Бош сахифа » 2011 » Июль » 1 » Гўрков билан сухбат. Жума овози-15.
08:53
Гўрков билан сухбат. Жума овози-15.

Хаётда хақиқатдан тепа сочимиз тикка бўлгани каби мозор ва унга боғлиқ ўлим хақидаги нарсалардан хам худди шундай холатга келадиганлар кўп. Хақиқатни инсонга салбий таъсири хақида яна бир факт. Қизиқ а, бунча ёлғонни севиб яшаймиз. Бунча ёлғон бизга қулай ва яқин?

Хаммаси оддий, чунки биз аслида ёлғон дунёга келганмизку!

 

Бугунги жума овози лойихасини хам жонли қилишни истадим.

Бу соха вакилларининг қўлидан қанчадан қанча инсонлар, шохи хам гадоси хам яхшиси хам ёмони хам бир кўринишда ўтади.


Гўрков билан сухбат!

 

Болаликдан мозор ва унга боғлиқ қанчадан қанча миш-мишлар эшитамиз. Қаранг аслида миш-мишлар фақат шоубизнесда эмас, асли хаётнинг ўзи хам мишмишлардан иборат шоубизнес бўлиб ётибди. Ўша илон хақида, ер яхши инсонни қандай қабул қилиши, ёмон инсонни қабул қилмаслиги ва хоказолар хақида шу болаликдан қийнаган, катта бўлиб сал онгни ишлатиб кўпи автоматик равишда ишонилмай бошлансада барибир шу миямизни бир бурчагида қолиб кетган шу кичик афсоначаларга хам аниқлик киритиш ниятида мозорга йўл олдим.

Лекин асосий мақсад бошқа албатта...

Тўғриси нимада эканлигини анча вақт аниқ тасвирлай олмадим. Шу мозор ва ундаги ишчилар билан сухбат қуриш фикри анчадан бери менга тинчлик бермасди. Менимча шу хақиқат нишони билан  фаолият юритишдаги айни хақиқат манзилларидан бири ўзига тортган бўлса не ажаб.

Интернет олами хам ўзига хос кундан-кунга ривожланиб бормоқда ва асосан бу ерда ёшлар қўним топади. Уларнинг бу ердаги онгини керакли шакллантиришда ижобий хиссамиз бўлса янада яхши. Шу оламда ва энг асосийси жонли сайтда хамма нарсанинг баланси тенг қўйилиши керак деб хисоблайман. Артистлар ўз йўлига, машхурлик, севги, муносабат, фильм, танқид, мақтов ва албатта дин хам!

Хуллас бугун Жума! Ва жума овози рукни ўз фаолиятини давом эттиради!

 

Юнусобод туманидаги "Оқил ота” қабристонига жазирама иссиқда етиб келдим. Сухбатдошим бўлиши кутилаётган Нодир исмли гўрков акамиз аср махалига кўмилиши кутилаётган маййит учун эндигина лахад қазиб бўлган эди.

Муздек бўлган хонага кирдигу яна ёлғон дунёнинг бир рохатбахш, жаханнамдан алдовчи кондиционер махоратидан танага рохат югурди.

 

Нодиржон  1973  йил туғилган. 1992 йилдан бери расмий равишда гўрковликни амалга оширади. Лекин болаликдан мозорда катта бўлган, гўрковлар сулоласидан 4чи авлод гўркови. Илк маййитни 15 ёшида кўмган.

 

-Бу "династия” биз иш танламаймиз, иш бизни танлайди. Болалигим оддий ўтган, ўша кўчада ўйнаш, "ланка” тепиш. У пайтлар одамлар бошқачадек туюлади хозир. Бугунги кунда одамлар қандайдир бошқача, югурган холда. Отам хам гўрков бўлгани учун боллалигим мозорда ўтиб, ўлимдан қўрқиш хиссисиз катта бўлганман. Хамма кўчада велосипед учса биз мозорда учганмиз.  Рахматли онамиз хам шу қабристонда супуриб-сидирувчи бўлиб ишлаганлар.

 

Оддий турмуш тарзингизга фаолиятингизни таъсири қизиқ. Негаки биз оддий одамлар, мозорга камдан кам келадиганлар учун бу ерга зиёратга келганда мияда битта "перезагрузка” бўлиб ўтади. Сизларни эса кунингиз, хаётингиз шу ерда ўтади.

-Ташқаридан эшитган одамга ғалати туюлиши мумкин, лекин мен учун бу фахрли иш. Одам кўмиб хам фахрланадими дейишлари мумкин, лекин мен учун бу фахр! Ўқиб балки олим бўлмасман, дунёни сув босса ёрдам хам беролмасман, лекин кимнидир бошига мусибат тушиб турганида, у йиғлаб нима қиларини билмай турганида уни ўлигини ювиб, жойлаб кўмиб бериш мен учун фахр. Хамма хам қила олмайдиган иш, бу хам Аллох юқтирган нарсадир. Таъсирига келсак, мени хам оила бола чақам бор, бу ердан ойлик оламан, ўзимга яраша тирикчилигим хам бор. Масалан имконияти йўқ бўлганлар қабрни суватгани атаганини беришадида. Бозордан сомон олиб келаман, бўш вақтимдан халиги қабрга  қарайман ва хоказо.

