Реклама ва пиарни кўзлаб қилинаётган манфаат бўлгани учун хам номлар ва холат очиқ ёзиб улар кўзлаётган шов-шувга мен хам алоқадор бўлишни истамайман.
Аммо бўлаётган маълум ва номаълум айрим вазиятларга ўз фикримни айтмасам бўлмас.
Бу иззат нафс ўлгурам ўн йиллаб ухлаб ётарканда а? Провокация? Балки "не выгодно" бўлгандир у пайт оғиз очгани? Ё у пайтлар рекламага мухтож эмасмидилар?
Хозир кимлардир (қайтганлар) айни диққат марказида, зораким унга тош отиб бўлса хам ва унинг керак бўлса қизлик давридаги хатолигини эслатиб ўтиб бўлсаям унинг диққат марказини чеккасидан жой олсам деганими бу? Паразитлик қилиб ўз хисоботига диққат тортиш шартмиди?
Как все низко...дешево... а смешно то как
ЛЕКИН:
Нима керак неча йиллик мавзуни кўтариб махаллийчиликни долзарб қилиш?!
Бир маротаба буни билиб билмай қилганлар нима натижага эришди? Жазоси етарли бўлмадими? Ё кимдир қониқмадими у ўталган йиллар давомидаги сахнадан айро жазодан? Хавас қилдингизми?
Ўша пайтлар мавзу кўтаришга куч ва юрак бўлмагану эндликда кўтаришга арзон сабабларни хамма тушуниб турибдику.
Кеча қаерда ижодий хисоботни бераётган хонанда бугун қаерда беришга мажбур бўлаяпти бир ахамият беринг? Томошабинлар сони анчага қисқарибди-а ? Талабчи?
Ўзи шу ижодий хисоботлардан кейин бирорта ашула оммалашяптими?
Балки бир нарсани тушуниб етиш вақти етгандир: Машхурликни асли нима келтирганди ўзи? Эндичи, куни нимага қоляпти? Балки диққатни ижодни зўрига қаратиш керакдир? Кўнгилни тоза қилиш керакми ё?
"Дешевый" пиардан кўра "дорогой" ижод мухим эканини нахотки шунча зое кетаётган харакатлардан тушуниб олиш қийин бўлмоқда?
Қўлингда зўр санъатинг бўла туриб нега шунчалар паст кетиб пастга қараб интилаверасан? Ерга ётиб хам қониқмадинг... Энди ижодингни хам ер билан бир қиляпсанми?
Бир санъати йўқ бўлсангку ахамият хам бермасдим, ачинаман шундай зўр санъат сохиби ўзини хор қилаверишига.
Хозир ўша мавзуни қайта кўтариб узоғи билан нима натижа кутилмоқда? Ўзимми вилоятимда бир қахрамон бўлай дебсизда?!
Бошқа вилоятлик хонанда, аёл боши билан мавзуни иссиғида ижодан бошқа вилоят химоясига турганида қаерда эди ўша вилоятни иззат нафсониятли хонанда йигитлари? Урушдан кейин қахрамонлар кўпаяркан... Хозир энди кулгулик эмасми?
Как все посредственно... Интрига бўлади, шов-шув, одамлар оғзида, вой энди у нима деб жавоб бераркин, олқишлар, қийқириқ, хуштаклар...
Кейинчи?
Олқишни олган артистлару азият чеккан жамият бўлиб қолаверади. Кимга хизмат қилаяпсанлар унутдиларингми?
Шунданам билса бўлади асл мақсад худбинлик- чўнтакни кўзлаш. Халқ учун хизматдаги одам аввало унинг хавфсизлигини ўйлайди!
Шундоғам дунё нотинч, бизда не керак халқ урушини қўзғатиб? Қани кафолат бу нарсаларга сабаб бўлмаслигига?
Ахир артист кўтарган мавзуга қизиқиш ортади ва у жаранглай бошлагач табиийки у мавзу долзарб бўлади. Одамлар онгига бу мавзу сингдирилмоқда! ОАВ ва ижод орқали эса гипноздек кечади!
Бизга махаллийчилик мавзуси долзарб бўлиши керакми?!
Нахотки шу оддий насаларга санъаткорларни нотага тўла миясида жой топилмаса?
Бу мавзуни кўтараётган ва ўша учрашувда хаттоки мавзудан парча талаб қилган тентак журналистларчи?! Бирорталаринг нега фитна қўзғайдиган мавзу кўтаряпсиз, уинг оқибатига масъул бўлишингини тушунасизми?-деган савол бера олмаса?
У ташкилотчиларам билади кимларни чақиришни. Фикри борлар керакмас! Иккта таклифнома учун ялақиланадиган югудаклар уларга қулай, ортиқча савол берадиганлардан эса қўрқишади. Мияси ишлайдиганлар билан керакми анжуман ўтказиб? Ўзини мияси ишласа ўзи бунақа мавзу қилармиди?
Хаммасига тахлилда кўриб турганингиздек аниқ жавоб бор .
На журналистика ва на маданият вакиллари... Хар иккиси халққа хизмат қилиб аввало унинг тинчлиги ва хавфсизлиги хақида қайғуриши керакмасми?
2016-йил давомида "Ўзбекнаво" ташаббуси билан қанчадан қанча артистлар вилоятларни кезиб тинчликни тарғиб этадиган тадбирлар ўтказдию мана буёқда эса вилоятликлар мавзусини кўтариб ашула қилаётганлар хаммасини бир тийин қилмаяптими?
Ким вилоят кезиб унга хизмат қилай деса ким эса вилоятлараро уруш қилсам дейди...
Бу нимаси санъатни ахволи?!
Санъаткор устоз мақомига монанд санъати зўр бўлсаю, куни масхарабоздан бешбаттар ишларга қолса бутун бошли ўзбек санъатига ачина бошларкансан.
Ўша хонандага чин дилдан: Санъатингизни, ижро махоратингизни рости жудаям хурмат қиламан! Гарчи умуман сизниям сиз тош отаётганни хам мухлиси бўлмасам хам ва ностальгик қўшиқларингиздан ташқари бошқа бирорта қўшиғингизни билмасам хам.
Шунчаки, бу ўрин сизданам қолади. Хаммадан қолади, кимлардан қолмадиям ўзи. Ўша ўриндан унумли фойдаланинг илтимос. Сизга бўлган хурмат хиссига ачинмайлик...
Хаммамиз хато қиламиз...аммо кўпинча кимдир уни қайтаришга сабабчи бўлади ва кимдир эса оловлатишга.
Мен сизни қайтаришга сабабчи бўлмоқчиман, сиз эса махаллийчиликка сабаб бўлманг!
Халқ тинчлигига билиб билмай хавф солишга хечкимни хаққи йўқ!
Ўша тинч халқ орасида хозир сиз ва оилангиз, сизни вилоятингиз хамда ўша онаю сингилларингиз хам бор!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Афсус минг Афсус !
bizga uxshab chet elda ish bn yurganlar yangiliklardan sal uzoqroqda qoldik shekilli