Бош сахифа » 2015 » Июнь » 12 » Лўлилар ижодкорлардан ғазабда!
00:29
Лўлилар ижодкорлардан ғазабда!

 

 

Бир хонандани клипини суратга олиш пайти эшак-арава керак бўлиб қолди. Сағбондаги  лўлилар махалласига эшак-аравани ижарага олиш учун келган ижодий гурух ичида биз хам бор эдик. 

 

Суратга олиш ишлари учунлигини билган махалладаги ёши улуғ киши ва аёллар тўпланиб ўз эътирозларини айта кетишди:

-Анави Саид деган режиссерларинг бор экан, ўша фильмида лўли қизни иштонсиз ва бош яланг қилиб кўрсатиб бизни хамиятимизга теккани етмаганидек, яна лўлилар ўлса ўз уйида кўмиларкан деган тушунчани фильмда кўрсатибди. Бу нима деган гап? Қаердан олинган бу нарсалар? Ана, қаранг махалламиздаги қизларни, биронтасини иштонсиз  кўряпсизми? (рости хам шу ерни ўзидаёқ турган 10-15 қизларни хаммасини кўйлаги тагидан иштони кўриниб турарди-муаллиф)

Бизни мозорларда хилхоналаримиз бор, ким уйига кўмаркан? Нима учун фильм ва клипларда  лўлиларни хамиша ер қилиб кўрсатишга харакат қилишади?

Гадойчилик   бизни урфимиз хам эмас анъанамиз хам эмас! Бошқа миллатда йўқми? Рус ёки ўзбекларда гадой йўқми? Фақат лўлиларни гадой санаш нотўғри. 

 

Азалдан бери менга хам маълум бўлган лўлилар хақидаги қизиқ хабарлар борасида жим тура олмадим ва йиғилган лўлиларнинг ғазабига қарамай савол бера бошладим:

 

Сизларда эркак уйда ўтириши ва аёли ишлаши урф экан, буни никох пайти хам келин "эримни бир умр боқаман" деб  қасам ичиб айтаркан, шу ростми?

Ёши катта киши:-Тавба, қаердан чиққан гап бу? Мана хозиргина ишдан келиб энди овқатланаётгандим, съемка келибди деганига чиқдим. Яна бизларни мазах қилиб нимадир олмаларинг деб. Қанчадан қанча лўлилар олий маълумотли, худди ўзбеклардек  оддий халқмизку. 

Ёш бир лўли йигит (жахл билан сўкинади):-Қанақадир бир ****(бииип)**лар машнақа гапларни тарқатадида бутун хамма лўлиларни қора қилиб кўрсатади.

 

Аёлларингиз хам эркаклардан олдинда юрармиш...

Лўли киши:-Бўлмаган гап эй! Эркак олдинда, кетидан аёл! Бизда хам эркакни гапи юқори!

 

Яна бир савол борасида қизиқишим устун келиб  чидай олмадим:

Махалламиздан авваллари "шарабара" ўтарди...

Лўли йигит:-Ха, пистон, хуштак коптокларми? (кулади) хозир бундай нарсалар йўқ бўлиб кетган. Шунчаки "хунарчи"лар дейиларди.  

 

Деярли хар хонадон олдида эшак-арава кўряпмиз...

Лўли киши:-Ха энди бу "ота-касб". Ўша бутилка йиғиб сотиб кун  кечириш. 

 

 Видеокамерага сухбатни олмоқчи бўлганимизда улар рад жавобини беришди. Бу режалаштирилмаган сухбат бўлгани учун кетиш пайтигача улгурилган савол-жавоблар  эди... Афсуски тиллачилару фолбинлар хақида саволларим қолиб кетди.  

Шу куни клипи суратга олинаётган аёл хонандани  хазиломуз ролини лўлилар қай тарзда қабул қилишаркин билмадиму, аммо бу учрашувгача сценарий ёзиб бўлинган ва суратга олиш ишлари кетаётганди. Бироқ,  бу сухбатдан кейин лўли аёл ролидаги хонанданинг хар икки образига хам ўша захотиёқ рўмол ўраттириб, иштон кийгиздиришга муваффақ бўлдим.

Хеч бўлмаса шу тарафлама лўлиларга ёқар деган умиддамиз)

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 18161 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 21
1 navruz   (13-Июн-2015 02:45) [Материал]
гап йук

2 Muxlis   (13-Июн-2015 06:43) [Материал]
Bizdagi asosiy lo'lilarning asli kelib chiqishi Hindistonga borib taqaladi. O'sha taraflardan tirikchilik maqsadida yo'lga chiqishgan va shu boshqa ellearda qolib ketishgan...

3 Mohim   (13-Июн-2015 07:53) [Материал]
Lo`li bo`ladimi, boshqa bo`ladimi bizning xalqimiz millat ajratmaydi. Urf odatga kelsak o`zbekning ham kurakda turmaydigan urflari yetarlicha...

