Бош сахифа » 2018 » Май » 18 » Май-2018 қахрамонлари
13:42
Май-2018 қахрамонлари

Аввало бугунги муқаддас ойдаги илк муборак жума билан барчангизни табриклайман ва 4-май кунги фахрли чехралар билан уларга чексиз хурмат ила  таништиришдан бошлайман:

 

 

Аноним қолишни истаганлар хам бўлди. Яна бир бора эслатиб ўтамиз, лойихада қон топшириб ёки моддий хайрия қилганларни аноним қолиши ўз хуқуқлари ва буни хурмат қилиб ошкор этмаймиз.

Бироқ эслатиб ўтамиз бу хайрияни тарғибот тури яъни тарғиб этмасдан натижага эришиб бўлмас тури. Исломда эса яшириндан кўра тарғиб этиб бошқаларни хам жалб қила олишлик савоби икки карра бўлиши айтилган (манба)


Қон топширганлар рўйхати:
Ахметова Бадинур
Адилов Сардор
Акромов Элдор
Мансурова Ноиба
Саидазимов Мухаммад 
Кашкаров Фаррух 
Самандаров Баходир 
Носиров Дилмурод 
Ғуломова Дилором 
Дехканбаева Гулноза
Насриева Дилноза 
Турсунов Санжар
Усмонов Файзулло 
Икромова Робия 
Абдушамаев Сирожжиддин
Юлдошев Достон 
Баходиров Абубакр 
Эргашов Азизбек 
Ибрагимов Мухриддин 
Юсупов Журабек 
Отажонов Дилмурод 
Илхомов Бахтиёр 
Каримов Музаффар 
Ахмадалиев Дилшод  
Каюмбаев Абдулла
Алимов Дилшод 
Икрамова Муниса 
Норбўтаев Низомиддин 
Фахриддинова Мадина 
Бахтиёр Арипов
Азимова Гулсум

      Умумий 31 та донор қон топширди.


«ШиринБар» хомийлари:  
Севара (хонанда) Фотима, Мумина, Улуғбек, Гулсум, 

Моддий хайрия: 
Дилшод, Севара Қурбонова, Шерзод, Рихсибоев Исломбек, Абдуллаева Дурдона, Шавкат, Машхура 
Абдурахмошов Юсуф, Мухиддин Али, Туроб, Миржалол ва Миржалил

Умумий +карталарга тушган пуллар билан йиғилган сумма:  11.009.600 сўм

Айтганча, сиз истаган пайтингиз, хозироқ хам ушбу икки картадан бирига картадан картага ўтказиш хизмати орқали истаган суммани ихтиёрий равишда хайрия қилишга имконингиз мавжуд:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

 

Доимгидек йиғилган суммага керакли дорилар шахсан беморларни қўлига ва ё уларни ота-оналарига топширилди.

 

 

Топширилган қонлар хужжатлари хам қонга мухтож беморларни шахсан ўзларига ва ёки уларни ота-оналарини қўлларига топширилди!

 

Хуллас, қон топширган ва моддий хайрия қилганлар хотирингиз жам бўлсин хаммаси ўз манзилига бекаму кўст етказилди.

Биз хам хотиржаммиз, зеро яна бир ойни муборак ўтишида хиссамизни қўшиб 6-йилдан бери давомланаётган акциямизни яна бир сонини омадли ўтказдик. 

Барча иштирокчиларни қилган хайрли иши аввало соғлиқ учун хизмат қилиши, Аллох ўз даргохида қабул қилиб хаммага ажрини беришини сўраймиз. Ўйлаган ниятингизга етинг.

Мен ва жамоамиз номидан хар бир келган иштирокчига чексиз хурматим ва сиздек халқимизда яхши инсонлар борлигидан фахрланишимизни яна бир бора чин дилдан изхор этмоқчиман.

Сизлар борки бу лойиха бардавом! Сизлар борки хар ойнинг илк жумасида яхшилик чоррахасида яхши инсонларни чехрасини кўриб яхшилик дунёда борлигига ишонч билан яшашга хисса қўшилмоқда ва сиздек инсонлар борки яхшилик кўпаймоқда!

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар. 

 

Келаси жума куни видеохисобот.

Келаси ФАХРЛИ ИНСОН сони эса албатта байрамона!

Бу йилги 1-июнь куни ва нихоят июнь ойининг илк жумасига тўғри келди! 6 йил деганда 1-июнь кунига энди июнннинг илк жумаси тўғри келди!

Бу ФАХРЛИ ИНСОН лойихасидаги тарихий онлар, зеро шунча йилдан бери "Хар ойнинг илк жумасида" тартиб шиори билан ўтказиладиган  лойихамизни фақат 1-июнь куни қайси кун бўлишига қарамай  ўтказишга тўғри келади, чунки шу куни "Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни" ва ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси старт олган кун!

Шу сабаб хам хар йили 1-июнь куни Гемотология қошидаги шифохонада лейкемия билан касалланган беморларга катта гала-концерт ташкил этиб ФАХРЛИ ИНСОН лойихасини байрамона сонини ўтказамиз.

Бу йили хам барча яхшиларни кутамиз!

 

 

Батафсил бу лойиха хақида , тартиб  қоидаларию ва барча саволларга жавоблар учун манба: http://sayyod.com/faxrliinson

Тел: +99894 6952121 (+телеграм рақами хам шу)

ФАХРЛИ ИНСОН ташкилий гурухи: Нодира Тўраева, Шахло Қодирова, Гулсум Азимова, Дилобар Сухбатова, Музаффар Каримов, Сарвар Қамбаров, Искандар Шукуров ва Улуғбек . 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1895 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!