ЛОНДОН 2012 – БИЗ КУТГАН ВА КУТМАГАН НАТИЖАЛАР... Sport
ЛОНДОН 2012 – БИЗ КУТГАН ВА КУТМАГАН НАТИЖАЛАР...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 Бугунги кунда жаҳондаги барча спорт мухлисларининг нигоҳлари Лондонда бўлиб ўтаётган XXX ёзги Олимпиада ўйинларига қаратилган бўлса ажаб эмас. Биз ҳам 27 июль куни бошланган ва бугун 12-куни давом этаётган мазкур ўйинлар ва унда қатнашаётган ҳамюртларимизнинг иштироклари тўғрисида оз бўлса ҳам ёритиб ўтишга харакат қиламиз. Энди камми, карамми, борига шукр қиласизлардээээ.

 

            Хўш, аввало мазкур ўйинларда иштирок этадиган олимпия терма жамоамиз ва уларнинг Лондонгача бўлган масофалари тўғрисида қисқача тўхталиб зтсам. Лондондаги ўйинларда мамлакатимиз ШАРАФИНИ 53 (!) нафар спортчимиз ҲИМОЯ қилишлари кўзда тутилган эди.

            Борганлар рўйхати билан танишинг:

Оғир атлетика (штангачилармиз)                         - 6 нафар;

Эркин ва Юнон-рум кураши                                 - 8 нафар;

Гимнастика                                                             - 2 нафар;

Қиличбозлик                                                           - 1 нафар;

Бокс                                                                          - 6 нафар;

Дзюдо                                                                       - 7 нафар;

Велоспорт                                                                - 3 нафар;

Эшкакли спорт                                                        - 2 нафар;

Таэквондо                                                                - 3 нафар;

Енгил атлетика                                                        - 9 нафар;

Сузиш                                                                       - 4 нафар;

Ўқ отиш                                                                    - 1 нафар;

Теннис                                                                      - 1 нафар.

 

 

            Олимпиада ўйинларидан олдин мамлакатимиз фахри, Пекинда ўтказилган олимпиада ўйинларининг кумуш медали соҳиби, 2011 йилги Жаҳон Чемпионатининг МУТЛАҚ ҒОЛИБИ (!), дзюдочилар ўртасидаги халқаро рейтингда 8- (!) поғонани банд этиб турган дзюдочимиз Абдулло Тангриев қонида наркотик модда топилганлиги сабабли мазкур ўйинларда иштирок этмайди. Халқаро допинг назорати қўмитасидаги мутасаддилар спортчимиз қонида «ҳиндистон марихуанаси» (ўзимиззи қишлоқ тилида «наша») «ТОПИВОЛИШИБДИЙМУШ». Буни қаранг-а, шунча йил наркотиксиз юрган туппа-тузук йигит бирданига айнисая... ёки футбол-шоуда дарвозада туриб кўриб футбол ўйнашга қайта ихтисослашишга ҳаракат қилиб кўрармикин-ааааа, яна билмадим.

Энг ажабланарлиси, бутун дунёдаги қайси спортчини олманг қонидан допинг топишса, «йўқ, ман унақамасман, назоратчилар адашган, бошқаттан олсин», - деб айюҳаннос солади. А бизани спортчимиз бўлса, «энди окала, қўйила, ўзбечилик, андиша диган нарсала бор, ҳа энди битта Лондонга бормасам бормамманда энди, шунгаям ғалва кўтариб юрийми, шунгаям ота гўри қозихонами», деди қўйди.

Э Абдулла, допинг назоратдан ўтишингни биласан, чойхонада ошингни еб, арағингни ичэээээб ётуврмисанми, бало бомиди наша чекиб, оғайни?!

            Яна бир  "наркоманимиз"  қоидабузаримиз Лондонда «аниқланибди». Лондонга бориш учун роса «тортишувлар»га сабаб бўлган ва охир-оқибат Дарья Елизарова ўрнига Лондонга борган 20 ёшли Луиза Галиуллинанинг пешоби таркибида ҳам тақиқланган модда – Фуросемид аниқланган. Шу сабабли у ҳам ўйинлардан четлатилган.