4 muxlisa   (13-Июн-2015 08:06) [Материал]
tavba aslida ula bir joyda muqim yawamasdiku biznin yurtimiz xalqi juda bagri keng xalqda xatto lolilaram ketkisi kemi qolgan yana bz kromi yurgan institutlada oqivotti ekan gap yo

5 muzaffar_abdullayev   (13-Июн-2015 09:07) [Материал]
Kaniza xojam)))) klipi

6 бики   (13-Июн-2015 09:13) [Материал]
уланиям яхшиси бўладию ну барбр лўлидееееее. бу гапм бн улани хамиятига темоқчимасмааан. проста ану уймизага садақа сўрап келадиган лўлила яхши бўмидиде, зоти биттаю хаммасини. орасида гипнўз қп қизини молини ёйишга оп кетвотган хонадони тунашди бзани махаллада. бутун уйдиги 20 та 25 та эркею аёли гипнўз қп қўйган ула, мана ўтган ойда бўлди шу иш.ўзи ёмонмасдиру шу гипнўз қлшидан қўрқаман лўлилани, шуниси бн унчаям ёқтирмиман, хафа бўмелааа лўлишла хоооп smile

7 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР   (13-Июн-2015 12:15) [Материал]
ДОД ДЕГАНИ ОДАМ ЙЎҚ! "Ана, қаранг махалламиздаги қизларни, биронтасини иштонсиз кўряпсизми?". ҲАР ҲОЛДА БИЗ УНЧАЛИК ПИСАНДА ҚИЛМАЙДИГАН ЛЎЛИЛАРНИНГ ГАПИ БУ. ЛЕКИН АНА ШУНДАЙ ҲАМИЯТНИ ЎЗИМИЗНИНГ МИЛЛАТДОШЛАРДА ҲАМ КЎРИШ БАХТИГА ҲАМ ҚАЧОНЛАРДИР МУЯССАР БЎЛАРМИКИНМИЗ. БИЗ НАЗАРГА ИЛМАЙДИГАН ШАРАБАРАЧИ ИШДАН КЕЛИБ ТОМОҒИДАН ОВҚАТ ЎТМАЙ МАҲАЛЛАГА ЧИҚДИ. ШУНЧАКИ ТОМОШАБИН БЎЛИШ УЧУН ЭМАС, БАЛКИ ЎЗ АЁЛЛАРИНИ ШАРМ-ҲАЁСИЗ ҚИЛИБ КЎРСАТИБ ҚЎЙМАСЛИКЛАРИ УЧУН, БОШҚАЧА АЙТГАНДА АЁЛЛАРИ УЧУН ТУРИБ БЕРИШГА ЧИҚДИ. БИЗДА ҲАМ АНА ШУНДАЙ АЁЛЛАР УЧУН ТУРИБ БЕРАДИГАН, МАҲАЛЛАСИДАГИ ҚИЗЛАРНИНГ ИШТОНСИЗ ЮРМАСЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН МАРДЛАР БОРМИКИН? АГАР ТОПИЛМАСА БИЗ КИМЛАРДАН ПАСТ БЎЛИБ КЕТАЁТГАНИМИЗНИ ЎЙЛАСАК БЎЛАРМИДИ! БИЗ КИМЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛЯПМИЗУ, КИМЛАРДИР НИМАЛАР ҚИЛМОҚДА!

8 ok0164   (13-Июн-2015 12:34) [Материал]
Lo'limi lo'li masmi bilmadimu, klip va kinolarda ishtonsiz kalta bumagani maqulooooo, yosh avlodga notugri tasir kursatmasa buldi

9 shahnozasad   (13-Июн-2015 13:42) [Материал]
lolilar ozlati etadiyu tilanchilik shart dib

10 zilola   (13-Июн-2015 13:54) [Материал]
xindistonda hamma lolimas uni tarixini bilmagan va bormaganlani fikri bu xindistonda tori qoloq sharchasiyam bor lekin yarimi yevropa .buni borgan biladi .keyi xar bir millatni lolisi boladi aynan bitta joydan keb chiqmagan

20 ledy   (16-Июн-2015 00:21) [Материал]
Урта Осиё тиланчилари Хиндистоннинг Мултон деган шахридан таркалиб етиб келишган. Зилолахон биларкансиз, Урта Осиёга кандай таркалгани хакида бошкатдан укиб куринг бунга 20минут хам вакт кетмайди. Хиндистон катта территория, вилоятлари, дини, касталари хакида хеч булмаса эшитгандирсиз.

