Маънавий тарбия амалиёти кечаётган манзилдан ФОТОНИГОХ! Hayriya| Akciya | Tadbir
Маънавий тарбия амалиёти кечаётган манзилдан ФОТОНИГОХ!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассаламу алайкум ва Рахматуллоху ва барокатуху! Бугунги муборак кун барчамизга муборак келган бўлсин!

4-май кунги ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасидан хозир фотонигох хуқуқидаги фотолавхалар билан бўлишар эканмиз, келаси жума куни шу кунги асосий қахрамонлар бўлган қон топширганларни суратини батафсил репортажда тақдим этамиз. Кейин эса табиийки видеохисобот хам. 

 

Бу икки қизлар акциямизга ФАХРЛИ ИНСОН ёзувли махсус торт ва қон топширганлар учун жуда пархезбоп бўлган афғонча ош билан ташриф буюриб ўзгача файз улашишди  . Қизларни турмушга чиқишдан аввал тайёрлаш ва ошхона сирларини ўқитадиган курс очган Пари ва Фотимани кўпчилик яхши танир экан. Инстаграмга уларнинг сурати қўйилганида анчагина шогирдлари ва уларни қўлида ўқиганларнинг илиқ фикрларига кўзимиз тушди. 

Акциямизнинг фаолларидан "дастахонли" хонанда Севара.

 

Хоразмлик хонанда Дилмурод Отажонов хонишларига рақсгаям тушишди, мухлис хам бўлишди. 

Дилноздан "Қахрамоним" доира садолари жўрлигида.

 

Акциямизнинг ташкилий жамоасидан ўрин олган Улуғбек доимгидек қон топширганларга дармон  муаллифлик олмалик ширинлиги билан 

 

Жамоамиз вакиласи Гулсумнинг шу кунга туғулган куни тўғри келган бўлишига қарамай у акцияга ташриф буюриб қон хам топширди. Хабарингиз бор,  фарзандли бўлгани эълони билан Адиз Ражабов, таваллуд айёмида Зохиршох Жўраев ва хаттоки ЗАГС никохини нишонлашга айнан ФАХРЛИ ИНСОН лойихамизни танлашган. Бу албатта бежиз эмас, муборак кундаги яхшилик манзилида энг яхшиси билан рухан уйғунлик рамзий маънода унутилмас бўлади. Яхшилик амаллари ўтаётган кундаги қўшалоқ байрамлар хамиша уйғунлашиб  баракаси ва давомийлигига хам ижобий таъсир этса ажабмас. 

 

Яна бир жудаям эътиборга молик тарафи ФАХРЛИ ИНСОНда мунтазам равишда иштирок этаётган ёшларнинг фикру  хаёли ойма-ой акциядан акцияга яхшилик нафасида тарбияланаётганини билиш қийин эмас. Бундай мунтазамликда ўтадиган амалиёт  албатта уларнинг дунёқараши ва онгига ижобий фундаментни қуриб келгуси амалларига хам ижобий чизгиларни солади.

Лойихамизга оилалик  инсонларни   фарзандлари билан ташриф буюриб уларни хам болалигиданоқ хайрли ишларга тарғиб этишлари эса тарбиядаги гўзал нақшларни намоёнлашидан дарак. Бундай ота-оналарни тарбиясига чексиз хурмат! 

Нафақат хайрия ва унга тарғибот балки, мунтазам равишдаги хар ойнинг илк жумасида кечаётган мана шундай  маънавий тарбия амалиётининг умуминсоний  ўрни жамиятда жудаям мухим роль ўйнашини сездириб хар бир иштирок этаётган халқимиз вакилларидан фахрланиш хиссини уйғотади. Биз шу куни   яхшилик хиссиётларини туйиб ўзаро алишамиз!

  ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасининг мана шундай  жудаям кўплаб ижобий таъсирлари билан жамиятда ўз хиссаси борлигидан беқиёс шодмиз!

 

Хоразмлик хонанда Дилафруз Хайитметова акцияда нафақат фаол балки ТАРҒИБОТ тарафлама хурматга сазовор инсон эканини яна бир бора исботлади. У акцияга нақ 5-нафар донорни қон топширишга ўзи билан бирга олиб келиб, бир неча қонга мухтож бўлган беморларни умри узайишига сабаб бўлди. 

ФАХРЛИ ИНСОНдаги хориждан энг фаол иштирокчи Тимур! У хар сафар айнан шу акция учун  минглаб километрларни босиб  келади. Қозоғистонлик Тимур Иззатханга хурмат!

 

Фахрли инсонлар, борингизга шукр!

 

Фурсатдан фойдаланиб Севара ва Дилафруздан жудаям қизиқ сухбат ўтказилди. Икки қиёфадош бири Феруза Жуманиёзовага иккинчиси Шахзодага тақлид?

Ферузада раққоса бўлган Дилафруз нега Озода Нурсаидовани устоз деб билади ва у "запрает"га киргач ўзи куйлаб юборганида не хикмат бор экан

Тадбиркор Салим Абдувалиевга бағишлов қўшиғи бўлганди, бу сафарги Севаранинг "Салим" қўшиғи хам  унга аталадими?

Шахзодани қўшиғини куйлаб берган Севара рости унга ўхшайдими? Қўшиқни хам ўхшатдимикан?

Икки дугона қиёфадошлар Севара ва Дилафрузни тоғда қандай бизнеси бор экан...

 

 

Кейинги репортажларимизни кузатинг, хаммаси олдинда! Юқорида айтганимиздек 4-май кунидаги ФАХРЛИ ИНСОНдан бу суратлар шунчаки анонс хуқуқидаги фотонигох холос! Олдинда қон топширган қахрамонларимиз , шифохонада кечган дори тарқатишдан суратлар ва шу кундан хисобот хамда видео!

Келаси акция эса БАЙРАМ СОНИ! ФАХРЛИ ИНСОН 6-йиллик байрами 1-июнь куни доимгидек Гемотология қошидаги шифохонада катта концерт байрами билан бўлиб ўтади. Қон топшириш ва моддий хайрия ва хизматда эса хар йилгидек  юртимизнинг энг сара ва аъло хонандалари!

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

 

11-Май-2018 12:14
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson, faxrliinson
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [479]
BeshBet [20]
Din [84]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1046]
Muhlis Minbari [215]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [74]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [627]
Tabriklar [173]
Taqdimot [47]
Hayriya| Akciya | Tadbir [253]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [784]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 22
Мехмонлар: 22
Рўйхатдагилардан: 0