 

            Келинг, вакилларимизнинг шу кунгача иштирокларини таҳлил қилиб чиқамиз.

 

1- кун

            Умуман олганда бу йилги Олимпиада ўйинлари спортчиларимиз учун омадли бошланди. Ўйинларнинг дастлабки кунидаёқ 60 кгача вазндаги дзюдочилар ўртасида вакилимиз Ришод Собиров 3-ўринни эгаллаб жамоамиз учун ягона бўлиб турган БРОНЗА медали соҳибига айланди. (умрингдан барака топ йигит, сан бўлмаганингда шуям йўғиди)

            Денис Истомин испаниялик Фернандо Вердаско устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди. (ахир у бизнинг 1-рақамли теннисчимиз, ахир у Истомин!!)

            250 км масофадаги велопойгада С.Лагутин мусобақа ғолиби қозоғистонлик спортчи А.Винокуровга 8 секунд бой бериб 5-ўринни эгаллаган бўлса, 2-велопойгачимиз Муроджон Холмуродов пойга охиригача «ярамади». (Муроджон, чойхонада ош еб ётуврмий велосипед ҳайдаб туриш керагидидээ... ҳа майли, ҳич бўлмаса Биг Бэнни кўриб келадику...)

            56 кгача вазнда иштирок этган боксчимиз Орзубек Шоимов эса Олимпиада ўйинларининг дастлабки раундидаёқ бой берди ва «олтин медаль» орзулигича қолиб кетди. (Насиб қилса кейинги олипиадада олади олтин медални, бизни жангчиларимиз ҳеч қачон руҳини туширмаган)

            50 метр масофадан пневматик винтовкадан ўқ узишда иштирок этган вакиламиз Сакина Мамедова эса 389 очко билан 56 иштирокчи орасида 49-ўрин билан кифояланди. (ҳарнадэ, охирги ўринмаску)

 

2-кун

            Бу куни 2 боксчимиз – Аббос Атоев (75 кг) ва Фазлитдин Ғоибназаров (60 кг) лар ғалаба қозониб кейинги раундга йўл олган бўлсалар, дзюдочимиз Мирзоҳид Фармонов (66 кг) биринчи жангда ливиялик спортчи устидан ғалаба қозониб, 2-жангда жанубий кореялик дзюдочи Чо Жун-Хога имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.

 

3-кун

            Мазкур кун олимпиадачиларимиз учун энг омадсиз кунлардан бири бўлди. Сабаби, дзюдочимиз Наврўз Жўрақобилов наурулик ва канадалик рақибларини енгган бўлса-да, 3-жангда тожикистонлик дзюдочига имкониятни бой берди ва ўз иштирокини тугатган бўлса, 200 метрга сузишда иштирок этган спортчимиз Раънохон Аманова эса 34 иштирокчи ичида 25-ўринни эгаллаб мусобақани тарк этди.

 

4-кун

            64 кггача вазндаги боксчимиз Ўктамжон Раҳмонов эквадорлик рақиби устидан 16:10 ҳисобда ишончли ғалабага эришиб кейинги босқичга чиққан бўлса, 81 кг гача вазндаги дзюдочилар ўртасидаги баҳсда иштирок этаётган вакилимиз Яҳъё Имомов биринчи ва ҳал қилувчи жангда жанубий кореялик дзюдочи, Пекин олимпиадаси бронза медали соҳиби Ким Чже-Бамга ютқазиб қўйди. (эҳҳҳҳҳ, кореяликларни сериалини кўруврибмизу, қанақа курашишини ўрганишга вақт бўлмаган шекиллидээээ, бу билан 2-дзюдочимизни корейслар «борт» қилишди)

 

