Бугун соат 10:00 да Қоратош кўчасида янги "Макро”
гипермакетининг очилиши бўлиб ўтди. Айни дамда бу супермаркет Ўзбекистондаги энг катта супермаркет хисобланади. Макро супермаркетининг рахбариятидан, очилишга сайтимиз жамоаси таклиф қилиниб, эксклюзив равишдаги фоторепортажни амалга оширишга имконият яратилди. Бу очилишни қисман деса хам бўлади, чунки бинонинг қурилиш ишлари хали давом этаётганлиги ташқаридан кўриниб турарди. Яъни ўнг тарафи ва унинг юқори қисмлари. 8-декабрь Конституция кунига совға сифатида шошилишган кўринади. Аммо гипермаркет тарихида байрам куни очилиши алохида маънога эга бўлди. Беш қаватли Макро гипермаркетнинг эса фақатгина биринчи қавати ишга тушган бўлиб, унда озиқ овқат махсулотларидан тортиб, кийим кечагу қурилиш хом ашёларини хам топиш мумкин. Ушбу гипермаркетни очилишини шунчалик кўп инсонлар кутишган эканки, очилиши олдидан кўчада одам тўлиб кетди, эшиклари очилганида эса одамлар ичкарига "оқиб” киришди.
Кассадагилар ўзбекона либосларда... Махсулотлар танлови бошқа кўзга кўринган савдо мажмуаларига нисбатан кўпроқ эди, ёки манга шундай туюлди. Янги йил олди бозорлар одамларга лиқ тўла бўлиб кетадику, ўзимизни шундай бозорларда юргандек ҳис қилдик. Орада одамларнинг "Корзинкада бундай нарсалар йўқ” маъносидаги гаплари хам кўп маротаба эшитилгандек бўлди.
Солиштириш учун хам келганлар талайгина кўринади. Гипермаркетга келганларнинг борса, 20 ё 30 фоизи кассаларни тўлдирган бўлса, қолганлар солиштириш, бинони томоша қилиш ва бошқа ишлар билан банд эдилар.
Бинонинг тўртинчи ва бешинчи қаватида "Болалар Авлод мажмуаси” очилиши кутилаётганлиги хақида бино ташқарисидаги реклама баннеридан билиб олдик. Қолган қаватлари хақида эса очилганида билиб оламиз)))
Кассаларнинг узун ва кўплиги, айниқса 5-та махсулотдан кўп бўлмаган харидга хизмат қиладиган "Экспресс касса" ташкил этилгани диққатимни тортди. Озгина нарса олиб узундан узун навбатда туришни олдини олишни энг қулай ечими.
Бўлимлар ва энг керакли нарсалар сотиладиган қаторлар катта ёзувлар билан ажратилгани хам қулайлик яратади.
Махсулот турлари турфа хил. Кийим кечаклардан то спорт техникалари, тренажер заллар учун техникалар хам бор. Гўёки Катта бир "Олой" бозори билан "Ипподром" бозорини кўчириб бирлаштиришгандек.
Мева ва сабзовот бўлимлари хам жуда катта ва биргина қатор билан чегараланмаган.
Бошқа супермаркетлардан фарқли, мижозлар учун қулайликлар максимал даражада ўйлангандек.
Гўшт ва балиқ бўлимлари хам хайратлантирди.
Денгиз махсулотлари краб ва қисқичбақалар муз устида бўлса хам, тирик ! Қимирлаб юрди, ўзимиз кўрдик)))))
Нархлар бошқа супермаркетлардан унчалик фарқ қилмасада, арзонРОҚ.
сумкалару, кийим кечаклар...
Ва албатта менинг севимли бўлимимммммммммммм:
Эрталабки очилишда Шахло Қодирова ва фотограф Даврон Матчонов бўлишган бўлса, кечки томон камина ва фотограф Абдурахмон Содиқовлар бўлдик. Соат 23:00лар атрофида бўлса хам, Макро одамларга лиқ тўла, пештахталарни аксарияти ярми бўм-бўш холатга келиб бўлганди. Кўчада мошиналарни айтмайсизми...
Корзинка супермаркети бўлимлари очилгач уларга тенги йўқ бўлиб келаётганди. "Мегапланет" очилганида эса "Корзинка"ни савдоси сусайиши хақида тахминлар бўлганди. Аммо "Корзинка" бўлимлари пойтахтимизда турли районларда бўлгани сабабли, хеч нарса ўзгармади.
Мазкур "Макро" очилиши хам фақатгина бахтга қарши шундоққина тўғрисида фаолият юритаётган "Корзинка"нинг Қоратош бўлимигагина ўз таъсирини ўтказиши табиий холос. Аммо, "Макро"нинг асосий рақобатчиси фақат "Мегапланет" бўлиши кутилмоқда. Бошқа тарафдан "Макро" хозирча энг катта супермаркетлиги билан ягона! Тепа қаватларида болалар ўйингохидан ташқари, "Мегапланет"да хам бўлмаган боулингдан тортиб, қурилиш моллари савдоси хам очилишини инобатга олса "Макро" олдида "Мегапланет" микро бўлиб қолса керак. Фақат ўз районида долзарбликни йўқотмаса керак деган тахминлар бору, бироқ, барибир "Карвон кўп, ризқи бўлак!" деймиз.
Шунчаки тахлил ва таққослашлар.
Яқин кунлар барча супермаркетлардаги нархлар ва қулайликлар хақида хит-парадни кутинг!
Шахло Қодирова ва Sayyod тайёрлади.
суратлар муаллифлари: Даврон Матчонов ва Абдурахмон Содиқов.
|