Бош сахифа » 2019 » Май » 17 » Май-2019 қахрамонлари! 190та донор!
14:11
Май-2019 қахрамонлари! 190та донор!

3-май куни, май ойининг илк жумасида, аввал хабар берганимиздек эрталабдан Юридик Университетда ва тушдан сўнг   ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихамизни доимий стандарт равишда  қон марказида ўтказдик. 

Аввало шу кунги Қон марказида қон топширган фахрли қахрамонларимизни нурли чехралари билан таништирамиз:

 

 

 

 

 

 

 

 

Дониёр Азизов ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасига бир неча йиллардан бери ўз мошинасида ёрдам кўрсатиб лойиха ташкилий ишларида мошинаси асқотарди. Бундан ташқари табиийки моддий хайрия ва қон топширишда хамиша фаол бўлган Дониёр Азизовни яқиндагина теле экранлар орқали Малибу автомашинасини бир сок уюштирган ўйинидан  ютиб олганини халқ билиб олди. Мана шу ютуқ билан яна акциямизга ташриф буюриб яна қон топшириб кетди. 

Дониёр Азизов:- Мана шу хайрли ишда аввалги мошинамда хизмат қилиб хиссам текканида хам бир хикмат бўлса ажаб эмас ва ушбу ютиб олган мошинам хайрли ишлар натижасида хам деб биламан. 

 

 

Қон марказида қон топширганлар рўйхати :

1. Тошпўлатова Нигора

2. Норметов Жасурбек

3. Мирзаев Сарвар

4. Абдумаликов Мурод

5. Рахимова Захро

6. Нуруллаева Нозигул

7. Акмалова Мафтуна

8. Самихова Гулнора

9. Усмонов Файзулла

10. Шокирова Фарангиз

11. Нуриддинова Гулноза

12. Шоюсупова Ирода

13. Ғофурова Фарангиз

14. Жумаев Феруз

15. Якубова Мавлуда

16. Ражаббоев Умарбек

17. Файзуллаев Сардор

18. Юсупова Ирода

19. Азизов Дониёр

20. Ладыгина Мария

Умумий Юридик университет билан бирга : 190 та донор қон топширди.

 

Россия фуқаролари Мария ва Лия! Хабарингиз борки, ушбу акциямизга хориждан Тожикистон , Қозоғистон, Хитой ва мана Россиядан фуқаролар келиб қон топширишмоқда . Эсдалик учун уларни хамиша фуқаролик паспортлари билан суратга оламиз.

Моддий хайрия эса Европа бўйлаб географик кенглиги чек-чегара билмаслигинику биласиз

 

 

Шу кунги хамширамиз эса хонанда Каниза бўлди. 

 

 

 

 

Албатта тадбирнинг бадиий қисмида  Каниза, Имрон ва Москвадан келган хамда "Шайдо" гурухининг вакили бўлган Лия қўшиқлар куйлаб беришди. 

 

 

 

Ширинликлар Абдуллох Умардан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Барчангиздан фахрланаман! Топширган қон, моддий хайрия ва хизматларингиздан Аллох рози бўлиб ўз даргохида қабул қилсин хамда ўйлаган ниятларингга етказсин дея чин дилдан тилаб қоламан.

Асосийси соғлиқ учун хизмат қилсин. Болалар соғайсин. ЯШАСИН! Мана шу учун хизматдамиз!

 

 

 

Моддий хайрия:

 Имрон, Каниза, Абдуллоҳ Умар, Сардор, Лия, Самигов Н, Абдуллаева З, Фотима, Саъдулла, Одилова Э.

Зохид Фан клубидан: Акмалов Абдуллоҳ, Камилов Мўмин, Ахмаджонова Адолат, Асророва Умида, Нурмухаммедова Лазиза

Умумий сумма +карталарга тушган пуллар билан (Россиядаги Сбербанк картаси хам): 8.025.000 сўм

 

 

Топширилган қонлар хужжати ва йиғилган пулларга  дорилар сотиб олиниб беморларга тарқатилди. 

 

 

ВИДЕО

https://youtu.be/MlIOosHx9WQ

 

1 ва 7 июнь кунлари кўришамиз.

1-июнь байрам сони ва фақат закот моддий хайрия.

7- июнь қон топшириш акцияси. 

 

Шароити оғир беморлар закот олишга бошқалардан кўра хақлироқдирлар:

 

1-Июнь куни Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни ва #Faxrliinson хайрия тарғибот лойихасининг 7-йиллик байрамига атаб ўтказиладиган байрам тадбирида фақат моддий хайрия - закот қабул қилинади. Бу йил хам Рамазонга тўғри келган тадбирда қон топшириш бўлмаслиги сабаби, уламолар айтишича қон бериш мумкин аммо бунда рўзадорни ахволига салбий таъсир кўрсатмаслиги мухим.

Биз эса буни олдиндан била олмаймиз ва кимнидир агар кун иссиқлиги сабаб хам ахволига салбий таъсир кўрсатиб, сув ичишга мажбур бўлиб рўзаси очилишига сабабчи бўлишга таваккал қила рлмаймиз. Вахоланки ўткан йиллар хам рўзада қон топшириш бўлган ва хечкимни рўзаси очилишига сабаб бўлмаган, бироқ кун иссиғида тадбир ташкилий ишларидаги жамоамиз хам рўзадор бўлиб бироз қийналгани учун бу йилги июнь ойи қон топшириш акциясини байрам куни эмас, июнь ойининг илк жумаси 7-июньда бўлиб ўтади.

1-Июнь куни ва шу кунгача фақат моддий хайрия - закотлар қабул қилиниб, шу куни дорилар олиб тарқатилади.

1- ва 7- июнь кунларида кўришгунча!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1617 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson

Нравится
Барча изохлар: 1
1 terwixonse   (18-Май-2019 14:14) [Материал]
I am from Slovenia. I can help with build this forum. Thanks for approved.

Jaz sem Slovenka. Lahko pomagam pri razvoju foruma.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!