5-кун

            Бу кунни мамлакатимиздаги кўпчилик теннис мухлислари иштиёқ билан кутишди. Чунки, бугун мамлакатимиз фахри, 1-рақамли теннисчимиз Денис Истомин дунёнинг АТР рейтинги бўйича 1-рақамли ракетка устаси Швейцариялик Рожер Федерер билан баслашиши лозим эди. Агар шаррос қуйган Лондон ёмғири бўлмаганда (падарингга лаънат) ва 5:5 ҳисобида бораётган ўйин 18 минутга тўхтатиб қўйилиб, Истоминнинг шаштини устига ёмғир ёғимаганда, билмадим, сенсация бўлиши аниқ бўлиб, Истомин ютиб қўярди Федерерни (!) (шу гапларга ўзимниям ишонгим келяпти, россссссаям ватанпарвар боламанда). Афсус шу ёмғир сабаб бўлдию, Денисжон ҳам қолган иштирокчиларимиз каби мағлубият аламини тортиб кўрди (5/7, 3/6).

            90 кг гача вазндаги дзюдочимиз Дилшод Чориев ҳам умидларимизни оқламади. Дастлабки 2 та жангда швециялик ва венгриялик дзюдочиларни доғда қолдирган спортчимиз ярим финал учун жангларда бразилиялик спортчига, ҳал қилувчи жангда эса япониялик спортчига имкониятни бой берди.

            Ягона қиличбозимиз Руслан Кудаев 1-жангда кореялик Пак Кюнг Дуни 15:9 ҳисобида енгган бўлса, 2-учрашувда венесуэлалик Сильвио Фернандезга 15:3 ҳисобда бой берди.

 

6-кун

            Умидли спортчимиз, 100 кг гача вазнда иштирок этаётган дзюдочи Рамзитдин Саидов бир неча жангларда ғолиб чиққан спортчимиз бронза медали учун баҳсда германиялик Димитри Петерсга ютқазиб қўйгани чатоқ бўлди.

            Сузиш мусобақаларида қатнашаётган Юлдуз Қўчқорова эса 37-ўринни эгаллаб ҳаттоки ярим финалгаям чиқолмади.

 

7-кун

            Жасурбек Латипов 52 кг гача бўлган вазндаги боксчилар ўртасидаги мусобақани 1/16 финал босқичидан бошлади ва мисрлик Ҳишом Абдулал устидан 21:11 ҳисобидаги ишончли ғалабани нишонлади ва кейинги босқичга, яъни нимчорак финалга йўл олди.

            Оғир атлетикачимиз Шерзод Юсупов (85 кг) 350 кглик тош кўтариб 11-ўрин билан кифояланди.

            100 метрлик масофага югуришда вакиламиз Гўзал Хуббиева 56 иштирокчи орасида 22-ўринни эгаллаган ҳолда мусоқани тарк этди.

            Уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида вакилларимиз Анастасия Журавлёва ҳамда Александра Котляровалар мос равишда 28- ва 29-ўринларни эгаллаб саралаш баҳслариданоқ ўз иштирокларига якун ясашди.

            400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда вакилимиз Артем Дятлов умумий ҳисобда 42-ўринни эгаллади.

            Босқон улоқтиришда қатнашган Суҳроб Хўжаев 65,88 метр натижа билан 38-ўринни банд этди.

 

 

8-кун

            Бу куни боксчиларимиз юракларимизда медалларга бўлган умид чироқларига қайта олов ёққандай бўлишди. Вакилларимиз Элшод Расулов ва Ўктамжон Рахмоновлар ўз вазнларида ғалаба қозониб чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

            Трамполинда сакраш баҳсларида вакиламиз Екатерина Хилько 12-ўринга лойиқ топилди. (тўплаган бали шу бўлгандан кейин нима қилишсин)

            46-иштирокчи қатнашаётган 50 метр масофадан винтовкадан ўқ узиш баҳсларида спортчимиз Сакина Мамедова 22-ўрин билан «қаноатланди»

 

9-кун

            Юнон-рум кураши бўйича мусобақаларда 55 кг гача бўлган вазнда иштирок этаётган вакилимиз Элмурот Тасмуратов ярим финал учун баҳсларда мағлубиятга учради.

            400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда вакилимиз Наталья Асанова ўз гуруҳидаги югуришди 7-ўринни эгаллади (умумий ўринни айтишга уяласан киши)

 

10-кун

            Ушбу кун мусобақаларда қатнашаётган вакилларимизнинг аксарияти ўз иштирокларини якунлашларига тўғри келди.

            Фақтгина 1000 метрга якка каноэда эшкак эшишда вадим Меньков финал босқичига йўл ола билган бўлса, 75 кг гача вазнда боксчимиз Аббос Атоев ҳиндистонлик рақиби Вижендер томонидан аёвсиз «дўппосланган»лигига қарамай ҳакамлар томонидан очколар бўйича (17:13) ғолиб деб топилди ва ярим финал йўлланмасини «қўлга киритди». Кейинги баҳсда уни япониялик Мурата Риото кутиб турибди. Биз вакилларимизга омад тилаб қоламиз. (ҳар ҳолда ярим финал бу камида бронза дегани)

            Оғир атлетикачиларимиз Руслан Нуриддинов ҳамда Иван Ефремовлар 105 кг гача вазндаги спортчилар ўртасидаги мусобақаларда Украина, Эрон ва Польшалик спортчилардан сўнг 4 ва 5-ўринларни банд этишди. (афсус бу ўринлар учун «чупа-чупс» ҳам беришмайди....)

            120 кг гача вазндаги спортчилар ўртасидаг юнон-рум кураши бўйича баҳсларда вакилимиз Мўминжон Абдуллаев 1-баҳсдаёқ имкониятни бой берди.

            Ядро улоқтиришда иштирокчимиз Елена Смолянова 14,43 метр кўрсаткич билан 31-ўринни олди.

 

            Ҳозиргача эришган ютуқларимиз шулардан иборат. Пекин Олимпиадасида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумий ҳисобда вакиллари медаль олган 86 та давлат орасида 40–ўринни эгаллаган эдилар.

            Бугунги кунгача эса, Лондон Олимпиадасида вакиллари медаль олган 70 та давлат иштироккчилари орасида вакилларимиз 1 та бронза медаллари билан 61-70 ўринларни бўлишиб туришибди.

            Бугунги кунга қадар Қўшниларимиз Қозоғистон вакиллари 6 та олтин, 1 та бронза медаллари билан 8-ўринни эгаллаб туришган бўлса, Қирғизистон ва Тожикистонликлар ҳисобида медаллар йўқ. МДҲ давлатлари орасида Россия 42 та (7 та олтин/17 та кумуш/18та бронза), Қозоғистон 7 та (6/0/1), Беларусь 8 та (3/2/3), Украина 9 та (3/0/6), Озарбойжон 3 та (0/1/2), Арманистон 2 та (0/1/1) ва Ўзбекистон 1 та (0/0/1) дан медаллар соҳиби бўлишган.


Kamoliddin_76(FanForum rahbariyatidan)

08-Авг-2012 01:39
Бўлим: Sport | Чоп этди: Sayyod | Тег : Olimpiada-2012
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 БОБО   (08-Авг-2012 01:56)
Хакконий тахлил учун Камолиддинга ташаккур!!!

2 Shahzod   (08-Авг-2012 02:08)
Kamoliddin Aka ,QOYIL !!! smile

3 azimjon8616   (08-Авг-2012 02:21)
Kattakon Raxmat Mana Xaqiqat

4 MiSs_DiLfUzA   (08-Авг-2012 03:27)
котта рахмат малумотлар учун шуларни билмокчи эдим !!!
Афсус sad Узбекистон!
Россия Украина козогизтон беларусь яхши яхши !

5 S!!!!!!   (08-Авг-2012 04:31)
Шунча пул ваъда килинганда бувотган натижалани ахволи

6 Shukronа   (08-Авг-2012 04:34)
Raxmat, xaqqoniy yozibsiz doimgi o'ziga xoslik Komolaka.

7 Bakhtisher   (08-Авг-2012 04:56)
Googlega kirib London 2012 deb poisk bersangiz PC oynasining o'ng tomonida medallar bo'yicha davlatlarning ketma-ketligi ko'rsatiladi, bir necha kundan beri kuzatmoqdaman, Xitoy birinchilikni hech kimga bermayapti, Uzbekiston ham birinchilikni hech kimga bermayapti, faqat oxiridan birinchilikni:(:(:( Exxx, deb yuborasan kishi, sal tuzukroq sportchimiz yo'qmi, axir mamlakatimizda shuncha sharoit yaratilib berilganku, deydi kishi! Rosa xafaman. Kimdan yoki nimadan buni bilmayman. O'sha jadvalni ko'rib sportchi bo'lmaganimdan rosa xafa bo'ldim, loaqal birorta medal olib berardim, vatanim uchun! Xitoylik sportchilarning o'yinlarini kuzatsangiz, jon jahti bilan o'ynayotganini ko'rasiz, biznikilar qandaydir, boshqacha o'ynashayotgandek. Ishonmasangiz yaxshilab kuzatib ko'rishingizmumkin!

8 Umid   (08-Авг-2012 05:38)
Афуски жохон спортида гуромчилила бувоткани аник.Чункий узим шахсан олимпиодани http://www.eurovisionsports.tv/london2012/index.html?video_id=1303 сайтида хамма спорт турларини примой кузатиб борвоман.Ну Узбекистон спорти бунака даражага тушиб коганини сезми коганаканман.Рассия,Украина,Беларусла кучли тогри.Аммо Козокла,Азерла,Арманистон биздан кучлимасиди 4-йил олдин афсус facepalm

9 Sokin_Qalb   (08-Авг-2012 05:39)
Агар
шаррос қуйган Лондон ёмғири
бўлмаганда (падарингга
лаънат) ва 5:5 ҳисобида
бораётган ўйин 18 минутга
тўхтатиб қўйилиб,

Gap dib nima bo'sa yozilvurarkande. Wu yozilgan so'zda tenis4ini padarini lanatlavosilami? Yoki yomg'iri? Yomg'ir Alloh hohlasa yog'adi, tabiat hodisalarini lanatlaw Allohdan qo'rqmadilami? Xazilmi, chinmi? Qo'vis ichidi bu gap wartamasidi! Payg'ambarimiz s.a.v lanatlovchi bömaganla va bundan qaytarganla.

11 SanjarBek   (08-Авг-2012 08:25)
Jaaa hamma narsani dinga oborib bog'layvermaydida endi.

23 RaVsHaNBeK   (08-Авг-2012 15:49)
singlim siz gapni manosiga axamiyat bering london yomg'iriga etilgan padaringga lanat deb sportchigamas smile

10 Frenk-int   (08-Авг-2012 06:09)
Qoyil shuncha yangilik sportchila haqida,qizlaniyam qonida buganidan kiyin indi astofurloxx diysan kishi. happy

12 SanjarBek   (08-Авг-2012 08:27)
Lekin qoyil, Kamoliddin, maqola zo'r chiqibdi. Mufassal ma'lumotlar uchun tashakkur.

13 Bek8111   (08-Авг-2012 08:59)
колганлардан умид килиб коламиз!

14 aziaz   (08-Авг-2012 10:44)
чойхона килурмей йошлигидан корин куймасдан спорт билан шугулланиш кере шарманда нахотки бизда шунчалик паст бунга сабаб хаммаси бефарклик уйин кулгу буса булди пул топиш буса булди болларгаям ота оналаргаям эй спортга бер болангни угилми кизми узигаям фойда яна сал юрт ганини кутарармиди медал олмаса нима бор лондонга бориб латталар shame on you!!!

15 Lara   (08-Авг-2012 11:00)
Endi sportchilarimizani bunaqa orin olishganiga tashqi muhitni roli ham kotta . hamma sport saroylarini chyotkiy qilib ta'mirlab, hamma kerakli sport anjomlari bn toldirib qoyish kerek. ana undan keyin qancha talab qisela qivurmiysilami.

