M&TVA-2013 тақдимотига уч ой қолди. Йилнинг энг яхши ижодкорларига овоз бериш бошланди.
Мазкур манбага ўтиб хар бир номинациядаги номзодингизни ёзишингиз мумкин.
Тахминларчи?
Билмасам, тақдирлаш маросимларидан хар нарсани кутса бўлади, хамиша сюрпризлар кутиб туради. Бу сафарги сюрпризларни хам кутамизу, лекин, хаққонийроғи кўпроқ бўлишини истардим. Зеро бошқа тақдирлаш маросимлари хам йўқ, демакки, (деярли) барча ижодкорларнинг умиди хеч бўлмаса шу маросимдан рағбатлантирилиши. Ижодкор рағбатлантириб турилмасаям бўлмас экан. Айниқса хақиқийлари.
Хўш, менинг фикримча умумий кўзга яққол ташланганлар бу йил кам бўлсада, аммо етарли бўлди. Клиплар борасида Лола жуда сермахсул ва сифатли ишлади дейиш мумкин. Унинг "Қайтмайди" клипини эмоционал тактлар бўйича илғор деб биламан.
Райхоннинг "Қаердасан" клипи 3д матрицаси билан янгилик бўлди. Райхон бу йилни бошида яна бир "Юрагимдасан" сифатли клипи билан хам ажралганди.
Шахзоданинг "Чико" қахрамончаси росмана тренд бўлди дейиш мумкин, зеро у клипдан қахрамонча сурати хаммаёққа турли кўринишу, изохлари билан тарқалди. Тарвузга расмини ўйиб чизишганигача бор)) Вохид Исоқовнинг "Холиқ ака"си энг прикол клиплардан бўлса керак. Яна бир оригиналлиги билан ажралгани Фаррух Комиловнинг "Тарам тарам" клипи бўлди. Ўзига хос қизиқ ва Фаррух хам яхши роль ижро қилиб берган.
Хонандалардан Умидахон аввалги ижодидан кўра, бу йили кўпроқ ярқ этиб фаол бўлди. "Фром обвиоус" қўшиғи билан вокал жихатини кўрсатган бўлса, "Кел ярашайлик" қўшиғи яхшигина оммалашди.
Жасур Умировнинг хам "Одамларнинг тўйларида" қўшиғи оммалашган қўшиқлардан бўлди.
Улуғбек Рахматуллаевнинг "Соғиниб" қўшиғи яхши оммалашдию, "Бемор"чалик хит бўла олмади.
Асилбек "Маниша"си билан йил бошида ва яқиндагина яна бир қўшиқ ва унга ишланган клип билан твда прома бўлгани билан, харқанча аввалгиданда кўпроқ ирғишлаган бўлса хам, аввалгидек шокка хам туширмади, хайратлантирмади ва хитиям бўлмади...афсус, сўнгги нажот ўзи шу йигитдан эди десам а?))
Хаммасиданам хит даражасига яқинроқ келгани Шохжахон Жўраевнинг "Жайра" қўшиғи бўлди десак муболаға бўлмаса керак. Кўча куйдан энг кўп таралган қўшиқ шу бўлди ўзиям.
Фильмлар ва уларнинг саундтрекларига келсак... узрлар))
Вахоланки Наво гурухининг "Йиғлама қуёш" қўшиғи яхши оммалашди. Барибир ўша фикримда қолдим, "Зеро" гурухи йўналишидаги бу таронанинг омади хам ўша стилистикада бўлгани деб биламан.
Мана шунақа менинг хозирга қадар шахсий фикрларим. Ўзингизни фикрингизни изохларда қолдирарсиз.
МТВАга номзодларни кўрсатишниям унутманг! МАНБА
|