Гўрков сулоласи хилхонаси:

 


Саволларим орасида ўша болаликдан қолганлари хам бўлади, тўғри тушунасиз, шунчаки қизиқ. Ўзингиз хеч арвохларни кўрганмисиз?

-Йўқ.  Номаълум нарса одамларга хамиша шундай туюлади.

 

Кечаси қолиб кетганмисиз мозорда?

-Хар доим мана шу ердаман. Охирги пайт шу ерда тунаб қоляпман. Хеч нарса безовта қилмайди. Уйимда халиги кондиционерим йўқ тўғриси, хозир иссиқ кунда шу ерга келиб кондиционерни ёқиб ухлайман. Очиқ гап!  Ошхона, хожатхона, хаммом хамма эхтиёж бор, масжид, магазин ва уйим бир қадам.  Хеч нарса безовта қилмайди, шу мозорда онам хам отам хам ётибдику.

Лекин бир воқеани айтиб бераман, бу айни гўрковликни бошлашимдан аввал юз берган. 13-14 ёшларимда уйимизда уста ишлаётган пайт, арра синиб қолган ва  отам мозордан арра келтиришни сўраган. Ўша пайт кечаси эди, отам эрталаб келтириб қўй деганди. Эрталаб туришга эринасиз, ёш боламиз, шу кечаси олиб кела қолай деб  мозорга  бордим. Аррани олиб велосипеда қайтаётсам  кўзимга бир бадбашара нарса кўринган. Қўрқиб кетганимдан уйга келганимда оёқ қўлим ишламай тилим айланмай ётиб қолганман. Отамга нима кўрганимни дарров айта олмаганман, уришиб беради деб қўрққанман, чунки эрталаб келтир деган, кечаси мозорга боришимни билса қўймасди.  Қарабсизки эрталаб на тил ва на оёқ қўл ишлайди. Хеч ким нима бўлганини тушунмайди, мени тилим ишламагани учун гапириб беролмаганман нима бўлганини.  Бу орада юзимга оқ пес каби доғ тушиб катталаша бошлаган хам. Анча кун мени даволай олишмаган. Шунда кимдир "Бунга мозордан юққан, ё қассоб бўлади, ё гўрков ва ё ювиқчи” деган. Отам гўрков эканликларини айтганида у киши қўй сўйиб худойи қилишини маслахат берган. Шундан кейин қўй сўйиб худойи қилингач сал оёқ қўллар ишлай бошлаб халиги оқ пес хам кета бошлаган. Шундан кейин тилга киргач бўлган воқеани айтиб берганман.

 

Демак гўрков бўлгунча арвох кўриниб, гўрков бўлгач кўринмай қолар эканда?

-Билмасам, лекин халигача ўша кўрган нарсамни кўз олдимга келтирсам, этим бир увишади. Нималигини билолмайман, сочи узун қоп-қора бадбашара аёл қиёфасида эди.

 

Кўп ғаройиб  воқеалар эшитамиз, кўпларини газеталардан хам ўқиймиз, масалан гўрда тирилиб қолганлар, кимнидир ток уриб кўмишгану кейин тирилиб гўрдан чиққан каби. Мана шундай воқеалар рости бўлганми?

-20 йил ишлаб бундай воқеадан хабарим йўқ. Мозоримизда бундай воқеа бўлмаган. Балким тирилиб қолса, билган одамга чиқиб кетишни иложиси бордир. Билган деганим, мозорга келиб юрган одам қабрдаги лахад қаердалигини билади. Билмаган одам гўр қаерда, гувала қаерда билмайди, унинг учун мозорга келиш керак қабрни кўриш керак. Биласизми менга қолсачи, келган одам лахадга  бир ётиб кўрсачи хам дейман. Ўша ўлик ётадиган жойда бир ётиб кўрсачи дейман. Биласизми нимага? Бир кун ўлишимиз нақд нарса, сиз хам ўласиз хохланг хохламанг, мен хам ўламан, хеч қочиб кета олмаймиз. Лекин мозорга келиб ётишимиз бу Аллохдан, бу нақд эмас! Ўлишимиз хам Аллохдан, лекин қабрга тушиш хам насиб қилиши керакда тушуняпсизми? Кимдир сувда чўкиб йўқ бўлиб кетади кимдир яна бошқа бир холатлар билан, қоидаси билан кўмилиш, лахадга тушиш хам насиб қилиши керак. Насиб қилса елкага олиб дўсту-душман, ёру биродарлар мана бу ерга олиб келиб лахадга ётқизиб кетади. Кимдир мухаббат ишқида ёнади, кимгадир пул керак, ким дача дейди, кимдир уйига пластик қоқмоқчи, бу дунёни муаммолари жуда кўп, биздан аввал хам бўлган, боримизда хам бўлмоқда, ўйлайманки ўлиб кетамиз хам, ундан  кейин хам бўлади. Даврга яраша эхтиёж келаверади. Билиб билмай кимнидир дилини оғритамиз, очкўзлик қилармиз,  неча пул берай деганида беш сўмлик нарсани ўн сўм дегимиз келиб қолади, мана бу ерга мозорга келиб ётиб кўрса, озгина унутади. Э ўзи қаерга кетяпман дейди. "Финиш” мана шу ер! Бу ерда ётишни хам ният қилиш керак. Насиб қилсин шу ерга келиб ётиш дейиш керак. Қаерда қандай холатда қазо қилишимизни билмаймизку. Мен насиб қилса Маккада қазо қилишни ният қилганман, насиб қилмай қолса шу ўзимизни қабристонда ётиш ниятим. Қаердадир бекафан, бежаноза ётишдан Аллохни ўзи сақласин.

Ўғлим 16 ёшга тўлиш арафасида, Аллох насиб қилса балким гўрков бўлиб қолса ажаб эмас ўзи кўмар мени шахсан. Бу хам бир бахт, ўғлим олиб келиб ўзи кўмиши.

 

Болаликдан шу мухитда катта бўлиб касб танлаш тушунарли лекин бошқа қизиқиш бўлмаганми, бошқа сохага масалан?

-Билмасам, мошинага қизиққанман "Училище”да ўқиганман, слесарь-ремонтник деган дипломим бор уйда.  Ота касб зўрлик қилгандир, уйимизда болаликдан фақат шу мавзу ер кавлашдан бошланиб, ер кавлашдан тугаганидандир.

 

Қишин ёзин ер кавлаш, бунинг стратегияси борми?

-Ёмғирми, қорми, қаттиқми юмшоқми, жазирама иссиқми фарқи йўқ. Ер кавлашни ўз қоидаси бор албатта, лекин уни қор ёмғир хал қилмайди.

 

Бир одам кавлаб тайёр қилиб қўя оладими?

-Йўқ. "Техника безопасности” дегандек рухсат хам йўқ. Сабаби лахадга тушганингиздан кейин ер юмшоқ бўлиб ўпирилиб кетиши мумкин.

 

Бундай холатлар бўлганми?

-Йўқ, Худога шукур, бўлмасин хам. Лекин лахм ер чиқиб қолади, юмшоқ ер. Кавласангиз атрофидан ер тушишни бошлайди. Бу хавфли. Ёнингизда бир одам бўлиши керак, Худо кўрсатмасин босиб қолса шеригингиз ёрдам бера олади.

 

Хасис ёки шу каби ёмон инсон ўлса гўрков қийналади дейишади. Ер қабул қилмайди, қазишда қийналади гўрков деган гаплар бор.

-Тўғри...Ёмон одам нариги дунёда хам ёмон. Ернинг қаттиқ ёки юмшоқ, яхши ва ёмон чиқиши бу бор нарса. Ёмон одамни гўри битиши хам қийин.

 

Улар ахир ўлик холида келади, сиз шуни сезасизми?

-Ие, албатта! Гўрни сирини айтиб бўлмайди. Қабр сири хечкимга айтилмайди! Гўрков бу сирни ўзи билан бирга гўрига олиб кетади. Ўзимиз учун биламиз лекин айтмаймиз.

Мозорни  қаеридаги ерни қаттиқроқ ва юмшоқроқ эканлигини биламиз, баланд пастига қараб. Гохида мозорни энг қаттиқ жойидан хам юмшоқ ер чиқиб 2-2,5 соатда гўр қазилиши битиб қолади. Вахоланки бир гўр ўртача 4-5 соатда  қазиб битилади. Бундай холатда ажабланиб қоласизда.    Сергелига бу ердан  таксида 1 соат ё 45 минутларда борасиз, фараз қилинг шундай таксига ўтирдингизки Сергелига 15 минутда етиб бордингиз. Ажабланасизку. Кутилмаган жойимдан гўрим 2 соатда битиб қолса мен хам ажабланаман-да.

 

Бир жойда ўқигандим, бир маййитни лахадга қўйишганида лахад тепасидан асал маййитни оғзига томган экан. У инсон хаётда жуда ширинсўз бўлган экан. Лахадга асал оқиши...

-(ишонч билан) Бор нарса! Бир томчидан пайдо бўлиб шундай инсон бўлиб юрибмизку бу нима бўлибди? Аллох одамзотни лойдан ясаганку. Яна лойга қайтиб кетаверамиз. Лахадда ётган маййитга бир туйнукча очилиб жаннат ёки дўзах кўрсатилиб қўйиларкан. Қиёматгача уни нималар кутишини кўриб ётаркан.

 

Нима учун доим гўрков хонаси олдида тупроқлар уюлган холда туради?

-Одамлар қабрларни сомон сувоқ қилишни исташлари билан боғлиқ. Бу бошқача тупроқ бўлади.

 

Қабрни ўзини тупроғи етарли эмасми?

-Қабрни ўзини тупроғини қайта-қайта ўзига суваш учун етмай қолади. Хар доим келиб хабар оладигани бор, 5-6 йилда бир суватадигани хам бор. Мана шу вақт ичида келганида қабр анча текисланиб қолган бўлади. Бунга ёмғир қорлар хам сабабчи бўладида. Шунинг учун ташқаридан лой олиб келинади. Кўпчилик қабрни устидаги сомон-сувоқни хусни жамол учун деб ўйлайди. Аслида бу хам инсонни чин уйи-да. Тозаликдан хам мухимроқ нарса. Қабр олдига гувала қўямиз, мана шунга ёмғир қор етиб ўпирилиб кетмаслиги учун сомон-сувоқ қилинади. Эски замонда уй томларимиз хам сомон-сувоқ қилинганку. Фақат у ёлғондакам уйимиз бўлган бўлса, бу чин уйимиз.

 

Модернизация кўринишига фикрингиз? Мармар тошлар, темир панжара ва хоказолар..

-Йўқ десам, тош қўйган одам хафа бўлади мана гўрков қарши чиқяпти деб...

 

Лекин Исломда адашмасам мумкин эмас.

-Мумкинмас.  Бир белги бўлса етарли. Масалан мен мархум оила аъзоларимга кичкинагина мармардан белги қўйдирганман холос. Буни хам сабаби оиламиз катта бўлиб жиянларим қабрларни адаштира бошлашди, шунга ёзув қилдирдим. Уларни кўрмаган, кўмилишида бўлмаган ёшларимиз адашадида. Шахсий фикрим катта мармар тошга қаршиман. Кейин панжара билан ўраб қўйишади, натижада қабр қаровсиз холатга келади, уни ичини тозалашни иложи йўқ бўлиб қолади.

 

Мозор билан хамиша  илон кўп гапирилади...

-Илон чунки тинч жойда бўладида. Кўрганман илонларни, мозорда бўлишига сабаб хам бор. Бизнинг қабристон 10 гектар, бошқа   20-50 гектар қабристонлар бор. Бошқа ерларда одам гавжум, қўш хам ин қуролмайди, мозор катта, тинч, мевалари, қурт-қумурсқалари хам бор. Қушлар бемалол қўнади, улар ин қуриб болалайди. Уйингиз 5 сотих бўлиб бир четига қуш ин қурса болалар бақир чақир қилиб юришади, илон эса тинч жойни хохлайди. Мозор эса тинч.

 

Илонлар ўликларни ейди дейишарди.

-Бунинг учун илонни тиш-тирноғи, оёқ қўллари бўлиши  керак. У теп-текис мавжудот, кавлай олмайди. Гўрков ёмон ўлик келишини билиб лахадда токча ясаб унга илонни қўйиб қўяди деган бўлмагур гаплар хам бор. Мен хам илондан қўрқаманку.

 

Оқил ота мозори шу ерда дафн қилинган Оқил ота исмига қўйилган. У киши ким бўлганлиги хақида аниқ манбалар йўқ, кимдир табиб бўлган деса кимдир авлиё дейди.

Қабристонга келганлар Оқил ота қабрини хам зиёрат қилишади.


 

Ўз ўлимини билиб хаётлигида келадиганлар бўладими?

-Ўз ўлимини билиб эмас, ўлишидан сал аввал Аллох шу инсонни қалбига соладими дейман-да. Жуда бир ажабланарлик иш бўлганди. Қўшни махалламизда бир хуқуқшунос  амаки бўларди, ўлишидан бир кун олдин келиб отамга шу вақти соатим келди шекилли, мазам бўлмаяпти, мана бу мархум оила аъзоларим қабрлари ёнида бир кишилик жой бор шекилли,  ўлиб қолсам шу ерга кўмарсиз деди. Отам албатта йўғэ, умрингиз узоқ бўлсин,  тузалиб кетасиз хаммаси яхши бўлади деса, ўзимдан ўтяптганини ўзим биляпман, тушларим хам бошқача, кўзим етмаяпти деган. Эртаси куни у киши ўлгани хақида хабар келди. Отам ўша киши истаган жойига кўмгандилар.

 

Айвончани ўнг тарафида лахад бўлса, қабр қазишда адашиб кетиб аввалги бошқа лахаддан тешиб чиқиб қолмайсизларми?

-Бундай холат бўлиши мумкин, лекин менда бўлмаган. Хамиша қабрни айвончасидан ўнг тарафни чамалаб қазилади, қачонки чап тарафдан қазисангиз тешиб юборасиз.  

 

Бир қабрга бошқа қариндошни қайта кўмиш холатлари

-Вақт соат  ўтган бўлиши шарт, шу суяклар қолган бўлади, кафан хам тез чириб кетади. Ўзини қоидасига биноан четига кўмиб қўйиладиган жойи бор. Янги маййит ўрнига қўйилади. Бир қабрга бешинчи ўликни қўйганимиз пайтлари хам бўлган.

 

Ишингизни асосий нарсаси

-Отам айтардилар, шохми гадоми, пул берадими фарқи йўқ, хаммасини бирдек чиройлик қилиб, инсоф билан кўмгин, чунки эртага сен хам ётасан, қиёмат куни бу одам мени буклаб тиқиб қўйган деса, нима деб жавоб берасан дердилар.

 

Нодир ака билан чиқиб янги қазилган қабр олдида сухбатни давомлаймиз, атрофдаги рақамсиз қабрларга қарата:

-Булар 1970 йилдан аввалги қабрлар, шунинг учун рақамсиз.

 

Кўпчилик билмайди, нима учун гўр бир қазилган жой эмас икки жойдан иборат.

-Биринчиси айвонча дейилади, иккинчиси лахад дейилади. Пайғамбаримиз САВ давридан келаётган нарсада бу. Лахадга фаришталар тушиб савол жавоб қилаётган махал ўлик ўтирган холатда жавоб беради. Инсонни ярим танасига жон ато этилади. У қабрда тирилади, икки фаришта савол жавоб қилади.

Лахад катталиги ўтирганингизда бошингиз тегар даражада бўлади. Кўпчилик ўйлагандек ингичка ва тор туннельча бўлмайди. Лахад айвончадан катта бўлади. Чунки ичига бир гўрков ўтирган холатда ва бир ўлик ётган холатда сиғар даражада бўлиши керак.

Маййитни оёғи қиблага қараб  қўйилади. Инсон хаётлигида шунинг учун ухлаётганда  қиблага оёқ билан эмас, бошинг билан ётгин дейишадида. Маййитни юзини эса қиблага қаратиб қўямиз.  

 

Ўлик келишидан аввал унинг размерини сўрайсизми?

-Албатта, кимидир ўлиб қолди деб келганида бўй бастларини айтиб кетинг деймиз, чамаси сиздек ёки сиздан семизроқлар, ёки ориқлар дея тахминан айтиб кетиашди.

 

Қабрга сиғмай қолганлари хам бўлганми?

-(хўрсиниб) Ха...Энди кимдир нотўғри айтиб қўйиши мумкин, балки яна бошқа нарсалар...Хаммаси Аллохдан. Биласизми яхши инсон бу дунёдан яхши яшаб ўтиб, гўрга  хам яхши кетади.

 

Мана шу сиғмаган пайтлари  нималар қиласизлар?

-Оххоо..Хангомаларни зўри мана шунда бўладида ўша пайт. Ўликни қайтиб олиб кавлашни бошлаймиз. Одамлар додлай бошлайди, нотўғри кавлабсан, оғзини кичкина қилибсан .. Энди ўшанда гапиролмайсизки, отангиз ўзи яхши инсон бўлганларида кириб кетардилар деб. Хоп ока узр, айб бизда деб қўямиз. Биласизми эркак киши кўмилганидан кейин домла ўқийди, шундан кейин бир киши туриб фалончи ока қанақа эдилар? деб қолади. Шунда хамма яхши одам эди деб гапиришади. Ишонасизми   хеч кимдан садо чиқмай қолган пайтлар бўлади. Яхши одам бўлса гапирмайдими? Шунчалик муттахам одам бўлганки хеч ким индамай қолади. Биз ноилож танимасак хам яхши одам эди деб юборамиз. Бола чақаси хурсанд бўлсин деймизда. Отамни таниркан яхши деб юборди деб овунадида. Фарзандда нима айб, сал кўнгли таскин топади. Ота-она танлай олмайсиз, ота-она бизларни танлаши мумкин.

 

Мана бу иш қуролларингиз нақ олтита, белкурак лопатка ва хоказолар...

-Бундан ташқари яна хар-хил темир асбобларимиз бор.

 

Мана шу қабрни кавлаш қандай кечди?

-Жуда хам осон, 85 ёшга чиққан онахон келяптилар. 85 ёш хам хазилакам ёшмас, ёшларига етайлик.

 

Кичик қабрчалар чақалоқларники, уларни қабри хам шу тарзда  қазиладими?

-Худди шундай, фақат кичкина кўринишида. Лекин уни ичкарисига кирилмайди, қўлда қўйиб қўйилади.  Чақалоқни хам кафанда келтиришади, фақат тобутда эмас, ястиқда. Лекин каттароқ болакай оламдан ўтса унга мосланган бола тобутлар хам бор.

 

Мана бу гувалалар билан лахадни оғзи беркилади. Кейин айвонча тупроқ билан тўлдирилади.

 

 

"Хилхона” тушунчаси бор, мархумларни яъни бир оила қариндошлар бир жойга қўмиладиганлар. Лекин мана шундан ташқари холатдагиларни қай тартибда кўмасизлар?

-Шундай жойлари бўлса ўша ердан кўмилади, лекин қариндошлар жойидан жой бўлмаслиги хам мумкинда. Ўзи тартиб билан кўмилиб кетиладиган жой мавжуд. Шу жойдан давомланиб кетилаверади.

 

Тилла тишлар билан боғлиқ мишмишлар хам эшитганмиз

-(кулади) Одамларни ғалати фикри хам йўқ эмас. Эски гўрни очган пайт агар ўликдаги тилла тишни кўрсангиз оласизми дейишади. Ўзига насиб қилмай шу тупроққа ташлаб кетибдику мен уни олиб нимани қойил қилардим дейман. Лекин бир пайтлар шундай воқеа бўлган экан. Бир қари  Аваз домла айтиб бергандилар. Андижонда энди домла бўлган пайтим ёш йигит эдим, бир гўрков шу ишни қилган экан. Нимадир бўлиб кечки пайт гўрковни қидириб келишган, жойида йўқ бўлган, ўша қабр яқин бўлганми хонасига, ё чироқ ёниб турганми, хуллас боришса шу куни кўмилган одамни калласини кесиб олиб тишларини суғураётганини кўриб қий-чув кўтаришган. Ўша гўрковни тошбўрон қилишган экан.  

 

Инсон ўлганидан кейин хам уни ўлигидан аламини олишни истайдиганлар хам борлиги хақида эшитардик.

-Ким биландир уришган бўлса ё алами бўлса менга ўша одамни чуқурроқ кўмиб юбор, ундай қилиб гўрга тиқиб юбор пулимни еб кетган дейдиганлар хам топилади. Худо ўзи кўриб турибдику дейман. Нима фойда? Одам кечиримли бўлиши керак.

 

Мозорга ташриф буюрадиганларни хаммасини хам асаби жойида бўлмайди. Ким севганидан айрилиб ким ёш фарзандидан айрилиб серқатнов бўлиб девонасифат бўлади

-Гўрков хам салкам психолог бўлиб қолар экан. Дунёдан тўйиб келганлар хам бўлади, ота-онасини соғиниб. Ўзига яраша муомала қилишга тўғри келади. Мана сиз кимгадир ибрат бўлар, кимдир ўқиб хаёт қадриятларига ўзгача назар солар деган ниятда бу ерга келиб сухбат қиляпсиз, суратга оляпсиз. Кимдир нимадир муаммоси билан хам келади.

 

Нодиржон: -Мана бу ерга хотира майдонидан чиққан суяклар кўмилган. Ўша ер қазилганида чиққан. Халқ душмани деб отиб юборилган, аслида шоир ва олимлар, улар мустақиллик учун курашган бўлган. Кейин оқланишди.  Додам уларни шу ерга  кечаси кўмган.

 


Рости хам ўзи қаерга кетяпмиз? Қаерга шошяпмиз. Қанча шошсак шунча мозорга шошяпмиз. Қанча юрсак мозорга юряпмиз.

Суйган инсонни кетидан эмас, машхурлик йўлларидан эмас, омад пиллапоясидан юқорига хам эмас, оддий хар куни ишга хам эмас.

Мозор тараф юришни туғилибоқ бошлаганмиз аслида.

 

 

Sayyod сухбатлашди

 

Суратлар муаллифи Феруза Фаттахова

 



Ғаройиб фотофакт!

САЛ ҚОЛДИ!


Мана бу сурат аниқ бир факт холати пайтида олинди. Қандайдир 2-3 секунд кўп нарсани хал қилди.
Сухбат давомида гўрковнинг тирик одам лахадга ётиб кўриши хақидаги фикрдан кейин, очиқ қабр устига келиб сухбатни давомлар эканмиз бир муддат четга ўтган гўрковдан хаёлим чалғиб шу қабрга бир тушмоқчи бўлганим аниқ ёдимда. Билмасам шу нарсани негадир истадим ва мана шу суратда аниқ қабрга тушмоқчи бўлган пайтим тасвирланган.
Шу пайт гўрковнинг орқа тарафимдан хозир жаноза хам келиб қолмоқда, юринг хилхонамизни кўрсатаман дегани агар 2-3 секундга кечга қолганидами....
Мана шу гапни эшитаётган пайтим билан бир пайтда чап тарафимдан шу суратни шақиллаган товуши хам ёдимда қолди...
Балки рости керак хам эмасди.
Нима бўлса хам айнан мана шу сурат мен учун ўша 2-3 секундлик қарор пайтидан эсдалик бўлиб қолди!



 Болалигимда ойим "Ўзинг кўмарсан тепиб-тепиб” деганларида тушунмасдим. Оламдан ўтганларида кўмишда белкурак билан тупроқни босилишидан ўша гаплар эсимга тушганди. Белкурак изларидан янги қабр худди рости хам тепиб-тепиб кўмилгандек кўринишга келаркан.

 Мана яна янги қабр..кимнидир яна тепиб-тепиб кўмиб кетишди...



 

Бўлим: Din | Кўрилган: 27415 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 38
1 unet   (01-Июл-2011 10:24) [Материал]
JUDA YAHSHI MAQOLA INSONLAR QAERGA SHOSHGANI HAQIDA BIR FIKR QILASA
DUNYO UCHUN GAM EMA
HAQDIN UZGANI DEMA
ASLING BILSANG QARO ER
YANA ERGA QAYTARSAN.AHMAD YASSAVIY HAZRADLARI
TUGILISH ULIMGA QUYILGAN DASTLABKI QADAM

2 Akbar   (01-Июл-2011 10:51) [Материал]
Alloh rozi bo'lsin har safar mozorga borganimda qalbim orom oladi. hozir ham dunyoni unutib oxiratni o'ylab o'tiribman

3 Frank   (01-Июл-2011 11:11) [Материал]
Yaxshi suxbat bo'libti.

4 Mr_Freeman   (01-Июл-2011 11:21) [Материал]
Таъсир килди.
Рахмат.

5 Sanjarbek   (01-Июл-2011 11:52) [Материал]
Butun olamlar parvardigori Allohga hamdu sanolar, payg`ambarimiz Muhammad S.A.V. ga duru salovotlat bo`lsin. Hammaga ham iymon bilan musulmon bo`lib o`lish nasib etsin. Sardor (Komilov) aka Alloh ham sizning bu xayrli ishingizga ajru mukofot bersin, sizga chin dildan rahmat aytaman. Iloji bo`lsa endi g`assollik (yuvuvchi) bilan shug`ullanadigan biror bir inson bilan suhbat uyushtirsangiz!!! Katta rahmat, Alloh rozi bo`lsin!!!

6 Бек   (01-Июл-2011 12:40) [Материал]
Сайёд, сизга қойил ва ташаккур одамларни аслида қандай хаётда яшаётганликлари ва охир оқибат қайтга боришлари бўйича яхши сабоқ бўладиган мавзу буни ўқиганлар бутунлай бўмаса хам озгина ёмонликлар қилишдан ўзини тийишлари мумкин. бутунлай бўмаса хам деганимга сабаб одамзод вақт ўтганидан сўнг бу мавзуни эсидан чиққарадида. кейин бир насани тушунмадим "Маййитни оёғи қиблага қараб қўйилади" дейилган кейин "Маййитни юзини эса қиблага қаратиб қўямиз" дейилган.

7 mts   (01-Июл-2011 14:13) [Материал]
БАНДАЛИК НАСИБ КИЛГАН БУЛСА БАРЧАМИЗНИ БОРАДИГАН ЖОЙИМИЗ ШУ

8 Noz@   (01-Июл-2011 14:47) [Материал]
Sayyod qancha odamga ibrat bol'diz!!! Olloh rozi bo'sin!!! Man o'zi kimdur o'lib qopti dgan gapni eshitsam srazuu bu dunyodagi muammolani unutaman.. eyy odam o'lib ketvotiyuu nimaga kere bu narsaga siqilib db! endi bu maqolezni o'qib....((( To'risiyam hammamizani finishimiz usha LAHAD! Ilohim hammamizaga iymon e'tiqodda ketishlik nasib qisin!!! Ollohni oldiga borganda uyalib qomilikk...(((

Anu sxemali kovlangan go'rni rasmini ko'rib g'alati bop ketdi odam((( lahad, ayvon, go'rkov o'rni... Hamma narsaa hisob kitobli tovbaa, dajee go'rni kovlanganiyam...!
Bugungi kunim boshqacha boshlandi........!

9 Azizbek   (01-Июл-2011 15:11) [Материал]
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун. Хаммамиз Аллохникимиз ва хаммамиз унга кайтгучидурмиз.

10 Mo'mina   (01-Июл-2011 16:12) [Материал]
JUMA muborak!
to'g'risini etsam!shu juma kunini kutgandim!Hudoga shukur shu kunga yetkazdi
shu yozganlarizi 3 ga bo'lib o'qidim! orada o'zimmi yomon xis qiganimda o'qimadim aylanib kelib yana o'qidim yana aylanib kelib yana o'qidim oxiri tugatdim!
qoyil!bu haqqiqat

11 BeXa   (01-Июл-2011 16:26) [Материал]
eeeee qoyilman sayyod! xama xamaga insofi tavfeq bersin yaratgan tangrim! sizi ijod va ishlarizga omadlar tilab qolamiz!

12 Хамидулло   (01-Июл-2011 16:47) [Материал]
Och bo'lsang bozorga bor, to'q bo'lsang mozorga bor. Och bo'lib bozorga borsang to'yib kelasan, hayotda puling ko'payib, qorning to'yib, ko'zingni yog' bog'lasa mozorga borsang, qabrlarni ko'rib yog' boskan ko'zingni yog'lari erib insofga kelasan.

13 Azizchik   (01-Июл-2011 17:15) [Материал]
sayyyyyyyyyoooooooooooooddddddddddddddddddddddd raaaaaaaaaaaahhhhhhhhhhhhhmaaaaaaaaaattttttt olox sizdan rozi bulsin malades

14 zarizar   (01-Июл-2011 20:43) [Материал]
Alloh sizdan rozi bo'lsin!

15 Dilnoza   (01-Июл-2011 22:04) [Материал]
Yaxshiyam go'rkov gapirib chalg'itibdi, fotoapparat chag' etibdi. Xudo xoxlasa o'tsam o'sha tomonlarga kirmasam xam go'rkovni chaqirib aytaman. Shu bola kesa ko'proq Sayyod yoki Sardor deb chalg'itib turing bo'masa ko'raydigan manzarayizdan qoyil qolasiz deb. Sayyod sizga omad.

16 Shahzod   (01-Июл-2011 22:55) [Материал]
Tasırlı va manolı suhbat bulıbdı !!!

17 Yapondan   (01-Июл-2011 23:36) [Материал]
Salom Sayyod. Sizga gap yuq! Har doim qattiq mehnat qilyapsiz. Bundan keyin ham muvafaqqiyat tilayman. Lekin jurnalistikada suhbat urtogi bilan rangli kuz oynak taqib gaplashish yarashmaydi.
Ответ: Сайёд компютерда кўп ўтирганига кундузи очкисиз юролмаслигидан хабаримиз бор. Кўзлари қаттиқ оғрийди буни кўп гапиради.
Бек

18 SKomilov   (02-Июл-2011 00:03) [Материал]
Ман Noz@ ёзган фикрларига кушиламан. Хар доим савоб иш килиш кере, кечиримли булиш кере, Инсонлани тириклигида хурмат килиб хол-ахвол сураш кере. Хавотир олиб хол-ахвол сурагандан кейин жавоб ёзиш кере. Бу дунёда хамма Мехмон!

19 shohruh   (02-Июл-2011 00:31) [Материал]
Маййитни оёғи қиблага қараб қўйилади. Инсон хаётлигида шунинг учун ухлаётганда қиблага оёқ билан эмас, бошинг билан ётгин дейишадида. Маййитни юзини эса қиблага қаратиб қўямиз.
Shu yerga biroz tushunmadim,sizlar ham yaxshilab o'qib ko'ringlar.

29 komol_76   (03-Июл-2011 15:54) [Материал]
котталар бекорга қиблага оёқ узатма дейишмайди, сабабини шу ерда айтишган, яъни майит оёғини қиблага узатиб ётади. Оёқ қиблага қараб ётган пайтда одамни юзи (яъни кўзи) қиблага қараб туради. Шуни назарда тутилган

20 Anv@rbek   (02-Июл-2011 01:29) [Материал]
Sardor aka raxmat. Ajoyib ayni xaqiqatni yozibsiz. Har qanday jurnalist ham bu narsaga qo'l ura olmas edi!

21 786   (02-Июл-2011 01:35) [Материал]
Achchiq haqiqat ... ! Oxiri shirin bo'lsin !!!
Inna lillahi va inna ilayhi rojiun !

22 NOZI   (02-Июл-2011 02:05) [Материал]
Тугриси, жуда каттик таъсирландим. Узимизча, намоз укиймиз, руза тутамиз, яна канакадир савоб ишлар килагандек буламизу, лекин барибир лахадга тушишни уйласак, бошкаларда канака билмадиму, менда худди танамда чумолилар урмалагандек булди. Бу дунё уткинчилигига яна бир бор ишондим. Гурков жуда аклли одам эканлар, хар бир гаплари шунака маънолики, билмадим, укиб роса таъсирландим. Жуда яхши макола бупти. Хакикатанам, схемага караш куркинчли, лекин барчамизнинг борар жойимиз шу.

23 XULIGANKA   (02-Июл-2011 06:48) [Материал]
NOZI manam shunaqa fikrdaman!

24 Farhod6364   (02-Июл-2011 09:16) [Материал]
Sardor avvalam bor ta'sirli suhbat uchun rahmat. Mozor deyilmasdan Qabriston deyilishiga ancha bo'ldiku, keyin Nodirjon akani 16 yoshli o'g'illari bo'lsa ham, ularni yoshi sizdan ancha katta bo'lsa ham, ismlariga aka so'zini qo'shmasligiz yahshimas

25 Paxtakor   (02-Июл-2011 13:20) [Материал]
Sayyod bugun ta'tilda shekilli.

26 НОРА   (02-Июл-2011 18:19) [Материал]
СЛОВ НЕТ , ОДНИ ЭМОЦИИ.

27 Temur   (02-Июл-2011 19:42) [Материал]
Tasirli suhbat! Qoyil!!

28 noza   (03-Июл-2011 11:44) [Материал]
rahmat kotta

30 komol_76   (03-Июл-2011 15:59) [Материал]
ёш бола эдим, 11-12 ёш бўлса керак. Бувам раҳматлик дуо қилардилар: "Илоҳо орқамда қолинглар..",-деб. Тушунмасдим... мана энди ёшимиз ўтиб, ўзимни болаларим мани бола ёшимга етиб, дадам шундай дуо қилишни бошлиганда тушуняпман... Ҳаммамизга ҳам болаларимиз майитимизни қабрга қўйиши насиб этсин... бекорга айтишмаган - "Отам" латгину, "бўтам" латмагин деб... Рахмат Саййод... таъсирландим, этларим жунжукиб ўқидим... қанақадир руҳимда енгиллик, айни дамда сокинлик ҳис қилдим... балким иш, рўзғор, ташвишлар деб мозорга бормай қўйганлигим, фақат уйда ўқилган тиловат етарли деб ҳисоблаётганлигим бунга сабаб ббўлгандир... нима бўлгандаям раҳмат....

31 gul   (05-Июл-2011 02:35) [Материал]
salom xammaga sayyodga kotta raxmat bu ishila xammaga yoqadigan ish bo'bti yaxshi mavzuni o'ylabsiz , xammaga kere borar joy sho'tde oxiri. xar xolda o'ylab qoladi odamzod.qatga qarab ketvotganini.

32 coollgeek   (05-Июл-2011 07:16) [Материал]
rahmat kotakon okasi, ko'p narsani bilvoldim..

33 ledy   (05-Июл-2011 15:36) [Материал]
рахмат, кизикардим, бир куни борадиган жойимиз кандай булишига, албатта буни хамма билиши керак. кабристонга бормаганман, ёнидан куп утганман. айтишларича энг тинч жой мозоротда буларкан.

34 UZRO   (05-Июл-2011 18:37) [Материал]
TO'RISI, O'QIB G'ALAT BO'B KETTIM

XUDO QIGAN HAMMA YOMON ISHLARIMIZANI KECHIRSIN.

35 shohista   (09-Июл-2011 09:59) [Материал]
alloh xammamizdan rozi bo'lsin . bu maqolani o'qib juda tasirlandim bandalani to'gri yo'lga bowlov4i maqolalar ko'paysun.

36 aзиза   (11-Июл-2011 14:52) [Материал]
Ko'rkov zo'r inson ekaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaannnnnnnnkuuuuuuuuuuuuuuuuuuuuuu11111112

37 авазбек   (13-Июл-2011 22:09) [Материал]
умуман оганда хаммага ибрат болсин озимгаям бу кабрга биз хам тушамиз бугун ёки эртага ва фаришталарни корамиз амалга караб субханаллох

38 LEMON   (28-Авг-2011 14:46) [Материал]
OLLOH HAMMANI BU HAYOTDA KALBINI U YOGDA KABRINI NURGA TULDIRSIN ..SARDOR RAHMAT KATTA ULIMNI ESLASA ODAM ENGIL TORTADI CHINDANAM ..TUGRIMI ???

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!