22 Bakhtisher   (08-Авг-2012 13:02)
Kechirib qo'yadilar xonim afandi! Siz London olimpiadasiga qatnashadigan sportchilarning qanday sharoitda mashq qilishlarini bilmaysiz shekilli yoki O'zbekistonga yaqin 10-15 yil ichida kelmagan ko'rinasiz.Sportchilar uchun yaratilib qo'yilgan sharoit man sizga ishontirib aytishim mumkin O'rta Osiyoda boshqa birorta davlatda yo'q. hatto havaskorlar uchun qurib qo'yilgan sportzallarni endi aytmasa ham bo'ladi. Hukumatimizning ishonchini oqlashmayapti sportchilarimiz!

16 SayiD   (08-Авг-2012 11:26)
Olmani tegiga olma tuwardi )) lekn bu olma saaal sasigaaanro olmekan )) cherezchur ohshamagan taqlid va yemagan hajviy yondawuv )) bu hajviy asarmaski bu tarzda tahlil qlinsaa... Kamoliddin, iloji bosa, ahborot yoki ma'lumotni tog'ridan tog'ri yuragizdigi gaplarizzi qowmasdan, g'jim mulohazalarizzi dazmollab ))) yetqzWGAAA harakat qlin keng sapar! )) ''Энди камми, карамми, борига шукр қиласизлардээээ '' - Mushtariyni hurmat qiling !!! '''«ТОПИВОЛИШИБДИЙМУШ»''' - Shevezzi qwlog'izDAAA qo'llisiz!!! ''Лондон ёмғири бўлмаганда (падарингга лаънат)'' - CHİN yuragizdagi gaplarizzi, ayniqsa u haqorat boganda, uni ewitiwga, o'qishga mushtoqla kkoo'p dib oylasez keree.... Hullas SayyoD Style Keremaaass SayyoD Bittaaaa )))) O'zizi stilizzi topwgaa haraakat qb ko'rishi maslahat bergan bolardm oddiy br mushtariy sfatida )))

30 ledy   (09-Авг-2012 16:46)
Камолиддин ака журналист ёки мухбирмидики, сиз айтганингиздай килиб, гижим гапларини мулохаза килиб ёзса. Оддий томошабин нигохида ёзилган. Ёки ёзгани учун миллион гонорар санаб олса эканки, талабга биноан ёзсалар. Фан-клуб булгандан кейин Сайёд стайл тарзида ёзмай, Кодирий ёки Навоий стайлда ёзсинларми? Сайёднинг бир доно гапи бор эди "Ёкмаса укима" деган.

17 Аслан   (08-Авг-2012 11:48)
жаль что у Узбекистана только одна медаль.Я надеелся что у нас будет хотя бы результат Пекинской олимпиады.Также сборная Россия выступает очень неудачно.А Казахстан очень сильно прибавиль.Вот это патриотизм

18 Javlon_90   (08-Авг-2012 12:19)
Voy malades xamma davlatti sport4ilari oldinga yursa biznikilar orqaga yuradi

19 izzatbek (madaniyat)   (08-Авг-2012 12:32)
Украина, Эрон ва Польшалик спортчилардан сўнг 4 ва 5- ўринларни банд этишди. (афсус бу ўринлар учун «чупа- чупс» ҳам беришмайди....) шу жойига маза килдим.

20 izzatbek (madaniyat)   (08-Авг-2012 12:32)
Украина, Эрон ва Польшалик спортчилардан сўнг 4 ва 5- ўринларни банд этишди. (афсус бу ўринлар учун «чупа- чупс» ҳам беришмайди....)

21 Mohinur   (08-Авг-2012 13:00)
Abbos Atoev bilan faxrlanse arzidi!!!Delhi gazetalarida Vijendr o'zbek boksyori tomonidan mag'lub etildi nomli habarlar chop etilvotti...