11 zilola   (13-Июн-2015 13:55) [Материал]
angel bye bye bye bye

12 Nasiba   (13-Июн-2015 15:25) [Материал]
Hamma uzicha xaq

13 Ягона   (13-Июн-2015 16:16) [Материал]
Нима ўзбеклардан эшак арава топилмадими хакикат хаммани газабга келтиради. Хақиқатни гапирсанг.... хамма биладику хозир Тошкент махаллаларида айланиб юрадиган одамлар фақат лўлилар уларни ахволи эса хаммага маълум.

14 _DJ_AZIK_   (13-Июн-2015 19:53) [Материал]
Lulilarni yaqiniga borib b6lmaydi bu qayerdagi lulilar bilmadimu lekin Namangandagilarga chidab bo6lmaydi.

15 Azamat   (14-Июн-2015 12:46) [Материал]
Nima bo'lganda ham lo'lilar biz o'zbekistonliklarning bir qismi, O'zbekistonning teng huquqli fuqarolari. Ularning irqi va dinidan qat'iy nazar biz hammani xurmat qilishga majburmiz. Hurmatli lo'lilar, agar biron bir o'zbeklar yoki boshqa millat vakillari sizni ranjitgan bo'lsa sizdan men uzr so'rayman. Aldab fol ko'radigan va uydan tilla taqinchoqlarni o'g'irlaydigan lo'lilarga kelsak, qaysi millatda yomon odam yo'q, qaysi millatda og'ri va aldoqchi yo'q. Bizning o'zbeklarning ichida ham talaygina.

16 азизбек   (14-Июн-2015 15:21) [Материал]
чирок учдисини сурамабсизда,

17 muxlisa   (15-Июн-2015 10:14) [Материал]
e odamlagayam bew ketmadm lolilani tarafini ob kettie axr xayr exson sadaqa bu insonni vijdoni bn beriladgan narsa ediku xozirgi lolila bundan mustasno majburlab oladi sadaqani bermasen qarg'ab ketadi wu tog'rimi ziyorat joyidegilani etmasayam boladi masalan samarqanddagi lolila agar yolg'iz yursen gala bob orab oliwadi pul ber bermasen ustinga nos tufliman db popisa qiladi qanchadan qancha sayyoxlani worini quritti bula oddi bozorda yuradgan lolila pul sorasa bermasen qarg'ab ketadi orqendan qurimsoq pastkaw db axir kimga sadaqa beriw ixtiyoriyku xaqqattan muxtoj odamga sadaqa qsen savobi tegadi qol oyogi sog vaxti kesa sandan boy odamgamas

18 muxlisa   (15-Июн-2015 10:22) [Материал]
koyle lozimga kese qaysi zamonda yawavommiz ozi xa milliy kiyim kiyme qoyganimiz yoku xa lozim koyneniyam kiyadgan joyi borde tasavvur qilin xozi maktab kollejga yoki iwga kofta yubka kiyib tegidan lozim kiyvose qando boladi xa odamlagayam xayronsan

21 ledy   (17-Июн-2015 16:59) [Материал]
Мухлиса, шунчаки замон хакидамас, лулилар узлари хакида гапиришяпти. Шаббона фильмини курганмисиз? Уша кинодаги Шаббона кийиб юрган кийимничи? Луллар шу хакда гапиришяпти. Шаббонани кукрак факат лиф кисм ёпикда, бутун ковургалар, киндик куриниб турибди. Юбкаям тос суягидан кийилган.

19 Умид ака   (15-Июн-2015 19:34) [Материал]
клипда лўлимас, балки циган тасвирлангандир. Ҳа, уларнинг бошида доим рўмол, ...да иштон, барибир ўзбек қизларига ибрат бўлолмайди бу билан. Умуман, ҳинд киноларидан илҳомланган киночиларимиз лўлиқиз ҳақида кино ҳам олишди. Эмишки, ўзбек йигити лўлиқизни севиб қолганмиш... Кейин қўшиқлар, клиплар... Кимга қанақа билмадиму, шахсан мен лўли билан ўзбекнинг никоҳини тарғиб қиладиган ҳар қандай кинога, клипга қаршиман. Лўлилар шевада мўлтони ҳам дейилади. Ҳиндистонда Мўлтон деган шаҳар бор, илдизи ўша ерга бориб тақалади. Лўли - форс тилидан олинган бўлиб, одамни йўлдан уриб, диндан чиқарувчи париваш деган маънони билдиради. Шунинг учун ёшлик даврларимизда катталар, лўлига уйланиш тугул ҳатто у билан шунчаки яқинлик ҳам қилиб бўлмайди, диндан чиқаради улар, деб таъкидлашарди. Ҳозир глобаллашув... лекин бу қадим анъаналаримиздан воз кечиш дегани эмас. Чунки ўтмишда айтилган ҳар қандай панд-насиҳатнинг асосида ҳақиқат бўлади. Кўча-кўйда, маҳаллаларда, бозорлдарда тўда тўда бўлиб тиланчилик қилиб юришларига чидаб бўлмайди. Уларга садақа беришни бас қилиш керак.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!