02:40 Мадина болалар "Голос"и "Беллашуви"дан ўтмади. | |
Болалар тоифасидаги "Голос-3" да Тошкентлик Мадина Саидазимова уччала хайъат аъзоси Пелагея, Леонид Агутин ва Дима Биланни ўзига "қаратиб" мақтовлар сўзлатган бўлсада, афсуски А.Мошкорина, В.Черноклинов, билан биргаликдаги "Штиль" қўшиғидаги "Беллашув" босқичидан ўта олмади. Илк босқичда Мадина 1918 йилда Италия бастакори Джакомо Пуччини томонидан «Джанни Скикки» операси учун ёзилган сопрано репертуаридаги «O mio babbino caro» ариясини куйлади. Бу арияни машхур юлдузлардан Мария Каллас, Виктория де лос Анхелес, Рене Флеминг, Монсеррат Кабалье, Анна Нетребко, Элизабет Шварцкопф, Сара Брайтман ва Сиссель Ширшеболар ўз вақтида куйлашган. Биринчилардан бўлиб Пелагея, кейин эса Агутин ва кетидан Билан "Уни танладим" тугмасини босгач Мадинанинг шарафига қўшиқ куйлашдаги проефессионаликни юқори бахолаб мақтовлар ёғдиришганди. Билан Мадинадаги профессионализмни юқори ва жиддий даражада эканлигини айтган бўлса, Леониид Агутин фикрича Мадинанинг ижроси болалар тоифасида эмас катталар тоифаси даражасидаги профессионализмни сезган "Сени тинглаб туриб "Болалар" ёзувини кўришни ўзи ғалати"-дейди у. Пелагея хам буни эътироф этиб Мадинага куйлашидаги хатто хатти-харакатлари хам ўзига ярашганини билдиради. Мадина "устоз"лардан Пелагеяни танлаганди.
Бирични босқични ютубдан томоша
Иккинчи "Беллашув" босқичидаги Мадинанинг мағлубияти ижтимоий тармоқларда жўшқин бахсларга сабаб бўлмоқда. Шу ўринда ўзимни фикримни билдирсам унинг бу беллашувдаги ўрни ва мағлубияти иккиламчи фикр туғдиради. Биринчидан опера жанридаги Мадинани бу қўшиқдаги ўрни савол туғдирса бошқа тарафдан бу сўнгги пайтлар мусиқа оламидаги янгилик саналгани хамда мисол тариқасида Evanescence гурухидаги эклектикани эслатиш мумкин. Мадинага куйлаш учун кам имкон берилгани хамда кўпроқ фонда бэк сифатида овози қолганини айтса бошқа тарафдан Пелагея уни овози имкон даражаси ва рокка тушиши даражасидан тўғри мослаштирган дейиш хам мумкин. Пелагея йигитчани танламагани эса тушунарли хол унинг овозидаги ўтиш (мутация) даври хисобга олинди ва буни хайрлашаётган пайти хам ўзига айтиб ўтди.
Мадинанинг бундай катта кўламдаги лойихада иштирокини ўзи аввало катта ютуқ! МДХ давлатларига таниқли профессионал ва устоздек юлдузлар саналмиш уччала хайъат аъзоларини диққатини эгаллашу шундай чиройли мақтовларни олишни ўзи эса артист номи учун асосий ғалаба! Мусобақа эса бу ўз номи билан мусобақа! Унинг асосий мақсади кўпроқ шоу! Тан олиниш эса санъаткор учун юксак тухфа! Мадина ўзига кераклигини олди! Мадинага омад!
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 10891 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |