"Мени тушун”.
Ҳозирги кунда ёшларнинг назарига тушган гуруҳлардан бири "Баён”ни янги лойиҳага таклиф этдик. Янги лойиҳанинг шартлари шундан иборатки, иштирокчиларга бир нечта таърифланиши керак бўлган сўзлар тақдим қилинади. Лойиҳа янада қизиқарли мазмунга эга бўлиши учун ноодатий сўзларни беришга ҳаракат қилдик. Улар ўз навбатида шерикларига понтамима элементлари ёрдамида берилган сўзларни таърифлашлари керак. Ушбу лойиҳа орқали улар бир-бирини бир оғиз ҳам сўзсиз қанчалик тушуна олишларини синовдан ўтказдик.
Демак, биринчи бўлиб юклатилган вазифани "Баён”
гуруҳининг аъзоси Ойбек Мукумов бошлаб берди. Унга қази, батарейка, Сардор
Раҳимхон, шарҳловчи, маймун, микрофон, сичқонча сўзлари берилди. Ойбек берилган
сўзларни бирма-бир Маъмурга тушунтиришни бошлади. Қазини етарлича тушунтириб
бериш учун от ҳам бўлиб кўрди. Шундагина, Маъмур Ойбек нимани таърифлаётганини
тушуниб етиб саволга тўғри жавоб берди.
Батарейкани тушунтириш учун Ойбек
фотоаппаратни мисол қилиб кўрсатиб берди. Маъмур дастлаб фотоаппарат,
флеш-карта сўзларини айтди ва охир оқибат Ойбек таърифлаётган сўз батарейка
эканлигини тушуниб етиб, тўғри жавобни берди. Шундан сўнг, Маъмурга продюсери
бўлмиш "Сардор Раҳимхон”ни таърифлаш вазифаси юклатилди. Маъмур хонанда Сардор
Раҳимхоннинг саҳнадаги ҳаракатларидан тортиб, зинапояларга кўрсатиб берди.
Ойбек аниқ жавоб топишга анчайин қийналди. Аниқ жавобни айтгунга қадар,
қўшиқчи, микрофон сўзларини айтиб ўтди. Хатто, Маъмурнинг ҳаракатларини кўрган
гуруҳ администратори Иброҳим Аҳмедов ҳам кулиб юборди.
Лойиҳа шундай бир қизғин паллага кўтарилган эдики, Ойбекнинг ўзи ҳам қизиқиб кетди. ва иложи борича актёрлик ва пластикасини ишлатган ҳолда аниқ ҳаракатлар билан кўрсатиб берди. Маъмур "Шархловчи”, "Маймун”, "Микрофон” ва "Сичқонча” сўзларини қийналмай топа олди.
Энди ноодатий сўзларни тушунтириб бериш вазифаси Маъмур Султоновга юклатилди. Шу ўринда эслатиб ўтишимиз керакки, Маъмур Султонов Ўзбекистон Давлат санъат олийгоҳининг 3-курс талабаси. Шунинг учун ҳам берилган сўзларни понтамима элементлари билан тушунтириш учун унчалик ҳам қийналмади. Унга жалюзи, сотувчи, кондиционер, ях, тувак, қути ва нокиа маркасидаги телефон сўзлари берилди.
Маъмур жалюзи сўзини илк сўзни ўқиб кўриб,
моҳирона тарзда деворда тушунтириб берди. Масалан, тувак сўзини тушунтириш учун
Маъмур стулдан фойдаланди. Тушунтириб бўлгунига қадар, стул тувак вазифасини
бажариб берди. Кондиционер сўзини тушунтиришда эса кун иссиқлигидан фойдаланиб
қолиб ўзини ўзи елпиган холда кўрсатиб берди. "Ях”, "Сотувчи” ва "Қути” сўзларини
бир урунишнинг ўзида Ойбек тўғри ва аниқ жавоб бера олди. Шундан сўнг Маъмурга
сўнгги сўз тақдим қилинди. Ушбу сўзни Ойбекка тушунтириб бериш учун хатто тиз
чўкиб, тушунтирди. Лекин бу сўзни Ойбек ҳа деганда тушуна олмади. Иложсиз қолганидан
сўнг Маъмур Нокиа маркасидаги телефонлар ёқилганида экранда намоён бўладиган
қўлларни кўрсатишга тушди. Шундагина Ойбек гап нима ҳақида кетаётганини англаб
етди.
Лойиҳа давомида барчанинг кайфияти аъло
даражагача кўтарилди. Ҳатто, иштирокчилар ёшлик дамларини ҳам эслашга
улгуришди. Шу ўринда Ойбек ҳамда Маъмур бир-бирларини қанчалик билишларини
текшириб кўриш мақсадида бир нечта саволлар тақдим қилдик. Улар бир-бирларини
қанчалик билишларини қуйида келтирилган савол-жавобларни ўқиб билиб олишингиз
мумкин.
Ойбек (Маъмурни қанчалик яхши билиши).
Маъмур (Ойбекни қанчалик яхши билиши).
Дурбек ШОФАЙЗИЕВ тайёрлади.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
РЕБЯТА ВАМ НЕ СТЫДНО. ЧЕСТНО Я ЭТУ ПЕСНЮ НЕ СЛЫШАЛА И КЛИП ТОЖЕ ДАЖЕ НЕ ХОЧУ СМОТРЕТЬ.
сени бу пок мухабатимга
балки сенга жон керак
мана бераман сен кетма!!! отличьнооо!!! " мана шу кушик супер пупер а так бошка кошигини эшитмаганман
" ....YANA NIMA DEB ISHONTIRAY SENI BU POK MUHABBATIMGA ........" OYBEK MUKUMOV - MOLODEC !!!!!!