Бош сахифа » 2014 » Июль » 10 » Лола яна "Киномания"га диққат торта олармикан?
14:08
Лола яна "Киномания"га диққат торта олармикан?

"Ёшлар" каналидаги "Киномания" кўрсатувига бўлган эътиборни аксарият одамлар айнан Лоланинг ўзбек миллий образию, монтаж натижасидаги хар тарафдан пайдо бўладиган бошловчининг экрандаги намойиши деб билишади.

Шахсан ўзим хам.

 

Айтишларича, "Шабнам" фильми қахрамони образини яратишда фильм ижодкорлари  айнан Лоланинг эфирдаги кўринишидан илхомланишган экан. 

 

Чиройига жудаям мос тушган ўзбекона кўриниши билан каттагина аудитория диққатини Республика миқёсида экран олдига тортган бу гўзал телебошловчи  ашаддий мухлисларини чапак чалдирганча турмушга чиқиб кетди.

2010 йил 8 декабрь   мамлакатимиз Конституция куни нишонлайдиган кунида қиз фарзандлик бўлган телебошловчини кейинчалик эфирда кам учрата бошладик. Балки янги модерн ва замонавий кўриниши билан дастурни давомлаган бошловчига ўзимизни қизиқишимиз сусайди, балки унинг ўзини ижодга иштиёқи... Оила бола-чақа дегандек...

 

Телеканалларимизда жудаям камёб бўлган кучли лойихалардан бирини кўтарган Лоланинг "мобил телефонлари" хақидаги кўрсатуви  эфирда қайта-қайта намойиш қилинди. Бироқ... яна жимлик.

 

"Киномания" ўзига бўлган қизиқишни сусайтиргани боис ёпилдими йўқми,  аммо хозирда эфирда йўқ.

Айғочиларимиздан бири, кўрсатувни Лола  муддатидан аввал  ёпишга мажбур бўлгани ва бунда хасадгўйлар яхшигина таъсирини кўрсатди деган хабарни етказди.

Лола билан боғландик.

 

Лола Зуннунова:- Йўқ, кўрсатув ёпилгани йўқ, шунчаки хар йили ёзги таътилга чиқамиз. Қолган гаплар ортиқча!  Бу йил хам сентябрьдан эфирга қайтамиз. Эфирдаги образимга келсак, янада қизиқ фишкалар билан кўрсатувни давомлашни режалаштирганмиз, бироқ хозир улар хақида айта олмайман. Лекин бу жуда қизиқ бўлиши аниқ!

Ижодда балки сусайиш бордир, аммо бу фарзандим билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хозир унинг айни тили чиққан ва барча нарсага қизиқувчанлик даври. У нима? Бу нима? деган кўплаб саволларига жавоб бериб, асосий диққатимни тарбиясига қаратиш билан машғулман.  Сентябрьдан эса "Киномания" қизиқ тарзда намоён бўлади.

 

Бугунги кунда аслида кино олами хам хувиллай бошлагани ортидаги норасмий хабарларга кўра сифатли фильмлар тақдим этиш устида тижорат фильмларини сценарийлари билан танишиш давриданоқ суратга олиш майдончасигача етиб борилмаяпти.

Бу албатта жуда яхши хабар, зеро  ёшлар онгини шаклланишидаги ўта  зарарли бўлган бачкана ва савиясиз гипноз фильмлар эвазига гуллаган бизнесга чек қўйилар.

Қизиғи "Киномания" дастури энди эфирни нималар билан тўлдираркин? Балки хориж фильмлари биландир? Балки давлат фильмлари билан... Яхшику!

Зора "хонтахта"чи режиссерларимиз хориж фильми савияси билан яқинроқ танишса ва ўз "ижоди" давомида фақат чўнтакка эмас, санъат учун хам мехнат қилиб, давлат фильмларига хам эътибор қаратса. 

 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 13523 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Lola Zunnunova

Нравится
Барча изохлар: 13
1 ledy   (10-Июл-2014 14:33) [Материал]
Бола тарбияси билан шугуллангани кувонарли. Хозир куплар роддомдан тугри туйга чикиб кетаётган бир пайт. Олдин хам куп кузим тушди. Изох берсангиз хурсанд булардим. "Хонтахта" канака "жанр"? Узбекистондаги охирги кинолардан камдан-кам холларда кураман. олдиндан рахмат.
Ответ: хонтахта бу шунчаки бизнес учун тижорат фильмлари 

Izoxlar moderatori Bek8111

2 Ариаш   (10-Июл-2014 16:10) [Материал]
Лола Зуннунова 2009 йил эмас, 2010 йилда турмушга чиккан.

омад кутиб коламиз

4 fedinka   (10-Июл-2014 23:12) [Материал]
уз вактида екран тагида туриб курардик бу курсатувни, айникса унинг кийинишига ишкибоз едим

5 Hudoyor   (11-Июл-2014 00:52) [Материал]
kelgusi iwlariga omad Xurmatga loyiq Inson Oylavi baxt xamiwa xam nafas bölsin

6 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (11-Июл-2014 14:49) [Материал]
ЯНА ҲАМ АНИҚ АЙТАДИГАН БЎЛСАК "ХОНТАХТА" ДЕБ АТРОФИДА ОИЛАВИЙ ЧОЙ ИЧИБ ЎТИРАЛАДИГАН ХОНТАХТАГА АЙТИЛАДИ. ХОНТАХТА АТРОФИДА ЎТИРГАН ОИЛА ҚАРШИСИДА ТЕЛЕВИЗИОР ЁҚИЛГАН БЎЛСА ҲАМ АГАР УНДА ДИҚҚАТГА САЗОВОР КЎРСАТУВ ЁКИ ФИЛМ ҚЎЙИЛМАЁТГАН БЎЛСА ДЕЯРЛИ ЭКРАНГА ЭЪТИБОР БЕРИЛМАЙДИ. ЭКРАННИНГ НОМИГА ЁҚИЛГАНИ ҚОЛАДИ ХОЛОС. БУНДАН ТАШҚАРИ ХОНТАХТА АТРОФИДА КЎПРОҚ ОИЛА ЎТИРАДИ. БУНИ ҲОЗИРГИ ПАЙТДА ОИЛАВИЙ ИЖОДКОРЛАР ТОМОНИДАН ОЛИНАЁТГАН ФИЛМЛАР ВА УНИНГ ТОМОШАБИНЛАРИ ҲАМ ИЖОДКОРНИНГ БИРОРТА ҚАРИНДОШИЛИГИНИ ҲИСОБГА ОЛСАК "ХОНТАХТА" ФИЛМ СЎЗИНИ ЯНА ҲАМ ТЕРАН ТУШУНАМИЗ. ЯНА БИР МИСОЛ, ХОНТАХТА АТРОФИДА КЎПРОҚ МАИШИЙ СЎЗЛАР ГАПЛАШИЛАДИ. ҲОЗИРГИ "ҚАЙНОҚ" ЎЗБЕК ФИЛМЛАРИ ҲАМ МАИШИЙ ҲАЁТДДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚА ОЛМАЁТГАНИ ШУНГАДИР БАЛКИ.. АЛБАТТА БУ МЕНИНГ ШАХСИЙ ФИКРИМ!

7 Davron0407   (12-Июл-2014 08:41) [Материал]
Televizor oldiga barchani mixlab quyardila to tugaguncha odam joyidan qo'zg'almasdi! Turmushga chiqib farzandli bulganlarini bugun eshitdim ! Baxtli bo'ling! Kuzda yana efirda paydo bulib hammani lol qoldiradigan kursatuv qiladila digan umiddaman!

8 olovudin   (13-Июл-2014 16:14) [Материал]
kinomaniya

9 Sarvar94   (14-Июл-2014 01:01) [Материал]
Boslovchilgni zur olib boradilarde

10 Bobmarlik   (17-Июл-2014 08:34) [Материал]
Prosta Talant omad yor bolsin

11 фарида   (18-Июл-2014 22:26) [Материал]
Лола Зуннунова хафа булмасину,менга купрок "Кинотеатр" курсатуви ёкади,чунки бошловчи узини эркин тутади ва табиий куринишда,сохта мимикаларсиз олиб боради!

12 Muhammadjon   (31-Июл-2014 11:40) [Материал]
Yana rasmlari yoqmi angry

13 Zarina   (23-Авг-2014 10:16) [Материал]
Lola zo'r

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!