй ва кечинмаларидек мавхум булган мавзуни кутарган режиссёр фильмни узок вакт мобайнида суратга олди.

Айни пайтда эса монтаж ишлари кетмокда. Суратга олиш ишларининг чузилиб кетишига сабаб режиссёр фильмнинг суратга олиш ишларининг уртасида бетоб булиб колди. Кутилмаганда режиссёрга хар хил яралар тошиб кетиб суратга олиш ишларини тухтатишга мажбур булади. Колаверса бош роллардан бирини ижро этаётган муйсафид отахонни уйнаётган актёрнинг оёк кули бирдан маълум вактга ишламай колиши хаммани хайрон колдиради. Фильмнинг суратга олиш ишларининг айрим лавхалари кабристонда суратга олинади.

Кабристондаги съёмка ишлари тунда булиб утади. Тундаги вокеалар эса фильм жамоасини буткул хайратга солади. Ярим тунда камераларнинг уз узидан учиб кетишига операторлар гувох булишади. Хуллас, фильмнинг суратга олиш ишларидаги гайритабиий ходисалар фильмнинг вокеалари олдида хеч гап эмас. Фильмда сиз янги чехраларни куришингиз мумкин. Режиссёр узок кастингдан сунг актёрларни саралаб олди. Фильмдаги мураккаб ва машаккатли сахналарни ижро эта олган янги чехраларни томошабинлар куриб режиссёр кай даражада улар билан ишлаганига гувох булишади. Дарвокеъ, фильмда 30 дан ортик кобра илонлар иштирок этишган.

Энг кизиги сёмка давомида фильм жамоаси ушбу илонлардан курмасдан ишлашади. Лекин монтаж пайтида уларни вохима босади. Ахир, шунча илонлар билан кандай куркмасдан ишлаш мумкин? Бутунлай янгича мавзу ва янгича жанрда фильм суратга олган режиссёрнинг «Ухшаш узгалар» фильмида гайритабиий ходисаларнинг гувохи буласиз. Фильмларда сон саноксиз илонларнинг иштирок этиб худди актёрлар сингари роль ижро этиб берганига нима дейсиз? Энг кизиги шундаки фильм жамоаси суратга олиш жараёнларида ишга берилиб кетиб ушбу илонларлар билан бемалол ишлашган. Лекин монтаж жараёнида эса шундай сахналарни суратга олганидан ва шунча илон билан куркмасдан ишлаганларига узлари хам хатто ишона олмай колишди. Режиссёрнинг айтишига караганда фильмдаги асосий гоя узга оламни тушуниш ва урганиш колаверса, оила мукаддаслигини яна бир бор исбот этишдир. Агар мистика сизни бефарк колдирмаса тез кунларда ушбу фильмни катта экранларда куришингиз мумкин.

 

Нодирабегим  тайёрлади.

10-Дек-2010 09:30
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod | Тег : 7 inson changalida filmi, O'hshash o'zgalar filmi
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Farzona DK   (10-Дек-2010 09:41)
Ha ushbu filmni premerasi 14-dekabrda A.Navoiy kinosaroyida bo'lib o'tadi. SHavkat Jayron ko'proq triller janridegi filmlarni suratga oaldi, Bu film ham zo'r chiqqan.Gollivudga o'hshagan.

2 surqash   (10-Дек-2010 10:46)
skachkaga qo'ying Sayyod iltimos agar iloji bo'lsa

3 Devochka_Pripevochka   (10-Дек-2010 12:08)
eto tipo pod fil'm sumerki 4toli kosyat :)

4 roza   (10-Дек-2010 16:04)
artistlani o'zgartirishgani yahshi bolibdi , hamma kinoda faqat bir hil chehralani koraverib jonga tekkandi

5 Farzona DK   (10-Дек-2010 17:43)
Obbo Sayyod akayey saytni chekkasidegi teglar bo'yicha qidirishga oldin e'tibor bermagan ekanman. O'ziz yoqtirgan odamlar Adiz Rajabov,Yulduz Ibragimovna, Lola,Dilnoza Kubayeva ,Nasiba Abdullayeva SHahzodanie sa kotta kotta harflar bilan. Qoyil sho'ttanam bilvosa bo'ladi agar sezgir farosatli bo'lsa. Qoyil ! Ajoyibsizde Sayyod aka . Dunyoda siz bitta yagona ,tanho insonsiz vahaha
Ответ: Тэгларнинг хажмини биз танламаймиз, автоматик тарзда ким хақида қанча маълумот бўлса шунга қараб ўсаверади. Счетчик каби. Кейин бу сайтга яқинда ёзяпмиз, шунинг учун сайтнинг фаолияти давридаги деб хисобланмайди хам. Кинояга эса ўрин йўқ

6 sofie_so_soft   (10-Дек-2010 19:00)
Шавкат Жайрон- прекрасный человек, уважаю его !

7 MAJNUN   (10-Дек-2010 21:19)
Super UZB dayam Ujas kino olinarkanmi qoiy Omad

8 Gulnor   (10-Дек-2010 22:38)
iltimos faqat ko'pam qo'rqinchlik bo'masin, ha...baribir ko'rmayman bunday daxshatlik kinolani, agar birdaniga ko'zim tushib qomasa, mazmuni yaxshiyu, shuni qo'rqinchlik qilmay olsayam bo'ladiku, nima kerak odamlarni yuragini yorib,
, keyin qabristonda film olishni bas qilish kerak, hich bo'lmasa shu joylarini mantaj qilsa bo'lardi, ana ko'rinib turibdi buni alomati yaxshi emas...

9 Dildora   (10-Дек-2010 23:56)
Очередные "комедии")

10 Samiah   (11-Дек-2010 01:54)
shu disela otgan hafta hojaynimla bn kordik bu film Fransuzlar tomonidan olingan "Balandlik" filimidan kochirma unda ham 7 ta inson yani talabalar toqqa chiqishadi, ohirida bitta qizi ozi qoladi. Nega bu ozbeklar biron nima yangilik qila olmiydi? hech bomaganda tagiga osha filmga ohshatma dib yozib qoysa yahshi bolardi:)

11 Farzona DK   (11-Дек-2010 07:43)
Voy Sayyod aka hazillashudim unaqa qo'rqitadigan otvet bermen .Oldinga Sayyod.com ga qachon o'tamiz sayyod.uz da smayliklar yo'q smayliksiz yozilsa boshqacha tushunilvotti

12 Kamella...   (12-Дек-2010 01:26)
yaxshi juda yaxshi uzgarishni kurib hursand buldim

13 Abdullo   (12-Дек-2010 07:46)
hozirgi ozbek kinolari ozbekistondan boshqa joyda ko'rilmaydi chunki hozirgi kinolarda kayerda yoq mavzular tanlangi bir hil qiyofalar kopayip ketgan ,yana haqiqiy aktyorlar qolip qoshiqchilar ham aktyor bolip ketgan. triller, qorqinchli kinolarni ishlashni yana hollywood ga jim qoyish kerak

14 erkin   (15-Дек-2010 13:55)
gollivudlanikkidey kino ishlasa ham bularkanu faqat qand jonga tegdi tuz ham keragu

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 23
Мехмонлар: 23
Рўйхатдагилардан: 0