24 Iroda   (08-Авг-2012 16:42)
bor umidim faqat Vadim Menkovdan.

25 gulicha   (08-Авг-2012 18:49)
Uyalib ketvomman chet eldagi ortolarim facebookda yurtdowlarini medallari o'rinlari bn
maqtaniwadi manchi 63 o'rin deyiwga tilim bormidi
eh afsus engil atletika bn sug'ullansam bo'larkan
bizani davlatimiz qachoon oldinga o'tadiyuuu sad
sportchilarimiz spirtchilar

26 Faxriddin   (08-Авг-2012 19:07)
Rahmat Komolaka qiziqarli malumotla uchun:)

27 Dadaxon   (08-Авг-2012 19:12)
Yashasin bizni sportchilarimiz. Ofarin tasanno, tepa sochlarni tikka qilishdan boshqa narsaga yaramayapti ular. (uzur manam yuragimdagi sözlarni yozvordm, g'ijimmi buyam)

28 MARAT_89   (08-Авг-2012 23:11)
Камол ака макола зур чикбди

29 Oxunjon   (09-Авг-2012 04:46)
ex ex yurtdoshla faqadgina omad... Faqadgina olg'a...

31 Dono   (09-Авг-2012 17:32)
Bor umidim boksda.Har gal alempiadani korganimda jahlim chiqadi.Songi paytlarda kormiydigan boldim.SHaroyit bor Sportchilarda yo harakat yo'q yoki omad.Bizning madhiya 1 marta bosayam yangrawiga umid etib qolaman.RIWODGA RAHMAT hech bomasa 1 bronza bor quru keliwmidi Londondan.

32 Muhammad   (09-Авг-2012 17:33)
Хамма айб Олимпийский комитетда бизда тулиб ётибди кучли спортчилар лекин улар мусобакаларда катнашиши учун уларга пул керак ёки биронтелар буни инкор эта оласизларми? Футболимизда хам худди шу ахвол ! Оддий футбол лицейига бераман деб курингчи канча сурашаркин

33 TÖXA   (09-Авг-2012 21:42)
London 2012 Olimpiyada öyinlarida Özbekistonning wiori. "Oltin Olma Duo Ol Duo Oltin Emasmu"

34 Bahodir   (09-Авг-2012 22:22)
Kamoliddin sizga rahmat bazibir befarosat maktabda 2 baho ham ololmagan befarosatlarning tanqidini ko'nglingizga olmang!Aslida olimpiadaga borayotgan sprtchilarimizdan pora olishni to'xtatish kerak deb o'ylayman.

35 SayiD   (09-Авг-2012 22:56)
Lady ))) san paxta qoymagn hop ))) ertaga manam mawtga bnaasala yozaman db yurgandrsandeee umid qb aaa )) hullas sardor aka lozim topb qoybdlami shu insonni hurmati uchun lekn MAQOLA db chop etlgan narsa demak shu maqomga loyiq bolishi kere hama jurnalist bop tug'ulmidi va jurnalist bolavermaydi..

36 ledy   (11-Авг-2012 00:30)
Уша сиз айтган БНАСААААЛАНИ албатта ёзаман. Сардор ака Камол акани ёзагнини лозим топибдими, демак у бунга арзийди. БНАСАААЛАРИМни форумда хам ёзиб ётибман.

37 мухлиса   (12-Авг-2012 16:35)
салом Узбекистонлила! лондон олимпиадаси ёквоттими дейман а? хаммизлар телевизорни олдидан кетмаётган босизлар керй а? нечта олтин халка олишди,бизнинг Козогистон Узбекистондан кучлимасди дедизлами, яхши ойновотти Узбекистон менга ёквотти

38 N U R M U H A M M A D   (13-Авг-2012 16:51)
3ta bronza 1ta oltin medal dunyo böyicha 47örin .OFARIN BUNDAN YAXWISI KUTIB QOLAMZ

39 abdulla sobirov   (14-Авг-2012 13:41)
hammasi zo'r

40 Alisher   (15-Авг-2012 16:53)
Kazakhstan lu4we vseh!!! Vot naw deviz kotoryi v Londone skazal glavnyi trener po tiajoloi atletike!!! My gordimsia svoimi sportsmenami, Serik Sapiev, Iliya Ilin, Aleksandr Vinokurov, Adilbek Niyazymbetov, Zulia, Maiuw vse vse molodsy. Tak derjat nawi sportsmeni, nawi patrioty!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 33
Мехмонлар: 33
Рўйхатдагилардан: 0